ижтимоий – сиёсий хукукий қадриятлар

DOC 134.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1483383754_66983.doc ижтимоий – сиёсий хукукий қадриятлар режа: 1. ижтимоий – сиёсий қадриятлар тизими. 2. демократия - сиёсий қадрият сифатида. 3. ҳуқуқий кадриятлар.. 4. барқарорлик, тинчлик, миллатлараро тотувлик – ижтимоий- сиёсий қадриятлар эканлиги. таянч тушунчалар:демократия, эркинлик, тингчлик, бирдамлик, қонун устуворлиги, барқарорлик, кўпартиявийлик, анъанавий давлатчилик ғоялари, миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳамкорлик инсон манфаатлари устуворлиги, умуммиллий манфаатлар. 1-масала. фуқаролик жамиятининг сиёсий ҳуқуқий асосларини барпо этишда эркинлиги масаласи қадимги дунё донишмандларидан тортиб то бугунги кунгача муҳим, долзарб муаммолардан бири бўлиб келмоқда. бу ҳақида мамлакатимиз президенти и.а. каримов шундай деб таъкидлайди: «шуни очиқ тан олишимиз керак қонун устиворлигини ҳаётимизнинг барча жабҳаларида таъминлаш, эскича фикрлаш, умуман, қотиб қолган қарашлардан тезроқ воз кечиш, ва аввало, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини олдинги ўрнига қўйиш ва шу асосда йўл тутиш, бу жараёнларни тубдан тезлаштириш бугунги кунда биз учун энг долзарб масалалар бўлиб қолмоқда”1 . шу ўринда шахс эркинлиги масаласи нафақат бугунги кунда, балки афлотун даврида ҳам энг асосий масалалардан бири бўлган. …
2
асрлар европа фалсафасида ҳам бир қатор мутафаккирлар фуқаролик жамиятининг сиёсий ҳуқиқий асослари ҳақида ўз фикрларини билдиришди. инсоният тарихида турли хил қонунлар фалсафий қарашлар, таълимотлар яратилганки, уларнинг ранг-баранглинини ва турли хил йўналишлар, оқимлар бўлганлигини таъкидлаш билан бирга доим такомиллашиб, маърифатлашиб, оқилона бир маромга тушиб борганлиги демократик тамойилларнинг сиёсий ва ҳуқуқий асослари миллий қадриятлар бевосита ўзаро диалектик боғлиқ эканлиги кўрсатувчи мезондир. мустақиллик шароитида сиёсат ва қонун муштараклиги инсон манфаати, демократик ва эркинлик талабларига қай даражада мувофиқлиги билан белгиланади. шу нуқтаи назардан демократик тамойилларнинг маънавий-ҳуқуқий асосларини барпо этишда миллий қадриятларнинг ўрни масаласи миллий давлатчилигимизни шакллантириш муаммооси билан бевосита боғлиқдир. ана шу диалектик жараённинг ўзига хос ижтимоий – фалсафий қирраларини таҳлил этишда энг аввало, фалсафа ва ҳуқуқ ўртасидаги ўзаро боғлиқлик масаласи алоҳида диққатга сазовордир. фалсафа тарихида қадимдан улар ўртасидаги боғлиқликни кўрсатувчи “ҳуқуқ фалсафаси” нинг кўплаб мутафаккирлар томонидан ўртага ташланиши тасодифий хол эмас эди, албатта. шу нуқтаи назардан мумтоз олмон фалсафасининг асосчиси и.кант ҳам ўзининг …
3
екин бизнинг фикримизча, кантнинг сиёсат ва қонун принципи аслида расмий-ҳуқуқий тенглик принципининг умумийлиги, индивиднинг мустақиллиги, унинг ирода эркинлиги ва ҳакозолар билан биргаликда замонавийлаштирилиши ҳисобланади, холос. “бошқача айтганда,- деб таъкидлайди россиялик академик в.с.нерсесянц, - кантнинг ҳуқуқнинг ахлоқийлиги концепцияси ҳуқуқий мазмунига эга. ва шунга кўра, сиёсий ва ахлоқийлик моҳиятига кўра юридик эканлиги тафайли ҳуқуқ фалсафаси учун аҳамиятлидир”3 . кантнинг ижтимоий-сиёсий фалсафасини таҳлил этиш нафақат ўз моҳиятига кўра унинг ҳуқуқ фалсафаси юридик эканлиги туфайли аҳамиятли, балки ахлоқий қонун сифатида ижтимоий-фалсафа методологиясида ҳанузгача энг кам ишлаган долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. демак, кант ижтимоий фалсафасида бир томондан, ахлоқ ва ҳуқуқ, иккинчи томондан, сиёсат ўртасидаги ихтилофларни бартараф этиш муаммосига катта эътибор берилган. у ўзининг ижтимоий фалсафасида реал сиёсатнинг ҳар доим ахлоқ ва ҳуқуққа нисбатан мунофиқлигини, унинг бузуқ қоидаларини ва инсон табиатининг ожизлиги ҳамда ички ва ташқи муносабатларда ёвузликка қарши курашнинг ҳамда зўравонликка асосланган воситалари ва усуллари зарурлигини сабаб қилиб олиб, аслида ўзининг ғаразгуй мақсадларида уларни …
4
лат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда методологик асос бўлмоғи лозим. 2002 йил 27 январда ўтган умумхалқ референдуми ўз моҳият эътиборига кўра, ижтимоий –сиёсий ҳаётимизда ўта муҳим ўрин тутаётган бир қатор конституциявий қонунлар қабул қилишни тарихий зарурият қилиб қўйди. аввало, айнан ушбу референдум натижаларига биноан, олий мажлиснинг viii сессиясида «референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида” ги конституциявий қонун қабул қилинди. бу ҳужжат ўзбекистоннинг қонун чиқарувчи олий органи – икки палатали парламентининг тузилиши, таркиби, фаолият юритиш асосларини, ўзбекистон республикаси президентининг ваколат муддатини етти йиллик қилиб белгилаш, энг муҳим – демократик ислоҳатларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти пойдеворини шакллантириш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини тасдиқлаб беради. олий мажлиснинг х сессиясида «ўзбекистон республикаси олий мажлисининг сенати тўғрисида” ва «ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси тўғрисида”ги конституциявий қонунлар қабул қилинди. хулоса қилиб айтадиган бўлсак, референдум якунлари ва унинг асосида қабул қилинган учта конституциявий қонун ўзбекистон республикаси конституциясига тегишли ўзгартиришлар киритиш учун зарур …
5
. бу ишлар биринчидан, обрў орттиришни, иккинчидан, бирор фойда топишни ўйлагани учун қилинаётгани йўқ. бизга бу нарса тўғри келмаслигини айтмоқчимиз”1. мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг сиёсий-ҳуқуқий асосларини барпо этишда миллий қадриятларга таяниш билан бир пайтда президент и.а.каримов бир неча бор таъкидлаганларидек, “албатта, демократияни ривожлантириш ва демократик жамият қуриш соҳасида ҳам биз европа иттифоқи андозаларини қўллашимиз керак бўлади. бу- менинг қатъий фикрим. европа иттифиқога хос демократик қадриятлар, инсон тафаккури, таълим тизими, ижтимоий кафолатлар, аҳолининг ижтимоий ҳуқуқлари – буларнинг барчаси биз учун тўла мос келади. мен ушбу тизимни кўр-кўрона кўчириб олишни назарда тутаётганим йўқ, албатта. бизнинг ўз менталитетимиз, ўз муаммоларимиз бор ва биз бу жиҳатларни ҳисобга оламиз”2 . биринчи хулоса- қандай қилиб патриархал ва қариндош уруғчилик муносабатлари устун бўлган, боз устига, уруғ-аймоқчилик манфаатлари ҳеч қилувчи омил бўлган феодал жамиятдан бир сакраб демократик давлат пайдо бўлиши мумкин. ана шундай босқичдан керак бўлса, тартибдан бошқа бир тизимга ривожланган демократия, боринки, ўтиш даври демократияси деб аталадиган тартибга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ижтимоий – сиёсий хукукий қадриятлар"

1483383754_66983.doc ижтимоий – сиёсий хукукий қадриятлар режа: 1. ижтимоий – сиёсий қадриятлар тизими. 2. демократия - сиёсий қадрият сифатида. 3. ҳуқуқий кадриятлар.. 4. барқарорлик, тинчлик, миллатлараро тотувлик – ижтимоий- сиёсий қадриятлар эканлиги. таянч тушунчалар:демократия, эркинлик, тингчлик, бирдамлик, қонун устуворлиги, барқарорлик, кўпартиявийлик, анъанавий давлатчилик ғоялари, миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳамкорлик инсон манфаатлари устуворлиги, умуммиллий манфаатлар. 1-масала. фуқаролик жамиятининг сиёсий ҳуқуқий асосларини барпо этишда эркинлиги масаласи қадимги дунё донишмандларидан тортиб то бугунги кунгача муҳим, долзарб муаммолардан бири бўлиб келмоқда. бу ҳақида мамлакатимиз президенти и.а. каримов шундай деб таъкидлайди: «шуни очиқ тан олишимиз керак қонун устиворлиг...

DOC format, 134.5 KB. To download "ижтимоий – сиёсий хукукий қадриятлар", click the Telegram button on the left.