buddaviylik dini

PPTX 23 pages 1.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 23
hgfhgc dinshunoslik asoslari fanidan “buddaviylik dini” mavzusida tayyorlagan taqdimoti mavzu: buddaviylik dini reja: sidhartha gautamaa bddaviylik asoschisi. 2. buddaviylik ta`limoti. 3. buddaviylik manbalari. 4. budda dinining tarqalishi буддавийлик милоддан аввалги vi–v асрларда шимолий ҳиндистонда вужудга келди. бу даврга келиб кўп худоликка асосланган ведачилик, брахманлик, жайнизм янги ижтимоий шароитга жавоб бера олмай қолган эди. будданинг бўйсуниш ва итоаткорлик, азоб–уқубатлардан қутулишнинг асосий йўли, ақл фармонига бўйсуниш орқали инсон олий саодатга эришиши мумкинлиги ҳақидаги ғоялари ўша давр ижтимоий–сиёсий ва маънавий ҳаётини ёрқин акс эттирар эди буддавийликнинг асосчиси сиддҳартҳа (санскритча “эзгуликлар келтирувчи”) гаутама шакъямуни (мил. ав. 567–488 й.) реал тарихий шахс бўлиб, ҳиндистон ва непал чегарасидаги капилаваста вилоятининг шакъя қабиласи ҳукмдори оиласида туғилган. манбаларда унинг от миниш, ов қилиш, югуриш, кураш, шеър ўқиш, ҳуснихат ва бошқа соҳаларда маҳоратли бўлгани, билимларни осон ўзлаштиргани учун донишмандлар унга сабоқ беришга ожиз қолганлари қайд этилади. азоб–уқубат, касаллик, қарилик ва ўлим ҳақидаги ҳақиқатлардан огоҳ бўлган сиддҳартҳа умрини инсон бошига …
2 / 23
келади. унинг кўз олдида бутун борлиқ намоён бўлади. у ҳеч бир жойда осудалик йўқлигини, ҳамма жойда шошилиш, интилиш, ҳаракатни кўради. ҳаёт ниҳоясиз узоқликни кўзлаб ўтиб кетаётгани, яшаш, мавжуд бўлиш умиди барчанинг тинчини бузиб, ҳалок қилаётгани ва яна қайта яратаётганини англаб етади. buddaviylik ibodatxonalari сиддҳартҳа мақсадига эришиб, коинотнинг барча сир–асроридан воқиф бўлгач, “будда” (санскритча – хотиржам, нурланган, олий ҳақиқатга эришган)га айланган, деб эътироф этилади. шундан келиб чиқиб, будда соясида дам олган дарахт “боддха” (санскритча – нурланган дарахт) деб аталади. будда умрининг сўнгги кунларигача ҳиндистоннинг турли жойларида бўлиб, ўз таълимотини кишиларга етказишга ҳаракат қилди ва 80 ёшида дунёдан ўтади. будданинг жасади куйдирилиб, хоки саккиз буддавий жамоага юборилди. унинг ҳоки дафн этилган жойларда ибодатхона (“ступа” – санскритча қабрлар қўрғонига кўтарилишдаги иншоот тури, мурда сақланадиган жой)лар барпо этилди. будданинг ҳаёти билан боғлиқ кўплаб воқеаларга афсонавий тус берилган. хусусан, ривоятлардан бирида келтирилишича, будда 84 марта руҳоний, 58 марта шоҳ, 24 марта роҳиб, 13 марта савдогар, …
3 / 23
дошлари томонидан муқаддас, деб эътироф этиладиган “типитака” (ёки “трипитака”, санскритча – “уч сават донолик”) милоднинг бошларида китоб шаклига келтирилган. ҳозирда “типитака” нинг илк қўлёзма нусхаси шри ланка (цейлон) да сақланади. “типитака” учта катта бўлимдан иборат. биринчи бўлим – “виная–питака” (санскритча – “ахлоқий меъёрлар китоби”) буддавийлар жамоаси “сангҳа” таркибига кириш тартиби, роҳибларнинг хулқ–атвори ҳамда диний кўрсатмаларга риоя қилиш қонун–қоидалари ва унга амал қилинмаган тақдирда бериладиган жазолар тавсифини ўз ичига олади. иккинчи бўлим – “сутта–питака” (санскритча – “дуолар китоби”) ҳажм жиҳатдан саватларнинг энг каттаси ҳисобланади. унда асосан “тўрт асл ҳақиқат” ҳақида сўз юритилади. будда таълимоти шогирдлари тилидан масал, суҳбат, насиҳат, афсона, ҳикматли сўз, достонлар шаклида баён этилган. шунингдек, ушбу бўлимда будда жамоаси (“сангҳа”)нинг тузилиши ва унинг шогирдларига оид маълумотлар ҳам келтирилади. учинчи бўлим – “абҳидҳарма–питака” (санскритча – “диний–фалсафий масалалар китоби”)да диний таълимотнинг асосий қоидалари ифодаланиб, буддавийлик амалиётининг фалсафий мазмун–моҳияти очиб берилган. матн ёзилиш услуби ва тили мураккаблиги учун буддавий роҳиблар уларни фақат …
4 / 23
вийлик хитой, корея, япония шри ланка, бирма, таиланд, вьетнам, камбоджа, лаос сарҳадларигача етиб борган. будданинг 84 мингта насиҳати 108 жилддан иборат “кангьюр”да, унинг талқин ва тафсири 225 жилддан иборат “тенгьюр”да акс этган. шунингдек, будданинг ҳаётига бағишланган ва милоднинг ii асрида ёзилган “махавоцу”, милоднинг ii–iii асрларида ёзилган “лалитавистара (“будданинг ҳаёти”)”, буддавий файласуф ашвагхоша томонидан милоднинг i–ii асрларида яратилган “буддхачарита”, милоднинг i асрида ёзилган “абнихишкрамансутра” ва “ниданакатха”, “дҳаммапада” (“дҳарма йўли”, “будданинг фикр–ғоялари”) каби асарлар буддавийликнинг муҳим манбаларидан ҳисобланади. буддавийликда оламлар ва уларга хос хусусиятлар ҳақидаги қарашлар муҳим ўрин эгаллайди. будда таълимотига кўра, олам уч босқичли бўлиб, унинг биринчиси – энг юқори мутлақ осойишталик ҳукм сурадиган “нирвана” (санскритча – сўлиш, ўчиш) оламидир. унда инсон барча ташвишлардан халос бўлади, ҳеч бир истак–хоҳиш, эҳтиросларга ўрин қолмайди. “нирвана”да руҳ – “сансара” (санскритча – кезиш, кўчиб юриш, ўзгариш) кишанларидан тўла озод бўлиб, олий мақомга эришади. донишмандлар “нирвана”ни инсон билимлари доирасидаги сабаб–оқибат “дҳарма” (санскритча – қонун, бурч, ҳақиқат, …
5 / 23
олмайди. буддага эътиқод туфайли инсоннинг жони бир неча марта туғилишдан кейин жаннатга ва ундан кейин “нирвана”га кўтарилиши мумкин. “сансара”нинг оғир азоб–уқубатларидан қайта туғилишлардан сўнг “архат” (санскритча – ҳақиқатни англаш, қалб кўзининг очилиши, тушуниш ва сукут сақлаш) ҳолатига эришган кишиларгина халос бўлиши мумкин. кишилар қайта туғилиши натижасида турли мавжудот қиёфаси (ўсимлик, ҳайвон, инсон)да намоён бўлиши мумкин. чунки буддавийликка кўра, инсон ўлимидан кeйин ҳам қайта туғилади. “сансара”ни енгиб ўтганлар “архат” ҳолатига эришиб, бу дунё қийинчиликларидан холос бўладилар. “архат”га эришиш ва ундан “нирвана”га ўтиш учун “нажотнинг олижаноб саккиз йўли”ни босиб ўтиш лозим бўлади. буддавийлик заминида “будда”, “дхарма” ва “сангҳа” (санскритча – роҳиблар жамоаси, “олий ҳақиқат”га етишган авлиёлар)га эътиқод ётади. “будда” олий ҳақиқатга етиш тимсоли бўлса, “дхарма” сиддҳартҳа гаутама қолдирган “тўрт олий ҳақиқат”, “сангҳа” у асос солган ва ҳозиргача фаолият кўрсатиб келаётган роҳиблар жамоаси ҳамда “олий ҳақиқат”га етишган авлиёларни англатади. буддавийликда буддага эргашиб, “дхарма” талабларини бажариш ва “сангҳа” жамоаси аъзоси бўлиш талаб этилади. “сангҳа” …

Want to read more?

Download all 23 pages for free via Telegram.

Download full file

About "buddaviylik dini"

hgfhgc dinshunoslik asoslari fanidan “buddaviylik dini” mavzusida tayyorlagan taqdimoti mavzu: buddaviylik dini reja: sidhartha gautamaa bddaviylik asoschisi. 2. buddaviylik ta`limoti. 3. buddaviylik manbalari. 4. budda dinining tarqalishi буддавийлик милоддан аввалги vi–v асрларда шимолий ҳиндистонда вужудга келди. бу даврга келиб кўп худоликка асосланган ведачилик, брахманлик, жайнизм янги ижтимоий шароитга жавоб бера олмай қолган эди. будданинг бўйсуниш ва итоаткорлик, азоб–уқубатлардан қутулишнинг асосий йўли, ақл фармонига бўйсуниш орқали инсон олий саодатга эришиши мумкинлиги ҳақидаги ғоялари ўша давр ижтимоий–сиёсий ва маънавий ҳаётини ёрқин акс эттирар эди буддавийликнинг асосчиси сиддҳартҳа (санскритча “эзгуликлар келтирувчи”) гаутама шакъямуни (мил. ав. 567–488 й.) реал тарихий ш...

This file contains 23 pages in PPTX format (1.7 MB). To download "buddaviylik dini", click the Telegram button on the left.

Tags: buddaviylik dini PPTX 23 pages Free download Telegram