ахборот глобаллашуви жараёнида миллий қадриятлар, урф-одатларга таҳдид ва журналист касб одоби масалалари

DOC 72,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1495528122_68264.doc ахборот глобаллашуви жараёнида миллий қадриятлар, урф-одатларга таҳдид ва журналист касб одоби масалалари президентимиз и.а.каримов “кўз ўнгимизда замонавий дунёнинг геосиёсий, иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-комуникация қиёфасида фундаментал ўзгаришлар ясайдиган чуқур жараёнлар рўй бермоқда” деган фикрларида (москва шаҳри, 2003 й., 29 май. шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида) бугунги кундаги тобора ўз қиёфасини глобал миқёсда ўзгартириб бораётган ва инсониятнинг тинч ҳотиржам ҳаёт кечиришига тўсқинлик қилаётган масалалар қамраб олинган. умуман глобаллашув жараёни аниқ бошланган бирор бир сана ёки макон, даврни ажратиб олиш қийин. маълумотларга қараганда глобаллашув атамаси биринчи марта 1983 йили америкалик олим т. левиттнинг “гарвард бизнес ревью” журналида чоп этилган мақоласида тилга олинган. муаллиф турли трансмиллий корпорациялар ишлаб чиқарадиган турли-туман маҳсулот бозорларининг бирлашув жараёнини шундай атаган. ҳар бир соҳа вакиллари бу атамани ўз ҳолича ўз соҳасига мослаган ҳолда қўллаб келмоқда. бевосита аҳлоқшунослик нуқтаи назаридан оладиган бўлсак, глобаллашув атамасига мувофиқ 21 асрда дунёда ягона аҳлоқ, этика нормалари қарор топиши башорат қилинмоқда. (б. умаров. глобаллашув зиддиятлари.т.маънавият, …
2
хусусийлик ҳақидаги фикрингиз? сиёсий йиғилишлар, маданий янгиликлар, ижтимоий масалаларни ёритишда нималарга аҳамият берилади? давримизнинг энг асосий хусусиятларидан бири бу ахборотнинг кўплиги ва унга бўлган эҳтиёжнинг янада ортиб бораётганидир. айни пайтда ахборотлар ичидан фақат янгиси ва оригиналигина диққатни тортиши мумкин. умумий миқёсда қаралганда бугунги кундаги оавларининг барча тармоқларида ахборотларни танлай олиш, узатиш ва янгилигини таъминлаш журналистдан катта билим ва малакани талаб этмайди. у интернет тармоғидан ўзига маъқул келган ахборотни оммага етказиши ва бунинг орқасидан фойда кўриши мумкин. лекин бу холатда ўзлаштириб олинган бу ахборотнинг қай тарзда оммага етказилиши муҳим аҳамиятга эга. ахборотнинг янгилиги бу нисбий тушунчадир. айтайлик, янги ижод асари яратилганлиги ва унинг муаллифи ҳақида оммага маълумот бераётган журналист ахборотни бериш жараёнида шунчаки маълумот узатувчи ёки таҳлил қилувчи, тушунтирувчи мутахассис сифатида майдонга чиқади. энди яратилган асар мазмун моҳиятини кўпчиликка етказиш ва ўзига нисбатан икки томоннинг эътиборини тортиш учун у асрлар давомида шаклланиб келган санъат ва фалсафанинг тарихий босқичларини билиши зарурлиги кун …
3
р жамиятшунослари диққатни қаратаётган долзарб муаммо сифатида тан олинмоқда. дунё миқёсида глобал муаммо сифатида қаралаётган “оммавий маданият” ҳам жуда кўп мамлакатлар ёшлари ҳаёт тарзига сингиб бораётган, миллий қадриятлар, урф-одатларнинг унутилиши ҳавфини солаётган муаммодир. оммавий маданиятнинг энг катта ҳавфли жиҳати бу - ёшлар онгида америкага нисбатан ҳаваснинг уйғониши ва жалб этилишидир. иккинчи жиҳатдан европа маданиятини умуминсоний маданиятларнинг асосий мезони сифатида қайд этилган ва ундан ўзига андозалар олган айрим мамлакатларда бадиий ижод ва санъат асарларига хос хусусиятлар аввалига тақлид сифатида, кейинчалик ўзига хос миллий хусусият касб этган холда ривож топганини эсласак, бизнинг мамлакат ҳам бундан мустасно эмаслигини эслаймиз. агар хх аср ўзбек миллий маданиятининг жаҳон маданий тараққиёти даражасига секин-аста кўтарилиши даврини белгилаб берган бўлса, мустақиллик даврида қайта тикланган беҳисоб миллий қадриятлар глобаллашув даврининг салбий таъсиридан юртимиз ҳудудини асраш учун асосий омил бўлмоқда. “бизнинг еримиз таназзулга юз тутди, порахўрлик ва коррупция гулламоқда; болалар ота-оналарига қулоқ солмай қўйдилар, ҳамма китоб ёзишни истайди ва ниҳоят …
4
л даражада миллий қадриятларга салбий таъсир этаётган кинофильмлари, спутникдан узатилаётган кўрсатувлари, қўшиқлари ва бошқа оавлари орқали тарқалаётган салбий таъсирларини бугунги кунда мамлакатлар ҳудудига киришидан тўсиш имкони йўқ. айни пайтда бу муаммо европа халқларини ҳам ташвишга солаётгани боис франция, германия каби давлатларда америка маданияти тарғиб этилаётган маълумотларни кескин камайтиришга уринишлар кузатилмоқда. чунки, миллий ўзига хослик хусусиятининг космополит ёшлар томонидан инкор этилиши жараёни ғарбни ташвишга солаётгани бежиз эмас. айни вақтда ақшлари собиқ шўро даврида ёпиқ жамият ҳисобланган ўрта осиё ҳудудида ҳам ўзининг америкача сиёсатини амалга ошириш мақсадини кўзлагани сир эмас. бу маънода муаммонинг олдини олишда ёшларнинг миллий тарбия олишлари ва ғарбда кечаётган воқеа ҳодисаларни тубидан билишлари учун чет тилларини яхши билишлари муҳимдир... яқин ўтмиш сабоқларидан биламизки. мустамлака мамлакатнинг айрим фуқаролари ўз миллий қадриятларини нафақат билмас, балки ундан юз ўгириш даражасига келиб қолган эди. аммо, ўтган асрнинг охирги йилларида рўй берган ижтимоий-сиёсий ҳодисалар халқимиз бошига жуда оғир синовларни олиб келди. журналистика эса узоқ …
5
ратик омилларга руҳан, маънан ва сиёсий жиҳатдан тайёр эмаслиги жуда кўп муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. бу ҳол тажрибадан маълум... албатта, ўзбекистон ҳудудида собиқ шўро ҳокимияти даврида содир бўлган миллий хусусиятларни камситишлар, мафкуравий чекловлар бугун ўтмишга айланиб бормоқда. бироқ, миллий қадриятлар сифатида каттага ҳурмат, кичикка иззат дея оавларида мавжуд камчиликларни батафсил ёритишдан андиша қилиш мамлакат тараққиётига сезиларли таъсир ўтказаётгани ҳам сир эмас... (умаров б. глобаллашув зиддиятлари. т.: маънавият. 2006.) айни кунларда ҳам мамлакатда кечаётган ижтимоий-сиёсий ривожланишларни, қурилишлар, давлатлар аро турли битимлар тузилишидан аҳолининг 70% бехабар эканлиги ва билган тақдирда ҳам бу ҳодисага ишончсизлик, беэтиборлик билан қарашини кузатиш мумкин. бунинг асосий сабаблари: биринчидан кечаги – 18 йил аввал бошқа катта бир давлатнинг қўл остида бўлган давримиздан излашимиз ўринли. иккинчидан кечагина мана шу даргоҳни битириб кетган ҳамкасбларимизнинг фаолияти талаб даражасида эмаслигида. изланиш, ўз устида ишламаслик, енгил ахборотлар билан кифояланиш, маълум анъанавий усуллардан фойдаланишлари оқибатида аҳолига маълумотлар ўз вақтида ҳамда етарли даражада узатилмаяпти... жамиятнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ахборот глобаллашуви жараёнида миллий қадриятлар, урф-одатларга таҳдид ва журналист касб одоби масалалари" haqida

1495528122_68264.doc ахборот глобаллашуви жараёнида миллий қадриятлар, урф-одатларга таҳдид ва журналист касб одоби масалалари президентимиз и.а.каримов “кўз ўнгимизда замонавий дунёнинг геосиёсий, иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-комуникация қиёфасида фундаментал ўзгаришлар ясайдиган чуқур жараёнлар рўй бермоқда” деган фикрларида (москва шаҳри, 2003 й., 29 май. шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида) бугунги кундаги тобора ўз қиёфасини глобал миқёсда ўзгартириб бораётган ва инсониятнинг тинч ҳотиржам ҳаёт кечиришига тўсқинлик қилаётган масалалар қамраб олинган. умуман глобаллашув жараёни аниқ бошланган бирор бир сана ёки макон, даврни ажратиб олиш қийин. маълумотларга қараганда глобаллашув атамаси биринчи марта 1983 йили америкалик олим т. левиттнинг “гарвард бизнес ревью” журналида чоп этилг...

DOC format, 72,5 KB. "ахборот глобаллашуви жараёнида миллий қадриятлар, урф-одатларга таҳдид ва журналист касб одоби масалалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.