эпик тур ва унинг жанрлари

DOC 75,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662586422.doc эпик тур ва унинг жанрлари эпик тур ва унинг жанрлари режа: 1. эпик турнинг ўзига хос специфик хусусиятлари. 2. ривоя эпоснинг ўзаги сифатида. 3. эпик тур жанрлари, жанрларга ажратиш принциплари. 4. эпоснинг асосий жанрлари. эпик турнинг специфик хусусиятлари ҳақида гап кетганда аввало воқеабандликни тилга олинади. дарҳақиқат, эпик асарда макон ва замонда кечувчи воқеа-ҳодисалар тасвирланади, сўз воситасида ўқувчи тасаввурида реаллик картиналарига монанд жонлана оладиган тўлақонли бадиий воқелик яратилади. тасаввурда реалликдагига монанд, ўзининг ташқи шакли билан жонлангани учун ҳам эпик асардаги бадиий воқеликни "пластик" тасвирланган деб айтилади. эпик асарда пластик элементлар билан бир қаторда нопластик элементлар ҳам мавжуд бўлиб, бу элементлар муаллиф образини тасаввур қилишда муҳим аҳамият касб этади. эпик асарнинг нопластик элементлари дейилганда муаллифнинг мушоҳадалари, фикрлари, тасвир предметига ҳиссий муносабати кабилар тушунилади. табиийки, нопластик унсурлар, пластик унсурлардан фарқли ўлароқ, асарни ўқиш давомида ўқувчи тасаввурда жонланмайди. эпик асарда объектив ва субъектив ибтидоларнинг уйғун бирикиши кузатилади: асардаги бадиий воқеликни биз шартли равиҳда …
2
илганлигининг ўзигина асарни эпик дейишимизга асос бермайди, "насрий асар" ва "эпик асар" тушунчалари битта маънони англатмайди. воқеабандлик эпик турнинг энг муҳим хусусияти ҳисобланади. эпик асарда, одатда, макон ва замонда кечувчи воқеалар тасвирланади, муаллиф ёки ҳикоячи-персонаж томонидан ҳикоя қилинади. бу эса эпик асарларда ривоя, тавсиф, диалогнинг қоришиқ ҳолда келишини тақозо қилади, зеро, уларнинг бари бирликда ўқувчи тасаввурида бадиий воқеликни пластик жонлантиришга хизмат қилади. шу билан бирга, эпосда ривоя анъанавий равишда етакчи ўринни эгаллайди, унинг воситасида асарга диалог ҳамда тафсилотлар (пейзаж, портрет, нарса-буюмлар ва ҳ.) олиб кирилади. ривоя бу унсурларнинг барини яхлит бутунликка бирлаштиради. эпик турнинг такомили жараёнида ундаги ривоянинг салмоғи камайиб бориши кузатилади. масалан, халқ оғзаки ижодидаги эртаклар, ҳикоят ва ривоятларда ривоянинг салмоғи катта бўлгани ҳолда, диалогнинг салмоғи унчалик катта эмас, тафсилотлар эса бадиий воқеликни тўлақонли тасвирлашга кўпинча етарли бўлмайди. ривожланиш жараёнида эпосда кейинги иккисининг салмоғи ва аҳамияти ортиб боради. бу нарса бадиий адабиётнинг бошқа санъат турлари билан алоқаси, уларга хос …
3
саввур бериш имкониятлари мавжуд. яъни, персонажнинг диалогда айтилаётган ҳар бир гапи бутун асар контекстида тушунилиши мумкин. эпик асарда воқеа-ҳодисаларни ҳикоя қилиб бераётган шахс ровий ёки ҳикоячи деб юритилади. юқорида айтганимиздек, эпик асарда ривоя кўпинча муаллиф тилидан, баъзан эса персонажлардан бири тилидан олиб борилади. масалан, ғафур ғуломнинг "шум бола", "ёдгор", х.тўхтабоевнинг "сариқ девни миниб", э.аъзамовнинг "отойининг туғилган йили" каби қиссаларида ривоя персонаж тилидан олиб борилади. шунингдек, ривоя асосан муаллиф тилидан олиб борилган асарларда баъзан эпизодик равишда ровий-персонажнинг пайдо бўлиши ҳам кузатилади. масалан, "ўтган кунлар"да ривоя муаллиф тилидан олиб борилади, романга киритилган "уста олим ҳикояси"да эса ривоя персонаж тилидан олиб борилади. ровийнинг ўзгариши, табиийки, муайян бадиий-эстетик мақсадларга хизмат қилади. буни юқорида эслатганимиз "ўтган кунлар"да ровийнинг ўзгаришини юзакигина мушоҳада қилинсаёқ кўриш мумкин бўлади. ҳикоянинг уста олим тилидан берилгани, аввало, табиийликни таъминлайди: ўз хонадонига кутилмаган меҳмон сифатида кириб келган ва бир кўришдаёқ кўнглига ўтиришган отабекнинг кайфиятини кўтариш, нима биландир машғул қилиш истаги уста олимни …
4
тига, унинг характер хусусиятларини ёрқинроқ кўрсатишга ҳам хизмат қилади. баъзан эпик асар муаллифи ривояни у ёки бу йўл билан бадиий асослашга ҳаракат қилади ва бунда турли усуллардан фойдаланади. ривоянинг асосланиши (мотивация) ўқувчида "асар воқеалари ўйлаб чиқилган эмас, ҳақиқатда юз берган" деган тасаввурни уйғотади. масалан, а.қодирий ҳар икки романида ҳам ривояни асослаш учун уларни гўё бобосидан эшитгандек, энди эса уларни ўқувчига қайта сўзлаб бераётгандек бўлади. шунга ўхшаш, эпик асарларда воқеалар баъзан тасодифан ёзувчи қўлига тушиб қолган бировнинг хати, кундалик дафтари ёки қўлёзмаси, тасодифан учрашиб қолган киши ҳикояси ёки ўзи тасодифан шоҳиди бўлиб қолган воқеа ва ҳ. тарзида берилиши мумкин. бироқ мазкур усуллар эпик асарда қўлланилиши зарур ёки ривоя албатта асосланиши лозим деган фикрга бормаслик керак. аксинча, бу хил усуллар замонавий насрчиликда нисбатан қўлланади, аксарият эпик асарларда "объектив тасвир" йўлидан борилади, яъни, ёзувчи холис кузатувчи мавқеида туради ва ўзининг бош вазифаси деб ўз-ўзича содир бўлаётган воқеаларни тасвирлаб беришни тушунади. эпик асарлар таҳлилида …
5
епциясини ифодалашда етакчи аҳамият касб этувчи персонажлар тушунилади. иккинчи даражали персонажлар асар қаҳрамонлари теграсида ҳаракатланиб, сюжет ривожи ва бадиий концепциянинг ифодаланишида маълум роль ўйнагани ҳолда, асосан қаҳрамон характерини очишга, у ҳаракатланаётган муҳитнинг хусусиятларини, унинг тақдирини кўрсатишга хизмат қилувчи восита сифатида намоён бўлади. ёрдамчи персонажлар юқоридагиларнинг ҳар иккисига нисбатан ёрдамчилик функциясида бўлиб, улар мавқеи жиҳатидан бадиий детальга яқин туради. масалан, "ўтган кунлар" романининг қаҳрамонлари сифатида отабек (бош қаҳрамон), юсуфбек ҳожи ва кумушбиби (охиргиси бадиий концепцияни ифодалашда тутган ўрни нуқтаи назаридан қуйироқ мавқе эгаллайди), иккинчи даражали персонажлари сифатида - ҳасанали, ўзбек ойим, офтоб ойим, уста олим, зайнаб, ҳомид образлари, бошқа персонажларнинг бари ёрдамчи персонажлар сифатида кўрсатилиши мумкин. эпик асарларни жанрга ажратиш принциплари масаласида адабиётшуносликда турличалик мавжуд. бунда бир қатор хусусиятларни эътиборга олиш зарур бўлади. аввало, эпик асарлардаги ҳаётни бадиий қамров кўлами турлича бўлишидан келиб чиқилади. масалан, эпик асар қаҳрамон ҳаётидан биргина эпизодни (ҳикоя), бутун бир этапни (қисса) ёхуд қаҳрамон ҳаётининг катта бир …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "эпик тур ва унинг жанрлари"

1662586422.doc эпик тур ва унинг жанрлари эпик тур ва унинг жанрлари режа: 1. эпик турнинг ўзига хос специфик хусусиятлари. 2. ривоя эпоснинг ўзаги сифатида. 3. эпик тур жанрлари, жанрларга ажратиш принциплари. 4. эпоснинг асосий жанрлари. эпик турнинг специфик хусусиятлари ҳақида гап кетганда аввало воқеабандликни тилга олинади. дарҳақиқат, эпик асарда макон ва замонда кечувчи воқеа-ҳодисалар тасвирланади, сўз воситасида ўқувчи тасаввурида реаллик картиналарига монанд жонлана оладиган тўлақонли бадиий воқелик яратилади. тасаввурда реалликдагига монанд, ўзининг ташқи шакли билан жонлангани учун ҳам эпик асардаги бадиий воқеликни "пластик" тасвирланган деб айтилади. эпик асарда пластик элементлар билан бир қаторда нопластик элементлар ҳам мавжуд бўлиб, бу элементлар муаллиф образини тасавву...

Формат DOC, 75,5 КБ. Чтобы скачать "эпик тур ва унинг жанрлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: эпик тур ва унинг жанрлари DOC Бесплатная загрузка Telegram