сил касаллиги хaqida ta'limotning rivojlanishi tarixi

PPT 59 sahifa 5,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 59
сил ҳақидаги таълимотнинг ривожланиш тарихи сил этиологияси. сил касаллиги хакида таълимотнинг ривожланиш тарихи. сил этиологияси. массавиров шерали кузиев алимардон т т а резидентлари маъруза режаси: 1. сил ҳақида тушунча. 2. сил ҳақидаги таълимотнинг ривожланиш даврлари: - эмпирик давр – буқрот, абу али ибн сино ва бошқаларнинг ўрни; - клиникоанатомик кузатишлар даври – лаеннек, пирогов ва бошқаларнинг ўрни; - функционал йўналиш даври: а) антибиотикларгача бўлган давр; б) антибактериал давр. 3. “сил этиологияси” – роберт кох – 24.03.1882 й. 4. бцж вакцинаси. 5. сил қўзғатувчиси. 6. сил қўзғатувчисининг морфологияси. 7. сил микобактериясининг кимёвий таркиби. 8. микобактерия вирулентлиги. 9. юқиш йўллари. 10. силнинг статистик кўрсаткичлари. сил, яъни – «туберкулез» сўзи лотин тилидан таржима килинган бўлиб, ўзбек тилида «тугунча» («tubercle») маъносини англатади. сил касаллигининг этиологияси, патогенези ва даволаш усулларини ўргатувчи фан, - «фтизиатрия» (phthisis – озгинлик ва treat – даволовчи, шифокор) деб юритилади. фтизиатрия йуналишлари: фтизиатрия фтзиопедиатрия фтизиохрургия фтзиоурология фтизиоортопедия сил ҳақидаги таълимотни ривожланиш …
2 / 59
тизиатрия – сил ҳақидаги фан, юнонча ftisicus – ориқлаш сўзидан келиб чиққан бўлиб, дастлаб мортон қўллаган. у 1689 йилда “фтизиология ёки сил ҳақида трактат” деб номланувчи ушбу касаллик ҳақидаги биринчи монографияни ёзган. урта осиёда фтизиатрия тарихи ибн синонинг йирик асарларидан бири –“тиб қонунлари”; 1110 йилда исмоил ал-хусайний журжоний “захром хоразм шохи”; убайдулла ибн юсуф али; 1580 йилда бухоролик мансур ибн махмуд одам анатомиясига доир расмлар билан безалган тўплам ёзди ва уни “ташрихи бадан” (“тана тузилиши”) деб номланади урта осиёда фтизиатрия тарихи султонқул саид баходир 1702 йилда “ахсий-албиби” китобини ёзди. бу китоб ўзбекистон ўрта асрлар олимларининг охирги қўлёзмаларидан хисобланади. китобда муаллиф силни 2 босқичини фарқлайди: - яллиғланиш – пневмоник; - ярали. урта осиёда фтизиатрия тарихи султон али хуросоний 1526 йилда самарқандда “дастур - элож” (даволаш бўйича қўлланма, 446 бет) номли асарида у сил ўпка ва суякларни шикастланишини айтиб ўтади. ўпка шаклларини муаллиф икки босқичга ажратади: – яллиғланиш-пневмония, у иситма, ланжлик билан …
3 / 59
сосида гигант ҳужайраларни ва бирламчи тарқоқ сил патологоанатомиясини тасвирлаб берди, шунингдек милиар силни тифсимон шаклини ажратди. пирогов, шунингдек, ўпка, суяклар, лимфа тугунлари ва мия пардалар сили ҳақида ҳам маълумотлар берган. ушбу даврнинг катта ютуқларидан бири вильмен тажрибаларидир (1865). у лаборатория хайвонларини сил билан касалланган беморнинг балғами билан зарарлади ва силнинг юқумлилигини исботлади. 1882 йилда фан оламида йирик кашфиёт содир бўлди – р. кох сил қўзғатувчисини аниқлади. у қўзғатувчининг тоза культурасини ажратиб олди ва у билан лаборатория хайвонларини зарарлантирди. ўз тадқиқотларини натижасини у 1882 йили 24 мартда берлинда “физиологик жамият” мажлисида эълон қилди. у 1905 йилда нобел мукофотига эришди. ўз тадқиқотларини давом эттириб у 1890 йилда туберкулин олди, уни силни даволаш учун таклиф қилди. лекин туберкулин кутилган натижани бермади. 1907 йили француз тадқиқотчиси клеменс пирке кох туберкулинидан фойдаланиб, аллергия феноменини очди ва сил диагностикаси учун ўз синамасини таклиф қилди. икки йилдан сўнг мантунинг тери ичи синамаси ишлаб чиқилди. 1919 йили француз …
4 / 59
анди. биринчиси москвада ташкил топди, 1921 йилда марказий сил илмий текшириш институти ташкил қилинди. 1925 йилда кальметт проф. тарасевичга бцж вакцинасини штаммини тақдим қилди, у бцж-1 деб рўйхатга олинди. 1928 йилда эмлаш фақат сил ўчоқларида ўтказила бошланди; 1935 йилда эмлаш кенг қамровли қўлланила бошланди; 1950 йилдан эмлаш мажбурий равишда қилина бошланди. 1947–48 йилларда силни аниқлаш учун флюорография хизматидан фойдаланиш йўлга қўйилди. 1961 йилдан эса оммавий тус олди. бу даврда силга қарши курашишга семашко н.а., соловьев з.п., мунблант е.г. лар ўзларининг беқиёс хиссаларини қўшдилар ўзбекистонда фтизиатрия фан сифатида 1922 йилдан, яъни ўрта осиё давлат университетида тиббиёт факультети ташкил қилингандан бошлаб ривожлана бошлади. тиббиёт факультетида 1928 йилгача фтизиатрия масалаларини проф. соломин м.и. факультатив терапия курсларида ёритиб борарди. 1928-30 йилларда туберкулез курси ташкил қилинди, бошлиғи доцент аковбян г.а., кейинчалик гаспарян и.г. эди. 1944 йилда курс асосида кафедра тузилди, бу кафедрага 1967 йилгача проф.гаспарян и.г. бошчилик қилди. дастлаб кафедра университет клиникасида 15-25 ўринга эга …
5 / 59
икробни кашф этиб, жуда катта галабага эришди. кейинчалик бу микробни кох бацилласи (бк) деб аталадиган бўлди. сил микобактериясига характеристика. сил микобактерияси (смб) – micobacteriacae оиласига, actinomycetalis тартибига, micobacterium турига мансуб. микобактерияларнинг куринишлари патоген; шартли патоген; сапрофит. патоген микобактерияларга сил ва мохов қўзғатувчилари киради. «атипик микробактериялар» кирувчи шартли патоген ва сапрофит микробактериялар сувда, тупроқда, ўсимликларда, одам организми нормал флораси таркибида учрайди. одам ва кора мол микобактериялари куйидагиларда касаллик чакириши мумкин: одамларда молларда куйларда эчкиларда чучкаларда отларда итларда мушукларда каламушларда сил билан касалланиш мумкин булган 54 турдаги сут эмизувчилар ва 80 турдаги кушлар маълум. сил қўзғатувчисининг морфологияси сил қўзғатувчисиингичка эгик таекча шаклида булиб, узунлиги 0,8 дан 3-8 мкм гача, эни 0,3-0,5 мкм. узунлиги тукималарда секин булиниш натижасида чузилиши мумкин. микобактериянинг ута юпка кесимларини электрон микроскоп остида урганилганда унинг куп каватли хужайра мембранаси ва 3 каватли, баъзи жойларда цитоплазмага ботиб кундаланг тусиклар хосил қилувчи цитоплазматик мембранрси фаркланади. сил қўзғатувчисининг морфологияси баъзи органиодларнинг функционал …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 59 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сил касаллиги хaqida ta'limotning rivojlanishi tarixi" haqida

сил ҳақидаги таълимотнинг ривожланиш тарихи сил этиологияси. сил касаллиги хакида таълимотнинг ривожланиш тарихи. сил этиологияси. массавиров шерали кузиев алимардон т т а резидентлари маъруза режаси: 1. сил ҳақида тушунча. 2. сил ҳақидаги таълимотнинг ривожланиш даврлари: - эмпирик давр – буқрот, абу али ибн сино ва бошқаларнинг ўрни; - клиникоанатомик кузатишлар даври – лаеннек, пирогов ва бошқаларнинг ўрни; - функционал йўналиш даври: а) антибиотикларгача бўлган давр; б) антибактериал давр. 3. “сил этиологияси” – роберт кох – 24.03.1882 й. 4. бцж вакцинаси. 5. сил қўзғатувчиси. 6. сил қўзғатувчисининг морфологияси. 7. сил микобактериясининг кимёвий таркиби. 8. микобактерия вирулентлиги. 9. юқиш йўллари. 10. силнинг статистик кўрсаткичлари. сил, яъни – «туберкулез» сўзи лотин тилидан тар...

Bu fayl PPT formatida 59 sahifadan iborat (5,5 MB). "сил касаллиги хaqida ta'limotning rivojlanishi tarixi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: сил касаллиги хaqida ta'limotni… PPT 59 sahifa Bepul yuklash Telegram