bozor va tavakkalchilik

PPT 17 sahifa 150,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 17
слайд 1 8-мавзу. бозор ва таваккалчилик (2 соат) режа: 8.1. ноаниқлик шароитида танлаш ва таваккалчиликка бўлган муносабат. 8.2. таваккалчиликни (йўқотишларни) пасайтириш усуллари. бозордаги асимметрик ахборотлар. таваккалчиликни ўлчаш. таваккалчиликни ўлчашнинг асоси эҳтимоллик тушунчаси билан боғлиқдир. америкалик олим ф.найт (1885-1974) эҳтимолни икки турга бўлади: математик, яъни олдиндан аниқлаш мумкин бўлган эҳтимол ва статистик эҳтимол. биринчи тур эҳтимолга танганинг рақам ёки герб томонини тушиш эҳтимоли ёки ўйнайдиган олти қиррали тошнинг олтита рақамидан биттасини тушиши эҳтимоли мисол бўлиши мумкин. иккинчи турдаги эҳтимолни эмпирик, яъни фараз қилиш йўли орқали аниқлаш мумкин. масалан, корхонага хомашёнинг вақтида етиб келмаслиги эҳтимоли фараз қилинганда, ушбу фараз қилинган рақам баҳоловчининг билимига ва тажрибасига асосланади. чунки ушбу воқеанинг такрорланиши тўғрисида статистик маълумотлар йўқ. эҳтимол субъектив равишда аниқланганда, битта ҳодисани ҳар хил инсонлар ҳар хил қийматдаги эҳтимол билан баҳолайди. кутиладиган миқдор e(x) - бу мумкин бўлган барча натижаларнинг ўртача ўлчанган қийматлари. бу ерда ҳар бир натижанинг эҳтимоли ушбу мос қийматларнинг такрорланиш тезлиги …
2 / 17
ка мойил бўлган инсон кутиладиган даромад берилганда у кафолатланган натижага кўра таваккалчилик билан боғлиқ натижани устун кўради. умумий нафлик даромад, (минг сўм) 40 25 11 5 40 30 20 10 таваккалчиликни пасайтиришнинг қуйидаги турлари мавжуд: диверсификация, таваккалчиликларни қўшиш ёки суғурталаш, таваккалчиликни тақсимлаш, ахборот излаш. товарлар диверсификацияси (товар турини кўпайтириш) усулида таваккалчилик бир неча товарларга тақсимланади, яъни бирор товарни сотиш (сотиб олиш) юқори таваккалчилик билан боғлиқ бўлиши бошқа бир товарни сотиш (сотиб олиш)дан бўладиган таваккалчиликни камайтиришга олиб келади. таваккалчиликларни қўшиш ёки суғурталаш усули тасодифий йўқотишларни ўзгармас харажатларга айлантириш орқали таваккалчиликни камайтиришга қаратилган. маълумки, мулкнинг ўғирланиши, шахснинг касал бўлиб ишга чиқмаслиги, табиий офатларнинг бўлиши тасодифий бўлиб, улар жуда катта кутилмаган харажатларга олиб келиши мумкин. суғурталашда таваккалчиликни қўшиш самарадорлиги шу билан белгиланадики, суғурталанган шахсларнинг таваккалчилиги бир-бирига боғлиқ бўлмаслиги керак. таваккалчиликни тақсимлаш усулига кўра зарар кўриш эҳтимоли билан боғлиқ бўлган таваккалчилик ҳамкор субъектлар ўртасида шундай тақсимланадики, оқибатда ҳар бир субъектнинг кутиладиган йўқотиши жамига нисбатан …
3 / 17
ҳолатки, бозордаги бозор субъектлари ўртасида бўладиган савдо-сотиқда уларнинг бир қисми керакли, муҳим ахборотга эга бўлади, қолган қисми эса эга бўлмайди. бозордаги товарларнинг тақсимланишини оптимал бўлиши товарлар нархи ва товар тўғрисида қанчалик тўғри ахборот берилиши билан боғлиқ. рақобатлашган бозорни қараганимизда биз ахборотни симметрик равишда тақсимланган, яъни сотувчилар ва сотиб олувчилар ахборот билан тўлиқ таъминланган, деб фараз қилган эдик. бундай ҳолатда нархлар сотиладиган неъматларнинг альтернатив харажатлари тўғрисида тўлиқ ахборот беради. аниқ ва тўлиқ ахборотнинг бўлиши бозордаги неъматларнинг оптимал тақсимланишига ёрдам беради. суғурталаш бозори. суғурталаш бозорида ҳам автомобиллар бозоридаги ҳолатни кузатиш мумкин. суғурта қилинадиган шахс ўзининг суғурта объекти тўғрисида суғурталовчига қараганда кўпроқ ахборотга эга. шунинг учун ҳам, бу ерда заифроқ, соғлиғи яхши бўлмаган шахслар кўпроқ суғурта компанияси хизматидан фойдаланишга ҳаракат қиладилар. ушбу ҳолат суғурта компанияларининг суғурта нархини оширишларига олиб келади ва юқори суғурта нархи, ўз навбатида, соғлиги яхши бўлган шахсларни суғурталашга бормаслигини кучайтиради. маънавий таваккалчилик (йўқотиш) - бу суғурта компанияси томонидан тўлиқ қопланишига …
4 / 17
риш, мижозларни йўқотишлари бўйича классификация қилиш асосида суғурта бадалини дифференциациялаш (яъни, йўқотиши юқори бўлган шахс учун юқори суғурта бадали белгилаш); юқори йўқотишга эга бўладиган шахслар билан суғурта шартномасини тузмаслик (наркоманлар, спиртли ичимлик ичиб автомобил ҳайдайдиган шахслар); йўқотишни қисман қоплаш шарти билан суғурталаш. бозор сигналлари. бозорда сотиладиган товар тўғрисида, товарни ишлаб чиқарувчи фирманинг номи тўғрисидаги ахборотлар, товар маркаси, фирма белгиси, фирманинг обрўси, товар сифати ва кафолати тўғрисидаги ахборотлар бозор сигналлари бўлиб хизмат қилади ва бу сигналлар товар сотиб олишдаги таваккалчилик даражасини камайтиради. аукционлар. аукционлар ҳам ахборотлардаги асимметрияни йўқотадиган бозорлардан ҳисобланади. ноёб санъат намунасига, тез бузиладиган маҳсулотларга (сабзавот, мева, балиқ) нархлар сотиш вақтида ўрнатилади. аукционларнинг асосан икки тури мавжуд: инглиз ва голланд аукционлари. инглиз аукциони - бу аукционда ставка пастдан юқорига қараб ошиб боради ва бу ошиш таклиф қилинган максимал нархда товар сотилгунча давом этади. ушбу аукционда асосан санъат намуналари, зебу-зийнатлар ва б.лар сотилади. голланд аукционида ставкалар юқоридан пастга қараб, токи товар …
5 / 17
аб қилишга ҳаққи бор. лекин, истеъмолчи ҳуқуқини ҳимоя қилишда объектив чегара бўлиши лозим. ривожланган давлатларда истеъмолчининг йўқотишини қоплаш миқдори сотиб олинган товар қийматининг уч баробаридан ошмаслиги керак. олиб-сотарлик ва унинг иқтисодиётдаги ўрни. олиб-сотарлик (савдогарлар) деганда фойда олиш мақсадида бирор товарни сотиб олиб, уни юқори нархда сотиш фаолияти тушунилади. олиб-сотарлар бозор шароитида муҳим роль ўйнайдилар, улар ортиқча товарни сотиб олиб, қаерда унга талаб кўп бўлса, ўша ерга етказиб берадилар. бу, ўз навбатида, товарга бўлган нархни бутун дунё бўйича маълум даражада текис бўлишини таъминлайди. савдогарлар истеъмолни вақт бўйича силжишини таъминлайдилар. улар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ёз фаслида сотиб олиб, қиш фаслида сотади ёки серҳосил йилда сотиб олиб, қурғоқчилик келган йилда сотадилар. ушбу ҳолат истеъмолни мўл-кўлчилик вақтдан истеъмол товарлари чекланган вақтга кўчиради ва шу билан нархларнинг текислашувини таъминлайдилар. таваккалчиликни пасайтиршда фьючерслар, опцион савдо ва хеджирлаштиришлар ҳам муҳим роль ўйнайдилар. фьючерслар - бу олдиндан белгиланган нархларда маълум миқдордаги товарларни келажакда маълум кунда етказиб бериш учун …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 17 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"bozor va tavakkalchilik" haqida

слайд 1 8-мавзу. бозор ва таваккалчилик (2 соат) режа: 8.1. ноаниқлик шароитида танлаш ва таваккалчиликка бўлган муносабат. 8.2. таваккалчиликни (йўқотишларни) пасайтириш усуллари. бозордаги асимметрик ахборотлар. таваккалчиликни ўлчаш. таваккалчиликни ўлчашнинг асоси эҳтимоллик тушунчаси билан боғлиқдир. америкалик олим ф.найт (1885-1974) эҳтимолни икки турга бўлади: математик, яъни олдиндан аниқлаш мумкин бўлган эҳтимол ва статистик эҳтимол. биринчи тур эҳтимолга танганинг рақам ёки герб томонини тушиш эҳтимоли ёки ўйнайдиган олти қиррали тошнинг олтита рақамидан биттасини тушиши эҳтимоли мисол бўлиши мумкин. иккинчи турдаги эҳтимолни эмпирик, яъни фараз қилиш йўли орқали аниқлаш мумкин. масалан, корхонага хомашёнинг вақтида етиб келмаслиги эҳтимоли фараз қилинганда, ушбу фараз қилинган ...

Bu fayl PPT formatida 17 sahifadan iborat (150,0 KB). "bozor va tavakkalchilik"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: bozor va tavakkalchilik PPT 17 sahifa Bepul yuklash Telegram