қутуриш касаллигининг олдини олиш чора-тадбирлари йўриқномаси

DOCX 45 pages 365.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 45
бўйруқ № 37, республикада аҳоли ўртасида ўта хавфли зооантропоноз юқумли касалликларга қарши олиб борилаётган чора – тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи 23.01.2015 йил № 37 тошкент ш. республикада аҳоли ўртасида ўта хавфли зооантропоноз юқумли касалликларга қарши олиб борилаётган чора – тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида республикада ўта хавфли зооантропоноз юқумли касалликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик ва эпидемияга қарши чора – тадбирлар самарадорлигини ошириш ҳамда эпидемиологик назоратни такомиллаштириш мақсадида буюраман: қуйидагилар: аҳоли ўртасида қутуриш касаллигининг олдини олиш чора–тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги йўриқнома 1 – иловага; аҳоли ўртасида куйдирги касаллигининг олдини олиш чора–тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги йўриқнома 2 – иловага; аҳоли ўртасида бруцеллёз касаллигининг олдини олиш чора–тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги йўриқнома 3 – иловага; аҳоли ўртасида қрим–конго геморрагик иситма касаллигининг олдини олиш чора–тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги йўриқнома 4 –иловага; аҳоли ўртасида оқсим (ящур) касаллигининг олдини олиш чора–тадбирларини ташкил этиш ва …
2 / 45
ош травматологига врач – рабиолог вазифасини юклатсин; антирабик ёрдам кўрсатадиган даволаш-профилактика муассасалари травматология (хирургия) бўлимлари ва пунктларида қутуриш касаллигига қарши вакцина ва иммуноглобулин заҳираси доимий равишда бўлишини таъминласин. қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва тошкент шаҳар давлат санитария – эпидемиология назорати марказлари бош врачлари: ҳар чоракда қорақалпоғистон республикаси жуқорғи кенгеси, вилоятлар ва тошкент шаҳар ҳокимликларига зооантропоноз юқумли касалликлар бўйича эпидемик вазият юзасидан ахборот тақдим этиб борсин; ўзбекистон республикаси бош вазири томонидан 2014 йил 30 августда тасдиқланган “ўзбекистон республикасида зооантропоноз ўта хавфли юқумли касалликларга қарши кураш бўйича 2014 – 2018 йилларга мўлжалланган чора – тадбирлар режаси” ва вазирлар маҳкамаси томонидан 2013 йил 27 февралда тасдиқланган “ўзбекистон республикаси ҳудудига қрим – конго геморрагик иситма касаллигини четдан кириб келиши ва мавжуд табиий ўчоқлардан келиб чиқишини олдини олиш бўйича 2013 – 2017 йилларга мўлжалланган чора – тадбирлар режаси”нинг ижроси устидан назоратни кучайтирсин; ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги “қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш …
3 / 45
рати маркази омборхонасида антирабик вакцина ҳамда антирабик иммуноглобулин заҳираси бўлишини таъминлаш топширилсин. республика давлат санитария – эпидемиология назорати маркази бош врачи б.и.алматов, республика ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси маркази директори м.м.мадаминов, эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар ити директори а.а.абдушукуров, вирусология ити директори э.и.мусабоев: соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ва нодавлат тиббий муассасаларига зооантропоноз касалликларнинг олдини олиш бўйича мунтазам равишда услубий – амалий ёрдам кўрсатсин; зооантропоноз юқумли касалликларнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг эпидемиологияси, ташхисоти, клиникаси, даволаш ва профилактикаси бўйича илмий изланишлар ўтказсин. тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори д.м.собировга: ўта хавфли зооантропоноз юқумли касалликлар бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш; ҳар йили врачлар малакасини ошириш бўйича ўқув режаларини шакллантиришда травматолог, хирург ва эпидемиологлар учун ҳайвонлардан жароҳатланган фуқароларга антирабик ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бўйича қисқа муддатли цикллар, шу жумладан сайёр цикллар ташкил этиш топширилсин. саломатлик ва тиббий статистика институти директори з.ж.муталова: тиббиёт олий ўқув юртлари профессор – ўқитувчилари, илмий - текшириш …
4 / 45
дбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги 195 – сонли, 2014 йил 20 июндаги “республикада бруцеллёз касаллигига қарши олиб борилаётган чора–тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги 210 – сонли, 2009 йил 25 сентябрдаги “республикада қрим – конго геморрагик иситмаси касаллигига қарши олиб борилаётган чора – тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги 289 – сонли ва 2001 йил 11 апрелдаги “республикада оқсим (ящур) касаллигига қарши ўтказилаётган тадбирларни такомиллаштириш ҳақида”ги 150 – сонли буйруқлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари а.а.худаяров ва вазир ўринбосари, республика бош давлат санитария врачи с.с.саидалиев зиммаларига юклатилсин. вазир а. алимов соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 23 январдаги 37 – сонли буйруғига 1 – илова аҳоли ўртасида қутуриш касаллигининг олдини олиш чора-тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида йўриқнома йўриқномада қўлланилган терминлар: мулоқот – одамларни ҳайвонлар томонидан тишланиши, тирналиши, тишларини баданга қадалиши ва сўлакланиши; тишланиш – ҳайвонларнинг тишлаши, тирнаши, тишларининг баданга қадалиши натижасида одам териси ва шиллиқ қаватлари бутунлигини бузилиши билан кечадиган турли …
5 / 45
ган жароҳат; “в” тоифадаги тишланиш – қутуриш касаллигининг клиник белгилари намоён бўлган ҳайвон томонидан тишлаш натижасида одамларга етказилган жароҳат; “с” тоифадаги тишланиш – қаровсиз қолган ҳайвонлар томонидан тишлаши натижасида одамларга етказилган жароҳат; “д” тоифадаги тишланиш – маълум бўлган ҳайвонлар томонидан тишланиши натижасида одамларга етказилган жароҳат; гуруҳли тишланиш – ҳайвонлар томонидан маълум бир вақт давомида 3 ва ундан ортиқ шахсларни тишланиши; антирабик ёрдам - ҳар қандай ҳайвон тишлаши, тирнаши ва тишининг баданга қадалиши ҳамда сўлакланиши натижасида олинган жароҳатлар бўйича тиббий ёрдамга мурожаат қилган фуқароларга кўрсатиладиган биринчи тиббий ёрдам (жароҳатни 20% совунли эритма билан ишлов бериш) ва уларни қутуришга қарши антирабик вакцина,жароҳатнинг жойлашган жойига қараб, кўрсатма бўйича иммуноглобулин билан эмлаш; даволаш – профилактик иммунизацияси (экспозициядан кейин) – бу эмлаш одамларни ҳайвонлар томонидан тишланиши, тирналиши, тишининг баданга қадалишидан олган жароҳатлар ва сўлакланиши натижасида тиббий ёрдамга мурожаат қилган шахсларни қутуришга қарши эмлаш; профилактик иммунизация (экспозициядан олдин) – қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари ҳамда ўрмон …

Want to read more?

Download all 45 pages for free via Telegram.

Download full file

About "қутуриш касаллигининг олдини олиш чора-тадбирлари йўриқномаси"

бўйруқ № 37, республикада аҳоли ўртасида ўта хавфли зооантропоноз юқумли касалликларга қарши олиб борилаётган чора – тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи 23.01.2015 йил № 37 тошкент ш. республикада аҳоли ўртасида ўта хавфли зооантропоноз юқумли касалликларга қарши олиб борилаётган чора – тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида республикада ўта хавфли зооантропоноз юқумли касалликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик ва эпидемияга қарши чора – тадбирлар самарадорлигини ошириш ҳамда эпидемиологик назоратни такомиллаштириш мақсадида буюраман: қуйидагилар: аҳоли ўртасида қутуриш касаллигининг олдини олиш чора–тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги йўриқнома 1 – иловага; аҳоли ўртасида куйдирги касаллигининг ...

This file contains 45 pages in DOCX format (365.4 KB). To download "қутуриш касаллигининг олдини олиш чора-тадбирлари йўриқномаси", click the Telegram button on the left.