далиллашнинг мантикий асослари. муаммо. фараз. назария

DOC 165,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1411373431_59245.doc a a c b c; b a ù ú ú ) a ) b ((a b) (а ® ® ® ® q эхтимол, p q, p ® далиллашнинг мантиқий асослари. муаммо. фараз. назария режа: 1. исботлаш тушунчаси ва унинг таркиби. 2. рад этиш тушунчасининг моҳияти. 3. исботлаш ва рад этиш қоидалари. 4. муаммо ва унинг билишдаги аҳамияти. 5. гипотеза ва унинг турлари. 6. назария билимларнинг мантиқий тизими сифатида. баҳс, мунозара юритишнинг, чин фикрларни исботлай билишнинг, хато фикрларни рад этишнинг ўзига хос қонун қоидалари мавжуд. бу қоидаларни билиш ҳар бир инсонга, шу жумладан талабаларга чин фикрни хато фикрдан ажрата билиш, тўғри тафаккурлаш маданиятини шакллантириш имконини беради. аргуметлаш (далиллаш) ва ишонч-эътиқоднинг шаклланиши мантиқ илмида исботлаш ва далиллаш тушунчалари ўзаро фарқланади. далиллаш деб, бирор фикр, мулоҳазани ёки мулоҳазалар тизимини воқеликка бевосита мурожаат қилиш йўли билан (кузатиш, тажриба-эксперимент ва ҳоказо асосида) ёки чинлиги аввалдан тасдиқланган бошқа мулоҳазалар ёрдамида асослаб беришга айтилади. далиллаш бевосита …
2
лилланаётган фикрнинг бошқа шу каби фикрлардан афзалроқ эканлигини асослаш учун ҳам хизмат қилади. далиллаш учун келтирилган аргументлар (асослар) исботлаш учун келтирилган аргументларга нисбатан ранг-баранг бўлади. далиллаш шакллари билан исботлаш шакллари бир-бирига айнан мос тушмайди. исботлаш хулоса чиқариш кўринишида амалга ошади. далиллаш кўпроқ суҳбат (диалог) кўринишида бўлиб, унинг иштирокчиларидан ҳар бири ўз фикрининг чинлигини исботлашга, рақибининг фикрини рад этишга ва тингловчиларнинг ўзини ҳам фикр қилишга, ўз фикрларига ишонтиришга ҳаракат қилади. далилиллаш жараёнида реципиентларга (лот - қабул қилувчи) – тингловчиларга бирор фикрнинг тўғри ёки хатолиги асослаб берилади ва уларда шу фикрга нисбатан ишонч туйғуси шакллантирилади. далилловчи шахснинг сўз санъатини қай даражада эгаллаганлиги, яъни нотиқлик маҳорати тингловчиларда ишонч-эътиқоднинг шаклланишида муҳим рол ўйнайди. фактлар ва бошқа далилларга таяниб юритиладиган фикр юксак ишонтириш кучига эга бўлади, кишиларда ишонч-эътиқодни шакллантиради. билишнинг мақсади илмий асосга эга бўлган эътиқодни яратишдан иборат. далиллаш ва исботлаш ишонч-эътиқодни шакллантириш воситасидир. ишонч-эътиқод бу кишиларнинг хулқ-атвори ва ҳатти-ҳаракатларини белгилаб берадиган қарашлари ва тасаввурларидир. …
3
анади. буни амалга оширишнинг мантиқий усули исботлашдир. исботлаш бир ҳукмнинг чинлигини у билан боғланган бошқа чин ҳукмлар ёрдамида асослашдан иборат бўлган мантиқий амалдир. унинг таркиби уч элементдан ташкил топган: тезис, аргументлар (асослар), исботлаш усули-демонстрация. тезис-чинлиги асосланиши лозим бўлган ҳукм, у исботлашнинг марказий фигураси ҳисобланади; бутун диққат-эътибор унинг чинлигини кўрсатишга қаратилади. тезис бир мулоҳазанинг ўзидан, ёки мулоҳазалар тизимидан, ёки теоремалардан, ёки аниқ фактларни умумлаштириш натижаларидан ёки ҳодисаларнинг сабабини кўрсатувчи мулоҳазалардан ва шу кабилардан иборат бўлади. аргументлар-тезиснинг чинлигини асослаш учун келтирилган ҳукмлар. аргументлар бўлиб фактларни қайд қилувчи ҳукмлар, таърифлар, аксиомалар, теоремалар, қонунлар ҳамда бошқа эмпирик ва назарий умумлашмалар хизмат қилади. аргумент сифатида келтирилган фактлар, албатта, ўзаро боғланган ва тезиснинг моҳиятига алоқадор бўлиши лозим. таърифлар ҳам чин ҳукмлар бўлиб, улардан аргумент сифатида фойдаланиш мумкин. масалан, «ҳаракат - бу ҳар қандай ўзгаришдан иборат» деган таъриф-чин ҳукмдир. аксиомалар чинлиги ўз-ўзидан равшан бўлган, исботлашни талаб қилмайдиган фикрлардир. инсон тажрибасида кўп марталаб такрорланганлиги учун ҳам уларни исботлаш …
4
деган ҳукм (тезис) нинг чинлиги «ўзбекистоннинг мустақил давлат деб эълон қилиниши, унинг халқаро миқёсда эътироф этилиши» каби асослар ёрдамида исботланади. бавосита исботлашда эса тезиснинг чинлиги унга зид бўлган ҳукмнинг (антитезиснинг) хатолигини кўрсатиш орқали асосланади. антитезис қандай шаклда ифодаланган бўлишига қараб апагогик исботлаш ва айирувчи исботлаш фарқ қилинади. апогогик исботлашда тезис (а) ва антитезис ( ) ўртасидаги муносабатга асосланилади. масалан «материя ҳаракатсиз мавжуд эмас» деган ҳукмнинг чинлигини асослаш учун унга зид бўлган «материя ҳаракатсиз мавжуд» деган ҳукм олинади. апогогик исботлашда антитезис топилиб (1-босқич), вақтинча чин деб қабул қилинади ва ундан маълум бир натижалар келтириб чиқарилади (2-босқич), сўнгра бу натижаларнинг хатолиги кўрсатилади (3-босқич) ва демак тезиснинг чинлиги исботланади. масалан, «материя ҳаракатсиз мавжуд» деган ҳукм чин бўлса «модий предметлар структурасиз мавжуд» деган фикр (антитезисдан келиб чиққан натижа) ҳам чин бўлади. бизга маълумки, моддий предметлар структурасиз (уни ташкил қилувчи элементлар ва уларнинг ўзаро алоқасисиз) мавжуд эмас. демак «материя ҳаракатсиз мавжуд» деган фикр хато, шу …
5
ни кўрсатишдан иборат бўлганлиги учун, раддияни исботлашнинг хусусий кўриниши, деб ҳисоблаш мумкин. раддия ҳам исботлаш каби тезис (рад қилиниши лозим бўлган ҳукм), аргументлар (тезисни рад қилувчи ҳукмлар) ва демонстрациядан (рад этиш усули) дан ташкил топган бўлади. раддия бирорта масалани муҳокама қилиш яъни баҳс, мунозара жараёнида учрайди. баҳс қатнашчиларидан бири маълум бир тезисни илгари суриб, уни ҳимоя қилса (пропонент), бошқаси унга қарши чиқади (оппонент). ҳал қилинмаган, мунозарали масалалар бўйича олиб бориладиган баҳслар полемика ҳисобланиб, унда қарама-қарши тезислар асосланибгина қолмай, балки танқидий анализ ҳам қилинади. раддия уч хил усул билан амалга оширилади: 1) тезисни рад этиш; 2) аргументларни рад этиш; 3) демонстрацияни рад этиш. i. тезисни рад этиш тезисни рад этишнинг қуйидаги усуллари мавжуд: 1. фактлар орқали рад этиш. бу энг ишончли ва самарали усулдир. бунда бўлиб ўтган воқеаларга, статистик маълумотларга асосланиб тезис рад этилади. масалан: «совет даврида ўзбекистон мустақил республика бўлган» деган тезисни рад этиш, яъни унинг нотўғри эканлигини исботлаш учун …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "далиллашнинг мантикий асослари. муаммо. фараз. назария"

1411373431_59245.doc a a c b c; b a ù ú ú ) a ) b ((a b) (а ® ® ® ® q эхтимол, p q, p ® далиллашнинг мантиқий асослари. муаммо. фараз. назария режа: 1. исботлаш тушунчаси ва унинг таркиби. 2. рад этиш тушунчасининг моҳияти. 3. исботлаш ва рад этиш қоидалари. 4. муаммо ва унинг билишдаги аҳамияти. 5. гипотеза ва унинг турлари. 6. назария билимларнинг мантиқий тизими сифатида. баҳс, мунозара юритишнинг, чин фикрларни исботлай билишнинг, хато фикрларни рад этишнинг ўзига хос қонун қоидалари мавжуд. бу қоидаларни билиш ҳар бир инсонга, шу жумладан талабаларга чин фикрни хато фикрдан ажрата билиш, тўғри тафаккурлаш маданиятини шакллантириш имконини беради. аргуметлаш (далиллаш) ва ишонч-эътиқоднинг шаклланиши мантиқ илмида исботлаш ва далиллаш тушунчалари ўзаро фарқланади. далиллаш …

Формат DOC, 165,0 КБ. Чтобы скачать "далиллашнинг мантикий асослари. муаммо. фараз. назария", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: далиллашнинг мантикий асослари.… DOC Бесплатная загрузка Telegram