фурқат ижоди

DOC 43,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662586272.doc фурқат абадияти фурқат ижоди зокиржон холмухаммад ўғли фурқат миллий маданиятимиз тарихидаги ёрқин сиймолардан бири, улкан ижодкор ва қомусий олимдир. унинг дил ўртар лирик шеърлари, ажойиб насри, публициcтикаси ўзбек адабиёти хазинасини бойитган бўлса, адабиётшунос ва тарихчи, этнограф (элшунос) ва таржимон, журналист ва хаттот, географ ва ҳаким сифатидаги серқирра фаолияти ҳам таҳсинга сазовор. атиги 51 йиллик умри (1859 - 1909) давомида фурқат маданиятимиз тараққиётига улкан улуш қўшганига унинг бой илмий-адабий мероси далил бўла олади. фурқат шоир ва олимлар шаҳри хўқанди латифда таваллуд топди. шоирнинг отаси холмуҳаммад гарчи савдо иши билан машғул эса-да, ўқимишли, илм – маърифатни қадрловчи инсонлардан бўлган. зокиржон болалик ва ўсмирлигида 10 йил илм таҳсили билан банд бўлди – дастлаб мактабда, сўнг мадрасада таълим олди. шу йиллар унинг илм –маърифатли инсон сифатидаги шаклланиш йиллари бўлди десак, янглишмаган бўламиз. у 9 ёшидан бошлаб шеърий ижод билан шуғулланади, ҳатто тушида ҳазрат мир алишер навоий дуосига сазовор бўлади. ўн ёшида хаттотликни ўрганади. …
2
ний, ёрий, зорий, нусрат каби шоирлар қаторида тилга олинади. шеърлари қўлёзма баёзлардан ўрин олиб, мухлислар орасида тарқала бошлайди. муғаннийлар фурқатнинг гўзал ғазаллари, мухаммас ва мусаддасларига куй басталайдилар, ҳофизлар уларни севиб ижро этадилар. бироқ тақдирнинг бешафқат ҳукми уни она–шаҳридан чиқиб кетишга мажбур қилади. 30 ёшида қўқондан саёҳат баҳона бўлиб кетиб қолган фурқат она–шаҳрига бошқа қайтмади. у дастлаб хўжандда 3-4 ой, сўнг тошкентда қарийб 2 йил истиқомат қилади. янги–янги дўстлар орттиради. зеро, фурқат каби дилбар инсонларнинг, фозил ва шоирларнинг ҳар ерда мухлислари кўп бўлади. мухлислик шоирнинг хушмуомаласи туфайли дўстликка айланган бўлса ажабмас. фурқат дўст–ошноларининг ёрдамида тошкентда ҳам эъзозда бўлди. уларнинг кўмагида тошкентда европа маданияти билан танишди ва бу воқеа унинг ҳаётида улкан бурилиш ясади. ҳассос шоирга европа таълим тизими, санъати, илм–фани ютуқлари, театри, техникаси жуда катта таъсир кўрсатди. толиби илмларнинг гимназияда дунёвий фанларни завқ–шавқ билан ўрганаётганлари уни лол қолдирди. гимназия директори ва айни пайтда “туркистон вилояти газети”нинг муҳаррири н. п. остроумовнинг таклифи …
3
оради, ундан хўтан водийси орқали 1993 йилнинг октябрида ёркент шаҳрига келади ва шу ерда умрининг охири (1909 йил сентябрь)гача қолади. фурқат ёркентда уйланади, фарзандлар кўради, тирикчиликни ўтказиш учун табиблик билан шуғулланади, хаттотлик қилади. у она-ватани, ватандошлари, дўст-оғайнилари билан алоқани узмайди, улар билан хат ёзишиб туради. қадрдон “туркистон вилояти газети”га ҳам 1906 йилгача мақолалар, шеърлар ёзиб юбориб туради. шоирнинг қабри ёркентда мавжуд бўлиб, 1991 йили унинг устига муҳташам мақбара - ёдгорлик бунёд этилди. фурқатнинг авлодлари ҳозир ҳам ёркентда яшаб келмоқдалар. зокиржон фурқатнинг номини абадиётга дахлдор қилган, шубҳасиз, унинг илмий-адабий меросидир. унинг гўзал лирикаси, насри ва илмий асарлари, публицистикаси, мактуботи ҳанузгача ўз аҳамиятини йўқотмай келмоқда. айниқса, шоирнинг лирик мероси – ғазаллар, мухаммас, мусаддас, маснавий, таржиъбанд, қасида, қитъа, фардлари мумтоз шеъриятимизда ўзига хос ўринга эга. улар ранг-баранг мавзуларда юксак санъаткорлик билан яратилган. ишқий мавзуми, табиат мавзусими, ижтимоий мавзуми – барчасида фурқат бирдай маҳорат билан қалам тебратган. унинг ҳаёт гўзаллигини, умр ғаниматлигини, ҳаёт гўзалини …
4
ури покингдин зиё, ё раб, кетиб занги гунаҳ ойинадек топсин жило, ё раб... жаҳон басти кушоди илм бирла, надур дилни муроди илм бирла. кўнгилларни(нг) сурури илмдандир, кўрар кўзларни(нг) нури илмдандир. менимча, мазкур байтларни изоҳлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ. уларнинг барчаси ўқувчига яхши таниш, қадрдон бўлиб келган назм инжуларидандир. уларда ифодаланган мазмун эса бугунги кундаги ўқувчини ҳам ҳаяжонга солади, қалбига қувват–мадор бағишлайди. назм ошиғи бўлган китобхон улардаги абадийлик белгилари бўлмиш маъно товланишларидан ўзига ҳам панд – ўгит, завқ ва сурур олади. мумтоз шеъриятнинг сиру синоати ҳам шунда бўлса керак. фурқатнинг россия мустамлакачилик сиёсатидан фарёд чекиб ёзган “муножат-мусаддас”и эса истилочилар зулми остида беҳад жабру жафолар кўрган халқнинг нолаларига ҳамоҳанг эди: қозию муфти, аълам доим ҳазину маъюс, дин посини тутай деб зиндони ғамда маҳбус, бечоралар на қилсун, бўлса сиёсати рус, қўймайди бир тарафдин халқ ичра нангу номус, раҳм айлагин, худоё, бечора хасталарга, ранжуру зору маҳзун кўнгли шикасталарга. 1878-1879 йилларда ёзилган бу шеърда нажотни ёлғиз …
5
шоир зокиржон фурқатнинг аҳволоти, ўзи ёзғони” насрий асари ҳам бор. бу асар мемуар – эсдаликлар тарзида ёзилган. унда шоирнинг болаликдан то 1991 йилгача кечган ҳаёти ҳақгўйлик ва ширали тил билан баён қилинган. асар шоир ҳаёт йўлини ва ўша давр адабий – маданий муҳитини ўрганишда мухим қийматга эга. фурқатнинг “қавоиди чин ва умуроти сиёсий” асари эса хитой давлати қонун-қоидалари таърифига бағишланган ва ўша давр матбуотида (1905 йил охири – 1906 йил бошлари) чоп этилган. гарчи газетада асарнинг охирги қисмлари нима учундир чоп этилмаган бўлса ҳам, унинг мавжуд қисмлари фурқат тафаккур оламининг кенглигига, иқтидорининг серқирралигига далил бўла олади. фурқатнинг аруз вазни қоидаларига бағшланган “илми шеърнинг қоидаи авзонини баёни”, этнография (элшунослик)га оид “тўй хусусида”, “аза хусусида”, “гап хусусида” рисолалари ҳам маълум қийматга эга. фурқатнинг публицистик фаолияти, ўткир сиёсий мавзудаги мақолалари, фелъетонлари ўзбек матбуоти тарихида юксак ўрин тутади. у ўзбек адабиёти тарихидаги илк фельетон ва памфлетларни яратди. халқаро журналистикамиз тамал тошини ҳам зокиржон фурқат …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фурқат ижоди"

1662586272.doc фурқат абадияти фурқат ижоди зокиржон холмухаммад ўғли фурқат миллий маданиятимиз тарихидаги ёрқин сиймолардан бири, улкан ижодкор ва қомусий олимдир. унинг дил ўртар лирик шеърлари, ажойиб насри, публициcтикаси ўзбек адабиёти хазинасини бойитган бўлса, адабиётшунос ва тарихчи, этнограф (элшунос) ва таржимон, журналист ва хаттот, географ ва ҳаким сифатидаги серқирра фаолияти ҳам таҳсинга сазовор. атиги 51 йиллик умри (1859 - 1909) давомида фурқат маданиятимиз тараққиётига улкан улуш қўшганига унинг бой илмий-адабий мероси далил бўла олади. фурқат шоир ва олимлар шаҳри хўқанди латифда таваллуд топди. шоирнинг отаси холмуҳаммад гарчи савдо иши билан машғул эса-да, ўқимишли, илм – маърифатни қадрловчи инсонлардан бўлган. зокиржон болалик ва ўсмирлигида 10 йил илм таҳсили билан ...

Формат DOC, 43,5 КБ. Чтобы скачать "фурқат ижоди", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фурқат ижоди DOC Бесплатная загрузка Telegram