ўзбекистоннинг узига хос истиклол ва тараккиет йули

DOCX 17 sahifa 264,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 17
6-мавзу: ўзбекистоннинг узига хос истиклол ва тараккиет йули режа: 1. ўзбекистон республикаси давлат рамзлари ва конститутциянинг қабул қилиниши. 2. мустақил тараққиётнинг дастлабки босқичидаги муаммолар. ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлини танлаши. тараққиётнинг “ўзбек модели” ва унинг ўзига хос хусусиятлари. 3. ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга қаратилган стратегия асослари. tayanch iboralar davlat bayrog’i. davlat gerbi. davlat madhiyasi. konstitutsiya. referendum. taraqqiyotning “o’zbek modeli”. reforma. bozor iqtisodiyoti. ijtimoiy himoya. adabiyotlar 1. о‘zbekiston respublikasining konstitusiyasi. -t.: “о‘zbekiston 2. karimov i.a. tarixiy xotirasiz kelajak yо‘q. -t.: “sharq”. 1998. 3. жўраев н. агар огоҳ сен... -т.: “ёзувчи”. 1997. 4. мустақил ўзбекистон тарихининг дастлабки саҳифалари (даврий тўплам) №3. ўзфа тарих институти. -т.: “шарқ”. 2000. 5. ўзбекистоннинг энг янги тарихи хрестоматияси / масъул муҳаррир н.талипова. -т.: “fan va texnologiya”. 2014. 328 б. 6. қувватов н.б. ўтиш даври: назария ва амалиёт. -т.: “turon-matbaa”. 2013. 136 б. 1. ўзбекистон республикаси давлат рамзлари ваконституциянинг қабул қилиниши эришган истиқлол зудлик билан уни мустаҳкамлашнинг зарурий …
2 / 17
дҳияси ҳақида қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиб, навбатдаги сессияга тақдим этиш топширилди. 1991 йил 18 ноябрда ўзбекистон республикаси олий кенгаши ўзининг viii сессиясида “ўзбекистон республикасининг давлат байроғи тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. байроқ юртнинг ўтмиши, бугунги куни ва келажагининг ёрқин рамзидир. унда тимсоллар тилида яхшиликни, донишмандликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдирадиган мовий ранг берилган. 1992 йил 2 июлда ўзбекистон республикаси олий кенгашининг х сессияси “ўзбекистон республикасининг давлат герби тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. давлат гербидаги ҳар бир белги чуқур маънога эга. у рангли тасвирда бўлиб, ҳумо қуши кумуш рангда, қуёш, бошоқлар, пахта чаноғи ва “ўзбекистон” деган ёзувлар тилла рангда, ғўза шохлари, барглари ва водийлар яшил рангда, тоғлар ҳаво рангда, чаноқдаги пахта, дарёлар, ярим ой ва юлдуз оқ рангдадир. ўзбекистон республикаси олий кенгашининг 1992 йил 10 декабрида бўлиб ўтган хi сессиясида “ўзбекистон республикасининг давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. сессияда шоир абдулла орипов ва бастакор мутал бурҳоновлар томонидан тайёрланган мадҳия нусхаси тасдиқланди. мустақил ўзбекистонда бозор …
3 / 17
кратик давлатлар мутахассисларининг синчков экспертизасидан ўтди. янги мустақиллик конституцияси лойиҳасида ўзбекистонда юз берган тарихий ўзгаришлар ҳисобга олинди. хусусан, ўзбекистон мустақиллигини қонунлаштириш, иқтисодиётда бозор муносабатларига ўтишнинг шартлари, давлат ва жамият қурилишида демократик тизимнинг тамойиллари, инсон ҳуқуқининг устуворлиги ўз ифодасини топди. конституцияда баён этиладиган масалаларни бирма-бир ўрганиб чиқиш учун 35 кишидан иборат ишчи гуруҳ ва ҳар бир бўлимини алоҳида тайёрлайдиган кичик гуруҳлардан иборат комиссиялар ташкил этилди. ишчи гуруҳ ва комиссиялар 1991 йилнинг октябрида конституциянинг биринчи, 1992 йил баҳорида иккинчи нусхасини тайёрлади.янги конституциянингкомиссиятомонидан яратилган нусхалари умумхалқ муҳокамаси учун, тузатиш ва тўлдиришлардан кейин мустақил ўзбекистон республикасининг асосий қонуни 1992 йил 8 декабрда ўзбекистон республикаси олий кенгашининг хii чақириқ хi сессиясида қабул қилинди.қабул қилинган янги конституция олти бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат бўлди.конституция муқаддимасида ўзбекистон халқи: – инсон хуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб; – ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда; – ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига …
4 / 17
ўлими 35 моддадан иборат бўлиб, инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларига бағишланган. бунда ўзбекистон республикасининг барча фуқаролари бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга эканлиги, ўзбекистоннинг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилганлиги, фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари ва эркинликлари, виждон эркинлиги ва унинг кафолатланиши ёритилган. инсоннинг давлат ва жамият ишларини бошқаришга бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали қатнашишлари кўрсатилган. конституцияда фуқароларнинг мулкдор бўлиш, меҳнат қилиш, нафақа олиш, ўз вақтида дам олиш, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, билим олиш ҳуқуқларига эга эканлиги аниқ қилиб баён этилган ва бу ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат томонидан таъминланади, деб таъкидлаб қўйилган. барча фуқаролар учун конституцияда белгилаб қўйилган бурчлар, чунончи, қонунларга риоя қилиш, халқнинг тарихий, маънавий меросларини авайлаб сақлаш, атроф табиий муҳитни асраш, солиқлар ва маҳаллий йиғимларни ўз вақтида тўлаш, ватанни ҳимоя қилиш каби бурчлар мажбурий эканлиги таъкидланган. конститутциянинг “жамият ва шахс” бўлимида ўзбекистон иқтисодиёти бозор муносабатларига асосланиши, унинг негизини хилма-хил мулк шаклларининг тенг хуқуққа эга эканлигига кафолатланиб, ишбилармонлик, тадбиркорлик …
5 / 17
циясининг қабул қилиниши ғоят катта сиёсий, ҳуқуқий ва халқаро аҳамиятга эга бўлди. бу асосий қонун мамлакатда демократик тамойилларни амалга оширишда, халқни ҳуқуқий, маънавий ва сиёсий жиҳатдан тарбиялашда муҳим ўрин тутмоқда. ўзбекистон республикаси президенти ш.м.мирзиёевнинг конститутциямизнинг қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда қилган маърузаларида таъкидланганидек “халқимиз сиёсий-хуқуқий тафаккурларининг юксак намунаси бўлган конститутциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқоролик жамияти барпо этиш, ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустахкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда”[footnoteref:2]. [2: мирзиёевш.м билимли авлод-буюк келажакнинг,тадбиркор халқ-фаровон хаётнинг, дўстона хаёт эса тараққиётнинг кафолатидир.//халқ сўзи. 2018 йил, 8 декабрь.] 2002 йил 27 январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг асосида ўзбекистон республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган қонунига мувофиқ ўзбекистон республикасининг конституцияси xviii, xix, xx, xxiii бобларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилган. 2007 йил 11 апрелда қабул қилинган қонуни билан ўзбекистон республикасининг конституцияси 89-модаасига, 93- моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига тузатишлар киритилган. 2008 йил 25 декабрда қабул қилинган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 17 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистоннинг узига хос истиклол ва тараккиет йули" haqida

6-мавзу: ўзбекистоннинг узига хос истиклол ва тараккиет йули режа: 1. ўзбекистон республикаси давлат рамзлари ва конститутциянинг қабул қилиниши. 2. мустақил тараққиётнинг дастлабки босқичидаги муаммолар. ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлини танлаши. тараққиётнинг “ўзбек модели” ва унинг ўзига хос хусусиятлари. 3. ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга қаратилган стратегия асослари. tayanch iboralar davlat bayrog’i. davlat gerbi. davlat madhiyasi. konstitutsiya. referendum. taraqqiyotning “o’zbek modeli”. reforma. bozor iqtisodiyoti. ijtimoiy himoya. adabiyotlar 1. о‘zbekiston respublikasining konstitusiyasi. -t.: “о‘zbekiston 2. karimov i.a. tarixiy xotirasiz kelajak yо‘q. -t.: “sharq”. 1998. 3. жўраев н. агар огоҳ сен... -т.: “ёзувчи”. 1997. 4. мустақил ўзбекистон тарих...

Bu fayl DOCX formatida 17 sahifadan iborat (264,5 KB). "ўзбекистоннинг узига хос истиклол ва тараккиет йули"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ўзбекистоннинг узига хос истикл… DOCX 17 sahifa Bepul yuklash Telegram