акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш масалалари (қашқадарё вилояти “бешкент пахта тозалаш” аж мисолида)

DOCX 377,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
жамиятлалида).docx мавзу: акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш масалалари (қашқадарё вилояти “бешкент пахта тозалаш” аж мисолида). р ежа кириш i боб. иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар ҳисоби ва аудитининг назарий асослари. 1.1. мамлакатимиз иқтисодиётида инвестицияларнинг тутган ўрни ҳамда уларни ҳисобга олишнинг мақсад ва вазифалари. 1.2. инвестициялар ҳисоби ва аудитини ташкил қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий ва назарий асослари. ii боб. қашқадарё вилояти “бешкент пахта тозалаш” аж да инвестициялар ҳисоби ва аудитинининг ҳозирги ҳолати. 2.1. қашқадарё вилояти “бешкент пахта тозалаш” аж да инвестицияларни ҳисобга олишнинг ҳозирги ҳолати. 2.2. қашқадарё вилояти “бешкент пахта тозалаш” аж да инвестициялар аудитини ташкил қилишни амалий жиҳатлари. 2.3. қашқадарё вилояти “бешкент пахта тозалаш” аж да инвестицияларни таҳлили. iii боб. акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш. хулоса ва таклифлар. фойдаланилган адабиётлар . иловалар. талаба: б-468 гуруҳ талабаси суяров жасур собирович раҳбар: “ишлаб чиқаришда бухгалтерия ҳисоби” кафедраси доценти с.р.эгамбердиева кириш мавзунинг долзарблиги. давлатимиз иқтисодиёти учун инвестициялар муҳим аҳамият касб этади. инвестициялар …
2
аса, бошқа томондан республиканинг бой ресурслари ва ишлаб чиқариш имкониятларининг жаҳон хўжалигига қўшилиш ҳисобига умумжаҳон иқтисодий имкониятларини кучайтиради. бу борада муҳтарам биринчи президентимиз и.а. каримов таъкидлаганидек «ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этмай, айниқса, етакчи тармоқларда чет эл сармояси иштирокини кенгайтирмай туриб, иктисодий тизимда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва модернизациялаш, корхоналаримизни замонавий техника технология билан қайта жиҳозлаш ҳамда рақобатга бардошли махсулот ишлаб чиқаришни йўлга қуйиш мумкин эмас». жадал ва мутаносиб иқтисодий ўсиш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва иқтисодиётни диверсификация қилишда фаол ва аниқ йўналтирилган инвестиция сиёсати юритиш энг муҳим омил ҳисобланади. инвестиция дастурини амалга оширишда корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан йўналтирилган тўғридан-тўғри хусусий инвестицияларнинг йилдан-йилга фаол иштирок этаётгани барчамизга алоҳида мамнуният бағишлайди. президентимиз ш.м.мирзиеёв ўзининг мамлакатимизни 2016-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2017-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган вазирлар маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида инвестицияларнинг нечоғлиқ аҳамииятга эга эканлигини инобатга олган ҳолда қуйидагиларни таъкидлаб ўтди, “иқтисодиётга 16,6 миллиард ақш доллари миқдорида ёки …
3
ан, юқори технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга қаратилган инвестиция лойиҳаларига устувор аҳамият берилаётганида намоён бўлмоқда. бозор шароитида акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш кўп жихатдан унинг услубий асосларидан бири бўлган счетлар режаси, унинг тузилиши ва мазмунига боғликдир. мамлакатимизда акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудити жараёнида асосий омил бухгалтерия ҳисоби етказиб бераётган аниқ ва тўғри маълумотлар ҳисобланади. инвестициялар ҳисоби ва аудитининг амалдаги тизими акциядорлик жамиятларида кўп жиҳатдан маълумотларни ўз вақтида олиш имконини бермайди. бу албатта инвестициялар ҳисоби ва аудити жараёнига салбий таъсирини кўрсатади. акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудити жараёнида кўплаб ечимини кутаётган муаммоларнинг мавжудлиги танланган мавзуни долзарблилигидан далолат беради. битирув малакавий ишининг мақсади акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини назарий, услубий ҳамда ташкилий асосларининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш ва уларни такомиллаштириш йўналишларини тадқиқ қилиш асосида илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. битирув малакавий ишининг вазифалари. битирув малакавий ишида қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланди : - …
4
ни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш. битирув малакавий иши объекти: қашқадарё вилояти “бешкент пахта тозалаш” аж. мавзунинг илмий аҳамияти шундан иборатки, битирув малакавий ишида акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий тавсия ва таклифлардан республикамизда бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларини такомиллаштириш ва замонавийлаштиришда кенг фойдаланиш мумкин. шунингдек, битирув малакавий ишининг кўпгина назарий қоидаларини олий ўқув юртлари ва коллежларда бухгалтерия ҳисоби фанларини ўқитиш жараёнига тадбиқ этиш мақсадга мувофиқдир. битирув малакавий ишининг амалий аҳамияти унинг асосий натижаларини акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисобини юритиш, уларнинг молиявий ҳисобот шаклларида акс эттириш, таҳлил қилиш ва аудитини ташкил этиш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқишда қўллаш мумкинлиги билан белгиланади. бундан ташқари, битирув малакавий иши натижалари акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисобот моддаларини баҳолаш, улар ҳисоби ва ҳисоботини соддалаштириш ва молиявий ҳисоботда жорий давр бўйича инвестициялар тўғрисидаги ахборотларни тўлиқ акс эттиришни таъминлайди. битирув малакавий ишининг илмий янгиликлари. илмий янгиликларни ташкил этувчи энг муҳим хулоса ва таклифлар …
5
да инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди; битирув малакавий иши предмети бўлиб, акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш масалалари ҳисобланади. илмий изланишлар жараёнида акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини ҳозирги ҳолатини мукаммал ўрганиш мақсадида битирув малакавий иши объекти қашқадарё вилояти “бешкент пахта тозалаш” аж нинг маълумотлари асос қилиб олинди. илмий ишнинг таркибий тузилиши ва ҳажми. тадқиқот кириш, мазмунан узвий боғланган учта боб, хулосалар, ----та жадвал, ---та расм, адабиётлар рўйхати ҳамда ----та иловаларни мужассамлаштирган ---- бетлик матнни ташкил этади. i боб. иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар ҳисоби ва аудитининг назарий асослари. 1.1. мамлакатимиз иқтисодиётида инвестицияларнинг тутган ўрни ҳамда уларни ҳисобга олишнинг мақсад ва вазифалари. ҳар бир мамлакат иқтисодиётини модернизациялаш шароитида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини янада ривожлантиришда инвестициялар- нинг ўрни беқиёсдир. инвестициялар мамлакат иқтисодиёти, қолаверса корхоналар иқтисодиёти учун муҳим аҳамият касб этади. мамлакатимиз президенти ш.м.мирзиёев мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш масалалари (қашқадарё вилояти “бешкент пахта тозалаш” аж мисолида)" haqida

жамиятлалида).docx мавзу: акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш масалалари (қашқадарё вилояти “бешкент пахта тозалаш” аж мисолида). р ежа кириш i боб. иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар ҳисоби ва аудитининг назарий асослари. 1.1. мамлакатимиз иқтисодиётида инвестицияларнинг тутган ўрни ҳамда уларни ҳисобга олишнинг мақсад ва вазифалари. 1.2. инвестициялар ҳисоби ва аудитини ташкил қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий ва назарий асослари. ii боб. қашқадарё вилояти “бешкент пахта тозалаш” аж да инвестициялар ҳисоби ва аудитинининг ҳозирги ҳолати. 2.1. қашқадарё вилояти “бешкент пахта тозалаш” аж да инвестицияларни ҳисобга олишнинг ҳозирги ҳолати. 2.2. қашқадарё вилояти “бешкент пахта тозалаш” аж да инвестициялар аудитини ташкил қилишни амалий жиҳатл...

DOCX format, 377,9 KB. "акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш масалалари (қашқадарё вилояти “бешкент пахта тозалаш” аж мисолида)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.