луб толали экинлар аҳамияти. каноп биологияси ва етиштириш технологияси

PPT 40 sahifa 5,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 40
слайд 1 15-мавзу: луб толали экинлар аҳамияти. каноп биологияси ва етиштириш технологияси 1. луб-толали экинлар аҳамияти 2. каноп - аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши, ҳосилдорлиги ва систематикаси 3. биологияси ва навлари 4. етиштириш технологияси луб толали экинлар аҳамияти толали экинлар деб - турли хил газлама ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун хом-ашё берадиган экинларга айтилади. бу тола ҳар хил газлама ва матолар тайёрлаш учун ишлатилади. халқ хўжалигида ўсимлик толасининг аҳамияти жуда катта: ўсимлик толасидан тўқимачилик саноатида унинг майин ва дағаллигига қараб, ҳар хил газмоллар ишлаб чиқилади. энг кўп ишлатиладиган пахта толаси ҳисобланиб, ундан майин газламалар тайёрланади. поясида тола ҳосил қиладиган ўсимликлар толаси пахта толасига нисбатан дағал бўлганлиги сабабли ундан уй жиҳозларида ишлатиладиган дағал газламалар, қоп-каноп, арқон ва шунга ўхшаш ҳар-хил маҳсулотлар тайёрлаш учун ишлатилади. бундан ташқари бу ўсимликларнинг уруғида 18-42% мой бўлади. ўсимлик мойи озиқ-овқатда, техникада, лак-бўёқ саноатида, совун тайёрлашда ва бошқа мақсадларда ишлатилади. шунинг учун бу ўсимликларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти …
2 / 40
қурилишбоп картон ва махсус зичланганплиталар тайёрлашда ва халқ хўжалигида кенг кўламда фойдаланилади. ўзбекистонда ғўза ва зиғирдан ташқари дағал тола олиш учун каноп ҳам экилади ва етиштириш технологияси йиллар давомида илмий асосда ишлаб чиқилган. каноп пояси ташқи томонидан кутикулали эпидермис билан қопланган. эпидермис тагида механикавий тўқима-колленхиманинг уч қавати жойлашган. колленхимадан кейин кўп қаватли паренхима келади, унда тола дасталари узун-узун бир нечта халқа шаклида жойлашган. эпидермис, колленхима ва тола дасталари бўлган паренхима каноп пояси пўстлоғини ташкил қилади, ишлаб чиқаришда шу пўстлоқ луб деб аталади. 1. уруғида тола ҳосил қиладиган ғўза 2. поясида тола ҳосил қиладиган зиғир, наша, каноп, жут, рами, кандир 3. баргида тола ҳосил қиладиган янгизеландия зиғири, текстил банани, агава, юкка 4. мевасида тола ҳосил қиладиган какосли пальма каноп поясида 17-18% тўқишга яроқли тола ҳосил қилади. канопнинг толаси рангсиз, тиниқ, лекин дағал бўлади. бу тола қоп-каноп, арқон, брезент, уй жихозлари учун газмоллар, ўраш учун ип ва бошқа буюмлар тайёрлаш учун ишлатилади. …
3 / 40
нлари, янгийўл ва бўстонлиқ туманларида 10 минг гектар атрофида экилмоқда. * ҳосилдорлиги. каноп бир гектар ердан ўртача 100-120 ц поя ва 4-5 ц уруғ беради. лекин юқори агротехагротехникани қўллаш натижасида канопда 150-180 ц поя, 8-9 ц уруғ олиш мумкин. систематикаси каноп гулхайридошлар оиласига (malvaceae) ва hibiscus cannabinus авлодига ва турига мансуб бир йиллик ўсимлик. биологияси каноп намга, иссиқликка ва ёруғликка талабчан, қисқа кунли ўсимлик ҳисобланади. транспирацион коэф-фициенти 580-700 бирликка тенг. каноп ўсимлиги иссиқсевар ҳисобланиб, уруғлари +10-12°с иссиқликда униб чиқа бошлайди, лекин қулай ҳарорат 20°с ҳисоб-ланади. совуққа чидамсиз 1,0-1,5°с совуқ майсаларига кучли таъсир кўрсатиб, уларни нобуд қилади. канопнинг ўсиши ва ривожланиши учун энг қулай ҳарорат +23-25°с ҳисобланади. майсалар ҳосил бўлгандан сўнг 35-40 кун давомида каноп жуда секин ўсади. бу даврда унинг илдизи яхши ривожланиб шаклланади ва шундан сўнг каноп тез ўсган ҳолда суткалик ўсиши 4-5 см ни ташкил этади. ўсув даврининг нав ва агротехникасига қараб 130-140 кунни ташкил қилади. фаол ҳарорат …
4 / 40
қилинади ёки дискали культиваторлар ёрдамида ишланади, сўнгра борона қилинади ва мола босилади. каноп ўсимлиги кечки экин ва уруғлари майда бўлганлиги учун экишгача шудгор яхши ишланиши керак. айниқса, тупроқ юзаси текис ва майда бўлиши керак. шундагина уруғ текис кўмилади ва майсалар қийғос униб чиқади. ўғитлаш. каноп озиқ моддаларга талабчан ўсимлик. гектаридан 100 ц дан поя ҳосили олинганда, у ўсув даври давомида тупроқдан 120-150 кг азот, 60-80 кг фосфор, 120-160 кг калий олади. шунинг учун каноп экинига маъданли ўғитлар билан бир қаторда органик ўғит-гўнг ҳам бериш керак. органик ўғитни гектарига 10-15 тонна ҳисобида кузги шудгор пайтида ўғитлаш даврида солиш керак. маъдан ўғитларни солиш меъёри тупроқ унумдорлиги ва режалаштирилган ҳосилдорликка қараб ҳар хил бўлади. умуман каноп экинига ўртача 90-150 кг азот, 90-150 кг фосфор ва 50-70 кг калий ўғитлари бериш тавсия қилинади. маъданли ўғитларнинг асосий қисми, яъни 50-60% фосфорли ва 50% калийли ўғитлар органик ўғитлар билан бирга кузги шудгорда солинади. канопга экишдан олдин …
5 / 40
а олиш учун эса шу ойнинг иккинчи ўн кунлиги ҳисобланади. каноп кенг қаторлаб қатор ораси 50-60 см, лентасимон қўш қаторлаб экилади.тола олиш учун қатор ораси 50 см, лента ораси 15см, яъни 50х15 см шаклда экилади. экиш учун сон-2,8, ск-16 русумли сеялкалардан фойдаланилади. экиш меъёри поя ёки уруғ олиш учун экилишига қараб белгиланади. каноп поя олиш учун гектарига 50-55 кг уруғ сарфланади. бунда бир гектар ерда 1,2-1,4 млн.дона ўсимлик бўлиши керак. тупроқнинг унумдорлиги пастроқ, маъдан ўғитлар камроқ бериладиган бўлса уруғни экиш меъёри ҳам 35-40 кг га камайтирилади ва бу ҳолда бир гектарда 0,8-1,2 млн.дона ўсимлик бўлади. уруғ олиш учун қатор ораси 60 см қилиб, бир қаторлаб, сийрак қилиб экилади. бунда бир гектар ерга 10-12 кг уруғ сарфланади. майсалар яганалагандан сўнг ҳар гектарда 160-180 минг дона ўсимлик қолдирилади. уруғлар 4-5 см чуқурликка кўмилади. экинни парвариш қилиш. экинни парвариш қилиш қатқалоққа қарши курашиш, қатор ораларини ишлаш, озиқлантириш ва суғоришдан иборат. майса пайдо бўлгунча …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 40 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"луб толали экинлар аҳамияти. каноп биологияси ва етиштириш технологияси" haqida

слайд 1 15-мавзу: луб толали экинлар аҳамияти. каноп биологияси ва етиштириш технологияси 1. луб-толали экинлар аҳамияти 2. каноп - аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши, ҳосилдорлиги ва систематикаси 3. биологияси ва навлари 4. етиштириш технологияси луб толали экинлар аҳамияти толали экинлар деб - турли хил газлама ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун хом-ашё берадиган экинларга айтилади. бу тола ҳар хил газлама ва матолар тайёрлаш учун ишлатилади. халқ хўжалигида ўсимлик толасининг аҳамияти жуда катта: ўсимлик толасидан тўқимачилик саноатида унинг майин ва дағаллигига қараб, ҳар хил газмоллар ишлаб чиқилади. энг кўп ишлатиладиган пахта толаси ҳисобланиб, ундан майин газламалар тайёрланади. поясида тола ҳосил қиладиган ўсимликлар толаси пахта толасига нисбатан дағал бўлганлиги саба...

Bu fayl PPT formatida 40 sahifadan iborat (5,4 MB). "луб толали экинлар аҳамияти. каноп биологияси ва етиштириш технологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: луб толали экинлар аҳамияти. ка… PPT 40 sahifa Bepul yuklash Telegram