miqdoriy қonunlar davri

PPT 32 pages 1.9 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 32
mirzo ulug`bek nomidagi o`zbekiston milliy universiteti мавзу: хix аср кимёси, миқдорий қонунлар даври. маърузачи: доц.тожиев п.ж. 2020 й. маъруза режаси миқдорий қонунлар даври берцелиуснинг электрокимёвий назарияси электролиз қонунларининг кашф қилиниши. авогадронинг молекуляр назарияси канницароннинг атом реформаси карлсруэдаги конгресс * миқдорий қонунлар даври. бу давр xix-асрнинг дастлабки 60 йилини ўз ичига олади. бу даврда кимёнинг катор миқдорий конунлари кашф килиндики, улар бу фанга рационал (ҳисоб - китобга асосланган) характер берди, янги йўналишларнинг пайдо булишига олиб келди. 1.рихтернипг эквивалентлар қонуни (1792-1802) 2.прустнинг доимий нисбатлар қонуни (1799-1806) 3.дальтоннинг каррали нисбатлар қонуни (1802-1808) 4. гей-люссакнинг газлар бирикишининг ҳажмий нисбатлар қонуни (1805-1808) 5. газларнинг ва буғларнинг молекуляр массалари билан уларнинг зичликлари ўртасидаги пропорционаллик конуни (авогадро 1811) 6.митчерлихнинг изоморфизм қонуни (1818-1819) 7.дюлонг ва птининг солиштирма иссиклик сиғими қонуни (1819) 8.фарадейнинг электролиз қонуни (1830) 9.гесснинг реакция иссиқлигининг доимийлик қонуни (1840) 10.канниццаронинг атомлар конуни (1858) электр электр ҳақида қадимги греклар ҳам билишган. маълум эдики, агар қаҳрабонинг бир бўлаги …
2 / 32
зарядни ташувчи модда бошқа турдаги зарядни ташувчи моддани тортади, бироқ икала бир хил зарядланган моддалар ўзаро итаришишади. 1780 йилда луиджи гальвани биринчи марта қурбақа оёғининг кесилган панжасига 2 та ҳар хил металлни чўзиб бирлаштириб тегилса қисқаришини кўради. қурбақа сезувчан гальвонометр вазифасини бажарган. шу асосда ҳайвонларда электр токини кўради. 1793 йилда шу тажрибани вольта металлардан пластинка ясаб, электр токини ўргана бошлаган. 1800 йилда италиялик физик алессандро вольта (1745-1827) муҳим кашфиёт қилди. у иккита металл бўлаги (электр токини ўтказа оладиган эритмалар билан ажратилган)ни шундай жойлаштириш мумкинки, уларни бирлаштирадиган симдан “электр зарядлар токи” , ёки электр токи ўтади. вольта биринчи электр батареясини ясади. бу электр батарея 2 та ҳар хил металлардан ясалган 20 жуфт металл пластинкадан иборат устунни йиғди. бундай батарея, вольта устуни номи билан танилган биринчи доимий ток манбаи бўлиб қолди. электр токи бундай батареяда иккита металл ва уларни ажратадиган эритма орасида борадиган кимёвий реакция натижасида ҳосил бўлишини кўрсатган. бу ишлар кейинги …
3 / 32
тескари реакцияни амалга оширишди. сувни парчаланишига қараб, ажралаётган водород ва кислородни, алоҳида-алоҳида идишларга тўплайди. сўнгра миқдорини ўлчайди, водород ҳажми кислород ҳажмидан 2 баробар ошиқлигини кўрсатади. албатта водород кислородга нисбаттан енгил, бироқ водород ҳажми кўп бўлгани учун сув молекуласида водород атомлари кислород атомларига нисбаттан кўп бўлиши керак. ажралиб чиққан водороднинг ҳажми кислород ҳажмидан 2 баробар ошиқ, шунинг учун ҳар битта сув молекуласи 2 атом водород ва 1 атом кислороддан иборат деб таҳмин қилиш мумкин. ўтказилган эксперимент 1 қисм водород (оғирлиги бўйича) 8 қисм кислороднинг (оғирлиги бўйича) билан бирикиши ҳақидаги тасаввурни тасдиқлади. агарда бу тахмин хақ бўлиб чиқса, демак, 1 атом кислород 2 атом водороддан оғирроқ бўлади ва шундай қилиб, 1 атом водороддан 16 марта ортиқроқ бўлади. агар водороднинг оғирлигини 1 деб қабул қилса, унда кислородни атом оғирлиги 8 эмас 16 бўлади. гемфри дэви сувни электролиз қилиб водород ва кислородни ўрганди натижада водород кислородга нисбатан 2 ҳажм кўп эканлигини кўрди. 1805 йилда …
4 / 32
1820) томонидан кашф қилинди. бунинг учун табиий cucо3 ва cu(cl2,sо4,(nо3)2) + na2cо3 → cucо3 тузини анализ килиб иккаласининг сифат ва микдорий таркиби бир хил эканлиги асос бўлди. шу билан пруст бертолленинг металлар кислород билан бирикаётганда уларнинг таркибига кирувчи кислороднинг миқдори узлуксиз ортиб боради деган фикрининг нотўғри эканлигини кўрсатади. пруст элементлар кислород ёки олтингугурт билан бирикаётганида улар қатор бирикмалар ҳосил қилсалар таркиб аста-секин узлуксиз равишда эмас, сакраб ўзгаради (со,со2, feo, fe203 ….) деди. улар кичик нисбатларда бирикади деди. лекин каррали нисбатлар қонунини кашф қилишга муваффақ бўлмади.' жозеф луи гей-люссак (1778-1850) гей-люссак 2 ҳажм водород 1 қисм кислород билан бирикиб, сув ҳосил қилишини аниқлади. кейинчалик у, газлар бирикма ҳосил қилади, уларнинг ҳажмларининг нисбатлари доимо каррали сондаги нисбатларни ифодалашини аниқлади. 1808 йилда гей-люссак ўзи кашф қилган ҳажмий нисбатлар қонуни ҳақидаги маълумотни нашр қилди. шу қонунга мувофиқ сув молекуласи 2 атом водород ва 1 атом кислороддан иборат эканлигига тўлиқ йўл қўйиш мумкин. шу қонундан …
5 / 32
игига бефарқ, босиқ, меҳрибон” – авогадрога замондошлари берган характеристикаси ана шундай. авогадронинг битта, лекин ёндирадиган қизиқиши – илмий фаолияти бўлган. физика ва математика фанларига бўлган қизиқиши унга кўпгина тўсиқларни енгиб ўтишга ва етук физик олим бўлишга ёрдам берди ҳаёт фаолиятини бошида, а.авогадро адвокат бўлади, деб ўйлашган эди. а.лавуазьени эслаш мумкин, у ҳам хуқуқшунослик касбини табиий фанларни ўрганишга алмаштирган эди. лекин лавуазьега буни қилиш осон бўлган, чунки авлодлари босими бўлмаган. авогадронинг х11 асрдан буён авлодлари италиянинг католик черкови хизматида адвокатлик қилишган. авогадро фамилиясининг ўзи италянча “адвокат” касби номланишидан келиб чиқади. амедео авогадро туғилганда у замондаги италиялик аристократ оилалари учун хос бўлган жарангдор ва узун исм олган – лоренцо романо амедео карло авогадро ди кваренья э ди черетто. а.авогадро сардина қироллиги пойтахти - туринда суд ишчисининг саккизта боласидан учинчиси эди. у 9 август 1776 йилда туғилган. болалигида а.авогадро илм - фан асосларини ўрганиш билан шуғулланади. кейин турин университети хуқуқшунослик факультетига ўқишга киради …

Want to read more?

Download all 32 pages for free via Telegram.

Download full file

About "miqdoriy қonunlar davri"

mirzo ulug`bek nomidagi o`zbekiston milliy universiteti мавзу: хix аср кимёси, миқдорий қонунлар даври. маърузачи: доц.тожиев п.ж. 2020 й. маъруза режаси миқдорий қонунлар даври берцелиуснинг электрокимёвий назарияси электролиз қонунларининг кашф қилиниши. авогадронинг молекуляр назарияси канницароннинг атом реформаси карлсруэдаги конгресс * миқдорий қонунлар даври. бу давр xix-асрнинг дастлабки 60 йилини ўз ичига олади. бу даврда кимёнинг катор миқдорий конунлари кашф килиндики, улар бу фанга рационал (ҳисоб - китобга асосланган) характер берди, янги йўналишларнинг пайдо булишига олиб келди. 1.рихтернипг эквивалентлар қонуни (1792-1802) 2.прустнинг доимий нисбатлар қонуни (1799-1806) 3.дальтоннинг каррали нисбатлар қонуни (1802-1808) 4. гей-люссакнинг газлар бирикишининг ҳажмий нисбатлар ...

This file contains 32 pages in PPT format (1.9 MB). To download "miqdoriy қonunlar davri", click the Telegram button on the left.

Tags: miqdoriy қonunlar davri PPT 32 pages Free download Telegram