суғурта ташкилотларида мажбуриятлар ҳисоби

DOCX 5 pages 26.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
7-мавзу. суғурта ташкилотларида мажбуриятлар ҳисоби 1. суғурта ташкилотларида мажбуриятлар ҳисобининг мақсади ва вазифалари. 2. суғурта қилдирувчиларга, суғурта агентлари ва брокерларига тўловлар ҳисоби. 3. қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича, қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича мажбуриятлар ҳисоби. 4. қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар ҳисоби. таянч иборалар: мажбуриятлар, мажбуриятларнинг таркиби, суғурта қилдирувчиларга, суғурта агентлари ва брокерларига тўловлар, депо мукофотлар, рағбатлантириш, тантьемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган тўловлар, бошқа мажбуриятлар. 1. суғурта ташкилотларида мажбуриятлар ҳисобининг мақсади ва вазифалари. чет эл валютасидаги мажбуриятлар ушбу бўлимдаги счётларда пулли ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги ўзбекистон республикаси марказий банки курси бўйича чет эл валютасини қайта ҳисоблаш йўли билан, сўмда ҳисобга олинади. кредиторлик қарзларини ҳисобот ойининг охирги санасидаги ўзбекистон республикаси марказий банки курси бўйича қайта баҳолаганда вужудга келган курс фарқлари 9540 «валюталар курслари фарқидан даромадлар» (ижобий курс фарқи бўлганда) ёки 9620 «валюталар курслари фарқидан зарарлар» (салбий курс фарқи бўлганда) счётига олиб борилади. ушбу бўлимда …
2 / 5
ни ҳисобга олувчи счётлар. товар-моддий қийматликлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар, шунингдек, ташиш бўйича олинган хизматлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган жорий мажбуриятлар, суғурта операциялари бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 6010 «мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»; 6011 «огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган счётлар»; 6020 «берилган векселлар»; 6030 «суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар»; 6040 «суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган счётлар»; 6050 «қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар»; 6060 «қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар»; 6070 «қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар»; 6080 «қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантъемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган счётлар»; 6090 «актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга тўланадиган счётлар». 2. суғурта қилдирувчиларга, суғурта агентлари ва брокерларига тўловлар ҳисоби. 6030 «суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар» счётида суғурталовчининг суғурта қилдирувчиларга суғурта товонини тўлаш бўйича мажбуриятлари акс эттирилади. суғурта товони ҳисобланганда 6030 «суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар» …
3 / 5
ушлаб қолиш 6030 «суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар» счётнинг дебети 4070 «ҳаёт суғуртаси бўйича берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. ссудалар бўйича ҳисобланган фоизларнинг суғурта товони ҳисобидан ушлаб қолиниши 6030 «суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар» счётнинг дебети 4830 «олинадиган фоизлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга оширган ҳолда расмийлаштирилади. 6040 «суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган счётлар» счётида суғурта агентлари ва брокерларига ҳисобланган комиссион мукофотлар суммаси акс эттирилади. комиссион мукофотларнинг ҳисобланиши 2010 «суғурта ишини юритиш харажатлари» счёти дебети 6040 «суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. комиссион мукофотларнинг тўланиши 6040 «суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган счётлар» счётининг дебети пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. агар агентлик келишувида қонунчиликда ўрнатилган тартибда, суғурта агентлари ёки брокерларига комиссион мукофотларнинг ушлаб қолиниши назарда тутилган бўлса, ушлаб қолинган комиссион мукофотлар суммасига, …
4 / 5
овчига ариза билан мурожаат этиб унга қуйидаги ҳужжатлар белгиланган тартибда тасдиқланиб илова қилиши талаб этилади: · тўғридан тўғри суғурталаш шартномасининг нусхаси; · суғурта ҳодисасининг юз берганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари; · тўғридан тўғри суғурталаш шартномаси бўйича суғурта қопламасининг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари. қайта суғурталовчи қуйидаги ҳолларда суғурта қопламасини тўлашни рад этиши мумкин: · қайта суғурталанувчи суғурта ҳодисасини етарли даражада ўрганмаган, яъни суғурта ҳодисасининг юз бериш сабаблари, унинг характери, суғурта зарарининг ҳажми ва бошқалар; · қайта суғурталанувчининг суғурта ҳодисасини содир этганликда айбдор учинчи шахслардан зарарни ундириш ҳуқуқидан воз кечган, ёки қайта суғурталанувчининг айби билан учинчи шахсдан суғурта қопламасини ундириш имкониятининг йўқотилиши; · қайта суғурталанувчи учинчи жавобгар шахслардан суғурта зарарининг ҳажмини ундирган тақдирда. агар қайта суғурталовчининг маълум бир риск тури бўйича улуши қайта суғурталанувчининг улушидан кўп бўлса, қайта суғурта шартномасида суғурта ҳодисаси юз берганда, қайта суғурталовчининг қайта суғурталанувчининг суғурта ҳодисасини текшириш жараёнида иштирок этиши ва ҳатто суғурта ҳодисасининг қайта суғурталовчи томонидан ўрганилиши белгиланиши …
5 / 5
. мазкур счётда ҳисобланган суғурта қопламалари ҳисобга олинади ва у 6050 “қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар” билан корреспонденцияланади: дебет 2230 – кредит 6050 ушбу проводка берилгандан сўнггина қуйидаги проводка берилиши мумкин: дебет 6050 – кредит 5110 факультатив қайта суғурталаш шартномалари бўйича суғурта мукофотларининг даврий равишда тўланиши ёки облигаторли қайта суғурталаш шартномалари бўйича суғурта мукофотларини бўлиб тўлаш белгиланган бўлса, суғурта таваккалчиликлари қайта суғурталовчига ўтказилган кундан бошлаб, қайта суғурталанувчидаги қайта суғуртага ўтказиладиган суғурта мукофотлари депонентланган ҳисобланади. бу суммалар бухгалтерия ҳисобида 4090 счёт “суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо мукофотлари”да акс эттирилади. қайта суғурталовчига тегишли қайта суғурта мукофотлари ҳақиқатда қайта суғурталанувчида депо мукофот сифатида мавжуд бўлганлиги сабабли, қайта суғурталаш шартномасида қайта суғурталанувчи қайта суғурталовчига тегишли зарар улушининг бир қисмини ушбу мукофотлар эвазига қоплаши мумкинлиги назарда тутилиши мумкин. қайта суғурталанувчининг қайта суғуртага берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар бўйича қарзларининг узилиши қайта суғурталовчининг бухгалтериясида 4090 счёт кредити ва 4050 счёт дебетининг корреспонденцияси орқали …

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "суғурта ташкилотларида мажбуриятлар ҳисоби"

7-мавзу. суғурта ташкилотларида мажбуриятлар ҳисоби 1. суғурта ташкилотларида мажбуриятлар ҳисобининг мақсади ва вазифалари. 2. суғурта қилдирувчиларга, суғурта агентлари ва брокерларига тўловлар ҳисоби. 3. қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича, қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича мажбуриятлар ҳисоби. 4. қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар ҳисоби. таянч иборалар: мажбуриятлар, мажбуриятларнинг таркиби, суғурта қилдирувчиларга, суғурта агентлари ва брокерларига тўловлар, депо мукофотлар, рағбатлантириш, тантьемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган тўловлар, бошқа мажбуриятлар. 1. суғурта ташкилотларида мажбуриятлар ҳисобининг мақсади ва вазифалари. чет эл валютасидаги мажбуриятлар ушбу бўлимдаги счётларда пулли ҳисоб-к...

This file contains 5 pages in DOCX format (26.9 KB). To download "суғурта ташкилотларида мажбуриятлар ҳисоби", click the Telegram button on the left.