магнитланиш турлари ва магнетикларнинг синфларга бўлиниши

DOC 125.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403854106_47671.doc магнитланиш турлари ва магнетикларнинг синфларга бўлиниши магнитланиш турлари ва магнетикларнинг синфларга бўлиниши режа: 1. магнетикларнинг ҳозирги замон синфлари. 2. диамагнетизм ва унинг табиати. юқори температурали ўта ўтказувчанликнинг диамагнит эканлиги. 3. парамагнетизм ва унинг қонунлари. 4. антиферромагнетизм ва ферромагнетизмнинг табиати. 5. магнетизмнинг ҳосил бўлиши ҳақида ҳозирги замон тасаввурлари. таянч сўз ва иборалар: магнит тартибсиз моддалар, магнит тартибли моддалар, диамагнит ва парамагнит қабул қилувчанлик, индуцирланган магнит моменти, доимий магнит моменти, прецессия частотаси, магнит моментининг ташқи магнит майдонидаги ҳаракати, ферромагнит қабул қилувчанлик, кюри -вейсс қонуни, спонтан магнитланиш, , доменлар, магнит гистеризиси, магнитострикция, магнитоанизатропия. 1. магнетикларнинг ҳозирги замон синфлари ҳакида тушунча. ўзининг магнит хоссаси жиҳатдан барча моддалар ёки магнетикларни икки синфга ажратиш мумкин: магниттартибсиз ва магниттартибли. магнит тартибсиз магнетикларда қандайдир ички ўзаро таьсир, яъни микроскопик магнит моментлар ориентациясига олиб келувчи ўзаро таъсир мавжуд бўлмайди. бундай магнетикларда ташқи магнит майдон бўлмаганда магнитланиш вектори ҳамма вақт нолга тенг бўлади ва магнитланиш фақат ташқи магнит майдон …
2
тга эга эканлиги аниқланди (ферромагнитлар, антиферромагнитлар, кучсиз ферромагнитлар, ферромагнетиклар ва ҳ.к.). 2. диамагнетизм. атомдаги электронлар орбитаси ҳаракатда иштирок этиши туфайли модда ичида мураккаб микроскопик токлар манзарасини хосил қилади. агар моддани ташқи магнит майдонига жойлаштирсак, бу ҳаракат ўзгаради. кейинчалик кўрсатадики, электронларнинг орбитал ҳаракатининг ўзгариши ташқи магнит майдонига қарама-қарши бўлган магнит моменти р га тенг бўлган қўшимча ток i нинг ҳосил бўлишига олиб келади (расм 73) ва қуйидаги ифода билан аниқпанади: р = - е² r² b/4m (1) расм 73 бу ерда е ва m электрон заряди ва массаси, г- қўшимча токнинг радиуси (индуцирланган) моментларнинг йиғиндиси барча атомдаги электронлар учун iдиа=-е²σг²iв/4m (2) йиғиндиси σг²i ни σг²i=n0 г²ўрт деб олиш мумкин. бу ерда n0 – ҳажм бирлигидаги атомлар сони, г²ўрт – ятомдаги барча орбиталар бўйича ўрталаштирилган индуцирланган токнинг радиус-квадрати. шувдай қилиб, : iдиа=-е² n0 г²ўртв/4m (3) бу магнитланиш, яъни орбитал электронларининг ташқи магнит майдони туфайли ҳосил бўлган қўшимча индуцирланган майдон туфайли ҳосил бўлади …
3
агнетиклар ҳам диамагнетиклар каби кучсиз магнетиклар қаторига киради. χ ~ 10-4 ва ундан ҳам кам. сийрак ер элементларида, масалан, годолинийда магнит қабул қилувчанлик етарлича катта: ~10-1 парамагнетикларга тартиб номери тоқ бўлган элементлар киради, уларда атом магнит моментлари нолдан фарқ ққиади. кўпгина металлар ва суюқликлар ҳам парамагнит хоссага эга бўлади. 4. ферромагнетизм. энди энг яхши ўрганилган магнетиклар тури билан танишамиз. уларга никель, кобольт, темир ва бошқа моддалар киради. унинг хоссалари қуйидагилардан иборат: биринчидан, ферромагнетиклар кучли магнетиклардир, уларнинг магнит қабул қилувчанлиги χ ~ 106 га тенг бўлиб, диа- ва парамагнетикларга нисбатан миллиард марта каттадир. шунга мос равишда ферромагнетикларнинг магнитланиши ҳам каттадир. иккинчидан, ферромагнетик магнитланганда магнитланиш вектори катталиги ташқи магнит майдон кучланганлигига пропорционал ошмайди. агар дастлаб магнитланмаган ферромагнетикни (i=0) магнитлантирсак, унинг магнитланиши i(н) (расм 75) мураккаб кўринишга эга бўлади. бунга асосий магнитланиш эгри чизиғи дейилади. расм75 расм76 бу эгри чизиқнинг характерли томони шундаки, магнитланиш қандайдир моментдан бошлаб тўйинади, майдон ошиши билан умуман ошмай …
4
изланиш майдонидан «қандайдир орқада қолади», шунингдек, магнитланиш жараёнига нисбатан катта бўлиб қолади. бу шунга олиб келадики, майдон йўқолса ҳам магнитланиш нолга тенг бўлмайди, балки қандайдир чекли қийматга, яъни қолдиқ магнитланиш ir га эга бўлади. бу қолдиқ манитланишни олиш учун бу жараённи давом эттириш керак бўлади, яъни майдонни қандайдир қийматгача қарама- қарши йўналишда ошириб борилади, бу қийматга коэрцитив куч нс дейилади. (77 расмда 2-3 участка). агар майдонни яна тўйинишгача ошириб борсак (3-4 участка), сўнгра тескари кетма-кетликда яна тўйиниш магнитланишигача келсак (4-5-1 участка), биз ёпиқ эгри чизиқ 1-2-3-4-5-1 га эга бўламиз ва бунга гистеризис халқаси дейилади. агар шундай жараённи магнит майдонининг кичик қийматида даврий давом эттириб борсак, унга хусусуий гистеризис халқаси мос келади ва у асосий гистеризиснинг ичида ётади (расм 77да пунктир билан кўрсаталган). шундай қилиб, ферромагнетикларда магнитланиш майдоннинг бир қийматли функцияси бўла олмайди. (масалан, майдон н=н1 бўлганда магнитланиш i1 ва i2 чегарасида исталган қиймат олиши мумкин) ва намунанинг таркибига ҳам боғлиқдир, …
5
и томони шундаки, уларнинг магнит анизатропияга эга бўлишидир, яьни магнитланиш эгри чизиғи кристалнинг магнит майдонидаги ориентациясига боғлиқ бўлади. расмда темирнинг элементар панжара ячейкаси келтирилган ва учта кристаллографик ўқ йўналиши кўрсатилган (расм 78) расм 78 , агар темир монокристалини магнит майдонида 1-, 2- ва 3-кристаллографик ўки бўйича магнитласак, 3-та турли хил асосий магнитланиш эгри чизиғига эга бўламиз, бу ҳол расмда тегишли цифр билан кўрсатилган. ҳар бир ферромагнетиклар учун характерли тс температура мавжудки, бу температура кюри температураси деб аталиб, бу температурага етганда ферромагнетик ўзининг специфик магнит хоссасини йўқотади ва оддий парамагнетикка айланиб қолади. магнит қабул қилувчанлик кюри -вейсс қонунига бўйсунади. χ = с/(т-тс) (8) бу ерда с- кюри доимийси бўлиб, модданинг хоссасига боғлиқ. ферромагнетикнинг яна бир хоссаси магнитострикциядир. унинг моҳияти шундаки, магнитланиш жараёни ферромагнитни деформациялашга олиб келади. бу деформация одатда кичик ва магнит майдон кучланганлигини квадратига пропорционалдир. деформация майдон кучланганлигини йўналишига боғлиқ бўлмайди, магнитострикция жуфт эффектдир. юқорида биз қараб ўтган ферромагнетикларнинг магнитланиш …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "магнитланиш турлари ва магнетикларнинг синфларга бўлиниши"

1403854106_47671.doc магнитланиш турлари ва магнетикларнинг синфларга бўлиниши магнитланиш турлари ва магнетикларнинг синфларга бўлиниши режа: 1. магнетикларнинг ҳозирги замон синфлари. 2. диамагнетизм ва унинг табиати. юқори температурали ўта ўтказувчанликнинг диамагнит эканлиги. 3. парамагнетизм ва унинг қонунлари. 4. антиферромагнетизм ва ферромагнетизмнинг табиати. 5. магнетизмнинг ҳосил бўлиши ҳақида ҳозирги замон тасаввурлари. таянч сўз ва иборалар: магнит тартибсиз моддалар, магнит тартибли моддалар, диамагнит ва парамагнит қабул қилувчанлик, индуцирланган магнит моменти, доимий магнит моменти, прецессия частотаси, магнит моментининг ташқи магнит майдонидаги ҳаракати, ферромагнит қабул қилувчанлик, кюри -вейсс қонуни, спонтан магнитланиш, , доменлар, магнит гистеризиси, магнитострик...

DOC format, 125.0 KB. To download "магнитланиш турлари ва магнетикларнинг синфларга бўлиниши", click the Telegram button on the left.