яримўтказгичлар электр ўтказувчанлиги

PDF 8 sahifa 351,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
mavzu: яримўтказгичлар электр ўтказувчанлиги киритмали электр ўтказувчанлик. ярим ўтказгичли асбобларнинг кўп қисми киритмали ярим ўтказичлар асосида яратилади. электр ўтказувчанлиги киритма атомлари ионизацияси натижасида ҳосил бўладиган заряд ташувчилар билан асосланган ярим ўтказгичлар – киритмали ярим ўтказгичлар дейилади. кремний атомига д.и. менделеев даврий элементлар тизимидаги v гуруҳ элементлари (масалан, маргумуш as) киритилса унинг 5та валент электронидан тўрттаси қўшни кремний атомининг тўртта валент электронлари билан боғланиб- саккиз электрондан ташкил топган мустаҳкам қобиқ ҳосил қиладилар. бешинчи электрон ортиқча бўлиб, ўзининг атоми билан кучсиз боғланган бўлади. шунинг учун кичик иссиқлик энергияси таъсирида у узилади ва эркин электронга айланади (11.2 а - расм), бу вақтда ковак ҳосил бўлмайди. энергетик диаграммада бу жараён электроннинг донор сатҳи wd дан ўтказувчанлик зонасига ўтишига мос келади (11.2 б -расм). киритмали атом мусбат зарядланган қўзғалмас ионга айланади. бундай киритма донор деб аталади. ярим ўтказгичли асбоблар ясашда кўп киритма атомлари киритилади (1 см3 ҳажмга 1014-1018 даражадаги атомлар). хона температурасида киритманинг ҳар бир …
2 / 8
ктронлар зтказувчанлиги n=1016 см-3, ковакларники эса – атиги 104 см-3 га тенг бўлади, демак бундай киритмали ярим ўтказгичда электр ўтказувчанлик асосан электронлар ҳисобига амалга оширилади, ярим ўтказгич эса – электрон ёки n- турдаги электр ўтказувчанлик деб аталади. n –турдаги ярим ўтказгичда электронлар - асосий заряд ташувчилар, коваклар эса асосий бўлмаган заряд ташувчилар деб аталади. кремний атомига д.и. менделеев даврий элементлар тизимидаги iii гуруҳ элементлари (масалан, бор в) киритилса унинг валент электронлари қўшни кремний атомлари валент электронлари билан учта тўлиқ боғлиқлик ҳосил қиладилар. тўртинчи боғланиш эса тўлмай қолади. унча катта бўлмаган иссиқлик энергияси таъсирида ҳам қўшни кремний атомининг валент электронлари бу боғланишни тўлдиради. натижада борнинг ташқи қобиғида ортиқча электрон ҳосил бўлади., яъни у манфий зарядга эга бўлган қўзғалмас ионга айланади. кремний атомининг тўлмаган боғланиши – бу ковакдир (11.2 в - расм). энергетик диаграммада бу жараён электроннинг валент зонадан акцептор сатҳи wa га ўтишига ва валент зонада ковак ҳосил бўлишига мос келади …
3 / 8
м ўтказгичдаги энергияси wi кичик бўлмаган электронлар қуйидагига тенг: ,exp        kt wi nn n (11.1) бу ерда nn – эркин электронларнинг тўлиқ концентрацияси. худди шундай ифодалар ковакларни энергия бўйлаб тақсимотини ифодалайди. (11.1) дан кўриниб турибдики, заррача энергиясининг ортиши билан, заррачалар сони кескин камаяди. иккала ишорадаги эркин заряд ташувчилар концентрацияси тенг бўлган хусусий ярим ўтказгичлар учун ферми сатҳи таъқиқланган зонанинг ўртасидан ўтади. электрон ярим ўтказгичда электронларнинг (бутун ярим ўтказгичнинг) ўртача энергияси юқори бўлади, демак ферми сатҳи ўртадан ўтказувчанлик зонаси туби томонга силжийди ва донор киритма концентрацияси қанча юқори бўлса шунча ўтказувчанлик зонаси туби томонга яқинлашади. р- турдари ярим ўтказгичда ферми сатҳи таъқиқланган зона ўртасидан валент зона шипи томонга силжийди ва акцептор киритма концентрацияси қанча юқори бўлса шунча валент зонаси шипи томонга яқинлашади. баъзи ярим ўтказгичли асбоблар (туннель диодлари, туннель тешилишли стабилитронлар) да ажралмаган ярим ўтказгичлар қўлланилади. бундай ярим ўтказгичларда ферми сатҳи рухсат этилган зоналарда: …
4 / 8
тезлиги др  электр майдон кучланганлиги e  га пропорционал бўлади едр    (11.2) электрон ва коваклар дрейф токининг натижавий зичлиги   .epnqj pnдр    (11.3) диффузия коэффициенти. ярим ўтказгичда электр токи ҳосил бўлишига фақат электр майдони эмас, балки ҳаракатчан заряд ташувчилар градиенти ҳам сабаб бўлади. ярим ўтказгич ҳажмида тенг тақсимланмаган эркин заряд ташувчилар ҳаракатининг йўналиши диффузия ҳаракати деб аталади. электрон ва ковак диффузия токларининг зичлиги қуйидагига тенг ;       dx dn qdj nдq  .       dx dp qdj pрдф  (11.4) бу ерда q – электрон (ковак) заряди, dn и dp – мос равишда электрон ва ковак диффузия коэффициентлари, dn/dx и dp/dx – мос равишда электрон ва ковак концентрация грандиентлари. дрейф ва диффузия ҳаракати параметрлари ўзаро эйнштейн нисбати билан боғланган ;ntn q kt dn         .ptp …
5 / 8
ларининг концентрацияси nа коваклар концентрацияси ррга, n – турдаги ярим ўтказгичда донор мусбат ионларининг концентрацияси nd электронлар концентрацияси nn га тенг бўлади. демак, р- ва n – соҳалар ўртасида электронлар ва коваклар концентрациясида сезиларли фарқ мавжудлиги туфайли, бу соҳалар бирлаштирилганда электронларнинг р – соҳага, ковакларнинг эса n – соҳага диффузияси бошланади. диффузия натижасида n– соҳа чегарасида электронлар концентрацияси мусбат донор ионлари концентрациясидан кам бўлади ва бу соҳа мусбат зарядлана бошлайди. бир вақтнинг ўзида р- соҳа чегарасидаги коваклар концентрацияси камайиб боради ва у акцептор киритмаси билан компенсацияланган ион зарядлари ҳисобига манфий зарядлана бошлайдилар (11.3 –расм). плюс ва минусли айланалар мос равишда донор ва акцептор ионларини тасвирлайди. ҳосил бўлган икки ҳажмий заряд қатлами р-n ўтиш деб аталади. бу қатлам ҳаракатчан заряд ташувчилар билан камбағаллаштирилган. шунинг учун унинг солиштирма қаршилиги р- ва n – соҳа қаршиликларига нисбатан жуда катта. баъзи ҳолларда адабиётларда бу қатлам камбағаллашган ёки i – соҳа деб аталади. ҳажмий зарядлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"яримўтказгичлар электр ўтказувчанлиги" haqida

mavzu: яримўтказгичлар электр ўтказувчанлиги киритмали электр ўтказувчанлик. ярим ўтказгичли асбобларнинг кўп қисми киритмали ярим ўтказичлар асосида яратилади. электр ўтказувчанлиги киритма атомлари ионизацияси натижасида ҳосил бўладиган заряд ташувчилар билан асосланган ярим ўтказгичлар – киритмали ярим ўтказгичлар дейилади. кремний атомига д.и. менделеев даврий элементлар тизимидаги v гуруҳ элементлари (масалан, маргумуш as) киритилса унинг 5та валент электронидан тўрттаси қўшни кремний атомининг тўртта валент электронлари билан боғланиб- саккиз электрондан ташкил топган мустаҳкам қобиқ ҳосил қиладилар. бешинчи электрон ортиқча бўлиб, ўзининг атоми билан кучсиз боғланган бўлади. шунинг учун кичик иссиқлик энергияси таъсирида у узилади ва эркин электронга айланади (11.2 а - расм), бу вақ...

Bu fayl PDF formatida 8 sahifadan iborat (351,6 KB). "яримўтказгичлар электр ўтказувчанлиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.