ярим ўтказгичли асбоблар

DOC 97.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404557504_54274.doc ярим ўтказгичли асбоблар режа: 1. ярим ўтказгичларнинг хоссалари 2. ярим ўтказгичли диодлар 3. ярим ўтказгичли триодлар. 1. ярим ўтказгичларнинг хоссалари ярим ўтказгичли асбоблар трактор, комбайн ва автомо- биллар жиҳозларида кенг қўлланилади. ярим ўтказгичлар электр токи ўтказиш жиҳатидан ўтказгичлар ва изоляторлар орасидаги ўринни эггалайди. уларнинг солиштирма қаршилиги температура, ташқи арлашмаларнинг борлиги ва бошқа омилларга қараб ўзгаради. ярим ўтказгичларга баъзи металлар, уларнинг оксидлари, баъзи металлар қотишмаси ва сульфатли бирикмалар киради. ярим ўтказгичли асбобларни тайёрлашда германий ва кремнийдан кенг фойдаланилади. германий мўрт кумушсимон кул ранг металл бўлиб, у менделеев даврий тизимнинг тўртинчи группасига киради. демак, бу элемент атомининг ташқи элек- трон қобиғида тўрт валентли электрон бор. бу электрон қўшни тўртта атом электронлари билан бирга қўш электрик боғланиш деб аталувчи боғланиш ҳосил қилади (5-расм). бу боғланиш элементнинг кристалл панжарасидаги атомларни ушлаб туради. кристалдаги германийнинг ҳар бир атоми тўртта қўшни атом билан боғлиқ бўлиб қолади. бу боғланишда мазкур ва қўшни атомлар электронларидан иккитадан қатнашади. …
2
ҳосил бўлади. ярим ўтказгичининг эркин электронлар ҳаракати ҳисобига ўтказувчанлиги электрон ўтказувчанлик ёки n типидаги ўтказувчанлик (negative-манфий) деб аталади. ташқи орбитадан бир ёки бир неча электрон йўқотган ярим ўтказгич атоми мусбат ион бўлади, ярим ўтказгичлардаги бундай атом тешик деб номланган. бунда бу атомда битта электрон етишмаслигини таъкидлаб ўтиш керак. ҳосил бўлган тешикни қўшни атом электрони тўлдириши мумкин, бунда қўшни боғланишда худди юқоридагидек электрон билан тўлдириш мумкин бўлган янги тешик ҳосил бўлади ва ҳоказо. ярим ўтказгичда тешикнинг тартибсиз ҳаракати содир бўлади, яъни у электрон ҳаракат йўналишига қарама-қарши томонга силжийди. аввалгидек зарядларни электронлар ташиса ҳам, бироқ уларнинг ўтиши ягона мусбат зарядларнинг қарама-қарши томонга силжишига сабаб бўлади. тешикларнинг ҳаракати туфайли ўтказувчанлик тешикли ўтказувчанлик ёки p типидаги (positive-мусбат) ўтказувчанлик деб аталади. соф ярим ўтказгичда тешиклар сони эркин электронлар сонига тенг. ўтказувчанлик икки хил ишорали бир хил сонли зарядларнинг ҳаракати билан ҳосил қилинади. эркин электронлар кристаллда силжиб, тешикка кириб қолади ва шундай қилиб бузилган боғланишлар тикланади. …
3
осил қилувчи аралашмалар донорлар деб аталади. менделеев даврий системасининг тўртинчи группасига оид ярим ўтказгичлар учун донорли аралашмалар бешинчи группа элементларидан олинади. одатда бунга сурьма, мишьяк, фосфор киради. тешикли ўтказувчанлик ҳосил қилувчи аралашмалар акцепторлар деб аталиб, одатда улар учинчи группа элементларидан олинади. улар ичида индий, алюминий ва бор анча кўп тарқалган. аралашмалар ярим ўтказгич ўтказувчанлигига қандай таъсир этиши билан танишиб чиқамиз. 6-расм, а да электрон ўтказувчанликнинг ҳосил бўлиши схемаси келтирилган. донорли аралашма атоми беш валентли электронга, ярим ўтказгич (масалан, германий) атоми эса фақат тўрт валентли электронга эга. аралашма атомининг тўртта электрони ва ярим ўтказгич атомининг тўртта электрони ишончли электрон боғланишни ҳосил қилади, бироқ бешинчи электрон ортиқча деб туюлади. уни ҳатто ярим ўтказгични хона температурасигача иситиб, атомдан ажратиб олиш осон. бу электронларга электр майдони таъсир этганда электр токи ҳосил бўлади яъни электрон ўтказувчанлик ҳосил бўлади. 6-расм, б да тешикли ўтказувчанликнинг ҳосил бўлиш схемаси кўрсатилган. акцепторли аралашма атоми фақат уч валентли электронга эга. …
4
лар электрон-тешикли катта ўтиш майдонига эга, шунинг учун тўғри йўналишда катта токни ўтказа олади (20а гача) ва катта миқдордаги тескари кучланишни ушлаб қола олади. ясси диодлардан автотрактор электр жиҳозларида кенг фойдаланилади, лекин улардан фақат ўзгарувчан токни тўғрилагичлар сифатидагина эмас (электр вентиллар), балки кучланиш стабилизаторлари (стабилитронлар) сифатида фойдаланилади. диоднинг тузилиши мураккаб эмас. одатда германий монокристал пластинкасига аралашма-индий томчиси, кремний пластинкасига алюминий томчиси суюқлантириб ёпиштирилади (7-расм, а). бу моддаларни бириктиришда бошқа усул-диффузиядан ҳам фойдаланилади. бундай холларда суюқ ёки газсимон аралашма юқори босим остида ва юқори температурада ярим ўтказгич пластинасига сингийди. кўрсатилган бирикмалар натижасида соҳалар чегарасида n-p-ўтиш ҳосил бўлади. индий электродидан германийдан иборат ярим ўтказгич пластинаси томон йўналиш токнинг тўғри йўналиши бўлади. бу ерда аралашма элементи анод, ярим ўтказгич пластинаси эса катод вазифасини бажаради. кучланишни стабиллаш, яъни уни маълум миқдорда сақлаб туриш учун стабилитронлар ёки таянч диодлардан фойдаланилади (8-расм,в). улар кремнийдан тайёрланади, иш режими эса тескари ток электрон-тешикли ўтишни тешганда содир бўлади. электрон-тешикли …
5
бўлиб, диодлар бунда электрон ёки тешикли ўтказувчанликни ярим ўтказгич материалининг умумий пластинасида ҳосил қилинади. триод схематик ярим ўтказгичдан (одатда германий ёки кремнийдан) тузилган бўлиб, унинг қарама-қарши қиррасига аралашма суюқлантириб ёпиштирилган. уларнинг ўтказувчанлиги олинган пластина ўтказувчанлигига қарама-қаршидир. агар n типидаги ярим ўтказгичлар p типидаги аралашма бириктирилса, у ҳолда триодлар ёки анча кенг тарқалган p-n-p типидаги транзисторлар ҳосил бўлади (8-расм,а). n-p-p типидаги транзисторлар кам учрайди (расм,б). ярим ўтказгичнинг триоддаги пластинаси база ёки асос (в) деб, аралашмадан бир томчиси эмиттер (e) (кирувчи ёки инжекцияловчи зарядлар), иккинчи томчи коллектор (с) (зарядларни тўпловчи) деб номланган. база 10-12 мкм қалинликда ясалади. эмиттер, коллектор ва база таъминлаш манбаига уланган ўз чиқишларига эга. p-n-p типидаги триод эмиттер таъминлаш манбаи плюсига, коллектор эса минусига уланган, n-p-p типидаги триод эмиттери манба минусига, коллектор эса плюсга уланган. натижада иккита электрон-тешикли ўтиш ҳосил бўлиб, улардан бири, яъни эмиттер билан база орасидаги эмиттерли ўтиш, иккинчиси, яъни база билан коллектор орасидагиси коллекторли ўтиш деб …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ярим ўтказгичли асбоблар"

1404557504_54274.doc ярим ўтказгичли асбоблар режа: 1. ярим ўтказгичларнинг хоссалари 2. ярим ўтказгичли диодлар 3. ярим ўтказгичли триодлар. 1. ярим ўтказгичларнинг хоссалари ярим ўтказгичли асбоблар трактор, комбайн ва автомо- биллар жиҳозларида кенг қўлланилади. ярим ўтказгичлар электр токи ўтказиш жиҳатидан ўтказгичлар ва изоляторлар орасидаги ўринни эггалайди. уларнинг солиштирма қаршилиги температура, ташқи арлашмаларнинг борлиги ва бошқа омилларга қараб ўзгаради. ярим ўтказгичларга баъзи металлар, уларнинг оксидлари, баъзи металлар қотишмаси ва сульфатли бирикмалар киради. ярим ўтказгичли асбобларни тайёрлашда германий ва кремнийдан кенг фойдаланилади. германий мўрт кумушсимон кул ранг металл бўлиб, у менделеев даврий тизимнинг тўртинчи группасига киради. демак, бу элемент атомининг...

DOC format, 97.0 KB. To download "ярим ўтказгичли асбоблар", click the Telegram button on the left.