asimmetrik axborot

PPT 34 стр. 2,2 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 34
понятие инфляции и её учет в инвестиционном анализе ўзбекистон республикаси ориентал университети “иқтисодиёт ва туризм” кафедраси “микроиқтисодиёт” фани 14-мавзу. асимметрик ахборот маърузачи: phd, доц. юсупов м.с. тошкент-2023 режа: 1. ахборот ва унинг бозор иқтисодиётидаги аҳамияти. 2. асимметрик ахборотлашган бозор ва унинг оқибатлари................................................................................ 3. таваккалчилик (риск), уни баҳолаш ва ўлчаш. ….. 4. таваккалчиликка бўлган муносабат. ......................... 5. тавакалчиликни пасайтириш йўллари. …………….. 6. бозордаги асимметрик ахборотларни йўқотиш йўллари. “ҳар қандай муваффақиятга эришган фирма ортида қачонлардир қўрқмасдан шижоат билдан қабул қилинган тўғри қарор туради” питер друкер, америкалик иқтисодчи. . 1. ахборот ва унинг бозор иқтисодиётидаги аҳамияти “ахборот” термини “маълумот”, “билим”, “хабар” каби бошқа тушунчалар билан боғлиқ ва мустаҳкам алоқага эга. маълумотлар – турли хил, қайта ишланмаган ва тизимга солинмаган объектив ёки субъектив фактлардан ташкил топади. ахборот эса қайта ишлаш асосида маълум бир шакл ва тизимга келтирилган, маълумотни етказиб берган субъектга хос хусусиятлардан холи, жўнатувчи ва олувчи ўртасида алоқа воситаси сифатида хизмат қилувчи манбадир. …
2 / 34
врда унинг харид қуввати қанча бўлишини билмаймиз, негаки ўтадиган давр оралиғида инфляция суръатлари қанчалик ўсиши бизга номаълум. ёки тадбиркорлик учун банкдан узоқ муддатли кредит олиб, уни келгусида оладиган фойдамиздан қоплашни режалаштирамиз. аммо келгусида оладиган фойдамиз ҳар доим ҳам биз кутгандек бўлавермаслиги мумкин. ноаниқлик сабаблари турлича бўлиши мумкин: 1. билмаслик – вазият ёки келгусида содир бўладиган ҳодисалар ёки қабул қилган қароримиз натижасида олинадиган натижалар тўғрисида ахборотнинг нотўлиқлиги. 2. тўсатдан юзага келадиган воқеа, ҳолат ёки вазиятлар. 3. низолар ёки қарама-қаршиликлар – рақобат, шартнома шартлари бузилиши, турли низолар ва бошқа. 2. асимметрик ахборотлашган бозор ва унинг оқибатлари асимметрик ахборот - бу шундай ҳолатки, бозордаги бозор субъектлари ўртасида бўладиган савдо-сотиқда уларнинг бир қисми керакли, муҳим ахборотга эга, қолган қисми эса эга эмас. яъни ахборот бозор субъектлари ўртасида нотекис тақсимланган. бозордаги товарларни тақсимланиши оптимал бўлиши товарлар нархи ва товар тўғрисида қанчалик тўғри ахборот бериши билан боғлиқ. рақобатлашган бозорни қараганимизда биз ахборотни симметрик равишда тақсимланган, яъни …
3 / 34
тлар қилишга тўғри келади. бу эса фирма учун манфаатсиз. бозордаги ҳолат тўғрисидаги батафсил ахборотни қўлга киритиш имконияти мавжуд эмас ва тўлиқ ноаниқлик шароитида қарор қабул қилишга тўғри келади. асимметрик ахборотнинг икки типини ажратиб кўрсатиш мумкин: ахборотга эгалик қилишда устунлик – бунда олди-соттида иштирок этаётган субъектларнинг бири тўлиқ ёки кўпроқ ахборотга эга бўлса, иккинчи томон ёки умуман хабарсиз ёки қисман ахборотга эга. соломон шоҳ муаммоси – битимда иштирок этаётган ҳар иккала томон бир хил ахборотга эга, аммо бундан манфаатдор учинчи томон учун ахборот ёпиқ. асимметрик ахборот бозор иқтисодиёти шаклланган дастлабки даврларда “истеъмолчи эҳтиёт чорасини кўрсин (caveat venditor)” қоидаси амалда бўлган. яъни сотувчилар товарнинг фақат сифати билан боғлиқ чекланган характеристикасига жавоб берган. ҳозирги кунда “сотувчи эҳтиёт чорасини кўрсин (caveat emptor)” қоидаси кириб келди, яъни сотувчи товарнинг сифатсизлиги ёки харидорга етказган моддий ва маънавий зарари учун товон пули тўлаши керак. шу вақтгача биз фараз қилдикки, сотувчилар ва сотиб олувчилар бозорда сотиладиган товарнинг сифати …
4 / 34
даланишда бўлган автомобиллар бозорида ҳам мавжуд. илгари фойдаланишда бўлган автомобилнинг сифатли ёки сифатсиз, яъни “лимон” бўлиб чиқишини сотиб олувчи аниқлаши жуда қийин бўлиши мумкин. автомобилни сотувчида эса автомобилнинг сифати тўғрисида аниқ ахборот бўлиши мумкин. шу асимметрик ахборот бозорнинг самарали ишлашининг қийинлашувига олиб келиши мумкин. маҳсулот сифати ноаниқлиги. автомобил ва суғурта бозоридаги асимметрик ахборот. фараз қилайлик, бозорда фойдаланилган автомобиллар сотилади. машинанинг ҳолати (сифати) ўртача ҳолатдан юқори бўлса яхши автомобил, паст бўлса - ёмон автомобил (ушбу масалани 1970 йилда биринчи бўлиб америкалик олим а.акерлоф ўрганган). яхши автомобилларнинг нархини сотувчилар 5000 долл. ва истеъмолчилар 6000 долл. баҳолайдилар. ҳолати ўртадан паст автомобиллар нархини эса мос равишда 2000 ва 1500 долларга. агар бозорда иккала категориядаги автомобиллар сони бир-бирига тенг бўлса, автомобилнинг ўртача нархи 4000 долл. бўлади. ушбу ҳолатда яхши автомобилни ҳам, ёмон автомобилни ҳам сотиб олиш эҳтимоли 50 фоизга тенг. бироқ сотувчилар ўзларининг автомобили сифатини яхшироқ билади, харидорлар бундай ахборотга эга эмаслар. яхши машина сотувчиларни …
5 / 34
ар талаб нархи= 6000 долл. (max) таклиф нархи = 5000 долл. ва юқори 2. ёмон ҳолатдаги эски автомобиллар талаб нархи= 2000 долл. (max) таклиф нархи= 1500 долл. ва юқори «лимон»лар бозори аниқ ахборот бўлганда бозорнинг мустақил иккита сигменти талабнинг иккита нархи (2000 ва 6000 долл.) ноаниқ ахборот бўлганда ягона бозор ягона талаб нархи = =(2000+6000)/2=4000 нарх pd=4000 долл. бўлганда яхши ҳолатдаги автомобиллар (ps=5000) бозордан кетади, яъни ноқулай танлов вужудга келади. «лимон»лар бозори бозорнинг бузилишига олиб келган сабабни аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. муаммо сифатли ва сифатсиз автомобилларни сотиш билан боғлиқ бўлган ташқи самаранинг мавжудлигида. сифатсиз автомобиль сотишга ҳаракат қилган сотувчи бозорда автомобиль нархига таъсир кўрсатиб, нархнинг пасайишига олиб келади ва шу билан бирга, сифатли автомобиль сотувчиларга салбий таъсир кўрсатади. ана шу ташқи самара бозорнинг бузилишига олиб келади. кўп ҳолларда кишилар автомобилдан қутилиш учун уни сотишга чиқаради. бирор товарни сотишга қўйилишининг ўзи сотиб олувчи учун товарнинг сифати тўғрисида огоҳлантириш бўлади. паст сифатли …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 34 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "asimmetrik axborot"

понятие инфляции и её учет в инвестиционном анализе ўзбекистон республикаси ориентал университети “иқтисодиёт ва туризм” кафедраси “микроиқтисодиёт” фани 14-мавзу. асимметрик ахборот маърузачи: phd, доц. юсупов м.с. тошкент-2023 режа: 1. ахборот ва унинг бозор иқтисодиётидаги аҳамияти. 2. асимметрик ахборотлашган бозор ва унинг оқибатлари................................................................................ 3. таваккалчилик (риск), уни баҳолаш ва ўлчаш. ….. 4. таваккалчиликка бўлган муносабат. ......................... 5. тавакалчиликни пасайтириш йўллари. …………….. 6. бозордаги асимметрик ахборотларни йўқотиш йўллари. “ҳар қандай муваффақиятга эришган фирма ортида қачонлардир қўрқмасдан шижоат билдан қабул қилинган тўғри қарор туради” питер друкер, америкалик иқтисодчи. . 1. ахбор...

Этот файл содержит 34 стр. в формате PPT (2,2 МБ). Чтобы скачать "asimmetrik axborot", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: asimmetrik axborot PPT 34 стр. Бесплатная загрузка Telegram