иқтисодиётимизнинг бугунги салоҳияти

DOCX 11 sahifa 37,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 11
иқтисодиётимизнинг бугунги салоҳияти, ички имкониятлари юртимизда саноатнинг кўплаб тармоқларини наинки ўзлаштириш, балки жадал ривожлантириш мумкинлигидан далолат беради. чарм-пойабзал соҳаси саноатнинг ана шундай истиқболли йўналишлари сирасидандир. шу боис кейинги пайтда чет эл сармояси иштирокида терини чуқур қайта ишлайдиган замонавий корхоналар қуриш, мавжудларини модернизациялаш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилаяпти. амалиётга замонавий технологиялар жорий этилиши туфайли пойабзал маҳсулотлари турлари кенгайиб, юзлаб янги моделлар ўзлаштирилмоқда. бироқ таҳлиллар қўлга киритилаётган натижалар мавжуд имконият даражасида эмаслигини кўрсатаяпти. гап шундаки, охирги йилларда терини қайта ишлаш, пойабзал тайёрлаш ҳажми ортган бўлса-да, хом ашёни якуний маҳсулотга айлантиришнинг тўлиқ занжирини яратиш жараёни сустлигича қолмоқда. бунинг оқибатида экспорт таркибида яримтайёр чарм маҳсулотлар улуши кўпайиб кетаётган эди. қолаверса, чарм буюмлари товарларининг бир қатор йўналишлари, жумладан, аёлларнинг талаб юқори бўлган модель пойабзали, спорт оёқ кийимлари, болалар пойабзали, чарм асосидаги кийим-кечаклар, замонавий чарм-атторлик, чарм мўйна буюмлари, эгар-жабдуқ йўналишлари эътибордан четда қолаётганди. президентимизнинг 2018 йил 3 майда имзоланган “чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини …
2 / 11
соҳанинг шу пайтгача тарқоқ бўлган йўналишлари фаолияти ҳам бир тизим асосида жипслаштирилиб, самарали фаолият юритиш учун қулай бизнес муҳити яратилди, деганидир. дарҳақиқат, уюшма зиммасига ички ва ташқи бозор маркетинг тадқиқотларини тизимли равишда олиб бориш, тармоқларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, энг асосийси, моделлаштириш ҳамда брендлаш бўйича энг янги инновацион ишланмалардан фойдаланган ҳолда, хом ашёни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг замонавий услубларини, шунингдек, илғор ахборот технологиялари ҳамда автоматлаштирилган бошқарув тизимларини кенг жорий қилиш вазифалари қўйилди. чунки бугунги кучли рақобат шароитида инновацияларни жадал қўлламай туриб, ташқи бозордан мустаҳкам жой эгаллашнинг умуман имкони йўқ. шу боис уюшма аъзолари фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, уларга 2023 йил 1 январгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилаяпти. унга кўра, фойда солиғи ҳамда мол-мулк солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан, ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, материаллар ҳамда фурнитура учун божхона тўловларидан озод этилаяпти. …
3 / 11
гилаб берилди. шулардан келиб чиқиб, тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, учта янги таълим йўналишларида мутахассислар тайёрлашга киришилади. булар ҳозирги пайтда энг долзарб бўлган “чарм ва мўйнадан ишланган маҳсулотлар технологияси ва уларни яратиш”, “технологиялар ва ускуналар: чарм ва мўйна, қоракўл”, “технологиялар ва ускуналар: пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари” йўналишларидир. шунингдек, чарм-пойабзал соҳаси муҳандис-техник ходимларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш бўйича ўқув маркази ташкил этилаётгани соҳа жонкуярларининг айни дилидаги иш бўлди. олинган билим амалиёт билан уйғунлашмаса, кутилган самарани бермайди. бугунги пайтда таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтиришга давлат сиёсати даражасида жиддий эътибор қаратилаётганининг боиси ҳам шунда. олий ўқув юртлари ҳамда касб-ҳунар коллежларида янги йўналишлар бўйича тайёрланаётган ёш мутахассисларнинг ўқиш мобайнида олган назарий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида уюшма тизимидаги корхона ва ташкилотларда мажбурий стажировка ўташ амалиёти жорий қилинаяпти. ўз навбатида, соҳанинг етук мутахассислари томонидан таълим муассасаларида махсус фанлар бўйича маърузалар ўқитилиши, чарм-пойабзал ҳамда мўйначилик тармоқларининг долзарб масалаларига доир машғулотлар ўтказилиши …
4 / 11
акатимизда чарм хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолини маҳаллий ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон пойабзал ҳамда чарм-атторлик маҳсулотлари билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. · қабул қилинган чора-тадбирларнинг амалда рўёбга чиқарилиши натижасида 2012-2017 йиллар мобайнида терини қайта ишлаш, чарм ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,3 баравардан ортиқ ўсди, терини қайта ишлаш ва унга ишлов беришнинг замонавий технологиялари жорий этилмоқда, ишлаб чиқарилаётган пойабзал маҳсулотлари турлари кенгаймоқда. шу билан бирга, чарм-пойабзал соҳасини бошқаришнинг шаклланган тизими ушбу соҳада республикамизнинг мавжуд захиралари ва салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш имконини бермаяпти. · йирик ва майда шохли моллар терисини, шунингдек, мўйна хом ашёси ва жунни тайёрлашнинг бозор механизмлари ҳамда уларни сақлашнинг замонавий технологиялари секинлик билан жорий этилмоқда. тери хом ашёсини қайта ишлаш даражаси паст бўлиб қолмоқда, тармоқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишда ярим тайёр чарм …
5 / 11
осида уларнинг жадал ривожланиши учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, 2017-2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил рўёбга чиқариш мақсадида: · 1. маълумот учун қабул қилинсинки, “ўзбекчармпойабзали” уюшмаси аъзоларининг жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун ва қоракўлдан буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотлар иштирокидаги умумий йиғилиши қарорига мувофиқ: · а) “ўзбекчармпойабзали” уюшмаси унинг таркибига чарм, мўйна хом ашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотлар, шунингдек, бошқа ташкилотлар ихтиёрий равишда кирган ҳолда “ўзчармсаноат” уюшмаси (кейинги ўринларда уюшма деб юритилади) этиб қайта ташкил этилди; · б) уюшма “ўзбекчармпойабзали” уюшмасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади; · в) қуйидагилар уюшма фаолиятининг асосий вазифалари этиб белгиланди: · уюшма аъзолари – ташкилотларнинг хўжалик фаолиятига чорва молларини сўйиш ва тери тайёрлашдан хом ашёни чуқур …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 11 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иқтисодиётимизнинг бугунги салоҳияти" haqida

иқтисодиётимизнинг бугунги салоҳияти, ички имкониятлари юртимизда саноатнинг кўплаб тармоқларини наинки ўзлаштириш, балки жадал ривожлантириш мумкинлигидан далолат беради. чарм-пойабзал соҳаси саноатнинг ана шундай истиқболли йўналишлари сирасидандир. шу боис кейинги пайтда чет эл сармояси иштирокида терини чуқур қайта ишлайдиган замонавий корхоналар қуриш, мавжудларини модернизациялаш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилаяпти. амалиётга замонавий технологиялар жорий этилиши туфайли пойабзал маҳсулотлари турлари кенгайиб, юзлаб янги моделлар ўзлаштирилмоқда. бироқ таҳлиллар қўлга киритилаётган натижалар мавжуд имконият даражасида эмаслигини кўрсатаяпти. гап шундаки, охирги йилларда терини қайта ишлаш, пойабзал тайёрлаш ҳажми ортган бўлса-да, хом ашёни якуний маҳсулотга айлантиришнинг тўлиқ з...

Bu fayl DOCX formatida 11 sahifadan iborat (37,5 KB). "иқтисодиётимизнинг бугунги салоҳияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.