молия бозорининг назарий асослари

DOCX 203 sahifa 2,7 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 203
1 – модул: молия бозорининг назарий асослари режа: 1. молия бозорининг иқтисодий моҳияти 2. молия бозорининг таркибий тузилиши 3. молия бозори моделлари таянч сўз ва иборалар: молия бозори, пул бозори, инвестиция бозори, суғурта бозори, валюта бозори, ссуда капитали, молиявий инструментлар. 1 – савол баёни: молия бозори ҳақида гап борар экан, бу соҳанинг ўзига яраша хусусиятларини тасаввур қилиш керак. албатта, ҳар қандай бозор каби бу ерда ҳам сотиб олувчилар ва сотувчилар мавжуд. лекин олинадиган ва сотиладиган нарсалар молиявий инструментлар бўлганлиги, яъни олинадиган ва тўланадиган восита ҳам молия бўлганлиги учун бу бозор бошқа бозорлардан ажралиб туради. бу бозорда сотиладиган молиявий инструмент эвазига маълум муддатдан сўнг каттароқ миқдорда бўлган молия қайтарилади. ва бу ҳол ҳар хил кўринишда намоён бўлиши мумкин: банк берган қарзлар, қарз қоғозлари эвазига ёки бошқа қимматли қрғозлар эвазига бериб турилган дастаклар ва ҳоказо. лекин, маълум муддатдан кейин олинган молия унга қўшилган фоизлар билан қайтарилиши бу савдонинг асосини ташкил этади. молия …
2 / 203
ди. шу жумладан, молиявий тизимнинг ривожланиши учун ҳам шарт-шароитлар яратилмоқда, чунки фақат ривожланган молиявий тизим иқтисодий тизимнинг муваффақиятли ривожланишига замин яратади. молия бозори – жуда кенг тушунчадир. у кенг маъноли ва мураккаб иқтисодий тоифани ташкил қилади, ҳамда муайян молия муассалари орқали ўзаро таъсирида бўладиган мулк эгалари билан сармоя, қарз олувчилар ўртасидаги муносабатларни тасвирлайди. ҳозирги замон иқтисодиёти учун молия бозори ўзига хос “асаб маркази” ҳисобланади, унинг ривожланиш даражасига қараб мамлакат иқтисодиётининг “аҳволи” ҳақида фикр юритиш мумкин, чунки молия бозорига таъсир кўрсатиб жамиятнинг иқтисодий фаоллигини бошқариш мумкин. буюклардан бири: “инсоният пулни яхши кўради. унинг чармдан, қоғоздан, бронза ёки тилладан тайёрланганининг фарқи йўқ”, - деган экан. бироқ фақат пулларни сақлаш қулай бўлган ҳолда у зиён ҳам келтиради. пул йиғиб пулдор бўлиб юришнинг афзалликлари тўғрисида ҳамма яхши билади. лекин унинг зиёни ҳақида ҳеч ким ўйлаб ўтирмайди. зеро, ҳамёнда ёки пайпоқда сақланаётган пулга фоиз қўшилмайди. агар пулга қимматли қоғозлар сотиб олинса ёки у банкка қўйилса, …
3 / 203
и ривожланиши билан акциялар кенг ёйилиб кетди. акциялар ва облигациялар билан савдо қилувчи лондон фонд биржаси ташкил қилинди. xviii асрда облигациялар савдоси бўйича асосий ўринни франкфуртдаги биржа эгаллади. xix асрдаги индустриялашув (саноатлашув) туфайли биржалар гуллаб яшнаши ва уларнинг акциялар савдосига қараб иш тутиши бошланди. шунинг учун ҳам биржалар европа ва шимолий америка саноатлашувида асосий ўринни эгаллайди. деярли ҳар бир йирик шаҳарларда ўз иқтисодиёти ривожини таъминлаш мақсадида хусусий биржалар ташкил этиш тезлаштирилди. масалан‚ германия ва англия ҳар бири 20 дан ортиқ биржаларга‚ токио эса ягона биржага эга бўлган. токио биржаси умумжаҳон аҳамиятига иккинчи жаҳон урушидан сўнг эришди. 1960 йилларнинг ўрталарида ақш‚ англия молия бозори (мб)‚ қимматли қоғозлар бозори ва фонд биржалари маҳаллий даражада оддий бошлангандан сўнг асрлар давомида ривожланиш жараёнлари кузатилади. бу босқичларни кутилганидек якунланиши дунёнинг исталган нуқтасидан суткада 24 соат давомида фойдаланиш имконини берувчи биржалар тўлиқ ривожланган бўлмаса-да‚ унинг тасвири аниқ чизиб берилган эди. келажакда эса барча эмитентларнинг қимматли қоғозлар …
4 / 203
даги хўжалик субъектлари, жисмоний шахслар, шунингдек, давлат туради. ушбу қутб иштирокчиларининг бош мақсади моддий манфаатдорликдир. қутбнинг иккинчи томонида эса ишлаб чиқаришни янги бошлаш, ишлар, хизматлар кўрсатиш ёки ишлаб турган қувватларни модернизация қилиш, кенгайтириш, қайта таъмирлаш учун зарур бўлган бошланғич ёки қўшимча сармояга эҳтиёжи бор турли мулкчилик шаклидаги субъектлар, жисмоний шахслар, шунингдек, давлат туради. ушбу тоифа вакиллари жалб этиладиган сармоя учун маълум фоизни тўлашга мойиллик билдирадилар. замонавий молия бозорлари ўта мураккаб бўлиб, уларнинг фаолиятини мавжуд молиявий асбобларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. асбоблар ҳар турдаги қарз қоғозлари, қарз олувчиларнинг ва берувчиларнинг мажбуриятларини тасдиқловчи ҳужжатлар суғурта ва хатарларнинг олдини олувчи услублар ва бошқа қимматли қоғоз ва бошқарувчи қонун-қоидалардан иборат. шу билан бир қаторда, молия бозорларнинг фаолияти тараққий этган давлатларнинг сиёсатлари, расмий халқаро молия ташкилотларининг фаолиятлари ва норасмий “оффшор минтақалар” деб аталмиш молия бозорларининг таъсирида шаклланади. ушбу мураккаб жараёнларнинг, ҳозирга кунга келиб, инсоният тараққиётига салбий таъсири кучайиб бормоқда. аниқки, тараққий топган давлатларнинг ички иқтисодий сиёсатларига …
5 / 203
алари, суғурта компаниялари кабилардир. молия бозорининг субъект (иштирокчи)лари истеъмолчилар (“уй хўжалиги”), корхоналар ва давлатдир. молия ресурсларининг бозор орқали ўтадиган қисми молия бозорининг объектини ташкил этади. бундаги муносабатлар мулкдорлар билан пулга эҳтиёжмандлар ўртасида юз беради. пул бозорга чиқарилар экан, у истеъмолчининг талабини қондириш учун ишлатилади. лекин шу билан бирга пулдан фойда кўриш мақсади, пулни кўпайтириб ундан қўшимча пул топиш молия бозорида ишлатиладиган пул, яъни сотиш ва сотиб олиш жараёнлари молия бозорининг икки томонини кўрсатади, яъни бир томонда истеъмолни қондирувчи пул бозори бўлса, иккинчи томомонида капитал бозори бўлади. бу вазифалар бир неча молия бозор шаклларини тақозо этади. ўзбекистон иқтисодиётига чет эл капиталининг оқиб келиш имкониятларини белгилаш учун, аввало, “қисқарган” ички молия бозори мавжуд бўлган шарт-шароитларда ҳозирги замон жаҳон капитал бозори асосий йўналишларини аниқ-равшан тушуниб олиш лозим. умуман олганда, бу йўналиш ривожланган мамлакатлардан капиталнинг катта ҳажмда экспорт қилиниши, сўнгги ўн йил ичида капитал экспорт қилувчи мамлакатлар таркибида жиддий тузилмавий ўзгаришлар ва экспорт қилинаётган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 203 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"молия бозорининг назарий асослари" haqida

1 – модул: молия бозорининг назарий асослари режа: 1. молия бозорининг иқтисодий моҳияти 2. молия бозорининг таркибий тузилиши 3. молия бозори моделлари таянч сўз ва иборалар: молия бозори, пул бозори, инвестиция бозори, суғурта бозори, валюта бозори, ссуда капитали, молиявий инструментлар. 1 – савол баёни: молия бозори ҳақида гап борар экан, бу соҳанинг ўзига яраша хусусиятларини тасаввур қилиш керак. албатта, ҳар қандай бозор каби бу ерда ҳам сотиб олувчилар ва сотувчилар мавжуд. лекин олинадиган ва сотиладиган нарсалар молиявий инструментлар бўлганлиги, яъни олинадиган ва тўланадиган восита ҳам молия бўлганлиги учун бу бозор бошқа бозорлардан ажралиб туради. бу бозорда сотиладиган молиявий инструмент эвазига маълум муддатдан сўнг каттароқ миқдорда бўлган молия қайтарилади. ва бу ҳол ҳар...

Bu fayl DOCX formatida 203 sahifadan iborat (2,7 MB). "молия бозорининг назарий асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: молия бозорининг назарий асосла… DOCX 203 sahifa Bepul yuklash Telegram