фитналар хакида

DOC 75,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1354354922_40378.doc www.arxiv.uz фитналар ҳақида аллоҳ билан аҳд боғлаганларидан кейин уни бузадиган, аллоҳ боғланишига буюрган нарсаларни узадиган ва ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган кимсалар ҳам борки, улар учун (аллоҳдан) лаънат бўлур ва улар учун нохуш диёр (жаҳаннам) бордир. раъд, 25 одамларга нарсаларни камайтириб берманглар ва ер юзида бузғунчилик тарқатиб юрманглар. шуаро, 183 уч хил тоифа бордирки, қиёмат куни мен уларга душмандурман, ваҳоланки кимга хусуматда бўлсам, унга хусуматим қаттиқ бўлади: 1. кимки менинг номим билан бирор нарса бериб, сўнг унга хиёнат қилса. 2. ҳур одамни қул деб сотиб, пулини еб юборса. 3. мардикорни ишлатиб, ҳаққини тўлиқ бермаса. ҳадис одамларнинг яхшиси-менинг асримда яшовчилардир, сўнг улардан кейингиларидир. улардан кейингилари ҳам яхшидир. ундан кейин шундай қавмлар келадики, уларнинг қасамлари ва гуноҳлари бир-биридан ўтади. яъни ёлғон гувоҳлик ва беҳуда қасам кўпаяди. ҳадис нимаики сени шубҳалантирса, уни қўйиб, шубҳасизига ўтавер. ҳадис мендан кейин умматларимни фитна-фасод гўё қоронғи кечанинг бўлакларидек ўриб қолади. ундан киши мўмин ҳолда тонг оттириб, …
2
(аллоҳдан) лаънат бўлур ва улар учун нохуш диёр (жаҳаннам) бордир. раъд, 25 эй, мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир! (ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилманглар ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! уни ёмон кўрасиз-ку, ахир! аллоҳдан қўрқингиз! албатта, аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли зотдир. ҳужурот, 12 биз ўша охират диёрини ер юзида зулм ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун яратурмиз. оқибат эса, тақволи кишиларникидир! қасас, 83 эй одам фарзанди, агар мендан уялмасанг, ҳар не хоҳласанг қил! ҳадиси қудсий эй, одам фарзанди, мен сенга хотиржамликни раво кўраман ва айбларингни яшириб тураман. ваҳоланки, сенга ҳеч қандай ҳожатим йўқ. сен бўлсанг, менга муҳтож бўла туриб, фақат гуноҳ ишларни қилишга мойилсан. ҳадиси қудсий эй, одам фарзанди, қачонгача солиҳ бандаларим билан бирга ўтириб, ўзинг улардай бўлмайсан? борди-ю бирга ўтириб қолсанг ҳам, улар сафига қўшилмайсан, қачон сен нажот топасан? ҳадиси қудсий эй, одам фарзанди, яхши эшитиб олгинки, …
3
р орасини бузиш ниятида бир-бирларига гап ташимоқдир. ҳадис ҳалокатга олиб борувчи еттита гуноҳдан сақланинглар: 1. аллоҳ таолога ширк келтирмоқ; 2. сеҳр ишлари билан шуғулланмоқ. 3. бировни ноҳақ ўлдирмоқ. 4. судхўрлик. 5. етимларнинг молини емоқ. 6. ёв билан бўлаётган жангдан қочмоқ. 7. эрли, мўъмина, иффатли аёлларни фоҳиша, деб ҳақоратламоқ. ҳадис қачонки, хаёлингдан бирор шубҳали фикр ўтса, уни тарк қил! ҳадис агар гуноҳ иш махфий қилинса, фақат эгасигагина зарар қилади. ошкора қилинса-ю уни ўз вақтида қайтариб қўйилмаса, ҳаммага зарар қилади. ҳадис бировларнинг обрўсини тўкиш – судхўрликдан ҳам катта гуноҳдир. ҳадис хиёнаткорлик - жаҳаннам тепаликларидир. ҳадис мўмин кишини ҳақорат қилиш - гуноҳ. у билан жанг қилмоқ эса куфрдир. ҳадис мўминнинг ҳаққини емоқлик - унинг қонини тўкмоқ билан баробардир. ҳадис аллоҳ таоло фаҳш ишларни қилувчи ва беҳаё сўзларни гапирувчи кишини ёмон кўради. ҳадис аллоҳ таоло уч нарсани қилишингиздан рози бўлади ва уч нарсани қилишингиздан рози бўлмайди. рози бўладиганлари: 1) унинг ўзигагина ибодат қилиш ва …
4
7. гуноҳсиз пок одамларга ноҳақ бўҳтон қилувчилар. бунинг ҳаммасига аллоҳ таолонинг ғазаби ёғилур. ҳадис имомларингизнинг яхшилари шундай кишиларки, сизлар уларни, улар сизларни яхши кўриб, ўзаро дуо қилишиб юрадиганларингиздир. имомларингизнинг ёмонлари эса, сизлар уларга, улар сизларга нисбатан буғзу адоватда бўлиб, бир-бирларингизни қарғашиб юрадиганларингиздир. ҳадис мўмин кишини ҳақоратловчи одамнинг ўзи ҳалокатга учрайди. ҳадис мусулмон кишини ҳақоратлаш гуноҳ, уни ўлдириш эса куфрдир. ҳадис мусулмон кишини ҳақоратлаш гуноҳ, уни ўлдириш куфр ва унинг моли билан қонининг ҳаромлиги баробардир. ҳадис бирор кишидан: «одамлар тамоман бузилиб кетди», деган гапни эшитсангиз, билингки, ўша одамнинг ўзи кўпроқ бузилгандир. ҳадис умматларимнинг ёмонлари нозу неъмат ичида туғилиб, турфа таомлардан ейдилар. кийимларнинг ранг-барангини киядилар. уловларнинг турлисини минадилар. вайсақи бўладилар. ҳадис яширин шаҳват ва риёкорлик ширкдир. ҳадис икки саф (лашкарлар) орасида тожу тахт талашиб ҳалок бўлган одамнинг ўлими ёмон ўлимдир. ҳадис аёл кишининг ёлғиз ҳолда ўқиган намози масжидда ўқиган намозининг савобидан 25 марта кўпдир. ҳадис одамларни чалғитиб ва ноҳақ йўлга бошловчи имомлар …
5
г бу динга доир ишимизда ўзича янгилик жорий қилса, у рад қилинади. ҳадис кимки ноҳақ адоват ва хусумат қилаётган кишиларга ёрдам берса, то бу ишидан тавба қилмагунича у аллоҳ таолонинг ғазабида бўлур. ҳадис кимки бировнинг ёки ўз ходимининг оиласида можаро ва низо чиқишига сабабчи бўлса, у ислом аҳлидан эмас. ҳадис кимки мўмин кишини «кофирсан» деб ҳақоратласа, гўё унинг қонини тўкканчалик гуноҳ қилган бўлади. ҳадис бировнинг молини ноҳақ ўзлаштириш ёки қонини ноҳақ тўкиш ишларига ёрдам берувчи одам ўзига дўзахни вожиб қилиб олган бўлади. ҳадис кимки одамлар ўртасини бузиб юрувчи бўлса, у ҳам аҳли исломдан эмас. ҳадис кимки аллоҳга ва охират кунига имон-ишончи бўлса, бирор мусулмоннинг кўнглига изтироб ёки қўрқинч солмасин! ҳадис одамларнинг молларига ва жонларига қасд қилмайдиган одам ҳақиқий мўминдир. хато ва гуноҳларидан ўзини узоқ тутадиган одам ҳақиқий муҳожирдир. ҳадис ҳар бир ноаниқлик ҳаромдир. аллоҳнинг динида ноаниқлик йўқ. жавомиъул калим фисқу фасод қилувчилар ва фожирлар кўпайса, аллоҳ. таоло вабо юборади. замахшарий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фитналар хакида" haqida

1354354922_40378.doc www.arxiv.uz фитналар ҳақида аллоҳ билан аҳд боғлаганларидан кейин уни бузадиган, аллоҳ боғланишига буюрган нарсаларни узадиган ва ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган кимсалар ҳам борки, улар учун (аллоҳдан) лаънат бўлур ва улар учун нохуш диёр (жаҳаннам) бордир. раъд, 25 одамларга нарсаларни камайтириб берманглар ва ер юзида бузғунчилик тарқатиб юрманглар. шуаро, 183 уч хил тоифа бордирки, қиёмат куни мен уларга душмандурман, ваҳоланки кимга хусуматда бўлсам, унга хусуматим қаттиқ бўлади: 1. кимки менинг номим билан бирор нарса бериб, сўнг унга хиёнат қилса. 2. ҳур одамни қул деб сотиб, пулини еб юборса. 3. мардикорни ишлатиб, ҳаққини тўлиқ бермаса. ҳадис одамларнинг яхшиси-менинг асримда яшовчилардир, сўнг улардан кейингиларидир. улардан кейингилари ҳам яхшидир. унда...

DOC format, 75,5 KB. "фитналар хакида"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: фитналар хакида DOC Bepul yuklash Telegram