manipulyatsiya va ta'sir: o'xshashlik va farqlar

PPTX 53 стр. 2,5 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 53
презентация powerpoint манипуляция ва таъсир: ўхшашлик ва фарқлар. режа: 1.манипуляция психологик та'сир усули сифатида 2.манипулятив та'сир турлари. 3.манипуляция мезонлари ва белгилари. 4. мулоқот жараёнида манипулятсияни тан олиш муаммоси. с.г.кара-мурзанинг фикрига кўра, манипуляция одамни ўзи англамаган ҳолда турли ҳаракатлар қилишга ундайдиган таъсирни англатади. «манипуляция» сўзининг илдизи лотинча манус - қўл (манирулус - бир ҳовуч, манус ва пле - тўлдириш учун) сўзидир. сўзнинг замонавий мажозий маъноси - одамларга нарсаларга нисбатан эпчил муносабатда бўлишдир. маълумотларнинг 33 фоизи вербал ва 65 фоизи новарбал алоқа воситалари ёрдамида узатилади. вербал манипуляцияда суҳбатдошга восита сифатида манипуляторнинг нутқи, яъни алоқа пайтида у томонидан айтилган барча сўзлар ва товушлар орқали таъсир қилиши тушунилади. новербал манипуляция оғзаки бўлмаган усуллар, яъни танани ҳолати, имо-ишоралар, ташқи кўриниш, юз ифодалари, ҳудудий жойлашув ва бошқалар ёрдамида амалга оширилади. психологик нуқтаи назардан, манипуляция турларини манипуляторнинг ўзи томонидан онгли ва онгсиз равишда ажратиш керак. бу биринчидан, одамнинг яхши ниятда қилинган манипуляция, “кўчада қарияларга ёрдам бериш” истаги …
2 / 53
бошқасига ёлғон гапирганда намоён бўлади. ўзининг ташаббуси билан ёлғон ишлатилганда ёлғон кўпинча шахснинг ҳимоя механизмларининг ташқи кўринишига айланади. иккинчидан ёлғон, ўзаро муносабатлардан норозилиги сабабли ташвишланиш, айбдорлик, безовталик ҳисларини бартараф этишга қаратилган вақтда вужудга келади. шунинг учун ёлғонни шахслараро алоқада бошқаларни бошқаришнинг мудофаа усуллари сифатида қабул қилиш мумкин. манипуляциянинг ҳимоя усуллари - бу суҳбатдошларга таъсир ўтказишнинг яширин усулларининг йиғиндиси, мумкин бўлган сўзларни ва уларнинг оқибатларини олдини олишга қаратилган бўлиб, субъектдан шахснинг ҳимоя механизмларини амалга оширишни талаб қилади. бунда кўпроқ нлд-дан фойдаланилади. нлд (нейролингвистик дастурлаш) - лингвистик технологиялар ёрдамида онгни манипуляция қилиш, онгни кодлашдир. нлднинг асосий афзалликларидан бири бу одамларнинг субъектив фикрлаш стратегиясини объектив равишда қайд этиш имконини берувчи махсус ишлаб чиқилган нутқдир (белгилар тўплами, синтаксис қоидалари ва бошқалар). инсон танасида қандай субъектив жараёнлар рўй бериши, бунинг натижасида инсон ундай ёки бундай фикрга келиши, қарор қабул қилиши натижасида нимагадир ишонтиришга уринади ёки шу орқали тушкунликка солади? олдиндан яратилган моделларда кўплаб манипуляцион технологиялар …
3 / 53
” тушунча мавжуд бўлиб, бу одам томонидан ташқи оламдан маълумот олиш, сақлаш ва кодлашнинг асосий усулини англатади . яъни, маълум даражада репрезентатив тизим ва идрок каналлари бир хил тушунчалардир, аниқроғи, бири иккинчисига “эргашади”. муайян шахснинг репрезентатив тизимининг тури одамда идрок этиш учун қайси органларни ишлатиш устунлигига қараб белгиланади. репрезентатив тизими ва шу сабабли идрок каналларига қараб бир неча турдаги одамлар ажралиб туради. бу: - везуал. - аудиал; - кинестетик; - дигитал (дискрет). ушбу мезонга кўра суҳбатдошларни 4 турга бўлиш мумкин : аудиал тур: (эшитиш орқали). бу тур одам гаплашаётганда имо-ишоралар билан, худди гапираётган нарсасини тасвирлаётгандек ишора қилади. суҳбатда у тез-тез суҳбатдошнинг кўзига қараб туриб: “тасаввур қилинг ...”, “қаранг ...”, “эътибор беринг, бу шундай кўринади ...” ибораларини тез-тез ишлатади. одамларнинг ярмидан кўпи асосан ушбу турдаги. визуал тур: (кўриш орқали). бу тур ибораларни ишлатишни яхши кўради: «бу шундай эшитилади ...», «тингла ...». ёдга келтирганда, овозли нигоҳ чап томонга бурилади. суҳбат давомида у …
4 / 53
гини хис қилиш бошланади, дигитал эса телефон орқали олинган маълумотларни таҳлил қилишни бошлайди. шуниси эътиборга лойиқки, табиатда, одатда, ҳар хил темперамент турларининг (холерик, сангвиник, флегматик, меланколик) “соф” вакиллари бўлмаганидек, “тоза” везуал, кинестетик, аудиал ва дигитаолар мавжуд эмас, ёки улар жуда кам. э.л.доценко ўзаро манипулятив муносабатларнинг қуйидаги беш турини аниқлаган:  ҳукмронлик: - манфаатлари ҳисобга олинмаган нарсага ёки мақсадларга эришиш воситаси сифатида шеригига муносабат; - устунликка эга бўлиш, уни бошқариш истаги; - бир томонлама қараш, шериги ҳақида стереотипик фикрларнинг мавжудлиги; - буйруқ, талаб қилиш (зўравонлик, тазйиқ ва ишонтириш). манипуляция: - шеригига "алоҳида турдаги нарса" сифатида муносабат, унинг манфаатлари ва ниятларини эътиборсиз қолдириш; - устунликка эга бўлиш истаги; - бевосита эмас, балки билвосита босим (иғво, алдаш, фитна) билан боғлиқ яширин таъсирнинг мавжудлиги. рақобат: - шеригига хавфли объект сифатида қараш; - ундан устун бўлиш истаги, - ҳам яширин, ҳам очиқ таъсирдан фойдаланиш ("нозик" манипуляциянинг айрим турлари, тактик келишувлар). ҳамкорлик: -шеригига тенг ҳуқуқли муносабатда …
5 / 53
“кичик гуруҳ”, “бир нечта одамлар”, “қисим”. э.л.доценко фикрича, манипуляция сўзи махсус объектларни маълум мақсадларда қўллаш учун қўл ҳаракатларини ишга солишни англатади. атама техникадан кириб келган бўлиб, ҳозирда меҳнат психологияси ва бошқа тармоқларда ишлатилади. психологияда манипуляция тушунчаси манипуляция э.фромм инсон ва инсон ўртасидаги муносабатларда асосийси муҳаббат, деб таъкидлаган. муҳаббат қозониш эса осон иш бўлмаганлиги учун манипулятор умидсизлигидан бошқа альтернатив вариантлар қидиради: бошқалар устидан мутлақ ҳукмронлик ўрнатишга ҳаракат қилади, баъзан бировни ўзи хоҳлаган ишни қилишга мажбур қилса, бошқа сафар ўзгага тегишли нарсани ўзиники қилишга интилади. ю.а.ермаков манипуляция – бу манипуляторнинг хоҳишига кўра, манипуляторнинг ўзи томонидан белгиланган мақсадга эришиш учун бир кишининг ёки бир гуруҳ одамларнинг онгига таъсир қилиш қобилияти. э.берн ва э.шостромларнинг фикрича, манипуляциянинг сабаби инсонларнинг бошқа одамлар билан маълум қонун-қоидалар доирасидан четга чиқмаган ҳолда мулоқотда бўлишлари, бир-бирларига боғланиб қолиш ва яқин бўлиш истагидан қочишлари асосида ётувчи шахслараро муносабатлардаги қўрқувдир. шахсларни манипуляция қилиш – бошқа шахсларнинг онгига таъсир кўрсатиш усулларидир. психологик манипуляция …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 53 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "manipulyatsiya va ta'sir: o'xshashlik va farqlar"

презентация powerpoint манипуляция ва таъсир: ўхшашлик ва фарқлар. режа: 1.манипуляция психологик та'сир усули сифатида 2.манипулятив та'сир турлари. 3.манипуляция мезонлари ва белгилари. 4. мулоқот жараёнида манипулятсияни тан олиш муаммоси. с.г.кара-мурзанинг фикрига кўра, манипуляция одамни ўзи англамаган ҳолда турли ҳаракатлар қилишга ундайдиган таъсирни англатади. «манипуляция» сўзининг илдизи лотинча манус - қўл (манирулус - бир ҳовуч, манус ва пле - тўлдириш учун) сўзидир. сўзнинг замонавий мажозий маъноси - одамларга нарсаларга нисбатан эпчил муносабатда бўлишдир. маълумотларнинг 33 фоизи вербал ва 65 фоизи новарбал алоқа воситалари ёрдамида узатилади. вербал манипуляцияда суҳбатдошга восита сифатида манипуляторнинг нутқи, яъни алоқа пайтида у томонидан айтилган барча сўзлар ва тов...

Этот файл содержит 53 стр. в формате PPTX (2,5 МБ). Чтобы скачать "manipulyatsiya va ta'sir: o'xshashlik va farqlar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: manipulyatsiya va ta'sir: o'xsh… PPTX 53 стр. Бесплатная загрузка Telegram