кумуш галогенидли фотографик материалларда тасвир олиш

DOC 53,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403853447_47650.doc кумуш галогенидли фотографик материалларда тасвир олиш режа: 1. фотографик материалларда тасвир олиш 2. яширин тасвир 3. оқ-қора фотоматериалларни очилтириш жараёнлари 4. очилтириш эритмалар таркиби 5. очилтиргичлар турлари ҳақида умумий маълумотлар фотографик материалларда тасвир олиш фотографик жараён икки босқичдан иборат. биринчи босқич-фотопленка ёки қоғознинг экспозицияланган участкаларида нурланиш таъсирида яширин фотографик тасвир ҳосил бўлади: бунда жуда кам миқдорда кумуш металлининг атомлари ҳосил бўлади. иккинчи босқич – очилтириш, яъни кумуш галогениди асосий массасини тикланиши: ag br + очилтиргич аg + ½ br + очилтиргичнинг оксидланган формаси. мухими шундаки, очилтириш фақат экспозицияланган, яширин тасвир марказлари ҳосил бўлган жойлардагина содир бўлади. ёруғлик таъсирида фотографик материалларнинг эмульсия қатламида кайтмас ўзгариш содир бўлади: оз миқдорда кумуш метали ҳосил бўлади. экспонирлаш натижасида фотолиз юз беради ва ҳосил бўлган кумуш яширин тасвир марказига айланади. ag hal микрокристаллар юзасида металл кўринишидаги кумушнинг миқдори ошади. яширин тасвир яширин тасвир ҳосил бўлиш жараёнини ag hal микрокристаллини тузилишидан келиб чиққан ҳолда кўриб …
2
н кумуш сульфиди ёки олтин ионлар киритилиши мумкин. бундай заррачалар панжара системасига нуксон ёки дефект киритади. кристалл панжарасида бошқача нуксонлар ҳам бўлиши мумкин: дарз кетиш, дислокациялар. булар энергияси кам зоналарни ташкил этади. яширин тасвирни ҳосил бўлишини қуйидагича намойиш этиш мумкин. ҳамма дефектлар ёки нуқсонлар потенциал ўра ёки копкон вазифасини бажаради. бу соҳага заррача келиб қолса уни ушлаб қолиш хусусиятига эга. ўранинг зарур кўрсаткичи, унинг чуқурлиги. галогенид кристалларига ёруғлик таъсир этиши билан эркин электронлар ҳосил бўлади. hal= + hv→ hal0 + e ag+ + e → ag0 бу электронлар панжара орасидаги фазога чиқиб кетади ва харакатда бўлади. агар потенциал чуқургача тушиб қолса, унга ўзининг манфий зарядини бериб, кумуш атомини ҳосил қилади. кумуш метали потенциал чуқурчани «чуқурлигини» оширади, яъни кейинги ёруғлик кванти таъсир этилса электрон тушиш имконияти кўпаяди. юқорида қайд қилинган жараён яширин тасвир ҳосил қилишнинг элементар актини ифодалайди. бир кумуш атоми ҳосил бўлиши билан элементар акт такрорланади. бу босқичлар экспозиция вақти …
3
инг оксидланган формаси. схемадан кўринадики, микрокристаллнинг панжарасига тегишли бўлган кумуш ионлари очириш натижасида атом ҳолига тикланади. микрокристаллар эса кумуш ҳосил қилиб ўзгаради, уни эса фотографик қорайишнинг донаси дейилади. кумуш ионлари панжарасини тиклаш жараёнидаги марказларнинг катализлаштиришга химиявий очириш дейилади. бу очилтириш ягона бўлмай, ундан бошқа очириш жараёнлари ҳам мавжуддир. эритмадаги кумуш тузи ва тикловчи ион ag+ мавжуд бўлган эритмада тикловчи билан таъсирлашади. 3 аg no3 + 3 fe so4 = fe2 (so4)3 + fe (no3)3+3ag (2) шундай тайёрланган эритмага экспозицияланган материал тушурилса, у ҳолда (2) реакция бўйича тикланган кумуш марказларга ўтириб, кўринадиган тасвирни ҳосил қилади. эритмадаги кумуш атомларининг яширин тасвир марказларига ўтириши физик очириш дейилади. кумуш билан физик очириш макроколлоидли жараёнида ишлатилади, лекин ҳозирги вақтда бу жараёнда жуда кўп кумуш сарф бўлгани ҳамда экспозиция узоқ давом этганлиги сабабли ишлатилмайди. очилтириш эритмалар таркиби экспонирланган фотографик материалларга ишлов беришда очилтириш, фиксажлаш ва тўғриловчи эритмалар ишлатилади. бир ёки кўп (суюқ ёки қаттиқ) компонентлар аралашмаларини …
4
вақтида ҳаводаги кислород билан оксидланиб ўз тиклаш хусусиятини йўқотиб қўйиши мумкин. очирувчини сақлаш мақсадида эритмага антиоксидант, сақловчи модда сифатида натрий сульфит тузи қўшилади. очириш реакцияси ишқорли мухитда тезроқ ўтади. тезлатувчи модда вазифасини натрий ёки калий карбонатлар бажаради, чунки уларнинг гидролизи натижасида ишқорлар ҳосил бўлади ва очириш тезлиги ортади. вуалга қарши модда сифатида калий бромид ёки бензотриазол ишлатилади. буларнинг ишлатилиши натижасида маълум даражада вуалланиш камаяди. очилтиргичлар турлари ҳақида умумий маълумотлар юқорида айтиб ўтилгандай, очилтиргичларнинг асосий вазифаси яширин тасвирнинг кўзга кўринадиган қилиш. очилтиргичлар таркибига очирувчи моддалар ва уларнинг хоссаларини тўғриловчи турли қўшимчалар киритилади. очилтиргичлар ишлатилиши сохасига ва қўйилган вазифасига кўра қуйидагиларга бўлинади: оқ-қора ва рангли; оддий, контрастли ва юқори контрастли. оддий очилтиргичлар. бу очилтиргичлар билан ўртача давомийликда очиришда-ёруғлик сезувчанлик ва контрастлик бўйича ўртача кўрсаткич миқдори танланади. оддий очилтиргичларда тезлатувчи модда сифатида na2co3 ёки к2со3, яъни карбонат тузлари ишлатилади. тажриба кўрсатадики ўрта сезгирлик ва контрастлик қийматини олишда очириш жараёни водород кўрсаткичи қийматининг 10,5-11 …
5
ериалнинг ёруғлик сезувчанлигини оширади. контрастли очилтиргичлар таркибига кўп миқдорда гидрохинон ва ишқор қўшилиб тайёрланади, булар растрли ва штрихли тасвирларни очилтиришда ишлатилади. кичик ишқорли эритмада вуаллар ҳосил бўлади. уни сўндириш учун вуалга қарши модданинг концентрациясини орттириш керак. очирувчи моддани шундай танлаш керакки, кучли экспозияланган қисмда жараённи тезлатиш керак, акс ҳолда, яъни оз экспозияланган қисмда секинлаштирилади. бунга эришиш учун эритмага гидрохинон меъёрдан кўпроқ аралаштирилади. баъзида тезлатиш учун гидрохинонли очилтиргичга металл киритилади ва оз миқдорда сода аралаштирилади. сода аралаштириш билан эритма таъсирининг барқарорлиги оширилади. инфекцион (ўрта контрастли) очилтиргичлар галоид кумуш кристалларининг фақат экспозиция қилинганларини эмас, балки бевосита яқинликда жойлашган экспозиция қилинмаган ва кучсиз экспозиция қилинган кристалларини ҳам тиклайди ёки очилтиради. шунинг учун очилтириш фотоқатламнинг айни микроучасткасидаги ҳамма кумушни тиклаш билан тугайди. «лит» типидаги юқори контрастли пленкаларни ва инфекцион очилтиргичларни биргаликда ишлатиш контрастлик коэффициенти (j) 10 дан катта бўлган тасвир ҳосил қилишга имкон беради. матбаа сохасида штрихли ва растрли тасвирларни очилтиришда контрастли очилтиргичлар, оч …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "кумуш галогенидли фотографик материалларда тасвир олиш"

1403853447_47650.doc кумуш галогенидли фотографик материалларда тасвир олиш режа: 1. фотографик материалларда тасвир олиш 2. яширин тасвир 3. оқ-қора фотоматериалларни очилтириш жараёнлари 4. очилтириш эритмалар таркиби 5. очилтиргичлар турлари ҳақида умумий маълумотлар фотографик материалларда тасвир олиш фотографик жараён икки босқичдан иборат. биринчи босқич-фотопленка ёки қоғознинг экспозицияланган участкаларида нурланиш таъсирида яширин фотографик тасвир ҳосил бўлади: бунда жуда кам миқдорда кумуш металлининг атомлари ҳосил бўлади. иккинчи босқич – очилтириш, яъни кумуш галогениди асосий массасини тикланиши: ag br + очилтиргич аg + ½ br + очилтиргичнинг оксидланган формаси. мухими шундаки, очилтириш фақат экспозицияланган, яширин тасвир марказлари ҳосил бўлган жойлардагина содир бўлад...

Формат DOC, 53,0 КБ. Чтобы скачать "кумуш галогенидли фотографик материалларда тасвир олиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: кумуш галогенидли фотографик ма… DOC Бесплатная загрузка Telegram