xviii-xix asrlarda psixologiyani rivojlanishi

DOCX 7 стр. 32,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
xviii-хiх асрларда псиxологиянинг ривожланиши хvii аср психологлар кўз ўнгида психикага бўлган қарашларнинг тубдан ўзгариши даври сифатида намоён бўлади. психологик фикр тараққиётидаги янги даврни "фанлар маликаси" бўлиб ҳисобланган механика таъсирида пайдо бўлган концепциялар очиб берди. хvii асрга оид психологик фикрларнинг ўзига хос томонларининг талқинида очиқ намоён бўлди. а/ инсонни тушунтириш учун ҳеч қандай руҳга мухтож бўлмаган тана-механик система ҳақидаги таълимот юзага келди; б/ ички кузатиш орқали ўз психик ҳолати ҳақида ҳамма нарсани билиш мумкин бўлган индивиднинг онги ҳақидаги таълимоти таркиб топди; в/ инсон фаолиятини унга фойдали нарсалар томон йўналтирувчи ёки зарарли нарсалардан қайтарувчи эҳтирослар /аффектлар/ ҳақидаги таълимотла пайдо бўла бошлади; г/ физиологик ва психологик томонлар ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги таълимот пайдо бўлди. бу таълимотларнинг асосида фаннинг улуғ заҳматкашлари рене декарт/1598-1660/, бенедикт спиноза/1632-1677/, томас гоббс /1588-1679/, джон локк /1632-1704/, готфрид лейбниц /1646-1716/ кабилар турар эди. француз математиги, табиатшунос ва файласуфи декартнинг исми билан психология тарихидаги ғоят муҳим босқич боғланади. айнан у ўзининг онг …
2 / 7
ди. декартнинг тана ва руҳ субстанцияларини ўзаро таққослаши шунга олиб келадики, декарт тана ўз табиатига бўлинувчи, руҳ эса бўлинмас, шунинг учун у турли хил нарса деган хулосага келди. декарт дуализмнинг маъноси шуки, тана ва руҳ мустақил субстанциялардир. уларнинг ҳар қайсиси мавжуд бўлиши учун ўзидан бошқа ҳеч нарсага муҳтож эмас. «руҳ бутунлай менинг танамдан бутунлай айру бўлиб, у танамсиз ҳам мавжуд бўла олади». «биздаги иссиқлик ва ҳаракат фикрга боғлиқ бўлмагани учун улар фақат танамизга тегишлидир» деб ёзади декарт. буни декарт руҳсиз таналар ҳам, масалан, олов иссиқликка эга бўлиши ва ҳаракатланиши билан исботлашга ҳаракат қилади. декартнинг фикрича, ҳаётни руҳ билан боғлаганлар хато қиладилар. негаки "ўлим ҳеч қачон руҳ туфайли содир бўлмайди, балки тананинг муҳим қисмидаги бузилиши туфайли рўй беради". декартга кўра асосларнинг асоси шубҳланишдир. унинг фикрича ҳамма табиий ва ғайри табиий нарсалардан шубҳаланиш керак. чунки шубхаланганда одам фикрлайди. бунда декартнинг машҳур афоризми /мен фикрлаяпман, бундан чиқди мавжудман/ ни келтириш мумкин. ўзининг асосий …
3 / 7
қилади. бунда худди ёруғлик нурининг кўзгудан қайтганидек реакция содир бўлади. ҳатти ҳаракатларнинг рефлектор табиатни руҳга мурожаат қилмай очиб бериб, декарт умид қиладики, келажакда анча мураккаб ҳодисаларни ҳам у таърифлаб берган физиология механика қоидасига кўра тушунтириш мумкин бўлар: «масалан, ит ўлжани кўргач, унга ташланади, лекин ўқ овозини эшитса, албатта қочади. шунга қарамай овга ўргатилган итлар ўлжани кўргач тўхтайди. ақлсиз ҳайвонлар миясида шундай ўзгариш ҳосил қилиб, уларни ўргатиш мумкин экан, эҳтимол одамга бирор нарсани ўргатишда бундан ҳам яхшироқ нарсаларга эришса бўлар», деб тахмин қилди декарт. бундан у шундай хулоса чиқардики, «руҳнинг кучи эмас балки механика қоидалари асосида рўй берувчи танадаги ўзгаришлар асосида инсон аввало ўз табиатининг, қолаверса ташқи оламнинг хукмдорига айланиши мумкин». декартни фикрича: «кучли ва олийжаноб одамларнинг кайфияти хотиржамлик онларида ҳам, кулфатга рўпаро бўлганда ҳам ўзгармайди». сен тақдири азални эмас, аввало ўзингни енгишга ҳаракат қил. дунёни тартибга солишга уринма, энг аввал ўз истакларингни бошқара бил. ўзликни англашдан кўра сермаҳсулроқ машғулот йўқдир. …
4 / 7
ди. шунинг учун руҳ ва тана битта индивидуални, яъни фикрлайдиган танани ташкил этади. алоҳида руҳий субстанциянинг борлигини спиноза инкор этади, лекин материя ва тафаккур бирлиги муаммосини охирида очиб беролмади. субстанциялар таълимоти асосида спиноза инсонинг ҳиссий ҳолатлари кўпроқ аффектлар масаласини ёритиб берди. ¤зининг аффектлар ҳақидаги таълимотида аффектларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг табиати: одамларнинг аффектларга қуллиги ва аффектларнинг кучи; инсон озодлиги ва инсон ақлининг кучи масалалари юзасидан тўхталди. аффектларни спиноза табиий ҳодиса деб билади. аффектлар орасидан спиноза з тасини алоҳида ажратиб кўрсатади. 1. хоҳлаш. 2. қониқиш. 3. қониқмаслик. қолган барча эмоциялар шулардан пайдо бўлади, деб ҳисоблайди спиноза. спиноза аффектлар бутунлай инсон иродасига боғлиқ ва уларни тўлиқ бошқариш мумкин, деган фикрга қўшилмайди. бу борада у аффектларни инсон устида ўтказадиган ҳукмронлиги ҳақида фикр юритади. барча аффектлар спинозанинг фикрича инсонни шундай ҳолатга олиб келадики, бунда у ўз-ўзини бошқара олмайди. тасодифларга қарам бўлиб, аниқлик кўз олдида, ноаниқлик томон боради, озодлик эса аффектларга эргашишда эмас, балки уларни …
5 / 7
» (1658). файласуфнинг атрофида уни кўролмайдиганлар кўп эди. шу боис томас гоббсни кексайган чоғида даҳрийликда айблайдилар. унинг «фуқаро ҳақида» ва «левиафан» номли китоблари руҳонийлар томонидан тақиқланган адабиётлар рўйхатига киритилади. гоббс сўққабошликда ҳаёт кечирган. галилео галилей ҳаёти: (1564 - 1642) италиялик қомусий олим: риёзиётчи, фалакиётшунос, файласуф, табииётшунос аллома галилео галилей пиза шаҳрида дунёга келди. у обрўли, бироқ камбағаллашган аслзода оилага мансуб эди. отаси галилейнинг ҳаким бўлишини орзу қиларди. шу боис у пиза дорилфунунининг тиббиёт қуллиётига ўқишга кирди. лекин галилейдаги риёзиётга бўлган қизиқиш устунлик қилди. галилей аввал ибодатхона мактабида, кейин дорилфунунда ўқиди. у архимедни ўзига устоз деб билган. 1589 йилда галилей пиза дорилфунунида профессор илмий унвонини олди. у дорилфунунда дарс бериш билан бир вақтда механика ва фалакиётшуносликка оид қатор тадқиқот ишларини олиб бориб, жисмларнинг тушиши, уларнинг қиялик сиртдаги ҳаракати қонунларини ўрганди. шунингдек, осмон жисмларининг ҳаракатини кузатди. галилео галилей ўз тадқиқотларига таянган ҳолда арастунинг коинот тузилиши ва механик ҳолатига доир таълимоти хато эканини …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "xviii-xix asrlarda psixologiyani rivojlanishi"

xviii-хiх асрларда псиxологиянинг ривожланиши хvii аср психологлар кўз ўнгида психикага бўлган қарашларнинг тубдан ўзгариши даври сифатида намоён бўлади. психологик фикр тараққиётидаги янги даврни "фанлар маликаси" бўлиб ҳисобланган механика таъсирида пайдо бўлган концепциялар очиб берди. хvii асрга оид психологик фикрларнинг ўзига хос томонларининг талқинида очиқ намоён бўлди. а/ инсонни тушунтириш учун ҳеч қандай руҳга мухтож бўлмаган тана-механик система ҳақидаги таълимот юзага келди; б/ ички кузатиш орқали ўз психик ҳолати ҳақида ҳамма нарсани билиш мумкин бўлган индивиднинг онги ҳақидаги таълимоти таркиб топди; в/ инсон фаолиятини унга фойдали нарсалар томон йўналтирувчи ёки зарарли нарсалардан қайтарувчи эҳтирослар /аффектлар/ ҳақидаги таълимотла пайдо бўла бошлади; г/ физиологик ва ...

Этот файл содержит 7 стр. в формате DOCX (32,8 КБ). Чтобы скачать "xviii-xix asrlarda psixologiyani rivojlanishi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: xviii-xix asrlarda psixologiyan… DOCX 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram