«махабҳарата» эпоси

DOC 130,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662751720.doc «махабҳарата» эпоси «махабҳарата» эпоси қадимий ҳинд адабиётининг иккинчи йирик эпоси бу «махабҳарата»дир. эпос ҳиндистон тарихи билан чамбарчас боғлиқдир. чунончи, мамлакатнинг «бҳарат» деб номланиши «махабҳарата» воқеаларидан мерос. ҳиндистон деган ном фақат ўрта асрларда ҳиндистонга мусулмонлар кириб келганидан кейин шаклланган. «махабҳарата» сўзи икки сўздан, яъни «махан» ( «буюк» ва «бҳарата» шоҳнинг исмидан ташкил топган бўлиб «буюк бҳарата» деб таржима қилинади. бҳарата ҳам ҳиндистонда одил ва халқпарвар шоҳ сифатида ном қолдирган бўлиб, кейинчалик унинг исми бутун мамлакатнинг номига айланиб кетган. бҳарата ҳиндистоннинг марказий қисмларида жойлашган ҳастинапур давлатининг (ҳозирги деҳлининг атрофи) шоҳи бўлган. бҳарата ақл ва куч қудратда тенги йўқ шоҳ. унинг давлатида барча бахтли, фаровон ва тўқ турмуш кечирган. тарих саҳифаларида шоҳ бҳарата номи билан боғлиқ жуда кўп афсоналар мавжуд. «махабҳарата» эпоси ҳам унинг шоҳлик даврини таърифлаш билан бошланади ва еттинчи авлодидаги тахт учун кураш тарихини баён қилади. ҳастинапур шоҳлиги анъанага кўра авлоддан авлодга ўтиб келаверган ва унинг барча авлодлари ҳам ўз …
2
фсонавий бир авлиё, «махабҳарата» персонажларидан бири бўлмиш вьяса томонидан сўзлаб берилиши натижасида унинг ёзма нусхаси дунёга келган. деб тахмин қилинади. «махабҳарата» воқеалари «рамаяна» воқеаларига нисбатан кейинроқ содир бўлишига қарамасдан ёзма адабиётга «рамаяна»дан аввал кириб келган. ҳинд мутахассисларининг айтишича «махабҳарата» воқеаларининг бўлиб ўтган даври мелоддан аввалги иккинчи минг йилликлар бўлса, унинг бизгача етиб келган энг даслабки ёзма нусхаси мелоднинг v-vi асрларига тўғри келиши аниқланган. «махабҳарата» ҳам «рамаяна» эпосидек ярим афсонавий ва ярим тарихий асардир. унинг афсонавийлиги эпосдаги образлар тизимининг маъбуд, ярим маъбуд, фаришта, инсон ва ҳайвонлардан ташкил топиб улар орасида бўлиб ўтадиган турли ғайри табиий воқеаларнинг тасвирланиши билан боғлиқ бўлса, эпоснинг тарихийлиги барча давлатлар ва шоҳликлар, уларнинг ҳукмдорлари, воқеалар тафсилотида учрайдиган шахс ва жойлар номининг тарихда ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлганлиги, айримларининг номи эса ҳанузгача сақланиб қолганлиги билан белгиланади. «махабҳарата» эпоси ҳиндуизмнинг муқаддас китоби саналади. чунки, бу асар орқали ҳинд халқи ўзининг муқаддас китоби «бхагавадгита»га эга бўлган ва ҳинд жамиятига уларнинг энг …
3
вга чиқиб бир авлиёнинг шакунтала исмли қизини кўриб севиб қолади ва унга уйланади. улар бир ўғил фарзанд кўриб унга бҳарата деб исм қўядилар. душянта жуда одил ва халқпарвар шоҳ сифатида халқ орасида обру қозонган эди. душянта ўғли бҳаратани тахт вориси сифатида барча илмларга ўргатади. анъанага кўра бҳарата отасидан кейин тахтга ўтиради ва у ҳам худди отасидек одил шоҳ сифатида донг таратади. бҳаратанинг ўзидан кейинги авлодлари ҳам ўз ота-боболаридек мамлакат ва халқни тинчлик ва осойишталик билан таъминлаб, халқ манфаати учун хизмат қиладиган сиёсат олиб борадилар. бҳаратанинг набираси ҳастин шоҳ бўлганидан кейин ўз юртига янги пойтахт қурдиради ва бу шаҳар унинг номи билан, яъни ҳастинапур деб номланиб бҳараталар сулоласи давлатининг пойтахтига айлантирилади. ҳастин шоҳининг набираси куру ҳам кўп йиллар шоҳлик қилади. курунинг набираси эса шоҳ шантана эди. у ганга дарёси маъбудасини севиб қолади ва ундан бир ўғил кўради. ўғлига бхишам деб исм қўяди. вақт ўтиб бир балиқчининг қизи сатьяватига уйланади ва сатьватидан …
4
уйланади. пандунинг иккинчи аёли ҳам бор эди. кунлардан бир кун у ўрмонга овга аёллари билан чиққанида дайди бир найза санчилиб панду оламдан ўтади. унинг аёллари фарзандсиз қоладилар. биринчи аёли кунти қизлик даврида маъбудлар ундан мамнун бўлиб унга бир дуо марҳамат қилган бўлади. бу дуони ўқиб фарзанд кўриш мумкин эди. кунти ўша дуо ёрдамида осмон маъбудларидан уч ўғил кўради ва уларга юдхиштхир, аржун ва бхим деб исм беради. бу дуони у ўз кундошига ҳам ўргатади ва у ҳам икки ўғил кўриб исмларини накул ва сахдев деб атайди. натижада пандунинг икки аёли беш ўғиллик бўладилар. дхритараштра эса юзта ўғил кўради ва уларнинг орасида энг каттаси дурьйодхан эди. уларни курузодалар ва пандунинг ўғилларини пандузодалар деб атай бошлайдилар. бу ака-укаларниннг фарзандларига ҳар соҳа бўйича яхши илм берадилар, устоз дрон уларни ҳарбий санъат сирларига ўргатади. пандузодалар бҳарата авлодлари ичида ҳар соҳада курузодалардан устун бўлиб уларнинг ҳарбий маҳоратда, ахлоқ-одобда намунали эканлиги ҳақида устозлар ҳам жуда кўп …
5
хир бошчилигида пандузодалар. уларнинг бобоси бхишам ва бош вазир видурлар тахтнинг асл ворислари пандузодалар эканлигини яхши англасалар-да, ҳастина​пур​нинг шоҳи кўр дхритараштра бўлгани сабаб адолат​сизлик томонида туришга мажбур эдилар. чунки дхритра​шатранинг ортида оддий халқ турар эди. бхишам ўз жиянлари курузода ва пандузодалар ўртасида уруш чиқмаслиги учун қўлидан келган барча чораларни кўради, ҳатто уруш олдини олиш учун ҳастинапурни икки авлод ўртасида тенг бўлиб беради. пандузодалар уларга берилган ҳудудда бир шаҳар барпо этадилар ва уни маъбуд индра номи билан индрапрастха (ҳозирги деҳли шаҳри) деб атайдилар. лекин оз вақт ўтар-ўтмас тахтга тўймаган курузодалар саркардаси дурьйодхан пандузода​лар қурган бу шаҳарга ҳам кўз олайтира бошлайдилар ва бу ерларни яна қайта тортиб олиш мақсадида найранг йўлига ўтиб пандузодаларни қимор ўйинига таклиф этадилар. бу ўйинга бхишам ҳар қанча қарши чиқмасин курузодалар асл мақсадларини яширган ҳолда «бу бир ўйин» деб бувасини кўндирадилар, пандузодалар қимор ўйинида бор-йўқларини ютказиб ўйинга ўз ерларини ҳам тикишга мажбур бўладилар ва уни ҳам қўлдан бой …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"«махабҳарата» эпоси" haqida

1662751720.doc «махабҳарата» эпоси «махабҳарата» эпоси қадимий ҳинд адабиётининг иккинчи йирик эпоси бу «махабҳарата»дир. эпос ҳиндистон тарихи билан чамбарчас боғлиқдир. чунончи, мамлакатнинг «бҳарат» деб номланиши «махабҳарата» воқеаларидан мерос. ҳиндистон деган ном фақат ўрта асрларда ҳиндистонга мусулмонлар кириб келганидан кейин шаклланган. «махабҳарата» сўзи икки сўздан, яъни «махан» ( «буюк» ва «бҳарата» шоҳнинг исмидан ташкил топган бўлиб «буюк бҳарата» деб таржима қилинади. бҳарата ҳам ҳиндистонда одил ва халқпарвар шоҳ сифатида ном қолдирган бўлиб, кейинчалик унинг исми бутун мамлакатнинг номига айланиб кетган. бҳарата ҳиндистоннинг марказий қисмларида жойлашган ҳастинапур давлатининг (ҳозирги деҳлининг атрофи) шоҳи бўлган. бҳарата ақл ва куч қудратда тенги йўқ шоҳ. унинг давлат...

DOC format, 130,5 KB. "«махабҳарата» эпоси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: «махабҳарата» эпоси DOC Bepul yuklash Telegram