obligatsiyalar bozori

PPTX 31 pages 1.3 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 31
mavzu:moliya bozori va instrumentlari облигациялар бозори 1 молия бозори – тарихан пулнинг пайдо бўлиши ва молиявий муносабатларни амалга оширилиши билан пайдо бўлган. энг содда тарзда айтиладиган бўлса, молиявий бозорда молиявий активлар сотилади ва сотиб олинади. – бу жамиятдаги молия хизматлари бозоридир, яъни бу молия маблағларини вақтинча ҳақ тўлаб ишлатиш ёки уларни сотиб олиш юзасидан бўлган муносабатлардир. молия бозори облигация – лотинча сўздан олинган бўлиб, “мажбурият” деган маънони билдиради. облигация чиқарган ташкилот (эмитент) қарздор ролида қатнашади. акция ва облигацияларни инвестиция қимматли қоғозлари деб аташади. облигациялар акциялардан фарқли томонлари булар қуйидагилар: акцияни сотиб олган акциядор, корхона мулкининг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлса, облигация сотиб олган сармоядор будай ҳуқуқга эга бўла олмайди, у фақат кредит берувчи сифатида қатнашади. бундан ташқари, облигация фақат унда кўрсатилган муддатда амал қилади ва шу муддатда даромад (фоиз) келтиради. облигация одатда ўз эгасига олдиндан белгиланган фоиз келтиради. облигацияларни сотиб олиш акцияларни сотиб олишга нисбатан камроқ хатарли иш …
2 / 31
. республика ички заёмларининг ва маҳаллий заёмларнинг облигациялар тақдим этувчига тегишли қилиб чиқарилади. бу заёмлар облигацияларини чиқариш ҳақидаги қарор ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан қабул қилинади. қарорда эмитент, облигацияни чиқариш шартлари ва уларни тарқатиш тартиби белгилаб қўйилиши лозим. корхоналарнинг облигациялари мулкчиликнинг барча шаклларига мансуб корхоналар томонидан чиқарилиши мумкин. облигациялар ўз эгаларига корхона бошқарувида қатнашиш ҳуқуқини бермайди. корхона ва акциядорлик жамиятларининг облигацияларини чиқариш тўғрисидаги қарори тегишли маъмурият ва ижроия органи (бошқаруви) томонидан қабул қилинади ҳамда баённома билан расмийлаштирилади. корхонанинг облигациялари эмитентларнинг устав фондини шакллантириш ва тўлдириш учун, шунингдек, уларннг хўжалик фаолияти билан боғлиқ зарарларини қоплаш учун чиқариш йўл қўйилмайди. акциядорлик жамиятлари чиқарилган барча акциялар ҳақи тўлиқ тўлангандан кейингина устав фонди миқдорининг 20 фоизидан кўп бўлмаган суммада облигациялар чиқаришларига рухсат берилади. шу ўринда корпоратив облигациялар ўзи нима ва ушбу облигацияларга маблағларни киритиш афзалликлари нимадан иборат, деган табиий савол туғилади? корпоратив облигациялар – акциядорлик жамиятлари ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий …
3 / 31
ёки учинчи шахслар томонидан тақдим этилган таъминот ҳажмидан катта бўлмаслиги лозим. 3. таъминотсиз облигациялар чиқаришга иккита йиллик баланс тегишлича расмийлаштирилган ва фойда билан ишлаш шартида жамият камида уч йил фаолият кўрсатган ҳоллардагина рухсат этилади. 4. агар эълон қилинган акциялар сони уларга облигациялар тақдим этадиган ҳуқуқдаги акциялар сонидан кам бўлса, жамият облигациялар жойлаштиришга ҳақли эмас. облигациянинг бошқа турлари (акш тажрибаси) ипотека облигациялари (mortgage bonds) корпорация мулки билан таъминланган қарз мажбуриятини ифодалайди. банкротлик ёки тўловга қобилиятсиз ҳолатда облигация эгалари бу мулкни олиш ҳуқуқига эга бўлиб, улар уни сотиб ўз талабларини қондиришлари мумкин. фонд қоғозлари гарови остида облигациялар (collateral trust bonds)траст шартларида сақланаётган бошқа қимматли қоғозлар билан таъминланади. энг кенг тарқалган ҳолат бу эмитент-компания облигация таъминоти сифатида компания филиали қимматли қоғозлари чиқади. жиҳозлар гарови остида облигациялар (equipment obligations) сертификатлар номи билан ҳам машҳур бўлиб, кўчувчи мулк билан таъминланади, улар транспорт воситалари (масалан, локомотивлар, самолётлар) бўлиши мумкин. зарурат туғилганда жиҳоз сотилиши ва бу восита …
4 / 31
лажакдаги эмиссияси чекловларни ўз ичига олади. даромадли облигациялар (income bonds) кўпрок имтиёзли акцияларни эслатади. улар бўйича фоизлар ўз вақтида тўланиб, тўлиқ хажмда кафолатланмаган бўлади, уларни тўламаслик эмитентни банкротликка олиб келмайди. эмитент-корпорацияга облигациялар бўйича фоизлар камайиб борувчи харажатлар бўйича солиққа тортиш базасига киритиш мумкин. бу турдаги облигациялар кенг тарқалмаган бўлиб, асосан темир йўлларнинг тўловга қобилиятсизлигини тиклаш мақсадида қўлланилади. кафолатланган облигациялар (guaranteed bonds) бир корпорация томонидан чиқарилиб, бошқаси томонидан кафолатланади (масалан, қиз компаниядан чикиб, бош компанияда кафолатланади). овоз берувчи облигациялар (voting bonds) оддийлардан фарқли равишда улар эгаларига эмитент-корпорация бошқарувида овоз бериш ҳуқуқини беради. конвертацияланадиган облигациялар (convertible bonds) улар эгаси ҳоҳиши бўйича бошқа қимматли қоғозларга, одатда оддий акцияларга алмаштирилиши мумкин. облигация эгаси учун конверцион коэффициент ва конверцион нарх муҳим аҳамият касб этади. конверцион коэффициент 10:1, бир облигацияни конверция қилганда 10 акция олиш мумкинлигини билдиради. 00 облигациялар қиймати турлари: – номинал; – «соф»; – «ифлос». номинал қиймат облигациялар чиқаришда улар қоидага кўра, номинал бўйича …
5 / 31
нархда эмас, балки «соф» нарх плюс бу даврда тўпланган фоизлар миқдорига тенг бўлган нархда сотиб, ярим йил учун олинмай қолган фоизлар ўрнини қоплаши лозим. бу эса облигациянинг «ифлос» нархи ҳисобланади. облигациянинг «ифлос» нархи = «соф» нарх + тўпланган купон даромади. бозорда облигациялар «соф» нарх бўйича котировка қилинади, битимлар эса «ифлос» нарх бўйича тузилади. 1930-йилларда облигациялар нархининг фоиз ставкаси ўзгаришига сезувчанлигини белгилаб берадиган кўрсаткич ишлаб чиқилган. у «дюрация» деб аталади. дюрация (ингл. duration – давомлилик, давом этиш вақти, муддат) – бу дисконтланган сумма бўйича ўлчаб кўрилган тўловлар оқими ўртача ўлчанган муддатидир. бошқача қилиб айтганда, бу дисконтланган тўловлар муддатлари мувозанат нуқтаси. дюрация облигацияларнинг энг муҳим таҳлилий тавсифномаси ҳисобланади. дюрация тушунчасининг ўзи америкалик ф.маколи ва (ундан мустақил равишда) инглиз ж.хикс томонидан киритилган. кўпинча адабиётларда «маколи (маколей) дюрацияси» деб ёзилади. акция - бу акциядорлик жамиятининг устав фондига юридик ёки жисмоний шахс муайян ҳисса қўшганидан гувоҳлик берувчи, акция эгасининг мазкур жамият мулкидаги иштирокини тасдиқловчи камида …

Want to read more?

Download all 31 pages for free via Telegram.

Download full file

About "obligatsiyalar bozori"

mavzu:moliya bozori va instrumentlari облигациялар бозори 1 молия бозори – тарихан пулнинг пайдо бўлиши ва молиявий муносабатларни амалга оширилиши билан пайдо бўлган. энг содда тарзда айтиладиган бўлса, молиявий бозорда молиявий активлар сотилади ва сотиб олинади. – бу жамиятдаги молия хизматлари бозоридир, яъни бу молия маблағларини вақтинча ҳақ тўлаб ишлатиш ёки уларни сотиб олиш юзасидан бўлган муносабатлардир. молия бозори облигация – лотинча сўздан олинган бўлиб, “мажбурият” деган маънони билдиради. облигация чиқарган ташкилот (эмитент) қарздор ролида қатнашади. акция ва облигацияларни инвестиция қимматли қоғозлари деб аташади. облигациялар акциялардан фарқли томонлари булар қуйидагилар: акцияни сотиб олган акциядор, корхона мулкининг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлса, обли...

This file contains 31 pages in PPTX format (1.3 MB). To download "obligatsiyalar bozori", click the Telegram button on the left.

Tags: obligatsiyalar bozori PPTX 31 pages Free download Telegram