biologik jaraёnlar termodinamikasi

PPT 31 sahifa 1,7 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 31
презентация powerpoint ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети 5140100 – биология йўналиши талабалари учун биофизика фанидан “биологик жараёнлар термодинамикаси” мавзусида тайёрланган тақдимот термодинамика нима? термодинамика – энергияни бир турдан иккинчи турга ўтишини, яъни энергия трансформациясини ўрганадиган физиканинг бўлимидир. термодинамика – макроскопик система (организм, орган, молекула, ион, атом) ларда содир бўладиган турли кимёвий ва физикавий жараёнларнинг энергетикасини ўрганадиган фан. термодинамика – системани ташкил этувчи жисмлар орасида энергиянинг бир туридан бошқасига алмашиниш қонунларини ўргатадиган физиканинг бир бўлимидир. энергия- материя ҳаракатининг ўзгариш шаклидир ёки энергия системанинг иш бажара олиш қобилиятидир. * термодинамикада фойдаланиладиган асосий тушунчалар энергия - материянинг бир турдан иккинчи турга айланишидаги маълум бир ҳаракат турининг миқдор ўлчами. энергия турлари механик кимёвий иссиқлик электр кимёвий энергия – моддаларнинг кимёвий табиати, яъни кимёвий боғ турлари билан белгиланадиган энергия. тирик организмда иш бажарувчи энергия асосан кимёвий энергия ҳисобланади. механик энергия – макрожисмларнинг ҳаракати ҳисобига содир бўладиган ишни амалга оширувчи …
2 / 31
диган барча иш жараёнлари энергиясига айлантириб, ортиқча миқдордаги иссиқликни ташқарига чиқаради. . система- ташқи муҳитдан реал ёки мафкуравий сирт чегараси билан ажралган моддалар йиғиндисидир. изоляцияланган система ёпиқ система очиқ система система ҳолати унинг маълум бир вақт бирлиги ичида эга бўлган физик-кимёвий хоссаларининг йиғиндиси билан белгиланадиган ҳолат. системани параметрларига v, p, t, m, c, u, s киради. агар шу параметрлардан бирортаси ўзгарганда система ҳолати ўзгариб қолишига термодинамик жараён деб аталади. термодинамик тизим ҳолати асосан босим, ҳажм ва ҳарорат каби физик катталиклар билан аниқланади. шу сабабли умумий ҳолда f (pvt) = 0 термодинамик тизимнинг ҳолат тенгламаси дейилади. энергия бир жисмдан иккинчи жисмга икки хил, яъни иш бажарганда ва иссиқлик алмашганда ўтади. агар системанинг ҳолати унда амалга ошаётган жараёнлар таъсирида ўзгармаса бу системанинг мувозанат ҳолати дейилади. * термодинамик мувозанат ҳолати деганда модда ва энергия алмашинуви тўхтаган системалардаги термодинамик жараёнларнинг сўнгги ва ўзгармас ҳолатлари тушинилади. агар системага ташқи муҳитдан энергия ва моддалар узлуксиз равишда …
3 / 31
боғлиқ бўлмайди. термодинамиканинг ноль қонуни агар а ва б жисмлар бир-бирига боғлиқ бўлмаган равишда с жисм билан иссиқлик мувозанати ҳолатида бўлса, улар (а ва б жисмлар) ўзаро иссиқлик мувозанати ҳолатида бўлади, яъни иссиқлик мувозанати системанинг ҳоҳлаган нуқталаридаги температуранинг ўзаро тенглиги билан характерланади: т (а) = т (с) ва т (б) = т (с) бўлса т (а) = т (б) бўлади. одам организми ва ташқи муҳит орасидаги, одам танаси органлари орасидаги температура алмашинувлари термодинамиканинг ноль қонуни орқали тушунтирилади. гомеостаз ҳолати, яъни организм ички муҳит ўлчамларининг доимийлигини сақлаб қолишга интилишидир. бунда организм ички ва ташқи муҳит ўртасидаги боғланишни ўзгартириб, ички муҳит кўрсаткичи (тана ҳарорати, қондаги кислород, глюкоза ва турли ионлар концентрацияси) ни деярли ўзгармаган ҳолда сақланиб қолишига эришади. системага берилган иссиқлик миқдори системанинг ички энергиясини ўзгартириш ва система томонидан бажариладиган ишга сарф бўлади. q = δu + а q- иссиқлик микдори. δu - системанинг ички энергияси. а - бажарилган иш ёки q, …
4 / 31
иш мумкин. тирик материянинг энг умумий хоссаси иссиқлик ажратиш хоссасидир. модда алмашинуви содир бўладиган хамма хужайраларда иссиқлик ажралади. ҳар қандай физиологик функциялар ҳам иссиқлик ажралиши билан ўтади. ҳар қандай макроскопик системалар доимий миқдордаги энергияга эга бўлади ва бу энергиялар бир турдан иккинчи турга ўта олиши мумкин холос. энергия миқдори системанинг ташқи муҳит билан энергия алмашинуви ҳисобигагина ўзгариши мумкин. бу қонундан қуйидаги 2 постулат келиб чиқади: 1-постулат. ҳеч қаердан энергия олмасдан доимий равишда ишловчи машина (биринчи тур абадий двигатели) нинг бўлиши мумкин эмас. 2-постулат. энергия ўз-ўзидан йўқ ёки пайдо бўлмайди, балки бир турдан иккинчи турга қатъий эквивалент миқдорларда ўзгаради. масалан, одам организми ва ташқи муҳит орасидаги модда ва энергия алмашинувидаги умумий энергия ўзгариш миқдорлари. одам организмида 24 соат давомида энергия алмашинув миқдорлари (ккал-1,07%) организмга тушаётган озуқа маҳсулотларининг энергия қийматлари қандай миқдорга тенг бўлса, улар тўлиқ ўзлаштирилиб бўлингандан сўнг, организм ташқм муҳитга худди шунча энергия (иссиқлик) ажратиб чиқаради. ҳар бир системанинг тўлиқ …
5 / 31
зобарик жараёнда система ички энергиясининг ортишига ва ишга сарф бўлади. очиқ система энтропиясининг ўзгариши очиқ система энтропияси ds, система ичида кечадиган қайтмас жараёнлар туфайли шаклланадиган энтропия –dis ва системанинг ташқи муҳит билан амалга ошиб турадиган алоқаси туфайли вужудга келадиган dеs-энтропиядан ташкил топади: ds = dis+ dеs тенгламани изолирланган системага тадбиқ этганимизда, dеs= 0 бўлиб, системанинг энтропияси ds = dis бўлиб чиқади, яъни системадаги энтропия, унда шаклланадиган энтропия билан белгиланади. системада термодинамик мувозанат қарор топиб, у заволга юз тутади. бордию, dеs, миқдори жиҳатидан, dis га тенг, аммо ишораси манфий, яъни dis= - dеs бўлса, бундай ҳол системанинг стационар ҳолатини акс эттиради. демак, стационар ҳолатда очиқ системанинг энтропияси ўзгармас катталик ds= const билан характерланади. бундай системанинг эркин энергияси ўзгармас катталикка эга бўлиб, у заволга юз тутмайди. системанинг ички энергияси унинг умумий энергияси захираси билан ўлчанади; системанинг кинетик ва потенциал энергияси ҳисобга олинмайди; демак, системанинг ички энергияси: ундаги молекулаларнинг ўзаро тортилиш ва итарилиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 31 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"biologik jaraёnlar termodinamikasi" haqida

презентация powerpoint ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети 5140100 – биология йўналиши талабалари учун биофизика фанидан “биологик жараёнлар термодинамикаси” мавзусида тайёрланган тақдимот термодинамика нима? термодинамика – энергияни бир турдан иккинчи турга ўтишини, яъни энергия трансформациясини ўрганадиган физиканинг бўлимидир. термодинамика – макроскопик система (организм, орган, молекула, ион, атом) ларда содир бўладиган турли кимёвий ва физикавий жараёнларнинг энергетикасини ўрганадиган фан. термодинамика – системани ташкил этувчи жисмлар орасида энергиянинг бир туридан бошқасига алмашиниш қонунларини ўргатадиган физиканинг бир бўлимидир. энергия- материя ҳаракатининг ўзгариш шаклидир ёки энергия системанинг иш бажара олиш қобилият...

Bu fayl PPT formatida 31 sahifadan iborat (1,7 MB). "biologik jaraёnlar termodinamikasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: biologik jaraёnlar termodinamik… PPT 31 sahifa Bepul yuklash Telegram