ботулизм

PPT 30 pages 2.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 30
powerpoint presentation ботулизм ботулизм – оғир токсикоинфекцион касаллик бўлиб, ботулотоксиннинг узунчоқ мия ва орқа миянинг холинэргик структураларининг зарарланиши ва офталмоплегик ва бульбар синдромлар келиб чиқиши билан кечади. ботулотоксин биологик қурол сифатида хам ишлатилган 1930 йилда япониянинг “731 командаси” асирга тушганларни ботулизм захари билан овқатлантиришган германия ва ақш да биологик қурол мақсадида ботулотоксиндан қурол ишлаб чиқишган 1970 ва 1990 йилларда қурол сифатида ишлатилган. ботулотоксин биологик қурол 1 мг ботулотоксин аэрозоли 1,5 млн. одамни ўлдиришга етади тоза оқава сувда 3-4 кун мобайнида токсин кучсизланади микроорганизмни биологик қурол сифатида қўллаш ахамиятга эга эмас республикамизда касалланиш кўрсаткичлари этиологияси ботулизм қўзғатувчиси “clostridium botulinum” деб аталадиган, спора ҳосил қиладиган анаэроб микроб қўзғатади. унинг 6 типи аниқ : а,в,с,д,е,f. ботулизм қўзғатувчиси таёқчасимон бўлиб узунлиги 4–9 мкм, кенглиги 0,6-0,9 мкм, таёқча охири ҳалқа ҳосил қилиб тугайди, таёқча теннис ракеткасига ўхшаш, грамм мусбат. 4 – 5 суткадан сўнг таёқча ўсиши билан у грамм манфий бўялади. микроб ҳаракатчан бўлиб, 4 …
2 / 30
. ботулизм сапрозоонозлар гуруҳига киради. ботулизм микробининг асосий манбаи қорамол ва қўй-эчкилар, шунингдек сувда яшайдиган ҳайвонлар (балиқ, моллюскалар, қисқичбақалар) ҳисобланади. ҳайвонлар нажаси билан ташқарига чиқарилган микроблар споралар ҳосил қилади, споралар эса йиллар давомида ҳалок бўлмайди. эпидемиологияси ботулизм одамларга ана шу споралар билан ифлосланган озиқ-овқат ёки масаллиқларни истеъмол қилиш оқибатида юқади. камдан-кам ҳолларда касаллик споралар бўлган тупроқ заррачалари (чанг) орқали ҳам юқиши мумкин. ботулизм кўпинча (90 фоиз ҳолларда) қўзиқорин, ҳўл мевалар ва сабзавотлардан уй шароитида санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилмай тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида бошланади. консерва банкасида ботулизм токсинлари бўлса, одатда банка қопқоғи кўпчиб кўтарилиб қолади. консерва банкаларининг ичида анаэроб шароит бўлганлиги сабабдан ботулизм споралари тезда вегетатив формага айланиб, кўпая бош-лайди ва экзотоксин чиқаради. эпидемиологияси ичакда тупланиши ва токсин ажратиши озик-овкат ларда токсин ажратиши жарохатда тупланиши ва токсин ажратиши бульбар фалажлар озик-овкат ларда токсин ажратиши жарохатда тупланиши ва токсин ажратиши озик-овкат ларда токсин ажратиши жарохатда тупланиши ва токсин …
3 / 30
ди ва натижада периферик фалажлар ривожланади. нафас мушакларини ҳаракатлантирувчи мотонейронлар фаолияти сусайиши оқибатида организмда кислород етишмовчилиги ҳолати юз беради. хиқилдоқ ва томоқ мушакларининг ярим фалажи оқибатида ютиниш жараёни бузилади. организмда чуқур гипоксия бошланади. ички органларда қон димланиб қолади, бош мия шишади, меъда ичак шиллиқ қаватида майда– майда қонталашлар пайдо бўлади. беморларнинг деярли ҳамма органларида патоморфологик ўзгаришлар юз беради. бош мия, пардалар, ўпка, жигар, меъда ва ичаклар қонга тўлади. бош мияда тромбоз, дегенератив – некротик ва деструктив ўзгаришлар пайдо бўлади. айниқса ганглиоз хужайралар кўп зарарланади. юрак мушакларида некробиоз белгилар кўринади. ботулизмдан соғайган кишиларда иммунитет пайдо бўлмайди. клиникаси . касалликнинг яширин даври 6 – 24 соат, камдан – кам ҳолларда 6 – 10 кун гача чўзилиши мумкин. организмга қанча кўп токсин кирса касалликнинг яширин даври шунқа қисқа бўлади ва касаллик оғир кечади. ботулизм кўпинча ўткир бошланади ва бир неча асосий белгилар инфекцион–токсик, диспептик, офталмоплегик, бульбар миастеник белгилар билан кечади. i вариант: бунда …
4 / 30
ик белгилар ривожланади. ботулизм клиникаси юқиши инкубацион даври жароҳат орқали юққанда-4-14 кун ингаляцион юққанда 24-72 соат алиментар юққанда 18-36 соат (2соатдан 8 кунгача, токсиннинг дозасига боғлиқ) бош мия нервларининг фалажи-3,4,6,7,9 кўриш хиралашади диплопия птоз юз мимикаси бузилади суюқлик ютаётганда бемор қалқиб кетади дизартрия/дисфагия тушувчи суст фалажлар: бўйин,елка, қўллар, оёқ мушаклари фалажи, ҳуши йўқолмайди офталмоневрологик белгилар кўришнинг оғирлашуви, аккомодациянинг фалажи, мидриаз доимий ва ривожланган қорачиқ кенгайиши, анизокария, қорачиқларниг ёруғликка реакцияси секин ёки йўқолган, птоз 2 томонлама курув ўткирлигининг пасайиши, кўз олдини туман қоплаши, ўқишга ҳаракат қилинганда ҳарфлар ва қаторларнинг қўшилиб кетиши. ботулизм токсинининг кўзни ҳаракатлантирувчи ва узоқлаштирувчи асабга таъсиридан кўз олмаси ҳаракатининг бузилишлари кузатилади, бунга диплопия – нарсаларни 2 талаб кўриш, ғилайлик, страбизмлар, вертикал нистагмлар ривожланади. фагоназоглоссоневрологик белгилар сўлак бези фаолияти издан чиқиб, оғиз бўшлиғи, ҳалқум қурийди ва беморлар кўп чанқайдилар, аммо суюқлик ичган билан ташналиклари қолмайди, ҳалқум қисилади, овқат юта олмайди (дисфагия). сўнгра тил мушаклари ва кекирдак усти қопқоғининг ҳаракати …
5 / 30
жараёнини анча бузади. гемодинамика бузилишига алоқадор симптомлар касаллик бошланишида фақат брадикардия бўлади. кейинчалик беморнинг юзи кўкариб баданнинг туси оқаради. нафас бузилиши ва диафрагманинг фалажи қорин бўшлиғидаги босимнинг камайишига ва пастки кавак венага қоннинг қийинлик билан тушишига сабаб бўлади. касаллик охирларида токсин таъсирида миокардит бошланиши мумкин. умумий мионевроплегик симптомлар бу симптомлар қўл-оёқ ва бўйиндаги асаб-мушак аппарати фаолиятининг бузилиши натижасида пайдо бўлади. бемор бошини ушлай олмайди, оёқ за қўл мушаклари ҳам ўз функциясини бажараолмайди. клиник таснифи i типик шакли: (енгил, ўрта оғир, оғир шаклларда). ii ноаниқ белги iii асоратлари (зотилжам, токсик миокардит, миозит, неврит, зардоб касалиги). енгил шакли: касаллик симптомлари аста – секин ривожланади, органларда фалажлар учрамайди, ярим фалаж ҳолати кўринади. нафас ва гемодинамика озгина бузилиши мумкин. оғир шакли: касалликнинг ҳамма белгилари тезда авж олиб бориб, нафас ва гемодинамиканинг издан чиқиши, дисфагия ва дисфония ҳавотирли аломатлари бўлиб ҳисобланади. билинар – билинмас шакли: касалликнинг маълум белгилари камроқ белги берадида, кейин йўқолиб кетади. мидриаз, …

Want to read more?

Download all 30 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ботулизм"

powerpoint presentation ботулизм ботулизм – оғир токсикоинфекцион касаллик бўлиб, ботулотоксиннинг узунчоқ мия ва орқа миянинг холинэргик структураларининг зарарланиши ва офталмоплегик ва бульбар синдромлар келиб чиқиши билан кечади. ботулотоксин биологик қурол сифатида хам ишлатилган 1930 йилда япониянинг “731 командаси” асирга тушганларни ботулизм захари билан овқатлантиришган германия ва ақш да биологик қурол мақсадида ботулотоксиндан қурол ишлаб чиқишган 1970 ва 1990 йилларда қурол сифатида ишлатилган. ботулотоксин биологик қурол 1 мг ботулотоксин аэрозоли 1,5 млн. одамни ўлдиришга етади тоза оқава сувда 3-4 кун мобайнида токсин кучсизланади микроорганизмни биологик қурол сифатида қўллаш ахамиятга эга эмас республикамизда касалланиш кўрсаткичлари этиологияси ботулизм қўзғатувчиси “clos...

This file contains 30 pages in PPT format (2.2 MB). To download "ботулизм", click the Telegram button on the left.

Tags: ботулизм PPT 30 pages Free download Telegram