turkiystonning rossiya tomonidan bosa olinishi davrida ta'lim-tarbiya, maktab va pedagogik fikrlar tarqqiyoti

PPT 32 pages 808.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 32
powerpoint presentation режа: 1. туркистоннинг россия томонидан босиб олиниши даврида таълим-тарбия, мактаб ва педагогик фикрлар тараққиёти. 2. туркистонда жадидчилик ҳаракати, унинг мақсад ва вазифалари. 3. янги усул мактабларининг пайдо бўлиши, жадидчиларларнинг янги усул мактабларини ташкил этиш борасидаги фаолияти. 4. бехбудий ва абдулла авлонийнинг педагогик ғоялари россиянинг босқинчилик юриши хiх асрнинг иккинчи ярмига тўғри келади. чунки бу даврда собиқ империя ўрнида 3 та хонлик – бухоро амирлиги, хива ҳамда қўқон хонликлари бўлиб, булар ўртасида низо кучайган эди. бундан фойдаланган чор ҳукумати ўзининг ёвуз ниятларини амалга оширишга киришиб дастлаб қозоғистонни ўзларига тобе қилдилар. сўнгра қозоғистон орқали 1864 йилда туркманистон, чимкент, авлиё отани, 1865 йилда тошкентни забт этдилар. 1867 йилда еттисув вилояти, 1868 йилда самарқанд, 1876 йилда фарғона вилояти россия қўлига ўтди. хiх асрнинг ўрталарида туркистон ўлкасида бошланғич маълумот берадиган мактаб ҳамда ўрта ва олий диний таълим берадиган мадрасалар мавжуд эди. шаҳар мактабларида диний таълимдан ташқари, умумий таълим элементлари – ёзиш ва ҳисоблаш …
2 / 32
малга оширди. бевосита унинг ташаббуси билан 1884 йили ўз саройида мактаб очилиб, бу мактабда рус ўқитувчиси ва мирзо. раҳмонқули қори каби маҳоратли таълим-тарбия усталари ёшларга билим бериш иши билан шуғулландилар. феруз фармонига мувофиқ 1904 йилнинг 10 ноябрида урганчда биринчи янги усул мактаби очилди. унда ҳусайн қўшаев деган туркиядан келган ўқитувчи ёшларга таълим-тарбия бера бошлади. марказий (ўрта) осиё аҳолисининг саводхондик даражаси қуйидагича белгиланган: тожиклар – 99,5 % саводсиз; қирғизлар – 99,4 % саводсиз; туркманлар – 99,3 % саводсиз; ўзбеклар – 98,4 % саводсиз; қозоқлар – 97,9 % саводсиз деб ҳисобланган. диний таассуф ва фанатизмга қарши кураш. диний ақидаларга асосланган ўрта аср мактаблари ўрнига оврўпо қабиладаги дунёвий илмларни она тилида ўқитишга мосланган янги усулдаги мактабларни ташкил этиш, феодал даври маориф тизимини ислоҳ қилиш. жадидчилик ғояларини кенг халқ оммасига етказиш ниятида янги ўзбек адабий тилини ишлаб чиқиш, матбуот ҳурлиги учун кураш, халқ оммасига тушунарли адабиёт ва театрни яратиш. хотин-қизларни паранжидан чиқариш ва жадид …
3 / 32
ний ўзининг дастурида қуйидаги олти асосий масалаларни қўяди: қуръондаги ҳар қандай диний масала юзасидан кишилар билган ҳолда ўзлари эркин фикр юрицинлар. бировнинг бировга кўр-кўрона эргашиши қатъий манн қилинсин. мадрасаларда ўқитиладиган ҳошия ва шрқ каби қуруқ мазмунга эга бўлган ва мадраса ўқувчилари учун фойдасиз бўлган ҳамда уларнинг 8-10 дақиқа вақтини бекорга олувчи дарслар дарс жадвалларидан олиб ташлансин. мадрасаларда қуръони карим, ҳадиси шариф, уларнинг таржималари ва ислом тарихи каби дарслар ўтилсин. арифметика, тарих, жўғрофия, табобат, хандаса, мантиқ, фалсафа ва бошқа дунёвий фанларни ўқишга қаршилик кўрсатилмасин. ҳар бир ишда мусулмончиликни муҳаммад алайҳиссалом давридаги қадимий ислом маданиятига қайтариш кўзда тутилсин. бутун алифбони бирдан ўргатиш оғирдир. бошида уч, беш ҳарф ўргатиш боришдур; биринчи дарсдан шогирдлари ёзишни бошламасликлари даркор; дарслар муайян соатларга, қисмларга ажратилиб ўргатилиши лозим; ўқувчи бир дарсни ўзлаштиргунча иккинчисига ўтилмаслик керак; ҳарфлар билан таништирганда, улар ҳақида кенгроқ маълумот берилгани маъқул. туркистонда жадидлар ҳаракати асосчиларидан бири, жаҳонга машҳур бўлган ўзбекнинг ягона жўғрофияшуноси, атоқли жамоат арбоби, …
4 / 32
аб икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқич – ибтидоий қисм, деб номланган. бунинг таҳсил муддати тўрт йил. биринчи йилида: форсча ва арабча ёзув ҳамда ўқишни ўрганилган. суралар ёд олинган. ҳисоб дарси ўргатилган. умуман бир йил давомида ёзмиш ўқимишни тўлиқ ўрганганлар. иккинчи йилида: хафтияк, имон ва эътиқоддан дарс, форс, туркий ва араб тилида шеърлар, қасидалар ўқитилган. учинчи йилида: қуръони карим, ислом ибодати, тажвид, саъдийдан насиҳатлар, форс ва туркий тил пухта ўргатилиб, ундан иншолар ёздириларди. ҳисобдан турли тақсимот ва иш юритиш каби зарурий жиҳатлар ўқитилган. тўртинчи йилида: эса калому шариф, муфассал тажвид, форсий ва туркий назм ва наср, ахлоқ дарси, туркий ва форсий тил, ҳисоб тарих, жўғрофия ўқитилган. мактабнинг иккинчи босқичи – рушадия бўлиб, бунга тўрт синф – ибтидоий қисмни тамомлаганлар ўтказилар эди. бу босқичда ўқитиладиган дарс ва илмларнинг мундарижаси қуйидагича: биринчи йили араб тили, жўғрофия, шафақия, форс тили, таржима жумла мухтасар, тарихи анбиё ва ислом тарихи, саъдийнинг «гулистон», туркий тили ўқитилган; …
5 / 32
савдо-сотиқ ишларини кенг ривожлантириш, касса очиб миллий даромадни кўпайтириш зарурлиги ҳақида тушунтиришлар олиб борарди: «иморат қилмоқчи бўлсак режа лойиҳаси лозимки, муҳандисларга муҳтож бўлурмиз. аммо, биз ҳануз муҳандис илмини билмаймиз. контур ва расмий дафтар тутиб, касса тузиб тижорат этмоқ лозим?» деганди. мунаввар қори зиёли ёшларни чет элга юборишни, у ерда илм-фанни ўрганишни тарғиб қилади. масалан, у 1916 йили тошкентда йиғилишда нутқ сўзлаб шундай дейди: “ўзбек зиёли болаларининг германияга юбориб ўқитишга жуда муҳтожмиз, болалар ўқуб, илм таҳсил олиб келсалар, миллатга катта хизмат қила оладилар” мунаввар қори ўлканинг қолоқлиги сабабини ахтарар экан: “бизнинг туркистон мамлакати тупроқ, сув ва ҳаво жиҳатидан энг бой мамлакатлардан бўла туриб, на учун ўзимиз бундан фойдалана олмаймиз?” деб афсус-надоматлар қилади. “мана, кетма-кет етган бундай саволларга жавоб бермак учун нодонлик ва оламдан хабарсизлик, демакдин бошқа чора йўқдир. бу нодонлик ва дунёдан хабарсизлик балосидан қутилмак учун аввал орамизда ҳукм сурган бузуқ одатларнинг бузуқлиғини билмак ва ўрганмак керакдир”, дейди у. абдулла авлоний …

Want to read more?

Download all 32 pages for free via Telegram.

Download full file

About "turkiystonning rossiya tomonidan bosa olinishi davrida ta'lim-tarbiya, maktab va pedagogik fikrlar tarqqiyoti"

powerpoint presentation режа: 1. туркистоннинг россия томонидан босиб олиниши даврида таълим-тарбия, мактаб ва педагогик фикрлар тараққиёти. 2. туркистонда жадидчилик ҳаракати, унинг мақсад ва вазифалари. 3. янги усул мактабларининг пайдо бўлиши, жадидчиларларнинг янги усул мактабларини ташкил этиш борасидаги фаолияти. 4. бехбудий ва абдулла авлонийнинг педагогик ғоялари россиянинг босқинчилик юриши хiх асрнинг иккинчи ярмига тўғри келади. чунки бу даврда собиқ империя ўрнида 3 та хонлик – бухоро амирлиги, хива ҳамда қўқон хонликлари бўлиб, булар ўртасида низо кучайган эди. бундан фойдаланган чор ҳукумати ўзининг ёвуз ниятларини амалга оширишга киришиб дастлаб қозоғистонни ўзларига тобе қилдилар. сўнгра қозоғистон орқали 1864 йилда туркманистон, чимкент, авлиё отани, 1865 йилда тошкентни з...

This file contains 32 pages in PPT format (808.0 KB). To download "turkiystonning rossiya tomonidan bosa olinishi davrida ta'lim-tarbiya, maktab va pedagogik fikrlar tarqqiyoti", click the Telegram button on the left.

Tags: turkiystonning rossiya tomonida… PPT 32 pages Free download Telegram