biologik sistemalar termodinamikasi

PPTX 55 pages 787.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 55
термодинамика биологических систем мавзу: биологик системалар термодинамикаси режа: 1. термодинамик системалар, термодинамик параметрлар, термодинамик функциялар. 2. термодинамиканинг 1-2-қонунлари. 3. гесс қонуни. пригожин теоремаси. 4. стационар ҳолат. онзагер алоқадорлиги. термодинамика нимани ўрганади? эркин энергиянинг миқдорий камайиши ёки кўпайишини; энергиянинг ўзгаришини, яъни энергия трансформациясини; биологик системалар ва жараёнлар ҳамда атроф-муҳит ўртаси-даги энергетик баланс ўзгаришини; тирик системаларда энергия алмашинувининг умумий қонуниятларини; кимёвий жараёнлар асосида энергиянинг фойдали ишга айлантирилиш ҳолатларини; хулоса қилиб айтганда, организмда моддалар алмашинуви энергиянинг бир турдан иккинчи турга ўтишини ўрганади. термодинамика ривожланиш тарихи ро́берт фон ма́йер (1818-1878) немис шифокори ва табиатшунос 1842 йилда у биринчилардан бўлиб энергиянинг сақланиши ва ўзгариши қонунини тузди джеймс прескотт джоуль (1818 - 1889) инглиз физиги 1843 йилда у биринчи бўлиб иссиқликнинг механик эквивалентини хисоблаб чиқди ва энергиянинг сақланиш қонунига келди. герман людвиг гельмгольц (1821 - 1894), немис физиги ва табиатшуноси 1847 йилда майер ғоялари ва жоул тажрибаларини тўлдириб, энергиянинг сақланиши ва ўзгариши қонунини ишлаб чиқди ва …
2 / 55
ҳам ўзгаради. системаларга мисол: биомакромолекула, митохондрия, ҳужайра, юрак, организм, биосфера, қуёш системаси ва ҳ.з. биологик системалар ажратилган тизимларда ёпиқ тизимларда очиқ тизимларда система билан атроф-муҳитнинг ўзаро боғлиқлиги характерига қараб қуйидаги типларга бўлинади. ажратилган (изолирланган) система – ташқи муҳит билан ўзаро энергия ва модда алмашинуви содир бўлмайди. демак, уларда энергия ва масса ўзгармай қолади. масалан, идеал дьюар идишининг ичидаги суюқлик системаси бунга мисол бўлади. (термос ичидаги суюқлик) ёпиқ система – ташқи муҳит билан фақат энергия алмашиниб туради, лекин система чегарасида модда алмашинуви содир бўлмайди. бундай системаларнинг массаси доимий бўлади, энергияси эса ўзгариб туради. айрим чекинишларни инобатга олган ҳолда, бу системага ерни мисол қилиб кўрсатсак бўлади, яъни ер қуёшдан доимо энергия олиб туради. (оловни устида қайнаб турган идишдаги сув, консервалар) очиқ система –ташқи муҳит билан ҳам энергия ва ҳам модда алмашинуви содир бўлади. натижада уларнинг массаси ва ички энергияси ўзгариб туради. термодинамика нуқтаи-назаридан тирик организмларга, ҳужайраларга, тўқималарга очиқ системалар деб қараш мумкин. …
3 / 55
модинамик тизимнинг хусусиятларини тавсифловчи физик катталиклар ҳажм босим температура ички энергия изобарик изохорик изобарик изохорик изотермик тизимнинг параметрлари ўзгаришлари жараён деб аталади. термодинамик тизимда амалга ошувчи жараёнлар қуйидагилардан иборат. адиабатик жараён. бу ажралган тизимларда амалга ошади. тизим бундай жараёнда фақат ўзининг ички энергияси ҳисобига иш бажаради. 2. изотермик жараён. бу жараён ўзгармас ҳароратда, яъни термодинамик тизимда т = const ҳолат юзага келганда амалга ошади. 3. изохорик жараён. бу кўринишдаги жараён термодинамик тизимда ҳажм v= const ҳолат юзага келганда амалга ошади. 4. изобарик жараён. бундай жараёнлар ўзгармас босимда, яъни термодинамик тизимда p = const ҳолат юзага келганда амалга ошади. масалан оғзи очиқ идишда амалга ошаётган реакциялар бунга мисол бўла олади. изотермик изохорик изобарик р=const адиабатик термодинамик функциялар нима? термодинамик системанинг параметрлари орқали тавсифланадиган хоссалар термодинамик функциялар деб аталади. асосий термодинамик функциялар сони бешта бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: ички энергия - ( du=dq-da), энтальпия – ( dh= du +pdv), энтропия – ( …
4 / 55
отенциал ва кинетик энергиянинг бир шаклдан иккинчи шаклга айланиш жараёни термодинамиканинг биринчи қонуни термодинамиканинг биринчи қонуни умумий ҳолатда энергия сақланиши, иссиқлик айланиши жараёнларини тушунтиради. бу қонуни энергия сақланиши ва бир турдан иккинчи турга айланиши тўғрисидаги қонундир, яъни энергия йўқдан бор бўлмайди ва йўқолиб кетмайди, у фақат бир турдан иккинчи турга айланиши мумкин. системанинг ички энергияси деб, қараб чиқилаётган системадаги энергиянинг ҳамма турлари йиғиндисига айтилади ва у моддаларнинг массаси, табиати ва ташқи шароитларга боғлиқ бўлади. термодинамиканинг биринчи қонунига асосан системада ташқи муҳитдан ютилган иссиқлик (dq), система ички энергиясини (du) ўзгартиришга ва система бажарадиган умумий ишга (da) сарфланади ва қуйидагича ифодаланади: q = du + a, a = pdv + amax. ташқи муҳитдан ютилган иссиқлик (dq) система ички энергиясини (du) ўзгартиришга система бажарадиган умумий ишга (da) сарфланади q = du + a умумий кўринишда a-термодинамик системада ташқи босим -pdvга қарши иш бажариб, кимёвий ўзгаришларни келтириб чиқаруви максимал фойдали иш a max иборат …
5 / 55
лик миқдори шу бирикманинг ҳосил бўлиш иссиқлиги деб аталади. бир моль тўлиқ ёнганда ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдори эса, модданинг ёниш иссиқлиги деб аталади. реакциянинг иссиқлик эффекти жараённинг қандай усулда олиб борилишига боғлиқ эмас, балки реакцияда иштирок этаётган дастлабки ва охирги ҳолатига боғлиқ. кимёвий реакциянинг иссиқлик эффектини ҳисоблаш учун реакция маҳсулотларининг ҳосил бўлиш иссиқликлари йиғиндисидан, реакция учун олинган дастлабки модданинг ҳосил бўлиш иссиқликлари йиғиндисини айириб ташлаш керак: dh= σdhмаҳс.– σdh дастл.модда dh- реакциянинг иссиқлик эффекти; σdh–реакция маҳсулотларининг ҳосил бўлиш иссиқликлари йиғиндиси. σdh-дастлабки моддаларнинг ҳосил бўлиш иссиқликлари йиғиндиси. одам организми устида ўтказилган тажри-баларда ҳам тд 1-қонуни тасдиқланган. масалан, сутка давомида қабул қилинган озиқ моддалар таркибида мавжуд энергия миқдори ва бу вақт давомида организмдан ажралган иссиқлик энергияси ўртасидаги термодинамик мослик мавжудлиги қайд этилган. одамнинг суткалик энергетик баланси қабул қилинган (ккал) сарфланган (ккал) озиқ моддалар тери орқали ажраладиган иссиқлик - 1374 56,8 г оқсил - 237 чиқарилган газлар - 43 140 г ёғлар - …

Want to read more?

Download all 55 pages for free via Telegram.

Download full file

About "biologik sistemalar termodinamikasi"

термодинамика биологических систем мавзу: биологик системалар термодинамикаси режа: 1. термодинамик системалар, термодинамик параметрлар, термодинамик функциялар. 2. термодинамиканинг 1-2-қонунлари. 3. гесс қонуни. пригожин теоремаси. 4. стационар ҳолат. онзагер алоқадорлиги. термодинамика нимани ўрганади? эркин энергиянинг миқдорий камайиши ёки кўпайишини; энергиянинг ўзгаришини, яъни энергия трансформациясини; биологик системалар ва жараёнлар ҳамда атроф-муҳит ўртаси-даги энергетик баланс ўзгаришини; тирик системаларда энергия алмашинувининг умумий қонуниятларини; кимёвий жараёнлар асосида энергиянинг фойдали ишга айлантирилиш ҳолатларини; хулоса қилиб айтганда, организмда моддалар алмашинуви энергиянинг бир турдан иккинчи турга ўтишини ўрганади. термодинамика ривожланиш тарихи ро́берт ф...

This file contains 55 pages in PPTX format (787.1 KB). To download "biologik sistemalar termodinamikasi", click the Telegram button on the left.

Tags: biologik sistemalar termodinami… PPTX 55 pages Free download Telegram