tijorat banklarining qimmatli qog'ozlar operatsiyalari tahlili

PDF 34 sahifa 417,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 34
10-мавзу. тижорат банкларининг қимматли қоғозлар операциялари таҳлили. режа: 1. тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги роли ва вазифалари. 2. тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бўйича пассив операциялари таҳлили. 3. тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бўйича актив операциялари таҳлили. 4. тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бўйича инвестиция фаолияти ва инвестиция портфелини шакллантириш усуллари. ўзбекистон республикасида банклар фаолияти, жумладан уларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолияти ўзбекистон республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «ўзбекистон республикаси марказий банки тўғрисида»ги ҳамда 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ташкил этилади ва тартибга солинади. 1. тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги роли ва вазифалари. бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш даврида тижорат банклари бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида қимматли қоғозлар бозорида фаолият кўрсатиш учун энг қулай шарт-шароитларга эга бўлди ва ҳозир ҳам ана шундай имкониятларга эгадир. ушбу шарт-шароитлар қуйидалардан иборат: - биринчидан, тижорат банкларида фонд бозорининг моҳияти тўғрисида тўла тасаввурга эга бўлган юқори малакали мутахассислар фаолият кўрсатади; …
2 / 34
мматли қоғозлар бозори иштирокчиси сифатида бир неча хилдаги вазифаларни бажариши мумкин. бунга: - қимматли қоғозларнинг акциялар, депозит сертификатлари ва банк векселлари каби турларини муомалага чиқарувчи эмитентлар сифатида; - ўз мижозларига қимматли қоғозлар бозорига доир маслаҳатлар, улар учун реестр юритувчи ва депозитар операцияларни бажарувчи сифатида; - иқтисодиётнинг бошқа хўжалик юритувчи субъектлари ва давлатнинг қимматли қоғозларини сотиб олувчи сармоядорлар сифатида; - ўз мижозларига қимматли қоғозларга инвестициялар қилиш учун уларга берилган қимматли қоғозлар ва пул маблағларини бошқариш бўйича хизматлар кўрсатадиган инвестиция институти сифатида қатнашиши киради. тижорат банклари ўз акцияларини муомалага асосан акциядорлик жамияти сифатида чиқарадилар. қонунчиликка асосан тижорат банклари муомалага қимматли қоғозларнинг бошқа турлари облигациялар, депозит сертификатлари ва векселларни чиқариши билан улар мамлакатимиздаги пул айланмасини жадаллашгиради ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг вақтинча бўш турган пул маблағларини жалб этиб, кейинчалик уларни иқтисодиётнинг устувор тармоқларига инвестиция қиладилар. тижорат банклари ўз фаолиятида турли тоифадаги сармоядорлар учун кенг миқёсда маслаҳат бериш хизматларини кўрсатиш, мижозларнинг инвестицион сиёсатини шакллантириш, …
3 / 34
лиятнинг устувор йўналишлари тижорат банкларнинг диққат марказида турган объектлар бўлиб қолди. масалан, мамлакатимизда ўзбекистон республикаси халқ банкининг жойлардаги бўлинмалари орқали хусусийлаштириш инвестиция фондларининг акцияларини сотиш амалга оширилиб келинмоқда. ўзбекистон республикаси банк тизимида фаолият кўрсатаётган тижорат банкларининг миллий фонд бозорида иштирок этишининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат: - банк фаолиятининг асосий турларини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг вақтинча бўш турган пул маблағларини жалб этиш, яъни ўз пассивларини шакллантириш; - турли қимматли қоғозларга ўз маблағларини инвестициялашдан тушадиган даромадни олиш, актив операцияларни амалга ошириш; - фонд бозорида қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш бўйича ўз мижозларига кўрсатиладиган хизматлардан даромад олиш, яъни брокерлик ва депозитарий хизматини кўрсатиш; - фонд бозорида муваффақиятли фаолият олиб бориш асосида ўз нуфузини ошириш ва янги мижозларни ўзларига жалб қилиш; - эмитент муомалага чиқарган акцияларнинг назорат пакетини сотиб олиш йўли билан турли тижорат банклари ва бошқа акциядорлик жамиятларининг фаолиятини олиб боришни бошқариш ва назорат этиш хуқуқини олиш; - …
4 / 34
аъминлайдиган ахборотлаштириш ҳамда телекоммуникациянинг замонавий техника воситаларини жорий этиш асосида амалга оширилмоқда. ўзбекистон республикасида тижорат банклари фақатгина ўзига хос ноёб муассасалар ҳисобланиб, ҳозирда улар амалиётда миллий фонд бозорининг барча воситаларини: акциялар, давлат қисқа муддатли облигациялари, давлат ўрта мулдатли хазина мажбуриятлари, депозит сертификатлари, депозит жамғарма сертификатлари билан фаолият олиб боришни ўзлаштириб олиб, ҳозирги вақтда улар қимматли қоғозлар бозорида бир вақтнинг ўзида ҳам эмитент, ҳам сармоядорлар ва инвестиция институтлари сифатида чиқмоқдалар. юқорида қайд этиб ўтилган омилларнинг мавжудлиги мамлакатимиз тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолият кўламини янада кенгайтириш ва яқин келажакда мамлакатимиз иқтисодиётининг ушбу устувор соҳасидаги фаолиятини янада фаоллаштириш учун катта имониятлар очиб беради. тижорат банклари ўз фаолиятини юритиш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг вақтинча бўш пул маблағларини жалб этади. жалб этишнинг йўлларидан бири муомалага қимматли қоғозлардан бири ҳисобланган депозит сертификатларини чиқариши мумкин. ўзбекистон республикасида банкларнинг депозит сертификатларини чиқариш, муомалага киритиш ва уларни сўндириш ўзбекистон республикаси марказий банкининг 1994 йил 24 декабрда тасдиқланган …
5 / 34
алаб қилиб олиш ҳуқуқини олган санагача) муддатга; - жисмоний шахслар учун - “депозит (омонат) сертификатлари”. ушбу сертификат 3 йил муддатгача чиқарилиши мумкин. депозит сертификати учун омонатлар ўзбекистон республикаси миллий валютаси - сўмда қўйилади. сертификат қимматли қоғоз ҳисобланади. депозит сертификати бир марталик тартибда ва туркумлар билан чиқарилиши мумкин. депозит сертификати бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқи фақат юридик шахсга ва жисмоний шахсга берилиши мумкин. депозит сертификатлари шахс номига (эгаси ёзилган) ва уни тақдим этувчига ёзиб бериладиган шаклда муомалага чиқарилиши мумкин. депозит сертификати сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилиш ёки тўлов воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас. депозит сертификатлари муомалага қуйидагича чиқарилиши мумкин: - нақд (бланкали) кўринишда; - нақдсиз шаклда (“депо” ҳисобварақаларидаги электрон ёзувлар кўринишида). муомалага чиқариладиган нақдсиз шаклдаги депозит сертификатлари бўйича операциялар ҳисоби эмитент банкларнинг депозитарий бўлимида юритилади. эмитент банк депозитарийси ва мижознинг ўзаро муносабатлари тегишли шартнома билан расмийлаштирилади. депозит сертификати бошқа шахсга берилиши мумкин. депозит сертификати бўйича талаб қилиб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 34 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tijorat banklarining qimmatli qog'ozlar operatsiyalari tahlili" haqida

10-мавзу. тижорат банкларининг қимматли қоғозлар операциялари таҳлили. режа: 1. тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги роли ва вазифалари. 2. тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бўйича пассив операциялари таҳлили. 3. тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бўйича актив операциялари таҳлили. 4. тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бўйича инвестиция фаолияти ва инвестиция портфелини шакллантириш усуллари. ўзбекистон республикасида банклар фаолияти, жумладан уларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолияти ўзбекистон республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «ўзбекистон республикаси марказий банки тўғрисида»ги ҳамда 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ташкил этилади ва тартибга солинади. 1. тижорат банкларининг ...

Bu fayl PDF formatida 34 sahifadan iborat (417,3 KB). "tijorat banklarining qimmatli qog'ozlar operatsiyalari tahlili"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tijorat banklarining qimmatli q… PDF 34 sahifa Bepul yuklash Telegram