асосий воситалар ҳисоби

PPT 26 pages 657.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 26
powerpoint presentation мавзу:асосий воситалар ҳисоби режа: асосий воситалар ҳисобининг аҳамияти, вазифалари, туркумлаш ва баҳолаш; асосий воситалар ҳаракатини ҳужжатлаштириш; асосий воситалар кирими ва амортизацияси (эскириши) ни ҳисобга олиш; асосий воситалар таъмирини ҳисобга олиш ва инвентаризация қилиш; асосий воситалар - корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар 5-сонли бҳмс га мувофиқ корхоналар асосий воситаларни ҳисобга олишда қуйидагиларни таъминлаши лозим: асосий воситаларнинг ҳаракати билан боғлиқ муомалаларни ҳужжатларда ўз вақтида ҳамда тўғри расмийлаштириш асосий воситаларнинг олиниши, жойи ўзгартирилишини тўғри ва ўз вақтида акс эттириш асосий воситаларни бошқа активлардан ажратилган ҳолда гуруҳларга бўлиб, уларни ҳисобга олишни ташкил қилиш асосий воситаларни жорий ҳисобда ҳамда бухгалтерия балансида тегишли андозаларга ва меъёрий ҳужжатларга асосан тўғри ва ўз вақтида баҳолаш асосий воситаларнинг эскиришини тўғри ва ўз вақтида ҳисоблаб чиқиш ҳамда уни ҳисобда тўғри акс эттириш …
2 / 26
ий воситалар қуйидаги баҳоларда баҳоланади дастлабки қиймат — активни харид қилишда ҳақиқатда тўланган пул маблағлари ёки уни барпо этишда амалга оширилган ҳақиқий харажатлардир. харид қилишнинг ҳақиқий қиймати асосий воситани харид қилиш ва уни ишлатиш учун тайёр ҳолга келтиришда қилинган барча харажатларни, яъни: харид нархи, юридик йиғимлар ва бошқа харажатларни ўз ичига олади. ташкилот текинга олган асосий воситаларнинг дастлабки қиймати эксперт йўли билан бозор нархида баҳоланган қиймат бўйича тан олинади. сотиш қиймати - асосий воситаларни битим пайтида манфаатдор тарафлар ўртасида айирбошлаш мумкин бўлган суммадир. тугатилиш қиймати - чиқиб кетишга доир кутилаётган харажатларни чиқариб ташлаган ҳолда активнинг фойдали хизмати натижасида уни тугатиш пайтида пайдо бўладиган активларнинг тахмин қилинаётган қийматидир. қолдиқ қиймати - актив ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириладиган жамғарилган амортизацияни чиқариб ташланган ҳолда асосий воситаларнинг дастлабки ёки жорий қийматидир. ўрнини қоплаш қиймати - корхона активдан кейинчалик фойдаланиш ҳисобига қоплашни мўлжаллаётган сумма, шу жумладан тугатилиш қиймати. асосий воситалар ҳаракатини ҳужжатлаштириш корхонанинг асосий воситалар …
3 / 26
бодонлаштириш»; 0112-«молиявий лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ўзлаштириш»; 0120-«бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар»; 0130-«машина ва жиҳозлар»; 0140-«мебель ва офис жиҳозлари»; 0150-«компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси»; 0160-«транспорт воситалари»; 0170-«иш ҳайвонлари ва маҳсулдор ҳайвонлар»; 0180-«кўп йиллик экинлар»; 0190-«бошқа асосий воситалар»; 0199-«консервация қилинган асосий воситалар». асосий воситаларнинг кирим қилиниши қуйидаги кўринишларда бўлади корхона томонидан яратилиши бошқа корхоналардан сотиб олиш текинга олиш асосий воситаларни муассислар томонидан корхонанинг устав капиталига уларнинг улуши тарзида ёки акцияларнинг ҳақини тўлаш ҳисобига киритиш «асосий воситалар» номли №5 – сон бхманинг 29 – бандига асосан “асосий воситалар қиймати амортизацияни ҳисоблаш йўли билан сўндирилади. амортизацияланадиган қиймат бутун фойдали хизмат муддати мобайнида субъект харажатларига амортизация ажратмалари кўриншида мунтазам тақсимланади” деб тан олинган. асосий воситаларнинг амортизацияси деб, асосий воситаларнинг ишлаб чиқаришда қатнашиб ўзининг эскирган қийматини махсулот таннархига ўтказиб, пул шаклида қайтиб келишига айтилади. ҳар бир фермер хўжалигида ишлаб чиқаришда қатнашаётган асосий воситалар жисмоний ва маънавий эскириши мумкин. жисмоний эскириш деб, асосий воситалар …
4 / 26
– асосий воситаларнинг фойдали хизмат қилиш муддати охирида асосий воситаларни тугатишдан пайдо бўладиган қийматдан тахмин қилинаётган чиқиб кетиш харажатларни айиргандан кейинги тахмин қилинаётган қиймат. фойдали хизмат муддати – корхона томонидан активдан фойдаланиш мўлжалланаётган давр. асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш усуллари қийматни бир текисда ҳисобдан чиқариш (тўғри чизиқли) 2. бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб ҳисобдан чиқариш 3. тезлаштирилган усуллар: йиллар йиғиндиси усули камайиб борувчи қолдиқ усули мисол. «мансурбек» ҳиссадорлик жамиятида асосий воситага эскириш ҳисоблаш бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд асосий воситанинг баланс қиймати - 50000 минг сўм; - тугатилиш қиймати - 2000 минг сўм; - хизмат муддати – 5 йил. йиллик амортизация суммаси = (50000-2000)/5=9600 минг сўм. амортизацияни тўғри чизиқли усулда ҳисоблаш жадвали йиллар баланс қиймати йиллик амортизация суммаси жамғарилган амортизация қолдиқ қиймати 1-йил 50000 9600 9600 40400 2-йил 50000 9600 19200 30800 3-йил 50000 9600 28800 21200 4-йил 50000 9600 38400 11600 5-йил 50000 9600 48000 2000 бажарилган иш ҳажмига кўра амортизация ҳисоблаш …
5 / 26
автомобиллар, такси, йўлларда фойдаланиладиган автотрактор техникаси, махсус асбоб-ускуна, инвентарь ва жиҳозлар, компьютерлар, периферия қурилмалари ва маълумотларни қайта ишлаш ускуналари 20 фоиз 2. юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар ва автотиркамалар, саноатнинг барча тармоқлари, металл қуйиш корхонаси учун машиналар ва ускуналар, темирчилик-пресслаш ускуналари, қурилиш ускуналари, қишлоқ хўжалик машиналари ва ускуналари, офис учун мебель 15 фоиз 3. темир йўл, денгиз, дарё ва ҳаво транспорти воситалари, куч-қувват берадиган машиналар ва ускуналар: иссиқлик-техника ускуналари, турбина ускуналари, электр двигателлари ва дизель генераторлар, электр узатиш ва алоқа қурилмалари, трубопроводлар 8 фоиз 4. бинолар, иншоотлар ва иморатлар 5 фоиз 5. бошқа гуруҳларга киритилмаган, амортизация қилинадиган активлар 10 фоиз асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олиш учун счётлар режасида қуйидаги счётлар очилган: 0211-«ерни ободонлаштиришнинг эскириши»; 0212-«молиявий лизинг шартномаси бўйича олиниб ўзлаштирилган асосий воситаларнинг эскириши»; 0220-«бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламаларнинг эскириши»; 0230-«машина ва жиҳозларнинг эскириши»; 0240-«мебель ва офис жиҳозларининг эскириши»; 0250-«компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши»; 0260-«транспорт воситаларининг эскириши»; 0270-«иш ҳайвонларининг эскириши»; …

Want to read more?

Download all 26 pages for free via Telegram.

Download full file

About "асосий воситалар ҳисоби"

powerpoint presentation мавзу:асосий воситалар ҳисоби режа: асосий воситалар ҳисобининг аҳамияти, вазифалари, туркумлаш ва баҳолаш; асосий воситалар ҳаракатини ҳужжатлаштириш; асосий воситалар кирими ва амортизацияси (эскириши) ни ҳисобга олиш; асосий воситалар таъмирини ҳисобга олиш ва инвентаризация қилиш; асосий воситалар - корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар 5-сонли бҳмс га мувофиқ корхоналар асосий воситаларни ҳисобга олишда қуйидагиларни таъминлаши лозим: асосий воситаларнинг ҳаракати билан боғлиқ муомалаларни ҳужжатларда ўз вақтида ҳамда тўғри расмийлаштириш асос...

This file contains 26 pages in PPT format (657.5 KB). To download "асосий воситалар ҳисоби", click the Telegram button on the left.

Tags: асосий воситалар ҳисоби PPT 26 pages Free download Telegram