қрим-конго геморрагик иситмаси – этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, лаборатория ташхиси, давоси

PPTX 3,6 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1726726083.pptx қрим-конго геморрагик иситмаси – этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, лаборатория ташхиси, давоси қрим-конго геморрагик иситмаси – этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, лаборатория ташхиси, давоси ва олдини олиш чора-тадбирлари арбовируслар – бу қон сўрувчи бўғимоёқлилар орқали асосан биологик трансмиссив йўли билан мойил умуртқалиларга ўтказиладиган экологик гуруҳ вируслари ҳисобланади. ўзбекистонда турли оила, тур, антиген гурухи ва комплекс (мажмуа)ига мансуб 20 дан ортиқ арбовирусларининг циркуляцияси аниқланган. бу вируслар қкги (қрим-конго геморрагик иситмаси), ғни (ғарбий нил иситмаси), сви (сирдарё водийси иситмаси), қарши, тягиня, неаполитан ва сицилия иситмалари (қўзғатувчилари искабтопарлар) ва бошқалардан. уларнинг катта қисми одамларда касаллик чақиради. ўзбекистонда оғир кечиши ва юқори ўлим кўрсатгичи билан ажралиб турувчи қкги ўта долзарб муаммо ҳисобланади. қкги вируси bunyaviridae оиласи, nayrovirus турига киради. вирус африка, осиё, европа шунингдек мдх мамлакатларида каналар, искаптопарлар, кемирувчилар ва бошқа умуртқалилардан ажратиб олинган. қкги вируси – хужайра ичи паразити бўлиб, ўзининг ҳаётий хусусиятлари ва кўпаювчанлик хусусиятларини фақатгина тирик хужайрада намоён қилади. қайнатилганда вирус дарҳол нобуд бўлади. …
2
ратиконлар ва бошқалар), қушлар, рептилиялардир. ўзбекистонда доимий яшовчи бўғимоёқлиларнинг 40 туридан 10 турдаги иксод ва аргас каналарида қкги вируси билан спонтан зараланиш ўрнатилган. қишлоқ хўжалик ҳайвонларидан каналар хужумига яйловларда ўтлайдиган майда шохли қорамоллар, отлар ва бошқалар нисбатан кўпроқ учрайди. касалликка катта ёшлилар ва болалар мойил. беморларнинг асосий қисми ни фаол меҳнатга лаёқатли ёшдаги кишилар – 15-60 ёшли (80%)лар ташкил этади. касалланганлар орасида эркаклар кўп қисмини ташкил этади. касаллик мавсумий хусусиятига эга бўлиб, кўпроқ май, июн, июл ва август ойларида учрайди. бундай мавсумийлик иксод каналарининг энг кўпайган даврига тўғри келади. аммо касалликнинг якка-якка ҳолатлари йил давомида ҳам учраши мумкин, бу каналарнинг биологик хусусиятига боғлиқ. узоқ давом этмайдиган касалликнинг клиник белгилари намоён бўлмасдан сўйилган уй ҳайвонларни организмида вируслар кўпайиш даври (10-12 кун )да шу ҳайвонларнинг қони орқали инфекцияни соғлом одамга юқиши – қкгининг энг асосий эпидемиологик хусусиятларидан бири бўлиши мумкин бўлган касалланиш спорадик холларда рўйхатга олинади. гурухли касалланиш холлари уй ёки шифохона …
3
ми, касалланган ва геморрагик белгилар пайдо бўлган санаси, клиник ва эпидемиологик анамнези. беморнинг кана билан мулоқотда бўлган ёки бўлмаганлигини аниқлаш. бемор қони ва қонли ажратмалари билан мулоқотда бўлганларни – доимий тиббий кузатиш (5-7 кундан кам бўлмаган муддатга) учун шифохонага ёткизилади. агар бемор чорвадор, чўпон, сут соғувчи бўлса – қандай қорамолни боққан ва боқиш жойи аниқланади. қорамолни каналардан тозалаш ишлари олиб борилганми? кемирувчилар инлари ва каналарга назари тушганми? соғиладиган ҳайвонларда каналар бўлганми? агар бемор қишлоқ ахоли турар жойлари яшовчиси бўлса – уй ҳайвонларини мавжудлиги, уларни боқиш ва ушлаш жойлари, ҳайвонларда, молхоналарда каналарнинг борлиги, каналарга қарши тозалаш ишлари, шахсий майда шохли қорамолларнинг жунларини қирқиш олиб борилганлиги ва қачонлиги? ҳайвонларни жунини қирқиш вақтида жалб қилинганми? шахсий ҳимоя воситалари қўлланилганми? қкги ўчоқларида махсус лаборатор текширувлар учун дала намуналаридан: каналар, кемирувчилар, қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг қонлари йиғилади. клиникаси касалликнинг клиник кечишида учта давр фарқланади: бошланғич ёки продромал авж олиш ёки геморрагик белгилар намоён бўлиш даври реконвалисценция …
4
иперемияси кузатилади. қкги ташхисотида бемор эпид анамнези ва махсус лаборатор текширувлари – қкги вируси геноми, аг (касалликнинг 9-10 кунигача) ва ат (касалликнинг 10-12 кунидан)лари аниқланиши муҳим диагностик аҳамиятга эга . ўртача оғирликдаги шакли касалликнинг бу шаклида гемморагик белгилар аста-секин бошланади. харорат кўтарилишидан олдин қалтираш кузатилади. харорат - 38,5-39⁰ с. иситма даври 5-13 кун давом этади. геморрагик белгилар – 1-2 марталик, бурундан қон кетиши, касаллик- нинг 3-4 кунида гемор- рагик тошмалар. бемор холатининг яхшиланиши - касаллик 12-16 кунлари содир бўлади. меҳнатга лаёқатлилик касаллик бошлангандан 1,5-2,5 ойдан кам бўлмаган вақт оралиғида тикланади. қкгининг оғир шакли – клиник кўринишида касаллик босқичлари яққол намоён бўлади. касаллик – кучли ривожланган интоксикация белгилари билан жуда тез бошланади. тез-тез такрорлнувчи титроқлар ва тан хароратининг 39-40⁰ с гача кўтарилади. иситма 10-14 кун давом этади. айрим беморларда биринчи иситма тўлқинининг тугагандан 2-3 кундан кейин харорат яна кўтарилади. касаллик авж олиши ёки геморрагик белгиларининг пайдо бўлиш даври 2-4 кунларидан бошланади …
5
ъекция қилинган жойларида қон қуйилиши, хар хил ўлчамдаги қонталашлар – 15*15 см гача. баъзан юмшоқ ва қаттиқ танглай шиллиқ қаватларида тошмалар билан биргаликда нуқтасимон қон қуйилиш кўринишидаги энантемалар аниқланади. касалликнинг биринчи кунидан кучли ривожланган гипотензия пайдо бўлади ва соғайиш даврида узоқ вақт сақланади. коллаптоид холат ривожланиши ва инфекцион-токсик шокка айланиши мумкин. аёлларда – бачадондан қон кетиши, бола тушиши, хомиланинг она қорнида нобуд бўлиши мумкин. юқори леталлик. кечки реконвалисценция даврида қкги оғир шакли билан оғриб ўтган айрим аёлларда гинекологик текширувлар қон кетишлар ва баъзан ўлим кузатилади. марказий нерв тизими – менингизм, илдиз ва илдиз ости томирлар бузилишлар. менингоэнцефалит синдроми ҳолатида орқа мия суюқлигида патологик ўзгаришлар кузатилмайди. асоратлари: ўчоқли ва тарқалган пневмония, кўп ҳолларда бактерияли, ўпка тўқималарининг шиши, қуруқ плеврит, ўткир жигар ва буйрак етишмовчилиги, юқумли-токсик шок, инъекция қилинган юмшоқ тўқималар жойларида абсцесслар ва йирингли инфильтратлар кузатилиши мумкин. реконваллесценция: одатда секин кечади. касаллик 21-30 кун, баъзида узоқ давом этади. ҳароратнинг меъёрлашганидан сўнг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қрим-конго геморрагик иситмаси – этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, лаборатория ташхиси, давоси"

1726726083.pptx қрим-конго геморрагик иситмаси – этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, лаборатория ташхиси, давоси қрим-конго геморрагик иситмаси – этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, лаборатория ташхиси, давоси ва олдини олиш чора-тадбирлари арбовируслар – бу қон сўрувчи бўғимоёқлилар орқали асосан биологик трансмиссив йўли билан мойил умуртқалиларга ўтказиладиган экологик гуруҳ вируслари ҳисобланади. ўзбекистонда турли оила, тур, антиген гурухи ва комплекс (мажмуа)ига мансуб 20 дан ортиқ арбовирусларининг циркуляцияси аниқланган. бу вируслар қкги (қрим-конго геморрагик иситмаси), ғни (ғарбий нил иситмаси), сви (сирдарё водийси иситмаси), қарши, тягиня, неаполитан ва сицилия иситмалари (қўзғатувчилари искабтопарлар) ва бошқалардан. уларнинг катта қисми одамларда касаллик чақиради....

Формат PPTX, 3,6 МБ. Чтобы скачать "қрим-конго геморрагик иситмаси – этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, лаборатория ташхиси, давоси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қрим-конго геморрагик иситмаси … PPTX Бесплатная загрузка Telegram