продуцентларни ўстириш усуллари

PDF 6 sahifa 290,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
3-машғулот. мавзу: продуцентларини ўстириш усуллари режа: 1. лаборатория шароитида микроорганизмларни тоза экув культурасини олиш. 2. озуқа муҳити тайёрлаш учун хом-ашё маҳсулотлари. 3. продуцентларни даврий ва доимий ўстириш усуллари. саноат микробиологияси - микроорганизмлар продуцентлари хусусиятларини чуқур ўрганиш асосида олинган билимга асосланади. продуцент - ҳосилдорлиги ва бошқа технологик хусусиятлари бўйича технологиянинг барча талабларига жавоб бера оладиган микроорганизм. фақатгина у ёки бу микроорганизмни ўсиб, ривожланиши учун мўътадил шароит яратилгандагина, продуцент керакли миқдорда ва сифатли маҳсулот етказиб бериши мумкин. микроб - продуцентлари юзаки ва суюқ озуқа шароитида ўстирилади. микроорганизмларни юзаки ўстириш қаттиқ ёки суюқ озуқа муҳитининг сатҳида ўстирилади. қаттиқ озуқа муҳити сифатида агар-агардан тайёрланган муҳитлар, арпа ёки буғдой кепаги кабилар бўлиб, аралаштирилган озуқа муҳити стерил ҳолатда пробиркаларга ёки петри ликобчаларига, шиша идишларга қуйиб чиқилади. керакли микроб экилиб, термостатларга қўйилади ва бу ерда микроорганизмларнинг ўсиши ва ривожланиши бошланади. арпа ёки буғдой каби майдаланган, қуруқ озуқалар махсус тўртбурчак шаклдаги идишларга бир текис сепиб чиқилади. мўътадил ҳароратда …
2 / 6
ил бўлган аралашмадан керакли модда ажратиб олинади. микроорганизмларни суюқликда доимий ўстириш жараёнида ферментёрга бир текисда, доимий равишда озуқа муҳити қуйиб турилади ва шунга мос равишда тайёр маҳсулот сақловчи суюқлик (микроорганизм билан бирга) қуйиб олинади ва ундан керакли модда ажратиб олинади. микроорганизмларни даврий ёки доимий ўстириш шароити бир-биридан фарқ қилади. даврий ўстиришда озуқа муҳитидаги моддалар миқдори бир текисда камайиб, ҳосил бўладиган модда миқдори эса кўтарилиб боради, бу эса микроорганизмнинг ўсиб ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. доимий ўстиришда бу икки кўрсаткич бир текисда туради, шунинг учун ҳам микроорганизмнинг ўсишига ижобий таъсир кўрсатади. микроорганизмларни даврий ўстириш. экиладиган материаллар олишда, кўпинча даврий ўстириш усулидан фойдаланилади. бунда, микроорганизмлар ўсиш даврида ташқаридан қўшимча озуқа моддалари қўшиб берилмайди (агар махсус кўрсатилган бўлмаса) ва олиб ташланмайди. бундай шароитда микроорганизмлар маълум ривожланиш циклини босиб ўтган ҳолда ўсади ва кўпаяди. ривожланиш цикли фазалар ва даврлар алмашинуви билан белгиланади. фазаларнинг бирин-кетин алмашиниш жараёнлари чизмаларда ифодаланиши мумкин. агар, экилган вақтда идишдаги ҳужайралар сони …
3 / 6
бу фазанинг ўсиш даври шунчалик қисқа бўлади. ҳужайра ташқарисида унчалик ўзгариш кузатилмаса ҳам, ҳужайра ичидаги биокимёвий жараёнларда ўзгариш бўлиб ўтади. ҳужайрада рибосомалар сони ва оқсил миқдори кўпаяди, ферментлар тизими фаоллашади. дастлабки даврда микроб популяциялари кўпаймаган ҳолда ҳужайра ҳажми кенгаяди. ii- фаза ўсишнинг тезланиш ёки ўтиш даври. бу фазада ҳужайранинг бўлиниши бошланади, ҳужайрада нуклеин кислоталари (днк, рнк), оқсил миқдори ошади ва ҳужайра ҳажми кенгаяди. ҳужайра сатҳининг унинг ҳажмига нисбати маълум даражага етганда, ҳужайра бўлиниши бошланади, оқибатда микроорганизмлар сони ва унинг ўсиши ортиб боради. бу фаза унчалик узоқ давом этмайди. iii- фаза - ҳужайра сонининг ўта фаол кўпайиш фазаси. экспоненциал ёки логарифмик фаза ҳам деб аталиб, микроорганизм бутунлай мослашиб олгандан кейин, ривожланиши ва кўпайиши озуқа муҳитидаги моддаларни камайиши ҳамда ҳосил бўладиган моддалар миқдорини ошиб боришига эътиборсиз вақтда содир бўлади. микроорганизмларнинг ўсиш жараёнларини микроорганизмларни даврий ўсиши. х - биомасса миқдори (1 мл даги микроб ҳужайраси миқдори); t- вақт, соат; i - лаг-фаза; ii …
4 / 6
г баланд солиштирма ўсиш тезлиги; s - субстрат миқдори; ks - тўйиниш константаси, солиштирма ўсиш тезлиги энг баланд нуқтасининг ярмига тенг бўлгандаги субстрат миқдорига тенг. солиштирма ўсиш тезлиги, шунингдек, модда алмашинуви жараёнида ҳужайрадан ажралиб чиқадиган маҳсулот миқдорига ҳам боғлиқ. микроорганизмларни экспоненциал фазада ўсиши қуйидаги тенглама билан ифодаланади: x= x0e макс  бу ерда, x0  бошланиш давридаги биомасса миқдори ёки ҳужайра сони; e- натурал логарифм асоси. ушбу тенгламани логарифмга солсак, қуйидаги кўриниш ҳосил бўлади: ln x =ln x0 + макс  демак, биомасса миқдори ёки ҳужайра сонининг логарифми бир хил тезликда кўпайиб боради. шунинг учун бу фазани логарифмик фаза деб аталади. микроорганизмларнинг жадаллик билан ўсиш даврида, озуқа таркибидаги моддаларнинг сарф бўлиши ва янги ҳосил бўладиган модда ёки моддаларнинг миқдори ҳам жадаллик билан ўзгариб боради. оқибатда, жой талашиш пайдо бўлиб, ҳужайралар бир - бирларига халақит берадиган бўлиб қоладилар, озуқа моддаларнинг ҳужайрага кириши ва метаболитларнинг ҳужайрадан чиқиши сусаяди. ўсиш тезлиги пасаяди, ҳужайранинг …
5 / 6
дир ҳужайралар сонидан ортган даврдан бошланади. ҳужайра яшаши учун шароит йўқ, барча заҳира моддалар ишлатилиб бўлинган бўлади. микроорганизмларни даврий кўпайтириш усули, кейинги асосий ферментация қайси усулда олиб борилишидан қатъий назар экув материаллари тайёрлаш учун кенг қўлланилади. доимий кўпайтиришнинг афзалликларидан қатъий назар, кўпгина саноат жараёнлари ҳанузгача даврий кўпайтириш усулида олиб борилади. бунга асосий сабаб микроорганизмлар хусусиятларининг ўта мураккаб ва тез ўзгарувчанлигидир. шунинг учун ҳам, микроорганизмларнинг кўпайиши ва ривожланиш фазаларини яхши таҳлил қилиш, улар иштирокидаги технологик жараёнларни муваффақиятли олиб боришга асос бўлиб хизмат қилади. микроорганизмларни доимий (узлуксиз) кўпайтириш. даврий ўстириш жараёнида, микроорганизмларни энг кўп кўпайиш имкониятлари тўлиғича ишлатилмайди. уларнинг энг фаол даври - логарифмик фаза даври, ишлаб чиқариш циклининг жуда кам қисмини эгаллайди, циклнинг асосий қисми ўсишнинг лаг - ва секинланиш фазаларига сарфланади. даврий ўстириш жараёнида ҳужайра ҳар доим ўзгариб туради. дастлаб озуқа муҳитидаги моддалар миқдори кераклигидан кўп, кейинроқ эса аста секин етишмовчилик бошланади ва метаболитлар тўплана боради. бу метаболитларнинг кўпчилиги микроорганизмларнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"продуцентларни ўстириш усуллари" haqida

3-машғулот. мавзу: продуцентларини ўстириш усуллари режа: 1. лаборатория шароитида микроорганизмларни тоза экув культурасини олиш. 2. озуқа муҳити тайёрлаш учун хом-ашё маҳсулотлари. 3. продуцентларни даврий ва доимий ўстириш усуллари. саноат микробиологияси - микроорганизмлар продуцентлари хусусиятларини чуқур ўрганиш асосида олинган билимга асосланади. продуцент - ҳосилдорлиги ва бошқа технологик хусусиятлари бўйича технологиянинг барча талабларига жавоб бера оладиган микроорганизм. фақатгина у ёки бу микроорганизмни ўсиб, ривожланиши учун мўътадил шароит яратилгандагина, продуцент керакли миқдорда ва сифатли маҳсулот етказиб бериши мумкин. микроб - продуцентлари юзаки ва суюқ озуқа шароитида ўстирилади. микроорганизмларни юзаки ўстириш қаттиқ ёки суюқ озуқа муҳитининг сатҳида ўстирилади...

Bu fayl PDF formatida 6 sahifadan iborat (290,1 KB). "продуцентларни ўстириш усуллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: продуцентларни ўстириш усуллари PDF 6 sahifa Bepul yuklash Telegram