тавалло – тараққийпарвар шоир

DOC 45,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662746510.doc тавалло – тараққийпарвар шоир режа: 1. таваллонинг ҳаёт йўли 2. таваллонинг ижодкор сифатида шаклланиши шоир таваллонинг исми шарифи тўлаган хўжамёров бўлиб, хх аср бошларида тошкент адабий муҳитида етишган, халқ ўртасида катта шуҳрат қозонган шоирлардан бири. тўлаган 1883 йилда, кўкча даҳасида оби назир маҳалласида ўзига тўқ хўжамёр жиянбоев оиласида туғилган. эски мактабда савод чиқарган. рус - тузем мактабида ва «бекларбеги» мадрасасида таҳсил олган. отаси хўжамёрнинг тижорат юзасидан авлиё ота ва прежевальск шаҳарлари билан яқин алоқаси бор эди. 1900 йилда тўлаган отасининг маслахати билан прежевальск шаҳрига бориб, савдогар усмонбек солиҳжонбоев офисида иш юритувчи (приказчик) бўлиб ишлай бошлайди. 1909 йили хўжамёр қазо қилгач, тўлаган тошкентга қайтиб, шаҳар савдо ширкатида иш юритувчи бўлиб фаолиятини эттиради. зуҳра исмли қизга уйланади. икки ўғил, икки қиз кўради. хх асрнинг 10-йилларидан бошлаб у «тавалло» (дўст тутиш, ёлвориш) таҳаллуси билан матбуотда кўрина бошлайди. 1914 йил 30 августда мунаввар қори, а.авлоний, хусанхўжа дадахўжа ўғли (с.ахмаднинг отаси) жами 12 бирлашиб …
2
р билан учлик хукмига хавола этилган. ўша йилнинг 19 октябрида нквд қошидаги учлик мажлисида таваллони отиб ўлдиришга хукм қилинади. хукм ўша йилнинг 10 ноябрида ижро этилади. у 1968 йилнинг 18 октябрида оқланган. таваллонинг бухорога тушган катта қизи раҳбар расулованинг (унинг санобар исмли синглиси, маҳмуд, маҳсуд исмли укалари бўлган) дхк идораларига ёзган хатлари мазмунидан англашилишича бу йилга келиб шоир оиласида ундан бошқа ҳеч ким қолмаган. тавалло асарларнинг қайта нашри ва у ҳақдаги маълумотларнинг берилиши ҳам 1968 йилга тўғри келади. марҳум м.зоҳирий ва атоқли адабиётшунос танқидчи о.шарафитдиновларнинг ташаббуси билан дунёга келган ва зарарли китоб сифатида дарҳол йиғиштириб олинган «тирик сатрлар»даги шоир ижодидан намуналар бу борадаги дастлабки қадамлардан эди. унинг ягона шеърий тўплами «равнақ ул ислом» алоҳида ҳолда 1993 йилдагина нашр қилинди. тавалло ижодида, замонасида рўй бераётган яъни ўзбекистонга кириб келаётган фан ва техник янгиликлар, халқ турмушида содир бўлаётган маданий янгиликлар қай ҳолда ўз ифодасини топган? умуман тавалло шеъри қайси масалалар юзасидан баҳс …
3
араққий топган миллатлар қаторида фаровон ва бахтли яшашга бўлган хақ-ҳуқуқи тўғрисида. шоир замон ҳодисаларидан таъсирланади, илҳом олади. шунинг учун унинг шеърлари асосан ҳаётдаги конкрет воқеалар асосида десам, дунёда биздек ортда қолғон борму миллатдан, бу туркистон элидин топмадим иқрор, йўқ, йўқ, йўқ. шоир шеърларидан яна бири «ўз виждон вужудима хитоб» деб номланган. муҳаммас шаклида ёзилган ушбу шеърнинг ҳар банди «чиқ ичимдин, жоним эй сен менга хамдамлашмасанг», мисраси билан якунланади. жонга хитоб ҳар банднинг якунловчиси бўлганлигидан унгача шоир ўз вужудининг ҳар бир аъзосига шарт қўйиб чиқади. бу шартлар ватан ва миллат манфаати йўлидаги хизматларга қаратилгандир. чунончи, миллатга ёрдамлашмаган, унинг оғирини енгил қилмаган қўлнинг «пул тутиш» ига хаққи йўқ, миллат ғамини емаган дил «хушнуд» бўлмаслиги керак ва хоказо. эй қўлум, пул тутма ҳеч, миллатга ёрдамлашмасанг, бўлма ҳушнуд эй дилим, миллат ғамини ғамлашмасанг, равшан ўлма, эй кўзум, ёшинг тўкиб намлашмасанг, фикрим, очилма, агар шеъринг ёзиб, хамлашмасанг, чиқ ичимдин, жоним, эй, сан манга хамдамлашмасанг. дейдилар, …
4
тавалло – тараққийпарвар шоир - Page 4
5
тавалло – тараққийпарвар шоир - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тавалло – тараққийпарвар шоир" haqida

1662746510.doc тавалло – тараққийпарвар шоир режа: 1. таваллонинг ҳаёт йўли 2. таваллонинг ижодкор сифатида шаклланиши шоир таваллонинг исми шарифи тўлаган хўжамёров бўлиб, хх аср бошларида тошкент адабий муҳитида етишган, халқ ўртасида катта шуҳрат қозонган шоирлардан бири. тўлаган 1883 йилда, кўкча даҳасида оби назир маҳалласида ўзига тўқ хўжамёр жиянбоев оиласида туғилган. эски мактабда савод чиқарган. рус - тузем мактабида ва «бекларбеги» мадрасасида таҳсил олган. отаси хўжамёрнинг тижорат юзасидан авлиё ота ва прежевальск шаҳарлари билан яқин алоқаси бор эди. 1900 йилда тўлаган отасининг маслахати билан прежевальск шаҳрига бориб, савдогар усмонбек солиҳжонбоев офисида иш юритувчи (приказчик) бўлиб ишлай бошлайди. 1909 йили хўжамёр қазо қилгач, тўлаган тошкентга қайтиб, шаҳар савдо шир...

DOC format, 45,0 KB. "тавалло – тараққийпарвар шоир"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.