илмий ишни юзага чикариш ва хаётга тадбик килиш

DOC 70,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1413386989_59544.doc илмий ишни юзага чиқариш ва ҳаётга тадбиқ қилиш режа: 1. илмий натижаларни нашрга тайёрлаш. 2. диссертация ва унга қўйиладиган талаблар. 3. магистрлик диссерацияси, унинг мазмуни ва таркибий қисмлари. 1. илмий натижаларни нашрга тайёрлаш. илмий материалларни нашр қилиш илмий ходим, илмий муассаса ва корхона жамоаси томонидан бажарилган илмий тадқиқот ва конструктор тажриба ишлари натижаларига муаллифлик хуқуқини ошкора ҳимоя қилиш шаклларидан бири бўлиб хисобланади. нашр қилиш ошкора ёки ёпиқ холда амалга оширилади. очиқ матбуотда муайян талабларга зид бўлмаган ҳамда махфий бўлмаган илмий ишлар эълон қилади. амалий ва назарий жихатдан мухим хисобланган ва янги олинган илмий натижалар монография, илмий мақола, илмий тадқиқот хисоботлари, илмий-техник анжуман материаллари ва тезислари шаклида нашр этилади. монография деб – илмий дунёқараши бир хил бўлган бир ёки бир нечта муаллиф томонидан муайян бир муаммо ёки мавзуни ўрганишга бағишланган китоб шаклидаги илмий нашрга айтилади. илмий тадқиқот натижалари дарсликлар ва ўқув қўлланмаларда ҳам чоп этилиши мумкин. дарслик деб – мазкур …
2
га тайёрланган илмий материал кириш қисмидан, баён этилаётган илмий натижанинг махмунидан ва олинган хулосалардан ташкил топади. агар илмий иш натижасида мақолани ёзишда муаллиф бошқа тадқиқотчининг илмий ишига хавола қилган бўлса, ушбу ишлар адабиётлар рўйхатида келтирилиши лозим. илмий тадқиқот ишини бажариш жараёнида тадқиқотчи кашфиёт очиши мумкин. агар топилган янги ғоя муаллиф томонидан илмий асослаб берилса, у кашфиётга айланади. кашфиёт илмий фаолиятнинг энг юқори даражадаги намойишидир. кашфиёт объектлари уч хил бўлиши мумкин: қурилма бўйича кашфиёт усул бўйича кашфиёт ишлаб чиқаришга қўллаш бўйича кашфиёт. қурилма бўйича кашфиётларга маълум конструкция воситалари, қурилмаларнинг узел ва деталлари, уларнинг жойлашиши ва ўлчамларига тегишли янгиликлар киради. усул бўйича кашфиётлар технологик жараёнлар, воситалар, ечимлар ва параметрларга тааллуқли бўлади. ишлаб чиқаришга қўллаш бўйича кашфиётлар- маълум бир предметни бошқа жойда бошқа мақсадда ишлатиш бўйича таклифларни ўз ичига олади. кашфиётни очиш бу бажарилган илмий ишнинг ичида энг тараққий этган, ўзида янгиликни сақлаган, ижобий томонларга эга бўлган ва бошқалардан жиддий фарқ қилган элементни …
3
а сифатлари киритилиши лозим. диссертация илм-фаннинг хозирги замон муаммоларини ечишга, илмий техник прогрессга ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши зарур. диссертация маввзуси муассасанинг асосий илмий ишлар режасига киритилади. диссертация мавзуси олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасасининг илмий кенгаши томонидан тасдиқланади. бунда илмий кенгаш тадқиқотчининг илмий жихатдан етуклигини, ишлаб чиқариш ва жамоат ишларидаги фоллигини, кафедра, лаборатория ва бўлим томонидан берилган тавсияномани эътиборга олади. диссертацияга муаллиф томонидан таърифланган илмий қонун ва қоидалар киритилиб, улар назарий жихатдан асосланган ва тажрибаларда ўз тасдиғини топган бўлиши керак. диссертацияда қўйилган мақсад ва вазифалар аниқ бўлиши, масаланинг хозирги кунги холатига мос тушиши, таклиф этилаётган ечимлар жиддий тарзда асосланиши ва танқидий жихатдан баҳоланиши талаб этилади. диссертацияга олинган натижаларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, халқ хўжалигида қўллаш бўйича маълумотлар ҳам киритилади. техника сохасидаги диссертацияларга тараққийпарвар технологик жараёнларни ўрганиш ва ишлаб чиқиш, юқори унумдорликка эга бўлган машина ва ускуналарни яратиш, янги материалларни олиш, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва механизациялаш, ҳамда техниканинг мухим …
4
илмий ечимини топишга, ишлаб чиқаришга, статистик маълумотлар тахлилига қаратилган бўлиши шарт. магистрлик диссертациянинг якуни бўлиб давлат квалификацияси аттестацияси яъни магистрлик диссертацияси ҳимояси ҳисобланади. магистрлик диссертациясини тайёрлаш жараёнида талабалар: илмий-тадқиқот изланишлар олиб бориши, касбий муаммоларни кўра олиши ва уларни ечишнинг умумий усуллари ва йўлларини ўрганиши; ўқув жараёни ва илмий фаолият давомида олинган ахборотларни маълумот ва натижалар шаклида мужассамлаштира олиши; танланган мавзунинг долзарблигини асослаши; соҳа бўйича ечилаётган илмий-техник, илмий тадқиқот масала холатини тахлил қилиши; илмий-техника, техник-иқтисодий ва бошқа талабларни шакллантириши, қўйилган масалани ечиш услубларини кўриб чиқиши ва энг самарасини аниқлаши; энг самарали, муқобил ечимни илмий, конструкторлик, технологик ва техник-иқтисодий жихатдан асослаб бериши; энг самарали, муқобил ечимнинг патентга лойиқлигини аниқлаши ва патент софлигига текшира олиши; илмий-техника масала ечимининг натижалари бўйича хулосалар ва таклифларни шакллантириши ҳамда уларни иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида қўллаш имкониятини аниқлаши лозим. диссертация иши танланган мавзунинг илмий асосга ва натижаларга эга бўлган илмий ёки илмий-амалий мазмундаги якуний малакавий иши ҳисобланади. диссертация иши …
5
ий-амалий масалаларни ҳал этиш йўлларини ифодалайди.хорижий тажрибаларни ўрганиш ва йиғилган материаллардан фойдаланиш асосида магистрант диссертацияда қўйилган масалаларни ҳал этиш йўлларини, миллий таълим тизими ва иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятларини ва тармоқ корхоналари муаммоларини хисобга олган ҳолда аниқ мантиқий таклифлар киритади. магистрлик диссертациясининг мазмуни ва таркиби. диссертация ишининг таркибини ишлаб чиқиш магистрлик диссертациясининг асосий босқичи бўлиб ҳисобланади. диссертация таркибининг тўғри тузилиши магистрантга илмий изланиш, мақсад ва вазифаларини аниқ ифодалашни, қўйилган мақсадга эришиш усуллари, йўллари ва объектларини, ҳамда диссертация ишининг босқичларини тўғри тайёрлашга имконият беради. диссертация таркибини ишлаб чиқиш учун магистрант изланиш бўйича дастлабки манбааларни, адабиётларни, хорижий маълумотларни, маҳаллий, илмий, статистик ва бошқа тегишли манбааларни мукаммал ўрганиш лозим. тадқиқот лойиҳаси мутахассислик кафедраси йиғилишида мухокама қилинади ва диссертация мазмуни бўйича керакли таклиф ва мулоҳазалар берилади. магистрлик диссертацияси таркиби ва тузилишида қуйидагилар қайд этилади: -диссертациянинг сар вароғи қуйидагича ёзилади (титул вароғи, 1-илова): ўзр. оўмт вазирлиги, ттеси-шрифт 14; қўлёзма хуқуқида-шрифт 14; удк.... –шрифт 14; диссертация номи-шрифт …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"илмий ишни юзага чикариш ва хаётга тадбик килиш" haqida

1413386989_59544.doc илмий ишни юзага чиқариш ва ҳаётга тадбиқ қилиш режа: 1. илмий натижаларни нашрга тайёрлаш. 2. диссертация ва унга қўйиладиган талаблар. 3. магистрлик диссерацияси, унинг мазмуни ва таркибий қисмлари. 1. илмий натижаларни нашрга тайёрлаш. илмий материалларни нашр қилиш илмий ходим, илмий муассаса ва корхона жамоаси томонидан бажарилган илмий тадқиқот ва конструктор тажриба ишлари натижаларига муаллифлик хуқуқини ошкора ҳимоя қилиш шаклларидан бири бўлиб хисобланади. нашр қилиш ошкора ёки ёпиқ холда амалга оширилади. очиқ матбуотда муайян талабларга зид бўлмаган ҳамда махфий бўлмаган илмий ишлар эълон қилади. амалий ва назарий жихатдан мухим хисобланган ва янги олинган илмий натижалар монография, илмий мақола, илмий тадқиқот хисоботлари, илмий-техник анжуман материаллар...

DOC format, 70,5 KB. "илмий ишни юзага чикариш ва хаётга тадбик килиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.