қрим-конго геморрагик иситмаси

PPTX 51 sahifa 3,7 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 51
қрим-конго геморрагик иситмаси – этиологияси, эпидемиологияси, патогенези, клиникаси, ташхиси, қиёсий ташхиси, даволаш усуллари, профилактикаси ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар қрим-конго геморрагик иситмаси – этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, лаборатория ташхиси, давоси ва олдини олиш чора-тадбирлари тузувчилар: шерматов в.а. миркасимова х.х. умурзаков ш.д. шермухамедова д.а. брянцева е.в. эгамбердиев м.м. байназаров м.м. калугина л.г. юсупова л.о. арбовируслар – бу қон сўрувчи бўғимоёқлилар орқали асосан биологик трансмиссив йўли билан мойил умуртқалиларга ўтказиладиган экологик гуруҳ вируслари ҳисобланади. ўзбекистонда турли оила, тур, антиген гурухи ва комплекс (мажмуа)ига мансуб 20 дан ортиқ арбовирусларининг циркуляцияси аниқланган. бу вируслар қкги (қрим-конго геморрагик иситмаси), ғни (ғарбий нил иситмаси), сви (сирдарё водийси иситмаси), қарши, тягиня, неаполитан ва сицилия иситмалари (қўзғатувчилари искабтопарлар) ва бошқалардан. уларнинг катта қисми одамларда касаллик чақиради. ўзбекистонда оғир кечиши ва юқори ўлим кўрсатгичи билан ажралиб турувчи қкги ўта долзарб муаммо ҳисобланади. қкги вируси bunyaviridae оиласи, nayrovirus турига киради. вирус африка, осиё, европа шунингдек мдх мамлакатларида каналар, искаптопарлар, кемирувчилар ва бошқа …
2 / 51
хил турдаги қишлоқ хўжалик ҳайвонларидаги етук каналари ҳисобланади. каналарнинг ёш (етук бўлмаган) шакллари (личинкалар, нимфалар) боқувчилари – майда сут эмизувчилар (сичқонсимон кемирувчилар, қумсичқонлар, типратиконлар ва бошқалар), қушлар, рептилиялардир. ўзбекистонда доимий яшовчи бўғимоёқлиларнинг 40 туридан 10 турдаги иксод ва аргас каналарида қкги вируси билан спонтан зараланиш ўрнатилган. қишлоқ хўжалик ҳайвонларидан каналар хужумига яйловларда ўтлайдиган майда шохли қорамоллар, отлар ва бошқалар нисбатан кўпроқ учрайди. касалликка катта ёшлилар ва болалар мойил. беморларнинг асосий қисми ни фаол меҳнатга лаёқатли ёшдаги кишилар – 15-60 ёшли (80%)лар ташкил этади. касалланганлар орасида эркаклар кўп қисмини ташкил этади. касаллик мавсумий хусусиятига эга бўлиб, кўпроқ май, июн, июл ва август ойларида учрайди. бундай мавсумийлик иксод каналарининг энг кўпайган даврига тўғри келади. аммо касалликнинг якка-якка ҳолатлари йил давомида ҳам учраши мумкин, бу каналарнинг биологик хусусиятига боғлиқ. узоқ давом этмайдиган касалликнинг клиник белгилари намоён бўлмасдан сўйилган уй ҳайвонларни организмида вируслар кўпайиш даври (10-12 кун )да шу ҳайвонларнинг қони орқали инфекцияни соғлом …
3 / 51
олиб борилади. қкги ходисаларини эпидемиологик текширув карталари ва далолатноаларига барча маълумотлар киритилади. эпид. картага қуйидаги маълумотлар киритилади: беморнинг ф.и.ш., ёши, манзили, иш жойи ва лавозими, касалланган ва геморрагик белгилар пайдо бўлган санаси, клиник ва эпидемиологик анамнези. беморнинг кана билан мулоқотда бўлган ёки бўлмаганлигини аниқлаш. бемор қони ва қонли ажратмалари билан мулоқотда бўлганларни – доимий тиббий кузатиш (5-7 кундан кам бўлмаган муддатга) учун шифохонага ёткизилади. агар бемор чорвадор, чўпон, сут соғувчи бўлса – қандай қорамолни боққан ва боқиш жойи аниқланади. қорамолни каналардан тозалаш ишлари олиб борилганми? кемирувчилар инлари ва каналарга назари тушганми? соғиладиган ҳайвонларда каналар бўлганми? агар бемор қишлоқ ахоли турар жойлари яшовчиси бўлса – уй ҳайвонларини мавжудлиги, уларни боқиш ва ушлаш жойлари, ҳайвонларда, молхоналарда каналарнинг борлиги, каналарга қарши тозалаш ишлари, шахсий майда шохли қорамолларнинг жунларини қирқиш олиб борилганлиги ва қачонлиги? ҳайвонларни жунини қирқиш вақтида жалб қилинганми? шахсий ҳимоя воситалари қўлланилганми? қкги ўчоқларида махсус лаборатор текширувлар учун дала намуналаридан: каналар, кемирувчилар, …
4 / 51
ан секин-аста бошланади. кучсиз намоён бўлувчи интоксиция: иштаҳанинг йўқолиши, умумий холсизлик, кучсиз бош оғриғи, қоринда ва бел қисмида оғриқ; айрим беморларда – томоқ, бўйин ва юз тери қатламларининг енгил гиперемияси кузатилади. қкги ташхисотида бемор эпид анамнези ва махсус лаборатор текширувлари – қкги вируси геноми, аг (касалликнинг 9-10 кунигача) ва ат (касалликнинг 10-12 кунидан)лари аниқланиши муҳим диагностик аҳамиятга эга . ўртача оғирликдаги шакли касалликнинг бу шаклида гемморагик белгилар аста-секин бошланади. харорат кўтарилишидан олдин қалтираш кузатилади. харорат - 38,5-39⁰ с. иситма даври 5-13 кун давом этади. геморрагик белгилар – 1-2 марталик, бурундан қон кетиши, касаллик- нинг 3-4 кунида гемор- рагик тошмалар. бемор холатининг яхшиланиши - касаллик 12-16 кунлари содир бўлади. меҳнатга лаёқатлилик касаллик бошлангандан 1,5-2,5 ойдан кам бўлмаган вақт оралиғида тикланади. қкгининг оғир шакли – клиник кўринишида касаллик босқичлари яққол намоён бўлади. касаллик – кучли ривожланган интоксикация белгилари билан жуда тез бошланади. тез-тез такрорлнувчи титроқлар ва тан хароратининг 39-40⁰ с гача кўтарилади. …
5 / 51
уйилиши, бурундан қон кетиши – 76 % беморларда; милк ва оғизнинг шиллиқ қаватларидан қон кетиш – 75%; қон қусиш – 50%; ичакдан қон кетиши – 35 %; бачадондан қон кетиши – 65% бемор аёлларда кузатилади. беморлар инъекция қилинган жойларида қон қуйилиши, хар хил ўлчамдаги қонталашлар – 15*15 см гача. баъзан юмшоқ ва қаттиқ танглай шиллиқ қаватларида тошмалар билан биргаликда нуқтасимон қон қуйилиш кўринишидаги энантемалар аниқланади. касалликнинг биринчи кунидан кучли ривожланган гипотензия пайдо бўлади ва соғайиш даврида узоқ вақт сақланади. коллаптоид холат ривожланиши ва инфекцион-токсик шокка айланиши мумкин. аёлларда – бачадондан қон кетиши, бола тушиши, хомиланинг она қорнида нобуд бўлиши мумкин. юқори леталлик. кечки реконвалисценция даврида қкги оғир шакли билан оғриб ўтган айрим аёлларда гинекологик текширувлар қон кетишлар ва баъзан ўлим кузатилади. марказий нерв тизими – менингизм, илдиз ва илдиз ости томирлар бузилишлар. менингоэнцефалит синдроми ҳолатида орқа мия суюқлигида патологик ўзгаришлар кузатилмайди. асоратлари: ўчоқли ва тарқалган пневмония, кўп ҳолларда бактерияли, ўпка …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 51 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қрим-конго геморрагик иситмаси" haqida

қрим-конго геморрагик иситмаси – этиологияси, эпидемиологияси, патогенези, клиникаси, ташхиси, қиёсий ташхиси, даволаш усуллари, профилактикаси ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар қрим-конго геморрагик иситмаси – этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, лаборатория ташхиси, давоси ва олдини олиш чора-тадбирлари тузувчилар: шерматов в.а. миркасимова х.х. умурзаков ш.д. шермухамедова д.а. брянцева е.в. эгамбердиев м.м. байназаров м.м. калугина л.г. юсупова л.о. арбовируслар – бу қон сўрувчи бўғимоёқлилар орқали асосан биологик трансмиссив йўли билан мойил умуртқалиларга ўтказиладиган экологик гуруҳ вируслари ҳисобланади. ўзбекистонда турли оила, тур, антиген гурухи ва комплекс (мажмуа)ига мансуб 20 дан ортиқ арбовирусларининг циркуляцияси аниқланган. бу вируслар қкги (қрим-конго геморрагик ис...

Bu fayl PPTX formatida 51 sahifadan iborat (3,7 MB). "қрим-конго геморрагик иситмаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: қрим-конго геморрагик иситмаси PPTX 51 sahifa Bepul yuklash Telegram