бюджет ташкилотларида асосий воситалар ҳисоби

PPT 26 pages 1.4 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 26
2-фарғона ижтимоий-иқтисодиёт коллежи “иқтисод” кафедраси ўқитувчиси ҳ.раҳматованинг “бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби” фанидан “бюджет ташкилотларида асосий воситалар ва асосий воситалардаги фонд ҳисоби» мавзусида мавзу: бюджет ташкилотларида асосий воситалар ҳисоби режа: бюджет ташкилотларида асосий воситалар бюджет ташкилотларида асосий воситалардаги фонд ҳисоби асосий воситалар – бир йил ва ундан ортиқ хизмат қиладиган ҳамда ҳар бирининг (комплектининг) қиймати ўзбекистон республикасида белгиланган (муайян моддий активни сотиб олиш вақтида) энг кам иш ҳақининг эллик баравари миқдоридан кам бўлмаган моддий активлардир. асосий воситалар таркибида ер, бинолар, иншоотлар, узаткич қурилмалари, машиналар ва ускуналар, компьютер техникаси ва периферия ускуналари, транспорт воситалари, асбоблар, ишлаб чиқариш (жиҳозлари билан бирга) ва хўжалик инвентарлари, ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар, кутубхона фондлари, бошқа асосий воситалар (кўп йиллик дарахтлар ва иншоотларни қуриш билан боғлиқ бўлмаган ерларни яхшилашга оид капитал харажатлар, музей қийматликлари, ҳайвонат олами экспонатлари, саҳнага қўйиш воситалари, намунавий лойиҳалаш бўйича ҳужжатлар, техник ташувчи(жисм)лардаги дастурлар, ўқув кинофильмлари, магнитли дискалар ва ленталар, кассеталар ва бошқалар) бўлади. бюджет …
2 / 26
р жумласига киритилмайди. асосий воситанинг қайта тиклаш қиймати деганда асосий воситанинг қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати тушунилади. бюджет ташкилотларида асосий воситалар ҳисоби қуйидаги иккинчи тартибли субсчётларда олиб борилади: 010 - «бинолар» субсчёти; 011 - «иншоотлар» субсчёти; 012 - «узаткич қурилмалари» субсчёти; 013 - «машиналар ва ускуналар» субсчёти; 015 - «транспорт воситалари» субсчёти; 016 - «асбоблар, ишлаб чиқариш (жиҳозлари билан бирга) ва хўжалик инвентарлари» субсчёти; 017 - «ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар» субсчёти; 018 - «кутубхона фондлари» субсчёти; 019 - «бошқа асосий воситалар» субсчёти. асосий воситалар ҳисоби учун хизмат қиладиган барча субсчётлар актив субсчётлардир. 010 - «бинолар» субсчётида ишлаб чиқариш, маъмурий, ижтимоий-маиший, уй-жой бинолари (бинолар таркибига улардан меъёрида фойдаланиш учун зарур бўлган барча коммуникациялар киради) қуйидагилар алоҳида гуруҳларга ажратилиб ҳисобга олинади: 1) ишлаб чиқариш хўжалик бинолари, бошқарув органлари, ижтимоий-маданий (ўқув юртлари, касалхоналар, поликлиникалар ва амбулаториялар, интернатлар, қариялар ва инвалидлар уйлари, болалар муассасалари, кутубхоналар. клублар, музейлар, илмий-тадқиқот ипститутлари, лабораториялар ва бошқалар) ва …
3 / 26
ида асосий воситалар ҳисоби бўйича инвентар карточка (чорва моллари, кўп йиллик дарахтлар ва ерларни яхшилашга доир капитал харажатлар учун) (ав-8-шакл); асосий воситалар гуруҳини ҳисобга олиш бўйича инвентар карточка (кутубхона фондлари ва саҳналаштириш воситалари ҳисоби учун) (ав-9-шакл); асосий воситалар ҳисоби бўйича инвентар каточкалар рўйхати (ав-10-шакл); асосий воситаларнинг инвентар рўйхати (ав-13-шакл); асосий воситалар бўйича айланма ведомост (326-шакл); чорва молларини ҳисобга олиш дафтари (395-шакл). «бюджет ташкилотларида асосий воситалар ҳисоби бўйича инвентар карточка» (ав-6-шакл) асосий воситалар ва номоддий активлар объектларининг аналитик ҳисоби учун қўлланади. «асосий воситаларни ҳисобга олиш инвентар карточкаси» (ав-6-шакл) бинолар (010), иншоотлар (011), узаткич қурилмалари (012), машиналар ва ускуналар (013), транспорт воситалари (015), асбоблар, ишлаб чиқариш (жиҳозлари билан бирга) ва хўжалик инвентарларини (016) ҳисобга олиш учун мўлжалланган. инвентар карточкаларни юритишдан мақсад асосий воситаларни барча тавсифини ва улардаги ўзгаришларни акс эттиришдан иборат. инвентар карточка бухгалтерияда ҳар бир объект учун очилади ва асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси, мазкур объект учун объектни ишлаб чиқарган (тайёрлаган) …
4 / 26
оғирлиги кўрсатилади. инвентар карточкада ҳисобланиши зарур эскиришнинг йиллик меъёри акс эттирилади. инвентар карточкада мавжуд объектни қайта баҳолаш, реконструкциялаш, замонавийлаштириш, қуриб битказиш, қўшимча жиҳозлаш, қисман тугатиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ёзувлар (пировардида объектнинг бошланғич (тиклаш) қиймати ўзгарадиган реконструкция қилинган, замонавийлаштирилган асосий воситалар объектларини қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида ) қайд этилади. инвентар карточкада асосий воситаларнинг келиб тушиши (объектни қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида), жойини ўзгартирилиши (асосий воситалар объектининг ички жойлашиши жойини ўзгартириш юкхати асосида), объектларнинг ҳисобдан чиқарилиши (асосий воситалар объектини (автотранспорт воситаларидан ташқари) ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатнома ёки автотранспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатнома асосида асосий воситалар объектининг чиқиб кетишида ёки ҳисобдан чиқарилишида) тўғрисидаги маълумотлар, объектнинг ўзига хос қисқача тавсифи, уни ташкил қилувчи предметлар рўйхати ва унинг асосий сифат ҳамда миқдор кўрсаткичлари, шунингдек далолатномалар ва илова қилинадиган техник ҳужжатлар маълумотлари асосида энг кераклигига қараб унинг қурилган бинолари, мосламалари ва жихозлари келтирилади. «бюджет ташкилотларида асосий воситалар ҳисоби бўйича инвентар карточка» (чорва моллари, кўп …
5 / 26
илган ҳолда ўзига хос тавсифи келтирилади. кўп йиллик дарахтлар тури, ўтқазилган бирликлар сони ва майдони кўрсатилган ҳолда инвентар объектлари бўйича ҳисобга олинади. объект қийматига барча ишлар мажмуи якунланишидан қатъий назар фойдаланишга қабул қилинган майдонларга тегишли бўлган барча харажатлар суммаси киритилади. ерни яхшилаш бўйича капитал харажатлар ҳисоби ер участкаларининг режасини тузиш, майдонларни шудгор учун қазиш, чакалакзорларни тозалаш, сув ҳавзаларини тозалаш тадбирлари нуқтаи-назаридан ҳар бир тадбир бўйича эгаллаган майдон ва бажарилган ишлар қиймати кўрсатилган ҳолда юритилади. асосий воситалар гуруҳини ҳисобга олиш бўйича инвентар карточка (кутубхона фондлари ва саҳналаштириш воситалари ҳисоби учун) (ав-9-шакл) бир хил ишлаб чиқариш аҳамиятига, техник тавсифга эга бўлган асосий воситалар объектларининг бир хил гуруҳлари, кутубхона фондлари ва саҳналаштириш воситаларини ҳисобга олиш учун мўлжалланган. карточкадаги ёзувлар миқдор ва сумма ифодасида ёзиб борилади. инвентар карточка асосий воситалар объектлари гуруҳларини қабул қилиш-топшириш далолатномаси, асосий воситалар объектларини ички жойлашиш жойини ўзгартириш юкхати асосида очилади ва ҳар бир моддий жавобгар шахс бўйича юритилади. объектларни …

Want to read more?

Download all 26 pages for free via Telegram.

Download full file

About "бюджет ташкилотларида асосий воситалар ҳисоби"

2-фарғона ижтимоий-иқтисодиёт коллежи “иқтисод” кафедраси ўқитувчиси ҳ.раҳматованинг “бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби” фанидан “бюджет ташкилотларида асосий воситалар ва асосий воситалардаги фонд ҳисоби» мавзусида мавзу: бюджет ташкилотларида асосий воситалар ҳисоби режа: бюджет ташкилотларида асосий воситалар бюджет ташкилотларида асосий воситалардаги фонд ҳисоби асосий воситалар – бир йил ва ундан ортиқ хизмат қиладиган ҳамда ҳар бирининг (комплектининг) қиймати ўзбекистон республикасида белгиланган (муайян моддий активни сотиб олиш вақтида) энг кам иш ҳақининг эллик баравари миқдоридан кам бўлмаган моддий активлардир. асосий воситалар таркибида ер, бинолар, иншоотлар, узаткич қурилмалари, машиналар ва ускуналар, компьютер техникаси ва периферия ускуналари, транспорт воситалари,...

This file contains 26 pages in PPT format (1.4 MB). To download "бюджет ташкилотларида асосий воситалар ҳисоби", click the Telegram button on the left.