pedagogik texnologiyalar bilan oliy ma'lumotlar olish

PDF 20 sahifa 491,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
1 2 3 i. ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни ушбу фан дастури ўзбекистон республикаси давлат таълим стандарти ва бакалавриат таълим йўналиши малака талабларига асосланган ҳолда тузилган. ушбу дастур асосида замонавий педагогик технологияларни ўқитиш жараёнига тадбиқ этиб, талабани назарий маълумотидан бошланғич амалий кўникмаларни фантомларда бажаришга ўргатиб ва орттирилган кўникмаларни замонавий тиббий технологиялар орқали профилактик амалиёт билан уйғунлаштирган ҳолда мустақил равишда ташқи муҳит омилларини, экологик вазиятни тўғри баҳолашга ва профилактик чора тадбирлар ишлаб чиқишга замин яратиб беради. дастурнинг мақсад ва вазифаларини ечими якунида талаба горизонтал ва вертикал интеграция жараёнларида олган билим ва амалий кўникмаларни уйғунлаштириб, етук, рақобатбардош, мустақил фикрлаш қобилиятига эга бўлган врач гигиенист эпидемиолог бўлиб шаклланади. мазкур фан ўқув режадаги тиббий биология ва генетика, биофизика, тиббий ва биологик кимё, одам анатомияси, физиология, гистология ва иммунология, микробиология ва паразитология, атроф муҳит гигиенаси, болалар ва ўсмирлар гигиенаси,овқатланиш гигиенаси ва эпидемиология фанларидан ўзлаштирилган билимларга асосланади. коммунал гигиена фани аҳоли ва уларнинг …
2 / 20
к экологик омилларнинг таъсирини инобатга олган ҳолда инсонни яшаш муҳитидаги омилларни, экологияга боғлиқ касалликларнинг сабаблари, диагностикаси ва профилактикаси бўйича лаборатор инструментал текшириш ва баҳолаш мақсадида фойдаланишни ўргатиш олган билим ва куникмаларини профилактик тиббиётда қўллай билиш ва мустакил равшда профилактик чора тадбирларни ишлаб чикиш 4 фаннинг вазифаси: - коммунал гигиена фани ҳақида тушунча бериш; - талабаларининг назарий маълумотидан бошланғич амалий кўникмаларни бажариш даражасига қадамма-қадам ўргатиш; - замонавий педагогик технологияларни дарс жараёнига тадбиқ этиб, талабани фикрлаш ва билимини сақлаш даражасини ошириш; - замонавий текшириш усуллари ҳақида тушунчага эга бўлиш; - ташқи муҳит омилларинитекшириш усулларини ва аҳоли саломатлигига таъсирини аниқлашни ўргатиш; - ташқи муҳит омиллари борасида тўлиқ тушунча бериш; - сув ва ичимлик-хўжалик сув таъминоти гигиенасида ичимлик сувига қўйиладиган экология-гигиеник талабларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш; - сув объектларини санитария муҳофазалаш гигиенаси бўйича профилактик чора тадбирларни ўргатиш; - тупроқ муҳити ва аҳоли турар жойларини санитария тозалаш гигиенаси бўйича тушунча бериш; - атмосфера ҳавосини …
3 / 20
дини олиш, экологик ҳолатни баҳолаш; - аҳоли яшаш жойларида санитария шароитларни яхшилаш учун керак бўладиган гигиеник меёрларни ва профилактик тадбирлар ҳақидаги тасаввурга эга бўлиши; - коммунал гигиена фанини гигиена фанлари мажмуида тутган ўрни; - коммунал гигиена фанининг мақсади, вазифаси; 5 - назорат объектлари, коммунал гигиена бўйича врачларнинг иш юритиш шакл ва усулларини - маъмурий худудда жойлашган коммунал объектларни давлат санитария назоратидан ўтказишни билиши ва улардан фойдалана олиши; - атроф муҳит объект (сув, тупроқ, ҳаво, физик омиллар ва х.о.) ларидан олинган синамаларни лаборатория текширув натижаларини интерпретация қилиш, экологик ҳолатни баҳолаш; - халқ хўжалиги тармоқларини кимёлаштириш даражасини ривожланиши даврида фаннинг замонавий вазифалари, санитария ва коммунал гигиена соҳасида давлат санитария назорати амалиёти илмий асослари гигиеник меёрлаштириш йўлида тадқиқотларни кенгайиши ва мукамаллаштирилиши соҳасида; - коммунал объектларда давлат санитария назорати текширувини режалаштириш; - ташқи муҳит объект (сув, тупроқ, ҳаво, физик омиллар ва х.о.) ларидан олинган синамаларни лаборатория текширув натижаларидан фойдаланиш; - экологик вазиятни тўғри баҳолаш …
4 / 20
атлигига ва турмуш шароитларига таъсири. ичимлик суви сифатини меёрлаштиришнинг гигиеник асослари. ичимлик сувининг кимёвий таъсири. сув таркибига боғлиқ бўлган юқумли ва юқумсиз касалликлар. сув таркибидаги кимёвий моддаларга боғлиқ бўлган геопровинциялар ҳақида маълумотлар. сув орқали юқадиган юқумли касалликларни юқиш йўллари. сувни кимёвий таркиби, сувда кимёвий моддаларни меъёрлаштириш принциплари. сувнинг қаттиқлиги, сувдаги 6 нитрит ва нитратлар миқдори. сувда хлоридлар ва сульфатларни меъёрлаштириш асослари. 3-мавзу. ичимлик сувини яхшилаш усулларини гигиениктавсифномаси хўжалик ичимлик сув таминоти тизимида сув сифатини яхшилашнинг асосий усуллари: тиндириш, рангсизлантириш, зарарсизлантириш. тиндиргичлар тури, уларнинг самарадорлиги. фильтрлар таснифи, уларни қўллаш усуллари. сувни тозалашнинг махсус усуллари. темирсизлантириш усули ва уни қўллаш самарадорлиги. фторлаш ва фторсизлантириш усуллари. суввни чучуклаштиришда қўлладиган қурилмалар самарадорлиги. сувни тозалашда қўлланиладиган қурилмаларни техник ва гигиеник самарадорлиги. 4-мавзу. сув ҳавзаларини санитария муҳофазаси муаммоларини янгича ҳолати сув ҳавзаларининг ифлосланишини муҳофазалаш муаммоларининг юзага келиши. сув ҳавзалари ва уларнинг ер шароитида тақсимланиши.муаммонинг хориж элларда ривожланиши ва босқичлари.муаммонинг ўзбекистон республикасидаги ҳозирги ҳолати. сув хавзаларининг ифлосланишининг …
5 / 20
даларни сув ҳавзалари сувларида гигиеник меъёрлаштириш принциплари. канализация ва унинг санитар- эпидемиологик аҳамияти. сув ҳавзаларининг санитария муҳофазаси. маиший хўжалик чиқинди сувлари. чиқинди сувларнинг тозалашнинг асосий вазифалари.чиқинди сувларини механик тозалаш, унда қўлланиладиган иншоотлари, тозалаш иншоотларининг иш самарадорлигини кўрсатувчи маҳсус кўрсаткичлар.чиқинди сувларини биологик тозалаш, унда кўлланиладиган иншоотлар, тозалаш иншоотларининг иш самарадорлигини кўрсатувчи маҳсус кўрсаткичлар.чиқинди сувларини зарарсизлантириш ва зарарсизлантиришнинг маҳсус кўрсаткичлари.саноат чиқинди сувлари.саноат чиқинди сувларини ўзига ҳос хусусияти. саноат чиқинди сувларини тозалаш чора тадбирлари.саноат чиқинди сувларини тозалашда санитар техник чора 7 тадбирлар. сув ҳавзалари сувида кимёвий моддаларнинг руҳсат этилган меъёрларининг (рэм) халқ хўжалигидаги аҳамияти. рэм тиббиёт соҳасидаги аҳамияти. рэм илмий изланиш соҳаларидаги аҳамияти. рэм сувнинг органалептик ҳолатида ўрганиш. рэм сувнинг ўз-ўзини тозалаш ҳолати таъсирида ўрганиш. рэм сувнинг санитария-токсикологик таъсирида ўрганиб, бўсағамиқдорини аниқлаш. рэм математик услублар билан аниқлаш. канализация шаҳобчалари, уларни соғломлаштириш ва эпидемик касалликларни олдини олишда ахамияти. канализация тармоқларининг турлари. муаммонинг ҳориж элларда ривожланиши ва босқичлари. муаммонинг ўзбекистон республикасидаги ҳозирги ҳолати. сув ҳавзаларининг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"pedagogik texnologiyalar bilan oliy ma'lumotlar olish" haqida

1 2 3 i. ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни ушбу фан дастури ўзбекистон республикаси давлат таълим стандарти ва бакалавриат таълим йўналиши малака талабларига асосланган ҳолда тузилган. ушбу дастур асосида замонавий педагогик технологияларни ўқитиш жараёнига тадбиқ этиб, талабани назарий маълумотидан бошланғич амалий кўникмаларни фантомларда бажаришга ўргатиб ва орттирилган кўникмаларни замонавий тиббий технологиялар орқали профилактик амалиёт билан уйғунлаштирган ҳолда мустақил равишда ташқи муҳит омилларини, экологик вазиятни тўғри баҳолашга ва профилактик чора тадбирлар ишлаб чиқишга замин яратиб беради. дастурнинг мақсад ва вазифаларини ечими якунида талаба горизонтал ва вертикал интеграция жараёнларида олган билим ва амалий кўникмаларни уйғунлаштириб, етук, рақоб...

Bu fayl PDF formatida 20 sahifadan iborat (491,9 KB). "pedagogik texnologiyalar bilan oliy ma'lumotlar olish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: pedagogik texnologiyalar bilan … PDF 20 sahifa Bepul yuklash Telegram