гносеология тарихининг фалсафий таҳлили. билишнинг моҳияти ва мазмуни

DOC 341,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1502523161_68767.doc гносеология тарихининг фалсафий таҳлили. билишнинг моҳияти ва мазмуни режа: 1. билиш назариясининг предмети. 2. гносеологиянинг моҳияти ва мазмуни. оптимизм. скептицизм. агностицизм. 3. билимнинг асосий турлари. билиш назариясининг предмети. билим ҳар доим амалий информацион хусусиятга эга бўлган. агар бирон-бир ғояга эҳтиёж туғилса, у университет лабораториялари ва кафедралардан кўра ишлаб чиқариш, амалиётда тезроқ рўёбга чиқарилган. «гносеология» - соф фалсафий категория. унинг номи юнонча gnosis – билим, илм ва logos – таълимот, фан сўзларидан келиб чиққан. сўзма-сўз маъноси - «билиш ҳақидаги таълимот (фан)», «онг ҳақидаги таълимот (фан)». фалсафий адабиётларда, шу жумладан фалсафий қомуслар ва луғатларда «гносеология» атамаси «билиш назарияси» деб таржима қилинган. шу билан бир қаторда, айни шу мазмунни ифодалаш учун фалсафий адабиётларда «эпистемология» сўзи ҳам қўлланилади. шуни таъкидлаш лозимки, гносеологияга татбиқан билиш назарияси ва эпистемология номларининг қўлланилишини ўринли деб бўлмайди. зотан, «episteme» сўзи «pistis» - эътиқод сўзи билан узвий боғлиқ. бироқ, биз биладиган (гносио) ва биз ишонадиган (пистио), мавжудлигига эътироз билдирмайдиган …
2
мот маъносидаги «гносеология» атамасидан фойдаланилади. шу билан биз аввал гносеология муаммолари доирасини аниқлаб олишга ҳаракат қиламиз. гносеология ёки билиш назарияси фалсафий билимлар (фалсафа фани) бўлими бўлиб, унда 1) инсоннинг дунёни билиш имконияти 2) инсоннинг ўзликни англаш жараёни; 3) билишнинг билмасликдан билим сари юксалиши, 4) билимлар табиати ва уларнинг мазкур билимларда акс этувчи нарсалар билан ўзаро нисбати ўрганилади. шундай қилиб, умуман олганда, гносеология онг, билиш, билимни ўрганиш билан шуғулланади. шахсий ва ижтимоий тажрибада биз онгнинг мавжудлигини аниқ сезамиз, онгнинг ўз-ўзига, бошқа одамларга ва умуман жамиятга таъсири натижаларини физиологик даражада ҳис қиламиз ва кўрамиз. бироқ бу жараёнда онгнинг ўзи кўринмайди. моддий дунё ҳодисаларидан фарқли ўлароқ, онгни кузатиш мумкин эмас. у гўё вақт ва макон чегараларидан ташқарида туради. гносеологиянинг вазифаси бу кўринмас онгни идрок этиш, унинг моддий нарса ва ҳодисалар дунёси билан ўзаро алоқаларини аниқлаш, уни ўз муҳокама ва тадқиқот предметига айлантиришдан иборат. гносеологиянинг асосий муаммоси бизнинг барча билимларимиз тажрибада синалганми? деган «оддий» …
3
са-да, бироқ улар фақат ақлда тафаккур ва фалсафий мушоҳада юритиш жараёнида туғилишини таъкидлайдилар. эмпиризм (эмпиристлар, френсис бэкон, локк, гоббс, юм, фейербах), аксинча, инсон, инсоният шахсий ёки ижтимоий тажрибага эга бўлгунга қадар бирон-бир ғоя мавжуд бўлинишни инкор этадилар. улар барча ғоялар инсон онги замирида ё шахсий тажриба, ё бошқалар тажрибаси, бутун инсоният тажрибасини умумлаштириш орқали туғилишини қайд этадилар ва бу тезисни исботлашга ҳаракат қиладилар. уларнинг фикрига кўра, тажриба инсон онгида унинг сезгилари ва ўзини қуршаган дунёни идрок этиши орқали акс этади. фалсафада идрок этишни перцепция (лотинча «perception» - идрок этиш) деб аташ одат тусини олган. перцепция ўзини қуршаган дунёдаги нарсалар ва ҳодисаларни сезгилар орқали идрок этишга айтилади, борлиқни ақл билан англаш, билиш, уларни ғояларда ифодалаш эса аперцепция деб аталади. гносеология инсон билимининг чегаралари тўғрисидаги масалани ечишни ҳам ўз ичига олади. кўпгина эмпириклар (масалан, давид юм, дюбуа раймонд, агностиклар) ва рационалистлар (масалан, кант ва унинг ҳамфикрлари) инсон нафақат умумий нарса ва ҳодисаларни, …
4
эътиқод, қай даражада кўр-кўрона ишонч ва қай даражада реал борлиқнинг ҳақиқий инъикоси эканлигини аниқлашга ҳаракат қилади. сўнгги ўн йилликларда гносеологияда билимлар ўртасидаги фарқ, «нимани биламан», «қандай биламан», «шахсий тажрибамдан биламан», «далилга кўра биламан» каби иборалар мазмунининг ўзаро нисбати масалалари муҳокама қилинмоқда. бир сўз билан айтганда, гносеология борлиқни тўлиқ қамраб олиб, унда бирон-бир тафсилотни назардан қочирмасликка ҳаракат қилади. демак гносеология фалсафанинг энг муҳим омилидир. гносеологиянинг моҳияти ва мазмуни. оптимизм. скептицизм. агностицизм. билиш жараёни ривожланиш қонуниятларининг шакллари, ҳақиқатнинг тагига етиш имкониятлари нуқтаи назаридан ўрганилади. унинг ҳар хил моделлари, ёндашувлари мавжуд. материалистик моделлар замирида дунёнинг инсон онгида акс этиш тамойиллари: демокритда – образлар (эйдослар), янги давр файласуфларида – сенсор сигналлари, берклида – субъектнинг сезгилари ётади. лейбниц билишни илоҳийлаштирилган ғоянинг инсон туғма тушунчаларига таъсири деб ҳисоблаган. гегель таклиф қилган моделнинг замирида мутлақ ғояни англаш ётади. мах, авенариус ва бошқа субъектив идеалистларда (xix аср охири – xx аср бошлари) билиш жараёни – бу сезгиларнинг бўш …
5
қиқий деб ҳисобланган хулосалар фан ва амалиёт олган янги маълумотлар нуқтаи назаридан сохта, асоссиз бўлиб чиққан ҳолда равнақ топади. скептицизм психологиясига хос хусусият шундан иборатки, у дарҳол нафақат эскирган, балки янги, шаклланаётган фикрлар, ғояларни ҳам топтай бошлайди. бу психология замирида тадқиқотчининг янгиликка ташналиги ва инсон тафаккурининг кучига бўлган ишонч эмас, балки қачондир қабул қилинган «қулай» тамойилларга таяниш ётади. скептицизм таълимот сифатида, ҳеч шубҳасиз, зарарлидир, чунки у инсоннинг билиш борасидаги деярли барча имкониятларини камситади. билимга чанқоқ бўлган, билишга ҳаракат қилаётган одам оптимист: «мен бунинг нималигини билмайман, бироқ билишга умид қиламан», дейди. агностик эса, «мен бунинг нималигини билмайман ва ҳеч қачон била олмайман», деб таъкидлайди. юзаки скептицизм, кўркўрона фанатизм каби, дунёқараши тор одамларда кўп учрайди. ф.ларошфуко таъбири билан айтганда, калтабин одамлар одатда ўз дунёқараши доирасидан четга чиқадиган ҳамма нарсани қоралайди. бироқ оқилона даражадаги скептицизм фойдали ва ҳатто зарур. билиш усули сифатида скептицизм шубҳа шаклида амал қилади, бу эса ҳақиқатнинг тагига етиш сари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"гносеология тарихининг фалсафий таҳлили. билишнинг моҳияти ва мазмуни" haqida

1502523161_68767.doc гносеология тарихининг фалсафий таҳлили. билишнинг моҳияти ва мазмуни режа: 1. билиш назариясининг предмети. 2. гносеологиянинг моҳияти ва мазмуни. оптимизм. скептицизм. агностицизм. 3. билимнинг асосий турлари. билиш назариясининг предмети. билим ҳар доим амалий информацион хусусиятга эга бўлган. агар бирон-бир ғояга эҳтиёж туғилса, у университет лабораториялари ва кафедралардан кўра ишлаб чиқариш, амалиётда тезроқ рўёбга чиқарилган. «гносеология» - соф фалсафий категория. унинг номи юнонча gnosis – билим, илм ва logos – таълимот, фан сўзларидан келиб чиққан. сўзма-сўз маъноси - «билиш ҳақидаги таълимот (фан)», «онг ҳақидаги таълимот (фан)». фалсафий адабиётларда, шу жумладан фалсафий қомуслар ва луғатларда «гносеология» атамаси «билиш назарияси» деб таржима қилинган....

DOC format, 341,5 KB. "гносеология тарихининг фалсафий таҳлили. билишнинг моҳияти ва мазмуни"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.