20-йиллар адабиётининг етакчи тамойиллари

DOC 62,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662627235.doc 20-йиллар адабиётининг етакчи тамойиллари 20-йиллар адабиётининг етакчи тамойиллари р е ж а 1. ижтимоий-сиёсий ҳаёт. 2. адабий-маданий ҳаёт. 3. наср. 4. назм. 5. драматургия. 1917-йилда россияда большевиклар томонидан амалга оширилган ва тарихда октябрь инқилоби номини олган тўнтариш бутун туркистон халқлари тарихида фожиали саҳифа очди. марксча–ленинча таълимотга саосланган бу ҳокимият ўз фаолиятининг илк кунлариданоқ зўравонлик ва риёкорликни асосий дастур қилиб олган эди. партия раҳбари ленин бу тўнтаришдан кўп ўтмай мустамлака остидаги ўлка мусулмон халқларига мурожаат этиб, риёкорлик билан ўз тақдирларини ўзлари белгилиши мумкин, деб ваъда беради. айни чоғда туркистонга жангари большевикларни юбориб, маҳаллий халқларни қуллик исканжасининг янги кишанларини кийишга мажбур қилди. бу ҳолни туркистонда тузилган дастлабки совет ҳукумати таркибига бирорта маҳаллий халқ вакили киритилмаганлигидан ҳам кўриш мумкин эди. натижада маҳаллий маърифатпарварлар томонидан 1917-йил 17-декабрда ўлка мусулмонларининг iv қурултойи ўтказилади ва унда туркистон мухторияти эълон қилинади аммо кўп ўтмай мухторият большевиклар қирғин қилинади, кўплаб бегуноҳ одамларнинг қони тўкилади. натижада истибдодга қарши …
2
тларнинг раҳбарлари (ақш, япония ва ҳ.к) ва жамоатчилигига расман мурожаат этди. ғарб матбуотида м: «манчестр гардиан» 1923 йил 4-июнда эълон қилинган мурожаатида шундай фикрлар бор: «болшовойлар бухоро, хива, туркистон ва ўрта осиёда пасткашларча ва разил сиёсат юритмоқдалар... темир йўл ўз ихтиёрида эканлигидан фойдаланиб, улар бухорога қуролланган йигирма минг аскар жўнатдилар. ҳолбуки, бу вақтда шўро ҳукумати ташқи ишлар нозирлиги вакили геппер жаноблари ўзаро дўстлик битими тузиш ҳақида биз билан мунозара олиб бормоқда эди». амир кетгани маълум бўлса-да, бухоро тўрт кун замбараклардан ўққа тутилади. бухоро «халқ жумҳурияти»ни тузиш ана шу тарзда рўй беради. ана шундай оғир шароитда ҳам маориф соҳасида бир қанча тадбирлар амалга оширилди. 20-йилларда ўзбек шўро матбуоти қарор топади. «иштирокиюн», «қизил байроқ», «туркистон», «туркистон», «янги фарғона», «янги шарқ» газеталари, «инқилоб», «муштум», «аланга», «маориф ва ўқитғувчи» сингари журналларда ижодкорлар фаол иштирок эта бошларди. шу даврда маълум бир адабий гуруҳлар ташкил топди. шулардан бири 1918 йил охирида фитрат раҳбарлигида ташкил топган «чиғатой …
3
амза, авлоний, (дастлабки йилларда ҳатто қодирий, чўлпон, фитрат) каби ижодкорларни ўз орқасидан эргаштира олди ва улар айрим асарларини истисно қилганда шўро ҳукумати ғояларини тарғиб этувчи асарлар ёза бошладилар. қодирий, чўлпон, фитратлар эса 20-йилларга келиб ҳақиқий миллатпарвар ижодкорлар сифатида жадид адабиётини юқори чўққига миллий уйғониш адабиёти даражасига кўтара олдилар. шу боис уларни том маънода миллий уйғониш адабиёти асосчилари, деб аташ жоиздир. насрда қодирий, назмда чўлпон драматургияда фитрат янги типдаги хх аср ўзбек адабиётининг тамал тошини қўйган ижодкорлар ҳисобланади. чунки бу ижодкорларнинг 20-йиллардаги ижоди октябрь тўнтарилишигача бўлган жадид адабиёти намуналаридан ўз концецпциясига кўра ҳам, ғоявий-бадиий, эстетик моҳиятига кўра ҳам анча юқорилаб кетган адабиётдир. агар жадид адабиётида тарғибот, ташвиқ устунлик қилса, бу ижодкорлар ижодида эрксизликка қарши исёнкорлик, курашчанлик руҳи устивор. баъзи адабиётшуносларнинг 20-30 йилларга оид кузатишларида бу давр ижодкорларини бирваракайига санаш (ҳамза, қодирий, чўлпон, фитрат, у.носир, ойбек, ғ.ғулом, ҳ.олимжон, а.қаххор ва ҳ.к) ва улар ижодида бир-биридан концепция жиҳатидан ҳам, поэтик мазмунига кўра ҳам …
4
лса-да, 30-йилларда ҳоким мафкура тазйиқи остида тўлиқ маддоҳ адабиётга айлана бошлади. айни чоғда адабий муҳитда ҳукмрон мавқе эгаллади. бу икки оқимнинг бир-биридан фарқ қилувчи жиҳатлари мавжуд бўлиши билан бир қаторда муштарак томонлари ҳам кўп. чунки уларга хос муҳим хусусиятлардан бири - реалистик тасвирнинг устиворлигидир. воқеликка муносабат ҳар хил бўлса-да, тасвирланаётган ижтимоий муҳит бир. шу боис ўхшаш жиҳатлар, тасвирдаги яқинлик уларни бир-бирига туташтирувчи омиллардир. қолаверса, шўролар адабиёти намояндалари ҳисобланмиш ғ.ғулом, ойбек, а.қаххор, ҳ.олимжон ҳам, қодирий, чўлпон, фитратлар муҳитидан ўсиб чиққан, уларга шогирдлик мақомида турган ижодкорлардир. агар октябрь тўнтариши ва ҳоким мафкура тазйиқи бўлмаганда, уларнинг сафлари бир хил бўлиши шубҳасиз эди. шу боис бу типдаги оқимларнинг вужудга келишида асосан давр яратган муҳит муҳим роль ўйнайди. бу давр шеъриятида юқорида қайд этилган икки йўналиш устивордир. миллий уйғониш шеърияти сифатида чўлпон ижоди характерли. бу шеърият том маънодаги янгича шеъриятдир. у ўзига хос поэтик янгилиги билан қимматлидир. айни чоғда чўлпон яратган шеърият фожиавийлиги, гўзаллиги ва …
5
алоқаларнинг кучайиши, ғарбу шарқ адабиётидан қилинган таржималар, вақтли матбуотнинг қарор топиши каби бир қатор омиллар ўзбек адабиётининг янгича йўналишда ривожланишига асос бўлиб хизмат қилади. натижада бу давр адабиётининг шаклий имкониятлар кенгайди, драматургия, наср билан бирга публицистика, очерк жанрларига асос солинди. айни чоғда адабий танқидчилик ҳам шакллана бошлади. а д а б и ё т л а р 1. www.wiki.arxiv.uz 2. алиев а. истиқлол ва адабий мерос. т., «ўзбекистон», 1997. 3. шарафиддинов о. истиқлол фидойилари. т, «шарқ», 1993. 4. каримов ш. қафасдаги қуш орзуси. т, «фан», 1991. 5. www.ziyonet.uz

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "20-йиллар адабиётининг етакчи тамойиллари"

1662627235.doc 20-йиллар адабиётининг етакчи тамойиллари 20-йиллар адабиётининг етакчи тамойиллари р е ж а 1. ижтимоий-сиёсий ҳаёт. 2. адабий-маданий ҳаёт. 3. наср. 4. назм. 5. драматургия. 1917-йилда россияда большевиклар томонидан амалга оширилган ва тарихда октябрь инқилоби номини олган тўнтариш бутун туркистон халқлари тарихида фожиали саҳифа очди. марксча–ленинча таълимотга саосланган бу ҳокимият ўз фаолиятининг илк кунлариданоқ зўравонлик ва риёкорликни асосий дастур қилиб олган эди. партия раҳбари ленин бу тўнтаришдан кўп ўтмай мустамлака остидаги ўлка мусулмон халқларига мурожаат этиб, риёкорлик билан ўз тақдирларини ўзлари белгилиши мумкин, деб ваъда беради. айни чоғда туркистонга жангари большевикларни юбориб, маҳаллий халқларни қуллик исканжасининг янги кишанларини кийишга мажбу...

Формат DOC, 62,5 КБ. Чтобы скачать "20-йиллар адабиётининг етакчи тамойиллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: 20-йиллар адабиётининг етакчи т… DOC Бесплатная загрузка Telegram