суғурта ташкилотларида дебиторлик қарзлари ҳисоби

PPTX 16 sahifa 125,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
презентация powerpoint 5-мавзу. суғурта ташкилотларида дебиторлик қарзлари ҳисоби 1. суғурта ташкилотларида дебиторлик қарзлари ҳисобининг мақсади ва вазифалари. 2. суғурта қилдирувчилардан, суғурта агентлари ва брокерларидан олинадиган маблағлар ҳисоби. 3. қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича дебиторлик қарзлар ҳисоби. 4. қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантьемалар ва йиғимлар бўйича олинадиган маблағлар ҳисоби. 1. суғурта ташкилотларида дебиторлик қарзлари ҳисобининг мақсади ва вазифалари. суғурта ташкилотларида дебиторлик қарзлари ҳисобга олувчи счётлар қуйидагилар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган: а) харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар; б) олинган векселлар; в) суғурта қилдирувчилар, суғурта агентлари, брокерларидан олинадиган счётлар; г) қайта суғурта қилишга берилган ва олинган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар; д) суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо мукофотлари ва зарарлари; е) ҳаёт суғурта бўйича ссудалар; ж) алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар; з) турли юридик ва жисмоний шахсларга берилган бўнаклар; и) ходимлар, таъсисчилар ва турли дебиторларнинг қарзлари. ушбу кичик бўлимда қуйидаги счётларда ҳисобга олиш тартиби ёритилади: …
2 / 16
увчи счётлар. 2. суғурта қилдирувчилардан, суғурта агентлари ва брокерларидан олинадиган маблағлар ҳисоби. олинадиган счётлар (4000) харидорлар ва буюртмачилар билан шу жумладан, суғурта қилдирувчилар, суғурта агентлари ва брокерлари, қайта суғурталовчилар, қайта суғурта қилдирувчилар ва бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан кўрсатилган хизматлар учун дебиторлик қарзлари бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 4010 «харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»; 4020 «олинган векселлар»; 4030 «суғурта қилдирувчилардан олинадиган счётлар»; 4040 «суғурта агентлари ва брокерларидан олинадиган счётлар»; 4050 «қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар»; 4051 «қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича олинадиган счётлар»; 4060 «қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар»; 4070 «ҳаёт суғуртаси бўйича берилган ссудалар бўйича олинадиган счётлар»; 4080 «суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо зарари»; 4090 «суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо мукофотлари». 4030 «суғурта қилдирувчилардан олинадиган счётлар» счётида суғурта шартномалари бўйича суғурта қилдирувчиларнинг дебиторлик қарзлари суммаси акс эттирилади. дебитор қарздорлик вужудга келганда ушбу счёт …
3 / 16
а агентлари ва брокерларидан олинадиган счётлар» счётининг дебети 6280 «тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари» счётининг кредити билан боғланган ҳолда ҳисобланган мукофот суммаси акс эттирилади. суғурта мукофотларининг ҳақиқатда суғурта агенти ёки брокери томонидан тўланиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети 4040 «суғурта агентлари ва брокерларидан олинадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда акс эттирилади. агар агентлик келишувида қонунчиликда ўрнатилган тартибда, суғурта агентлари ёки брокерларига комиссион мукофотларнинг ушлаб қолиниши назарда тутилган бўлса, ушлаб қолинган комиссион мукофотлар суммасига, 6040 «суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган счётлар» счётининг дебети 4040 «суғурта агентлари ва брокерларидан олинадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. 3. қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича дебиторлик қарзлар ҳисоби. маълумки, қайта суғурталаш амалга оширилганда, тўғридан тўғри суғурталаш шартномаси бўйича суғурталанувчининг олдида жавобгар бўлиб суғураловчи қолаверади. қайта суғурталаш шартномасига кўра қайта суғурталовчи суғурта зарарини қоплаш билан боғлиқ зарарнинг бир қисмини, яъни шартномада белгиланган улушда қоплаб бериши лозим. қайта …
4 / 16
шга оид комиссион рағбатлантиришлар, танъемалар ва йиғимлар бўйича даромадлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. ҳақиқатда олинган комиссион рағбатлантиришлар суммаси, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети 4051 «қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, акс эттирилади. агар қайта суғурта қилиш шартномасида қайта суғурта қилиш бўйича комиссион ва брокерлик рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимларнинг ушлаб қолиниши назарда тутилган бўлса, ушлаб қолинган комиссион рағбатлантиришлар суммасига, 6080 «қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантъемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган счётлар» счётининг дебети 4051 «қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. 4060 «қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар» счётида қайта суғурта қилиш бўйича ҳисобланган суммалар акс эттирилади. қайта суғурталовчидан олинадиган ҳисобланган суғурта товонининг суммасига, 4060 «қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг дебети 9070 «қайта суғурта қилиш …
5 / 16
ланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. 4070 «ҳаёт суғуртаси бўйича берилган ссудалар бўйича олинадиган счётлар» счётида ҳаёт суғуртаси турлари бўйича суғурта полисини таъминотга олган ҳолда суғурта қилдирувчиларга берилган ссудалар акс эттирилади. судда берилган вақтда ссуда суммаси, 4070 «ҳаёт суғуртаси бўйича берилган ссудалар бўйича олинадиган счётлар» счётининг дебети пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, акс эттирилади. ссуда қопланмаган ҳолатда ва суғурта қилдирувчининг қарзи суғурта товони суммасидан ушлаб қолинганда 6030 «суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар» счётининг дебети 4070 «ҳаёт суғуртаси бўйича берилган ссудалар бўйича олинадиган счётлар» кредити билан боғланган ҳолда ёзув амалга оширилади. суғурта қилдирувчи томонидан қарзнинг қопланиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети 4070 «ҳаёт суғуртаси бўйича берилган ссудалар бўйича олинадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. 4080 «суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо зарари» счётида қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ қайта суғурта қилдирувчи томонидан қайта суғурта қилиш берилган таваккалчиликлар бўйича унга ҳисобланган, қайта суғурталовчи томонидан вақтинча …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"суғурта ташкилотларида дебиторлик қарзлари ҳисоби" haqida

презентация powerpoint 5-мавзу. суғурта ташкилотларида дебиторлик қарзлари ҳисоби 1. суғурта ташкилотларида дебиторлик қарзлари ҳисобининг мақсади ва вазифалари. 2. суғурта қилдирувчилардан, суғурта агентлари ва брокерларидан олинадиган маблағлар ҳисоби. 3. қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича дебиторлик қарзлар ҳисоби. 4. қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантьемалар ва йиғимлар бўйича олинадиган маблағлар ҳисоби. 1. суғурта ташкилотларида дебиторлик қарзлари ҳисобининг мақсади ва вазифалари. суғурта ташкилотларида дебиторлик қарзлари ҳисобга олувчи счётлар қуйидагилар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган: а) харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар; б) олинган векселлар; в) суғурта қилдирувчилар, суғурта агентла...

Bu fayl PPTX formatida 16 sahifadan iborat (125,0 KB). "суғурта ташкилотларида дебиторлик қарзлари ҳисоби"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.