tarixiy hujjatlar ta'limotlari

PPTX 22 sahifa 1,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 22
презентация powerpoint ўзбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети иқтисодий таълимотлар тарихи фанидан мавзусида тақдимот маърузачи пардаев л.ф. “қадимги дунё иқтисодий ғоялари” 3-мавзу. қадимги дунё иқтисодий ғоялари 1 қадимги шарқ мамлакатларида иқтисодий ғояларнинг шаклланиши. 2 3 антик дунё иқтисодий ғоялари ix-xii асрларда ўрта осиёдаги иқтисодий ғоялар ва темурийлар давридаги иқтисодий қарашлар дастлаб қулдорлик жамияти шарқда синфий ажралиш бошланган жойларда, месопотамия (тигр ва ефрат дарёлари оралиғида) ва мисрда эрамиздан аввалги iv минг йилликда юзага келади. бунга асосий сабаб шуки, бу ерда технологик инқилоб рўй берди, металл қуроллар ишлатила бошланди, қишлоқ хўжалигида интенсив, кўп ҳолларда суғорма деҳқончиликка ўтилди, шу асосда нисбатан турғун қўшимча маҳсулот олиш имкони туғилган. оқибатда жамиятда меҳнат тақсимотини ривожлантиришга, кўпгина ҳунармандчилик соҳаларининг ажралиб чиқишига, синфий табақаланишга туртки бўлди. месопотамия металл қуроллар ишлатила бошланди қишлоқ хўжалигида-деҳқончилик мисрда металл қуроллар ишлатила бошланди қишлоқ хўжалигида-деҳқончилик қадимги ҳиндистон «ману қонунлари»да (м.а. iv-iii асрлар) хукмронлик кўшимча маҳсулот кўшимча маҳсулот синфий …
2 / 22
лигининг кафолати йўқ бўлган ўша шароитда қарздор қулчилик хўжалик ривожига олиб келар эди. бундай жараёнлар солиқ тўловчилар ва ҳарбийлардан ажралиб қолиши мумкин бўлган давлатнинг кучсизланишига олиб келган. сакланиб қолган ёдгорликларда, ёзма қонунларда иқтисодий ғоялар ҳам мавжуд, унда мустақил ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тартибга солиш бўйича муҳим фикрлар берилган. эрамиздан аввалги xviii асрда бобил (вавилон) да (м.а.1792-1750 йй.) подшолик қилган хаммурапи (баъзи манбаларда хаммураби) қонун тўпламлари (жами 282 та) диққатга сазовор (м.а.1760 й.). бу тўплам 1901-1902 йй. суза шаҳри қолдиқларини археологик қазиш пайтида топилган (франция пойтахти париждаги машҳур музей - луврда сақланяпти). нусҳасини бмт биносидаги музейда ҳам кўриш мумкин. қадимги ҳиндистоннинг «ману қонунлари»да (м.а. iv-iii асрлар) ижтимоий меҳнат тақсимотининг, ҳукмронлик ва бўйсуниш институтларининг мавжудлиги айтилади. ҳиндистондаги иқтисодий ғояларни акс эттирувчи қадимги ёдгорлик «артхашастра» (м.а. iv-iii асрлар оралиғида)дир (том маъноси бўйича ифода, амалий ҳаёт тўғрисидаги фан, бу асар м.а. iii-ii асрларда тўлдирилган). бу қадимий ва муҳим тарихий ёдгорликдир (у чандрагупта i …
3 / 22
ни ii минг йиллик охири - i минг йиллик бошларидаги воқеаларни акс эттиради ва жуда қадимий ёдгорликдир идеал ҳаёт тарзи қуйидагича талқин этилган бўлиб, унингча ердан шундай жойни топиш ёки яратиш керакки, у ерда кўп овқат пиширилиши, доим катта бўлак гўшт тегиши, отлар пишқириб туриши, от-арава ғилдираклари жаранги чиқиши, қамчилар доим кўтарилиб, овози чиқиб туриши, одамлар жағи тинмайдиган (овқат ейишда), зираворлар етарлича яшириб қўйилган, хушбуй ҳидлар аримайдиган, яхши ҳаёт учун керакли барча нарсаларни истакка қараб кўп миқдорда сақланадиган омборлар бор жой тушунилган. «авесто» бўйича турли табиий офатларга қарши заҳира озиқ-овқатлар барпо қилиш қўллаб-қувватланади (конфуцийлик ва бошқа таълимотларда ҳам бу ғоя катта ўринни тутади). «авесто»нинг ёзилиши жиҳатидан кейинги даврга мансуб фикрларда, масалан, чорвадорлар ҳамкори йим тўғрисидаги афсонада «олтин аср»даги мол-қўйларнинг мўл-кўллиги ҳақида сўз юритилади. йимнинг хизмати улуғланиб, кучли совуқ, кор ва сув тўфонидан ҳайвонлар ва одамларни қутқариш учун «вару» (қўрғон) қурдириб, унга сув ўтказади, майда ва йирик моллар, одамлар, ит, қуш, …
4 / 22
нь юй» тўпламида («суҳбатлар ва мулоҳазалар») ўз ғояларини жамлаган. олим келажак ривожини ўтмишдан излайди. шу даврда обрўси пасайган зодагонларнинг манфаатини ҳимоя қилади (бу ғоялар кейинчалик кен-цзи (м.а.312-289 йй.), сюнь-цзи (313-278 йй.) ва бошқалар томонидан давом эттирилган). ёшларнинг қарияларга ҳурмати, уларга қарши чиқмаслик ғояси асос қилиб олинган. давлат бу катта оила, подшо эса «халқлар отаси»дир, бойликлар нисбатан текис тақсимланиши керак, солиқларни меъёрида сақлаш, ер ишларини яхши бажариш, ҳаммани ўз вазифаларини бажонидил ато этиши зарур дейилади («халқлар отаси» тушунчасининг ибтидосига эътибор беринг). етарлича таъминот тамойили инсоннинг жамиятдаги ўрнига боғлиқ ҳолда белгиланган (яъни синфийлик тамойили мавжуд). эксплуатация қўллаб-қувватланади, жамиятда ҳамманинг ўз аниқ жойи бўлиши керак, дейилган, яъни ҳукмдор, тобеъ, ота, ўғил. бошқариш маълум қонун асосида эмас, балки оддий одат бўйича бўлиши, оғир солиқ ва мажбуриятлар бўлмаслиги таъкидланади. сюнь-цзи давлатнинг иқтисодий жиҳатдан кучайиши тарафдори эди, одамларнинг бойликка интилишини қораламаган (улар қонун асосида иш юритишса бас). аммо инсон бир вақтнинг ўзида кўп касб эгаси бўла …
5 / 22
қуролларидан фойдаланмаслиги керак. кўриниб турибдики, унда реакционлик элементлари бор, аммо бу ғояда халқ оммасининг норозилиги ҳам акс этган, чунки цивилизация ютуқлари эксплуатация манфаатларига ҳам хизмат қилаётган эди. бунда курашдан воз кечиш, давлатнинг халқ ҳаётига аралашувини инкор этиш фикрлари устун келган. антик дунё иқтисодий қарашлари платон (афлотун, тахминан м.а. 427-347 йй.) файласуфлар - давлатни бошқарувчилар ҳарбийлар - давлатни бошқариш аппаратининг бир қисми аристотель «қул - тирик қурол, қандайдир тирик мулк» у «ҳақиқий бойлик» цицерон марк туллий (м.а. 106-43 йй.) қишлоқ хўжалигини қўллаган қулдорлар билан бирга савдогар ва судхўрларнинг манфаатини ҳам ҳимоя қилди. «қора» тоифа - деҳқон, ҳунарманд ва савдогарлар қиймат (қиммат) товарлилик савдо ва судхўрликни бойиш манбаи деб ҳисоблади антик дунё иқтисодий қарашлари платон (афлотун, тахминан м.а. 427-347 йй.) файласуфлар - давлатни бошқарувчилар ҳарбийлар - давлатни бошқариш аппаратининг бир қисми «қора» тоифа - деҳқон, ҳунарманд ва савдогарлар антик дунё иқтисодий қарашлари антик дунё намоёндалари солон (м.а. 640/635-559 йй.) афинада перикл (м.а. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 22 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tarixiy hujjatlar ta'limotlari" haqida

презентация powerpoint ўзбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети иқтисодий таълимотлар тарихи фанидан мавзусида тақдимот маърузачи пардаев л.ф. “қадимги дунё иқтисодий ғоялари” 3-мавзу. қадимги дунё иқтисодий ғоялари 1 қадимги шарқ мамлакатларида иқтисодий ғояларнинг шаклланиши. 2 3 антик дунё иқтисодий ғоялари ix-xii асрларда ўрта осиёдаги иқтисодий ғоялар ва темурийлар давридаги иқтисодий қарашлар дастлаб қулдорлик жамияти шарқда синфий ажралиш бошланган жойларда, месопотамия (тигр ва ефрат дарёлари оралиғида) ва мисрда эрамиздан аввалги iv минг йилликда юзага келади. бунга асосий сабаб шуки, бу ерда технологик инқилоб рўй берди, металл қуроллар ишлатила бошланди, қишлоқ хўжалигида интенсив, кўп ҳолларда суғорма деҳқончиликка ўтилди, ш...

Bu fayl PPTX formatida 22 sahifadan iborat (1,2 MB). "tarixiy hujjatlar ta'limotlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tarixiy hujjatlar ta'limotlari PPTX 22 sahifa Bepul yuklash Telegram