xix asr hindiston tarixi

DOCX 40 стр. 72,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 40
xix 60 б қадимги ҳиндистон дунёдаги энг катта мамлакатлардан бири бўлган ҳиндис-тоннинг кенг территориясига жойлашган кўп миллионли ҳинд халқлари оммаси тарихда муҳим роль ўйнади. реакцион буржуа тарихчилари империалистик давлатларнинг ҳиндис-тонда олиб борган босқинчилик ва талоичилик сиёсатини оқ-лаш ва тарихий жиҳатдан асослаб беришга ҳар тарафлама уриниб, ё ҳиндистоннинг тарихий ролини хаспўшлашга, ёки фактларни сохталаштириб, бу мамлакатнинг тараққиёти қан-дайдир «алоҳида» тарихий йўл билан борганлиги ҳақида афсона тўқишга ҳаракат қилдилар. қадимги шарқ билан шуғулланувчи совет тарихчилари ҳиндистоннинг қадимги за-мондаги тарихий аҳамиятини, шунингдек ҳинд маданияти-иинг чуқур негизларини очиб беришни ўз вазифаларидан бири деб ҳисоблайдилар. эндиликда совет ва илғор ҳинд та-рихчилари шу фактни аниқладиларки, жаҳондаги бошқа кўп халқлар сингари ҳиндистон ҳам қадимги замонда тараққиёт-нинг уруғчилик тузумидан қулдорлик тузумигача бўлган та-рихий йўлни босиб ўтган. шимоли-ғарбий ҳиндистонда катта давлатлар мавжуд бўлганлигидан далолат берувчи энг қадимги ёдгорликлар эрамиздан аввалги учинчи минг йилликка оиддир. қазишлар вақтида шу нарса аниқландики, ҳиндистон тарихининг шу давридаёқ ҳиндистонда катта шаҳарлар мавжуд бўл-ган, мамлакатда …
2 / 40
и. бироқ бу районларда бошланган қазиш ишлари ҳали тамом бўл-ганича йўқ, бу ердан топилган иероглиф ёзувлар эса ҳали-гача ўқиб англаб олинган эмас. қадимги ҳиндистоннинг тарихини ўрганишда қадимги ҳиндларнинг ведалар деб аталадиган диний тўпламлари катта аҳамиятга эгадир. қадимги ҳиндистоннинг бу муқаддас китоблари эрамиздан аввалги иккинчи минг йилликка оид бўлиб, ригведа, самаведа, яжурведа ва атхарваведа деб аталадиган тўртта катта тўплам (самхита)дан иборатдир. тўртинчи тўплам, яъни атхарваведа энг кейин вужудга кел-ган бўлиб, кейинчалик дастлабки уч тўплам қаторига кирган. бу тўпламларнинг энг қадимийси ригведа бўлиб, у худолар-га бағишланган диний мадҳия (гимн)лардан иборатдир. бошқа тўпламларда, жумладан яжурведада қўшиқлар ва мадҳиялар билан бирга диний маросимларда ўқиладиган ай-ниқса кайф берувчи ичимлик худоси сом шарафига бағиш-ланган дуолар ҳам учрайди. ведалар иккинчи минг йиллик-нинг ўрталарида шимоли-ғарбий ҳиндистонга бостириб кирган қабилаларнинг хўжалик ва ижтимоий тузуми ҳақида баъзи маълумотларни аниқлашга имкон беради. шу давр-даги дин, афсоналар ҳамда қисман поэзияни ўрганиш учун ведалар айниқса кўп материал беради. аммо ведалардан қадимги ҳиндистон тарихидан …
3 / 40
а қадимги ҳинд дини, ақоид (богословие) ва коҳинлик қандай тараққий этганлигини таърифлаб беради. ҳиндистоннинг эрамиздан аввалги биринчи минг йиллик-даги тарихи ва маданиятини ўрганишда иккита катта эпик достон— «рамаяна» ва «махабхарата» муҳим манба ҳисоб-ланади. бу манбаларда халқ оғзаки бадиий ижодининг кўп элементлари бор. бу достонларнинг биринчиси — «махабҳа-рата» («бхарата авлодларининг кураши ҳақида буюк қис-са»)нинг асосий сюжети подшо уруғларидан бўлган кавру-лар ва пандулар деган иккита қардош уруғнинг олий ҳокимиятни талашиб ўзаро қилган кураши ҳақидаги қисса-дан иборат бўлиб унинг автори афсонавий донишманд ва шоир вьяса ҳисобланади. бу асосий қисса биринчи марта эрамиздан аввалги биринчи минг йилликда тузилгандир. кейинчалик унга кўпгина қадимги афсоналар, эртаклар, ма-саллар, ибратли ҳикоялар киритилган, булар кўп жиҳатдан халқ бадиий ижоди негизида вужудга келган. бу жуда ажо-йиб қадимги ҳинд эпик достони эрамизнинг биринчи асрлари-да узил-кесил бир шаклга кирган. «рамаяна»нинг автори валмики номли бир шоир ҳисобланади, бу достонда қадимги ҳиндларнинг афсонавий қаҳрамони раманинг уруш ва за-фарлари ҳикоя қилинади. «рамаяна», афтидан, эрамиздан аввалги …
4 / 40
улдорлик тузумининг ўзига хос ху-сусиятларини ҳамда хусусан энг қадимги касталар система-сини равшан ифодалаб беради. бу тўпламларнинг асосий мақсади қулдор аристократлардан иборат ҳоким синфнинг, даставвал, брахманларнинг, яъни аристократ коҳинларнинг манфаатини ҳимоя қилиш эди. бу ҳуқуқ тўпламлари орасида энг қадимгиларидан бири, ривоятларга кўра, қонун устози апастамба томонидан тузилган қонунлар тўплами бўлиб, бу тўплам эрамиздан аввалги iv acpra оиддир. ману қонунлари тўплами айникса кенг тарқалган, бу тўплам одамларнинг афсонавий бобоси ману томонидан тузилган дейилади ману қонунлари эрамиздан аввалги iii асрларда тузилган бўлиб, эрамизнинг iii асрида узил-кесил бир шаклга кирган. «артхашастра деган сиесий-иқтисодий трактат қадимги ҳиндистон тарихп юзасидан энг қимматли манба сифатида жуда катта аҳамиягта эгадир; буни маурья династиясидан бўлган подшо чандрагуптанинг каутилья номли бир минис-три ёзган дейилади. бу трактатда давлатни идора қилиш-нинг тараққий этган системаси муфассал баён этилган бўлиб, подшо ва амалдорларнинг фаолияти, давлатчилик негизлари, маъмурий идора ишлари, суд ишлари, давлатнинг ташқи сиёсати ва пировардида, ўша даврдаги ҳарбий санъат ҳар тарафлама тасвирлаб берилгандир. …
5 / 40
ида айтганлари катта аҳамиятга эга-дир. чунончи, аҳманийлар замонидаги эрон ёзувлари, хусу-сан бехистун, персеполь ва нақши рустамдаги доро ёзувлари шулар жумласидандир грек тарихчиларининг қадимги ҳин-дистон ҳақида ёзган асарлари айниқса катта аҳамиятга эга-дир. геродот (зрамиздан аввалги v аср) ўзининг катта тари-хий асарида ҳиндистон, унинг аҳолиси, ҳинд қабилаларининг турли маданий даражалари ҳамда ҳиндистоннинг эрон под-шолиги билан бўлган ўзаро муносабатлари ҳақида бир қанча маълумотларни баён қилади. грек географи ва сиёсий арбо-би мегасфен анча кўп материал тўплаган; мегасфенни селе- ви никатор ҳиндистон подшоси чандрагупта ҳузурига элчи қилиб юборган ва у ҳиндистонда узоқ вақт яшаган. мегас-фен ўзининг «индика» деган асарида ҳиндистоннинг эконо-микасини, ижтимоий ва давлат тузумини тасвирлаган ва, энг муҳими, ўзи яшаган даврдаги ҳиндистоннинг каста система-сини таърифлаб берган. афсуски, мегасфен асарининг ўзи йўц бўлиб кетган ва сўнгги даврдаги грек ёзувчиларининг, асосан страбон ва аррианнинг китобларида бу асардан кич-кина-кичкина парчаларгина сақланиб қолган. қадимги ҳиндистоннинг географияси, шунингдек унинг табиий бойликлари, аҳолисининг урф одатлари ва шаҳарла-ри тўғрисидаги бир қанча …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 40 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "xix asr hindiston tarixi"

xix 60 б қадимги ҳиндистон дунёдаги энг катта мамлакатлардан бири бўлган ҳиндис-тоннинг кенг территориясига жойлашган кўп миллионли ҳинд халқлари оммаси тарихда муҳим роль ўйнади. реакцион буржуа тарихчилари империалистик давлатларнинг ҳиндис-тонда олиб борган босқинчилик ва талоичилик сиёсатини оқ-лаш ва тарихий жиҳатдан асослаб беришга ҳар тарафлама уриниб, ё ҳиндистоннинг тарихий ролини хаспўшлашга, ёки фактларни сохталаштириб, бу мамлакатнинг тараққиёти қан-дайдир «алоҳида» тарихий йўл билан борганлиги ҳақида афсона тўқишга ҳаракат қилдилар. қадимги шарқ билан шуғулланувчи совет тарихчилари ҳиндистоннинг қадимги за-мондаги тарихий аҳамиятини, шунингдек ҳинд маданияти-иинг чуқур негизларини очиб беришни ўз вазифаларидан бири деб ҳисоблайдилар. эндиликда совет ва илғор ҳинд та-рихчилари ...

Этот файл содержит 40 стр. в формате DOCX (72,7 КБ). Чтобы скачать "xix asr hindiston tarixi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: xix asr hindiston tarixi DOCX 40 стр. Бесплатная загрузка Telegram