анаэроб инфекция, суяк ва бўғимларнинг сил касаллиги

PPT 64 sahifa 2,9 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 64
работа выполнена на кафедре хирургических болезней стоматологического факультета 1 ташгосми «пути улучшения результатов хирургического лечения ущемленных грыж передней брюшной стенки у лиц пожилого и старческого возраста» научный руководитель д.м.н. проф. каюмов тахиржан хатамович бухоро давлат тиббиёт институти «анаэроб инфекция, суяк ва бўғимларнинг сил касаллиги» маърузачи: т.ф.д., курбонов.о.м анаэроб инфекция – жарохатларнинг оғир токсик асорати бўлиб, асосан бириктирувчи ва мушак тўқималарини зарарланиши билан кечади. н.и. пирогов анаэроб инфекцияни ифодали қилиб «мефитик» ёки «шайтон» инфекцияси ва у урушларнинг доимий йўлдоши деб номлаган биринчи жахон уриши даврида (1914-1918 й) 5 дан 15% гача ярадорлар газли гангрена билан оғриб 60-80% гача холатларда ўлим билан тугаган. урушнинг айрим давларида бу кўрсаткичлар баландроқ хам бўлган. немис армиясида ампутациялар ва ўлим кўрсаткичи шу даражада юқори бўлганки, харбий цензура анаэроб инфекция хақидаги маълумотларни нашр қилишни тақиқлаб кўйишгача етган. анаэроб инфекцияни чақирувчи сабабларига кўра хар хил муаллифлар уни турлича номлашган. анаэроб инфекцияни қадимда антонов олови деб хам номлашган. амбруаз …
2 / 64
тушганида микроблар бириктирувчи ва мушак тўқималарни некрозини чақирувчи гемотоксин ажратади (кузин м.и.). токсинлар эритроцитлар гемолизи, томирлар тромбози, миокард, жигар ва буйрак зарарланишини чақиради. барча анаэроб микроблар учун озми кўпми газ хосил қилиш ва тўқималар шиши хос. уруш даврларида кийим кечакларнинг анаэроб микроблар билан ифлосланиши 83-90%, жарохатларнинг ифлосланиши эса – 80-90% гача етишига қарамай анаэроб инфекция билан асоратланиш нисбатан кам учрайди. бу холат кийимларнинг анаэроб инфекция билан ифлосланиш даражасига, об хавога, кўп миқдордаги тўқималарнинг айниқса мушакларнинг шикастланишига, (мушакларнинг имбибицияланиши, йирик қон томирларининг шикастланиши, ўлик бўшлиқлар бор ёки йўқлиги); кислород кириши чегараланганлигига; ярадорларнинг кўп қон йўқотганлиги сабабли айланаётган қонда эркин кислород йўқлигига; ярадорларни суяклар синган, тўқималарнинг кўп миқдорда шикастланиши холатларда яхши иммобилизация килмасдан узоқ муддат транспортировка қилиш; беморларнинг рухий ва асабий холатларига боғлиқ. анаэроб ёки клостридиал микроблар организмга контакт, лимфо- ва гематоген йўллар билан тушиб қулай шароитлар бўлганда кўпая бошлайди ва токсинлар ажратади. улар эса хужайралар мембранаси оркали ўтиб, тўқималарни некрозга учратади. …
3 / 64
изғиш, қорамтир, яшил, жигарранг тус олиб, хар хил ўлчамли доғлар кўринишида намоён бўлади ва мармарга ўхшаб қолади. тери ости клетчаткасида кўп миқдорда шиш суюқлиги бўлиши ёки қурук бўлиши мумкин, лекин газ пуфакчалари билан буркалган бўлади. газ пуфакчалари эса товуш чиқариш билан ташқарига ажралади, шу сабабли павловский ифодали қилиб “тўқималар пичоқ остида гирдобга ўхшаб кайнайди” деб таъриф берган. мушаклар ўзининг одатий тусини йўқотиб хира, оқиш кул ранг кўринишга киради ва қайнатилган гўштни эслатади. бириктирувчи тўқимада шиш, қон қуйилиши, томирлар тромбози ривожланиб, нервлар некрозга учрайди, бош мияга қон қуйилади ва мия шиши ривожланади. жигар бўккан (дряблая), буйраклар паренхимаси шишган, сийдик каналчалари кенгайган ва уларнинг бўшлиғи оқсил моддалари билан тўлган бўлади. таснифи: анатомик: эпифасциаль тури субфасциаль тури патологоанатомик: эмфизематоз тури токсик (шиш) тури аралаш тури некротик (чиритувчи) тури флегмоноз тури тўқималарни парчаловчи тури (тканерасплавляющая форма) клиник кечишига кўра 1. яшин тезлигида кечувчи тури (молниеносная форма). 2. ўткир кечувчи тури (бурно протекающая форма). 3. …
4 / 64
б тўртта босқич фарқланади: 1. газли флегмона билан чегараланадиган эрта босқич; 2. жараённинг авж олиш ёки тарқалган газли флегмона босқичи; 3. газли гангрена босқичи; 4. сепсис босқичи. эрта босқичларида беморлар оёқларидаги оғриққа ва боғламнинг торлигига шикоят қилади. бундай холатларда тезлик билан боғламни ечиб ташлаш зарур. бунда қуруқ, хаёт белгиларини йўқотган, усти кулранг, ифлос караш билан қопланган жарохат кўзга ташланади. беморларда енгилгина токсемия бегилари пайдо бўлади: бироз қўзғалиш, тана хароратининг пульс билан тўғри келмайдиган 37,5-38о гача ошиши кузатилади. анаэроб инфекциянинг эрта босқичида оёқнинг кўриниши иккинчи босқичда анаэроб флегмона жараёни тарқалишга интилади. бунда оғриқлар жарохат сохасидан оёқнинг юқори сегментларига тарқалади. агар жараён болдир сохасида бўлса жарохатдаги оғриқлар камаяди, лекин невротоксинларнинг нерв охирларига таъсири натижасида сон сохасида кучли оғриқлар пайдо бўлади. токсемия кучаяди: уйқусизлик пайдо бўлади, тери қопламлари сарғайиб, оғзи қурий бошлайди ва тилида караш пайдо бўлади. тана харорати 38-39о гача ошиб, томир уриши 1 дақиқада 120-130 гача етади. артериал қон босими пасаяди. …
5 / 64
ораверса ип симптоми ва мелниковнинг устара симптоми мусбат бўлади. газли гангрена босқичида оёқнинг кўриниши: кўпинча шишган тери бронза тусига киради (шу сабабли касалликка бронзали шиш хам дейилади). газ хосил бўлиши давом этаверади ва тезда танага тарқалиши мумкин (яшин тезликда кечганида). сепсис босқичида оғир токсемия манзараси кузатилади. тери копламларининг ранги ер ранг тус олади. тана харорати – 38-40о гача етади. томир уриши 1 дақиқада 140-150 мартагача етади ва хароратга тўғри келмайди, тўлалиги ва таранглиги сусаяди, кўпинча ипсимон бўлади. юрак тонлари бўғиқлашади, қусиш, хиққичоқ тутиши, олигурия пайдо бўлиб, кўп миқдорда тер ажралиши кузатилади. касалликнинг бошланғич босқичларидаги беморларнинг эйфорик холати депрессия ва уйқусизлик билан алмашинади. беморлар овқатдан қолади, суюқлик ичганидан кейин қусади. бундай беморлар одатда кучайиб борувчи юрак етишмовчилигидан нобуд бўлишади. махаллий ўзгаришлар деярли сепсиссиз газли гангренага ўхшаган бўлади, лекин жарохатдан ўта сассиқ чириш хиди чиқади. кўпинча ёғларнинг парчаланиши кузатилади. лаборатор анализлар томонидан гемоглобиннинг камайиши, эритроцитлар миқдорининг камайиши (1,5 млн гача), эчт нинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 64 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"анаэроб инфекция, суяк ва бўғимларнинг сил касаллиги" haqida

работа выполнена на кафедре хирургических болезней стоматологического факультета 1 ташгосми «пути улучшения результатов хирургического лечения ущемленных грыж передней брюшной стенки у лиц пожилого и старческого возраста» научный руководитель д.м.н. проф. каюмов тахиржан хатамович бухоро давлат тиббиёт институти «анаэроб инфекция, суяк ва бўғимларнинг сил касаллиги» маърузачи: т.ф.д., курбонов.о.м анаэроб инфекция – жарохатларнинг оғир токсик асорати бўлиб, асосан бириктирувчи ва мушак тўқималарини зарарланиши билан кечади. н.и. пирогов анаэроб инфекцияни ифодали қилиб «мефитик» ёки «шайтон» инфекцияси ва у урушларнинг доимий йўлдоши деб номлаган биринчи жахон уриши даврида (1914-1918 й) 5 дан 15% гача ярадорлар газли гангрена билан оғриб 60-80% гача холатларда ўлим билан тугаган. урушнинг...

Bu fayl PPT formatida 64 sahifadan iborat (2,9 MB). "анаэроб инфекция, суяк ва бўғимларнинг сил касаллиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: анаэроб инфекция, суяк ва бўғим… PPT 64 sahifa Bepul yuklash Telegram