овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар: ботулизм, протей, стафилококк

DOCX 4 sahifa 21,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
7. мавзу. овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар: ботулизм, протей, стафилококк ва бошқа инфекциялар ва уларнинг лаборатория ташҳиси. овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар: ботулизм, протей, стафилококк каби инфекцияларни болаларда кечиши” овқатдан заҳарланиш (токсикоинфекциялар) қўзғатувчилари овқатдан заҳарланиш, асосан, икки хил бўлади: 1) истеъмол маҳсулотларига турли кимёвий моддалар, қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган ҳар хил ўғитлар, дефолиантлар, десикантлар тушган овқат, сув, ҳўл мевалар, сабзавотлар ва қўзиқориннинг айрим заҳарли турлари билмай ейилганда рўй беради. бундай касалликлар юқмайдиган (ноинфекцион) заҳарланиш дейилади; 2) озиқ-овқат маҳсулотларига патоген микроблар ёки уларнинг токсинлари тушганда юзага келади. бундай ҳолларда, одатда заҳарланиш бир томондан овқат билан организмга кирган мик-роорганизмлар, иккинчи томондан эса патоген бактерияларнинг заҳари, яъни токсини ҳисобига вужудга келади. беморда юқумли касалликдаги каби заҳарланиш (интоксикация) белгилари пайдо бўлади. бундай касалликлар овқатдан заҳарланиш ёки овқат токсикоинфекцияси деб аталади. овқатдан заҳарланишнинг асосий сабаби туриб қолган ёки эскирган, шу жумладан турли шартли-патоген бактериялар билан ифлосланган овқатларни истеъмол қилишдир. овқатдан заҳарланишнинг қўзғатувчилари жуда кўп. уларнинг энг …
2 / 4
қилиб кўпаяди, сўнгра чўкмага тушади. глюкозали қонли агарда думалоқ, четлари нотекис колониялар ҳосил қилиб ўсади, улар атрофида гемолиз ҳалқа пайдо бўлади. ферментатив хусусияти. биокимёвий хусусияти бўйича фаол, шунинг учун глюкоза, мальтоза, левулеза ва бошқа қандларни газ ва кислота ҳосил қилиб парчалайди. желатина ва ивиган зардобларни суюлтиради. суюқ муҳитларда тўқима парчалари, оқсилни парчалаб водород сульфид, аммиак, учувчи аминлар, кетонлар, мой ва сирка кислоталарини ҳосил қилади. ботулизм қўзғатувчисининг а ва в сероварлари кучли протеолитик хусусиятига эга, аммо с ва д сероварлар бу хусусиятга эга эмас. е сероварнинг эса кучсиз биокимёвий белгилари мавжуд. токсин ҳосил қилиши. ботулизм қўзғатувчилари кучли 2 хил экзотоксин (нейротоксин ва гемолизин) ҳосил қилади. бактериялар озиқ-овқатга, гўшт, гўштли овқат ва консерваларга, шунингдек, балиқ маҳсулотларига тушганда қулай шароит яратилади ва натижада кўп миқдорда экзотоксин ажралади. бу барча биологик, яъни бактерия токсинларидан кучли ҳисобланади. у физик омиллар ҳамда меъда шираси таъсирига чидамли, шунинг учун ўзгармасдан қонга сўрилади, аммо 100с қайнатилганда бир неча …
3 / 4
ичқон, мушук, қуёнлардан фойдаланилади. денгиз чўчқачасига заҳар юборилгандан сўнг у 3-4 кун ичида ўлади. касалликнинг одамлардаги патогенези. одамларга касаллик ботулизм микроблари ёки токсинлари тушган овқат еганда юқади. заҳарланиш аксари термик ишлов бериш қоидаларига амал қилинмай, хонадонда тайёрланган консервалар истеъмол қилинганда рўй беради. бактериялар анаэроб шароитда одам организмида кўпаяди ва заҳар ажратади. экзотоксин, асосан, беморнинг нерв системасига кучли таъсир этади – бу нейротоксин ҳисобланади. ботулизм токсини ичакда сўрилади, қонга ўтади ва бутун организмга тарқалиб, асосан, мускулларга, юрак-томир фаолиятига таъсир этади. экзотоксин узунчоқ миянинг ядросини шикастлайди. касалликнинг яширин даври 2–12 соат. касаллик тўсатдан бошланади. беморда умумий ҳолсизлик, қаттиқ бош оғриғи, бош айланиши, безовталаниш ва уйқусизлик кузатилади. уларда гастроэнтеритга хос белгилар, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши рўй беради. бундан ташқари кўз қорачиғининг шакли ўзгаради, кўзни ҳаракатлантирувчи мускулларда фалажлик содир бўлади, аккомодация бузилади, ютиш қийинлашади, овоз чиқмай қолади (афония), қулоқ эшитмайди. бу касалликда ўлим жуда юқори бўлиб, 40–60% ни ташкил этади. иммунитети. бемор соғайганидан …
4 / 4
да қўшиб, бирга юборилади ва натижада культуранинг серологик варианти аниқланади. соф культурани ажратиб олиш учун текширилувчи материал суюқ озиқ муҳитга экилади ва морфологик, культурал антиген хусусиятларига кўра идентификация қилинади. давоси ва профилактикаси. ботулизмнинг дастлабки клиник белгилари пайдо бўлиши билан дарҳол меъдани чайиш лозим. сўнг беморга поливалент (а,в,с,е) ботулиник антитоксин зардоб (мускул, вена орасига) юборилади. зардоб ўз вақтида юборилса, бемор ҳаётини сақлаб қолиш мумкин, чунки зардоб бирдан-бир даволовчи препарат ҳисобланади. бемор аҳволига қараб зардоб қайта юборилади. зарарланган озиқ-овқатни истеъмол қилган, аммо ҳали касал бўлмаган кишиларга ҳам профилактик антитоксин ва ботулизмга қарши поливалент зардоб юборилади. касалликнинг олдини олишда ботулизм бактерияларини спора ҳолатида озиқ-овқатларга туширмаслик чораларини кўриш муҳим. шу сабабли консервалар (қўзиқорин, бодринг, помидор, булғор қалампири ва бошқалардан), айниқса ёзда компотлар тайёрлаш технологиясига қатъий амал қилиш керак. гўштни яхшилаб пишириш, қолган овқатларни эса узоқ сақламаслик лозим. ботулизм қўзғатувчиси шиша банка ичидаги маҳсулотларни парчалаши натижасида кўп миқдорда газ ҳосил қилади, бу эса банка қопқоғини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар: ботулизм, протей, стафилококк" haqida

7. мавзу. овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар: ботулизм, протей, стафилококк ва бошқа инфекциялар ва уларнинг лаборатория ташҳиси. овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар: ботулизм, протей, стафилококк каби инфекцияларни болаларда кечиши” овқатдан заҳарланиш (токсикоинфекциялар) қўзғатувчилари овқатдан заҳарланиш, асосан, икки хил бўлади: 1) истеъмол маҳсулотларига турли кимёвий моддалар, қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган ҳар хил ўғитлар, дефолиантлар, десикантлар тушган овқат, сув, ҳўл мевалар, сабзавотлар ва қўзиқориннинг айрим заҳарли турлари билмай ейилганда рўй беради. бундай касалликлар юқмайдиган (ноинфекцион) заҳарланиш дейилади; 2) озиқ-овқат маҳсулотларига патоген микроблар ёки уларнинг токсинлари тушганда юзага келади. бундай ҳолларда, одатд...

Bu fayl DOCX formatida 4 sahifadan iborat (21,6 KB). "овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар: ботулизм, протей, стафилококк"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.