кимё тарихи истиқболлари фанидан № 5 маъруза

DOCX 12 pages 2.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 12
кимё тарихи истиқболлари фанидан № 5 маъруза флогистон назарияси. а. лавуазьенинг флогистон назариясига қарши кураши маъруза режаси: 1. лавуазьенинг флогистон назариясига қарши кураши. 2. ёнишнинг кислород назарияси 3. лавуазьенинг кимё тарихидаги ўрни. калит сўзлар: флогистон,ёниш, металл, оксид, қурум, тупроқ, иссиқлик, ёруғлик, карбонат ангидрид гази. маърузанинг мазмуни [footnoteref:1]иоган иоахим бехер (1635-1632 й) немис кимёгари ва шифокори. ёниш ҳодисасини ақл-идрокка асосланиб тушунтиришга уриниб кўрди. у қаттиқ моддалар уч турдаги “тупроқ”дан иборат деб фараз қилди ва улардан бирини, яъни ўзи “ёғли тупроқ” деб атаган турини “ёниш принципи” деб қабул қилди. металлар оғирлигининг ортишини сабабини “оловсимон материя” металл билан бирикади деб ўргатади.232 , грен [1: a.grenberg from alchemy to chemistry in picture and story wiley, 2007.234 б. ] 1684 йилда иен университетида профессор г.е.шталь (1660–1734) кимё фанидан маърузалар ўқиганида бехернинг ишларини эслаб ўтади. бехернинг “оловсимон материя” ҳақидаги ғоялари штални флогистон назариясини яратишга туртки бўлади. “ёниш принципи” деган номни “флогистон” – грекчадан олинган бўлиб, “ёнувчи”, …
2 / 12
дирилади. бу вақтда флогистон ёғоч кўмирдан рудага ўтади, натижада ёғоч кўмири флогистони кам бўлган кулга айланади, флогистони кам бўлган руда эса флогистонга бой бўлган металлга айланади. штальнинг фикрича, ҳаво ўзаро ёнишга фақат бевосита ёрдам беради. флогистон ёғочдан ёки металлдан чиққанида ҳаво уни ташиш учун ҳизмат қилади, яъни флогистонни бошқа моддага узатади. [footnoteref:2]металларнинг оксидланиш-кайтарилиш хоссаларини тушунтириш шталь учун кислород назариясининг оёгини осмонга куйиш билан баробар бўлиб чикди. флогистон назариясига кўра кальцинацилаш: [2: a.grenberg from alchemy to chemistry in picture and story wiley, 2007. 239 б. ] металл - флогистон - металл оҳаги (оксиди) кислород назариясига кўра; металл + кислород = металл оксиди шундай қилиб бу назарияга ўра флогистонни манфий кислород деб ҳисоблаш мумкин. кўриниб турибдики флогистон назарияси айрим хато ва камчиликлардан иборат икрларга сосланган. шталнинг ўзи ҳам флогистонни конкрет реал жисм эмас, абстракт, мавхум тушунча сифатида қабул қилган. xviii асрнинг охирига келиб, ягона назария доирасига системалаштириш зарур бўлган катта тажрибавий маълумотлар …
3 / 12
фосфор ёниши ўхшаш эканлиги ҳақида айтиб ўтди ва қуйидаги хулосани қилди: “... олтингугурт ва фосфор ёнганда кузатиладиган нарсалар, ёнганда ва қиздирилганда оғирлиги ортадиган барча жисмлар ёнганида ҳам кузатилиши мумкин”. xviii асрнинг 80 йиллари давомида лавуазье бошқа учта француз кимёгарлари – луи бернар титон де морво (1737-1916), клод луи бертолле (1748-1822) ва антуан франсуа де фуркруа (1755-1809) билан ҳамкорликда кимёвий номенклатуранинг мантиқий системасини ишлаб чиқди. бу иш 1787 йилда нашр қилинди. 1772-1774 йилларда а.лавуазье экспериментал тарзда ўз хулосаларини исботлаб берди. бунда у ҳаво ёпиқ ретортада элементлар оксидланганидан кейин (металлар, фосфор, олтингугурт) ёнишга ва нафас олишга ёрдам бера олмаслигини, тажрибадан олдинги оғирлиги 1/5 қисмга камайганини кўрсатиб берди. тажрибаларнинг бу сериясини а.лавуазье “кимё ва физикадан катта бўлмаган ишлар” номли китобида (1774) ёритиб ўтган. бу китоб тарихий шарҳдан ва шахсий тажрибалари натижаларини баёнидан иборат эди. олим “йиғилган ҳаво” (углерод оксиди) табиати ҳақида кўпгина адабиётлардаги материални ўрганиб чиқди. бунда а.лавуазье дублинлик хирург макбридж ишларига катта …
4 / 12
бирикади ва массасини оширади. 2. ёниш учун “ҳаёт ҳавоси” керак бўлади. 3. “боғланган ҳаво” углерод (iv) оксиди - “ҳаёт ҳавоси”ни кўмир билан бирикмасидир. 4. металл заки –оддий жисмлар эмас, балки металларни “ҳаёт ҳавоси” билан ҳосил қилган бирикмаларидир. “лавуазье, - деб ёзган эди энгельс, - бутун флогистон кимёсини қайта ўрганиб чиқди ва биринчи марта ёниш вақтида ёнаётган моддадан сеҳрли флогистон эмас, балки жисм билан янги элемент бирикади, шундай қилиб у биринчи марта флогистон шаклида “бошида” турган кимёни оёққа қўйди”. [footnoteref:4]флогистон назариясига берилган охирги зарба сув таркибини ўрганиш бўлди. а.лавуазье турли зичликдаги сув таркибини ўрганишнинг ареометрик усулини мукаммал эгаллади. 1769 йилда у бир неча бор дистилляция қилинган сув қанчалик тоза бўлишини ва бунда унинг массаси ва хоссалари қандай ўзгаришини текшириб кўрди. лекин бу тажрибалар натижасида а.лавуазье, қадимги файласуфлар фикрига кўра сув ерга айлана оладими ёки йўқми, деган физик масалани ечишга ўзини тайёр деб ҳисоблади. сувнинг ерга айлана олиши хviii асрнинг иккинчи учлиги …
5 / 12
к организмининг муҳим функцияларидан бири, улар ҳавони йиғиб олади ва ундан биз билган мураккаб моддаларни ҳосил қилади... ҳавони боғлашга ёрдам берувчи операциялар, мақсади: ўсимликларни ўсиши, ҳайвонларни нафас олиши, ёниш, куйиш, баъзи кимёвий реакциялар. мен ана шу тажрибалардан бошлашим керак экан”. [footnoteref:5]а.лавуазье ёнаётган жисм “ҳаёт ҳавоси” билан бирикма ҳосил қилишини аниқлаб, “ёнувчи ҳаво” (водород) ёндирилганда нима ҳосил бўлишини аниқлагиси келди. бу ишларни амалга оширишига а.лавуазьенинг 1770 йилда баъзи бир минерал, ўсимлик ва ҳайвон жисмларини ўзгаришлари вақтида интенсив ажраладиган “ёнувчи ҳаво”ни кузатиш ишлари ёрдам берди. лекин а.лавуазьенинг ҳар қандай ёниш кислота ҳосил бўлиши билан бориши ҳақидаги тассавури, ва “ёнувчи ҳаво” таркибини аниқ билмагани, тажрибалар вақтида сув ажралиб чиқаётганини аниқлашга ва ажратиб олишга халақит берди. инглиз кимёгари г.кавендиш ва дж.пристли 1781-1782 йилларда водородни кислородда ёниши вақтида сув ҳосил бўлишини аниқлаган вақтда, а.лавуазье, асосий иши билан боғлиқ бўлган тажрибалар устида иш олиб борар эди. [5: a.grenberg from alchemy to chemistry in picture and story …

Want to read more?

Download all 12 pages for free via Telegram.

Download full file

About "кимё тарихи истиқболлари фанидан № 5 маъруза"

кимё тарихи истиқболлари фанидан № 5 маъруза флогистон назарияси. а. лавуазьенинг флогистон назариясига қарши кураши маъруза режаси: 1. лавуазьенинг флогистон назариясига қарши кураши. 2. ёнишнинг кислород назарияси 3. лавуазьенинг кимё тарихидаги ўрни. калит сўзлар: флогистон,ёниш, металл, оксид, қурум, тупроқ, иссиқлик, ёруғлик, карбонат ангидрид гази. маърузанинг мазмуни [footnoteref:1]иоган иоахим бехер (1635-1632 й) немис кимёгари ва шифокори. ёниш ҳодисасини ақл-идрокка асосланиб тушунтиришга уриниб кўрди. у қаттиқ моддалар уч турдаги “тупроқ”дан иборат деб фараз қилди ва улардан бирини, яъни ўзи “ёғли тупроқ” деб атаган турини “ёниш принципи” деб қабул қилди. металлар оғирлигининг ортишини сабабини “оловсимон материя” металл билан бирикади деб ўргатади.232 , грен [1: a.grenberg from...

This file contains 12 pages in DOCX format (2.0 MB). To download "кимё тарихи истиқболлари фанидан № 5 маъруза", click the Telegram button on the left.