суғурта ташкилотларида пул маблағлари ва инвестициялар ҳисоби

PPTX 22 стр. 173,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 22
презентация powerpoint 6-мавзу. суғурта ташкилотларида пул маблағлари ва инвестициялар ҳисоби 1. суғурта ташкилотларида пул маблағлари ҳисобини ташкил этиш ва унинг вазифалари. 2. суғурта ташкилотларида пул маблағлари ҳисобини тартибга солишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари. 3. банкдаги ҳисоб-китоб счётини очиш ва улар бўйича операциялар ҳисобини юритиш. 4. суғурта ташкилотларида валюта операциялари ҳисоби. 5. иқтисодиётни модернизациялаштириш шароитида инвестицияларнинг роли ва бу соҳада ҳисобнинг вазифалари. 6. суғурта ташкилотларида инвестициялар ҳисобини ташкил қилиш. касса муомалаларини юритиш ўзбекистон республикаси марказий банки бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/17-сонли қарори билан тасдиқланган (ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 22 июнда 2687 рақам билан рўйхатдан ўтказилган) «юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» қарори билан тартибга солинади. бевосита корхона кассасидан нақд пулни олиш ва сарфлаш билан боғлиқ бўлган муомалалар касса муомалалари жумласига киради. барча мулкчилик шаклидаги корхоналар ўз кассаларида нақд пул қолдиқлари лимитлари чегарасида нақд пулларни сақлаб туришлари ва уларни тушумдан олиб, меъёрлар чегарасида фойдаланишлари мумкин. 1. …
2 / 22
ди. у икки қисмдан иборат: кирим ордери (бланкнинг чап қисми) ва унга оид квитанция (ўнг қисми). касса кирим ордерини бухгалтерия ёзиб беради ва бош бухгалтер ёки у ваколат берган шахс томонидан имзоланади. банкдаги ҳисоб-китоб счёти ва бошқа счётлардан кассага нақд пул келиб тушганида ҳам касса кирим ордери тузилади ва унинг квитанцияси тўлдирилади. квитанция ҳисоб-китоб счётидан пулларни ҳисобдан чиқариш учун банк муассасаси кўчирмасига қўшиб қўйилади. ташкилотлар банкдан олган нақд пулларни қайси мақсад учун олган бўлсалар, уни фақат ўша мақсадда фойдаланишлари шарт. (5-банд) ташкилотлар иш куни охирида ўз кассаларида қолган нақд пул маблағларини белгиланган лимит доирасида сақлаши мумкин. кассадаги нақд пул қолдиғи лимитини белгилаш ва тушум ҳисобидан харажат қилиш ҳар йили январь ойида ташкилотлар ва банклар ўртасидаги келишувга асосан буюртма-ҳисоб-китобга мувофиқ амалга оширилади. (6-банд) белгиланган лимитлар ташкилотнинг нақд пул айланмасидан келиб чиққан ҳолда йил давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин. ўртача кунлик нақд пул тушуми энг кам ойлик иш ҳақи суммасига етмайдиган ташкилотлар …
3 / 22
атлар (тўлов қайдномалари, пул бериш учун ариза, ҳисобварақлар ва ҳоказо) асосида берилади. иш ҳақи, вақтинчалик иш қобилиятини йўқотганлик нафақаси, пенсиялар ва мукофотлар кассир томонидан тўлов қайдномалари бўйича ҳар бир ходимга чиқим ордерларини тузиб ўтирмасдан берилади. тўлов қайдноманинг титул (биринчи) варағига пул беришга рухсат бериш ҳақида ёзув қилинади, унинг тагига корхона раҳбари, бош бухгалтери ёки улар ваколат берган шахслар имзо чекади, пул бериш муддати ва сумма ёзувда кўрсатилади. кирим ва чиқим касса ордерларини қайд қилиш журнали чап қисм кирим ҳужжатлари сана рақам сумма эслатма 1 2 3 4 кирим бўйича жами ўнг қисм чиқим ҳужжатлари сана рақам сумма эслатма 5 6 7 8 чиқим бўйича жами кирим ордерини кассага топширишдан олдин, албатта, кирим ва чиқим ҳужжатларини қайд қилиш журналида (ко-3 ёки ко-4 шакли) қайд қилиниши лозим. журнал икки қисмдан иборат: чап қисмида кассага келиб тушган пул маблағлари, ўнг қисмида сарфланган пул маблағлари қайд қилинади. касса 20___ йил «____» ________________ йил учун …
4 / 22
– “акцияни номинал қийматидан юқори нархда сотиш натижасида олинган эмиссия даромади”; 9010-“маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотилишидан даромадлар” – сотилган маҳсулотлар учун кассага келиб тушган нақд пулларга; 9310-“асосий воситаларнинг сотилиши ва тугатилишидан фойда”-асосий воситаларни нақд пулга сотишдан олинган тушум суммасига; 9320 –“бошқа активларни тугатишдан олинган фойда” – бошқа моддий бойликларни нақд пулга сотишдан кассага келиб тушган суммага; 5110 –“ҳисоб-китоб счёти” – банк муассасаларидан турли мақсадлар учун олинган суммага; 9390 – “бошқа операцион даромадлар” – дебиторлардан пул келиб тушишига ва бошқа бир қатор счётлар. 5010 - “миллий валютадаги нақд пуллар” ҳисобварағи кредит бўйича қуйидаги счётлар дебети билан корреспонденцияланади: 5110 – “ҳисоб-китоб счёти” – банкка топширилган нақд пулларга; 6510 – “ижтимоий суғурта бўйича тўловлар” – ижтимоий суғурта фондидан касаллик варақалари бўйича тўловларга; 6710 – “ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар” – нақд пул билан берилган иш ҳақи, мукофотларга; 4220 – “хизмат сафари учун бўнаклар” - ҳисобот бериладиган бўнаклар тўланишига; 4210 – “меҳнат ҳақи …
5 / 22
зацияси бир ойда бир марта ўтказилиб, унинг натижаси акт-таққослаш ведомости тузилади (19-сонли бҳмс, 1.5-банди). инвентаризация вақтида пул кам чиқса, у моддий жавобгар шахсдан ундириб олинади, ортиқча чиқса, у ҳолда корхона бюджетига ўтказилади. инвентарлашнинг асосий мақсадлари мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш, ҳақиқатда мавжуд мол-мулкни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан қиёслаш, мажбуриятлар ҳисобда тўғри акс эттирилганлигини текшириш (19-сонли бҳмс, 1.3-банди). касса инвентарланганда пул маблағлари ва кассада бўлган бошқа бойликларнинг ҳақиқатда мавжудлиги текширилади. қатъий ҳисобдаги бланклар ҳам текширувдан ўтказилади. кассада пул маблағларининг ҳақиқатда мавжудлиги ҳисоб-китоб қилинганда пул белгилари, почта маркалари ва давлат божи маркалари ҳисобга қабул қилинади. ҳеч қандай ҳужжатлар ёки тилхатлар кассадаги нақд пул қолдиғига киритилмайди. кассирнинг кассада мазкур хўжалик юритувчи субъектга тегишли бўлмаган пул маблағлари ва бошқа бойликлар борлиги тўғрисидаги баёнотлари эътиборга олинмайди (19-сонли бҳмс, 3.61-банди). нақд пул маблағларини инвентарлаш далолатномасида бойликлар қолдиғи инвентарлаш кунида натурада ва ҳисоб маълумотлари бўйича кўрсатилади ва инвентарлаш натижаси белгиланади. қатъий ҳисобдаги бланкларнинг ҳақиқатда мавжудлигини текшириш бланк турлари …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 22 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "суғурта ташкилотларида пул маблағлари ва инвестициялар ҳисоби"

презентация powerpoint 6-мавзу. суғурта ташкилотларида пул маблағлари ва инвестициялар ҳисоби 1. суғурта ташкилотларида пул маблағлари ҳисобини ташкил этиш ва унинг вазифалари. 2. суғурта ташкилотларида пул маблағлари ҳисобини тартибга солишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари. 3. банкдаги ҳисоб-китоб счётини очиш ва улар бўйича операциялар ҳисобини юритиш. 4. суғурта ташкилотларида валюта операциялари ҳисоби. 5. иқтисодиётни модернизациялаштириш шароитида инвестицияларнинг роли ва бу соҳада ҳисобнинг вазифалари. 6. суғурта ташкилотларида инвестициялар ҳисобини ташкил қилиш. касса муомалаларини юритиш ўзбекистон республикаси марказий банки бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/17-сонли қарори билан тасдиқланган (ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 22 июнда 2687 рақам билан р...

Этот файл содержит 22 стр. в формате PPTX (173,4 КБ). Чтобы скачать "суғурта ташкилотларида пул маблағлари ва инвестициялар ҳисоби", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: суғурта ташкилотларида пул мабл… PPTX 22 стр. Бесплатная загрузка Telegram