шоир бҳаратрихари ижоди

DOC 63,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662752536.doc шоир бҳаратрихари ижоди bharatrihari бҳаратрихари яшаган давр император ҳарша шоҳлик қилган даврга тўғри келади. у ҳақидаги дастлабки маълумот хитойлик сайёҳ и цзинь асарларида учрайди. унга кўра бҳаратрихари vii аср ўрталарида яшаган деб тахмин қилинади. лекин унинг қачон оламдан ўтгани хақида маълумот йўқ. и. цзиньнинг бҳаратрихари ҳақидаги маълумоти кўп асрларгача хитой чегараларидан ташқарига чиқмаган. фақат xix асрда и. цзиньнинг саёҳат таассуротлари инглиз тилига таржима этилганидан кейин европа бҳаратрихари номи билан биринчи бор танишади. ҳиндистонда эса унинг номи дастлаб ix асрда сомадева сурнинг «янастилака» асарида учрайди. номаълум муаллиф томонидан ёзилган бир шеърда ҳам бҳаратрихари ҳақида сўз юритилган бўлиб у қуйидаги мисраларни битган: есть много великих поэтов, есть много великих ученых, но только один бҳаратрихари велик как поэт и ученый. бҳаратрихари ўз дунёқарашига кўра умумжамият қарашларидан фарқли равишда динийликдан йироқ бўлган. бҳаратрихари шеъриятининг мазмуни муқаддас китоблар, улардан ҳам аввал яратилган ведалар, ва қолаверса, яратганни ҳам танқид қилиш билан боғлиқ бўлгани сабаб ўз …
2
оҳазаларнинг ҳаётий аҳамияти айнан адабиёт саҳифаларида ёритиб берилади. жумладан, мокша ( руҳ озодлиги ҳақидаги қарашлар эса «махабҳарата» эпосининг ўн иккинчи китобини тўлиқ эгаллаган. у «мокшадҳарма» деб аталади. бхагавадгитанинг олтинчи китоби ҳам шу муаммога бағишланган. бҳаратрихари асосан грамматика мутахассиси бўлган. у патанжали, панини каби буюк грамматик​ларнинг асарларига ҳам изоҳлар ёзган. у грамматикани барча билимларнинг асоси деб билган ва уни қуйидагича баҳолаган: высочайшим из подвижничеств, наиближайшим к брахману, мудрые называют первой грамматику среди вед. яна бир шеърида: есть первая ступень на лестнице к освобождению; это прямая дорога для всех, жаждущих мокши. грамматикани билмасдан туриб гапни тўғри тушуниш мумкин эмас, демак гапни тўғри тушунмаслик ведаларни тўғри тушунмасликка олиб келади. шу сабаб грамматикани билимлар асоси деб ҳисоблаган бҳаратри​хари. унинг бундай қарашлари ортодоксал брахманлар фикрига доим қарши бўлиб улар билан доим тўқнашувга учрар эди. шу сабабли ҳам кўп вақтларгача у ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса ёзмаган. унинг ҳаёти ҳақидаги маълумотлар кўпинча иккинчи даражали манба деб …
3
си вакили бўлган хотинидан викрама​дитья туғилади, шудра кастасидаги аёлидан бҳаратри​ха​ри туғилади. паст табақа вакили бўлганлиги сабабли дарсда барча ўқувчилар билан бирга ўтириб эмас, балки пастда, ер остида ўтириб билим олади. устози икки мисра шеърни таҳлилга берганида юқоридаги уч ўғил шеърнинг иккинчи қаторини тушунмаганлигини билдири​ши керак эди. шуни қилмаганлиги учун устоздан гап эшитади. шунда у ўрнидан туриб юқорига чиқиб иккинчи мисрани мазмунини айтиб беради. устози эса унинг билимдонлигидан ҳайратда қолган экан». голландиялик миссионер рогер ҳам ҳиндистонга сафар қилиб у ерда бҳаратрихари ҳақида эшитганларини ўз китобида ёзиб қолдирган. кўп китобларда бҳарат​рихарига «шудра» кастаси вакили, лекин жуда ақлли, зеҳнли, илмли деб таъриф берилади. бҳаратрихари, юқорида айтганимиздек, асосан грамматика мутахассиси сифатида танилган. лекин у яхшигина шоир ҳам бўлган ва ундан ажойиб мазмундаги шеърлар мерос бўлиб қолган. бҳаратрихари икки янги жанр яратиш билан ўз даври шеърияти ривожига катта ҳисса қўшган. улар: «шатака» ва «дашака» («ўз миралик») жанрлари бўлиб «шатака» «юз мисра», «дашака» эса «ўн миср» …
4
асари ҳақида сўз юритади. бу «шатакатраям» бўлиб уни «тришати», яъни «уч юз мисра» деб ҳам атайдилар. бу асар тўлиқ ҳолда мавжуд. бҳаратрихарига тегишли бошқа асарлар ҳақида бошқа сўз юритилмаган. xvii-xviii асарларга келиб бҳаратрихарининг аниқ учта асари борлиги аниқланган. булар: «шатакатраям», «вакьяпадия» ва «махабхашьятика». «шатакатраям» 1948 йилда ҳинд математиги, филологи ва тарихчиси д.д. косамби томонидан ишлан​ган. у бу асарнинг танқидий матнини нашр эттиради. косамби саккиз юз мисралик асарни тўлиқ ўрганиб чиқади. асарнинг биринчи қисми «нитишатака​дир». у маъбудни куйлаш билан бошланади. мана шу қисмда муаллиф ҳақида маълумот борилган. «нити» сўзининг лексик маъноси сиёсат, этика, билим ва шунга ўхшаш маъноларда ишлатилиши мумкин. лекин бу ерда унинг маъноси «ҳақ қарашлари», яъни «яратганнинг сиёсати» маъносида қўлланилган бўлиб бхратриҳари яратган ҳақидаги ўз қарашларини мана шу асар мазмунида берган. «нитишатака»да ҳам ўнта «дашака»​дан ташкил топган. «дашака»ларнинг номлани​ши қуйидагича, масалан, «аҳмоқлар ҳақида ўнлик», «олим​лар ҳақида ўнлик», «бойлик ҳақида ўнлик», «ўзгаларга ёрдам ҳақида ўнлик», «тақдир ҳақида ўнлик», «карма ҳақида …
5
й в дураков обращает. друзей ( во врагов и незримое – в зримое, амриты сладость – в смертельнейший яд! бҳаратрихари дунёни, уни англаш учун яратилган барча билимларни, ундаги қонун қоидаларни, барча динларни, инсон ҳаётинин ҳар бир икир-чикирини, ғам-ташвиш ва муаммоларини чуқур ўрганади. аввалига адиб бу билимларнинг барчасига, хоҳ улар диний бўлсин, хоҳ фалсафий, хоҳ халқ тажрибаси меваси бўлсин, қаттиқ ишонади ва уларни инсонни бахт-саодатга элтувчи билимлар сифатида қабул қилади. лекин ҳаёти давомида на мантра(тиловат)лардан, на ибодатдан, на олган чуқур билимларидан инсон бахтли, саодатли ҳаётга эриша олмаётганлигини кузатавериб бу билимлар ҳаётда ўз мазмунини оқламаслигини, улар инсоннинг ҳеч бир муаммосини ҳал қила олмаслигини тушуниб етади. ҳеч қайси билимдан ўз саволларига тўлиқ жавоб топа олмаган бҳаратрихари яратувчини бир «кривуля», яъни «ўз ўзини пайсалга солувчи» экан деган хулосага келади ва бу хулосаларини ўзининг шеърий мисралари орқали баён этади. бҳаратрихаридаги бу ички қарама-қаршиликлар унинг олам ва ундаги билимлар ҳақидаги фикрларининг тубдан ўзгаришига олиб келади. шоир …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "шоир бҳаратрихари ижоди"

1662752536.doc шоир бҳаратрихари ижоди bharatrihari бҳаратрихари яшаган давр император ҳарша шоҳлик қилган даврга тўғри келади. у ҳақидаги дастлабки маълумот хитойлик сайёҳ и цзинь асарларида учрайди. унга кўра бҳаратрихари vii аср ўрталарида яшаган деб тахмин қилинади. лекин унинг қачон оламдан ўтгани хақида маълумот йўқ. и. цзиньнинг бҳаратрихари ҳақидаги маълумоти кўп асрларгача хитой чегараларидан ташқарига чиқмаган. фақат xix асрда и. цзиньнинг саёҳат таассуротлари инглиз тилига таржима этилганидан кейин европа бҳаратрихари номи билан биринчи бор танишади. ҳиндистонда эса унинг номи дастлаб ix асрда сомадева сурнинг «янастилака» асарида учрайди. номаълум муаллиф томонидан ёзилган бир шеърда ҳам бҳаратрихари ҳақида сўз юритилган бўлиб у қуйидаги мисраларни битган: есть много великих по...

Формат DOC, 63,5 КБ. Чтобы скачать "шоир бҳаратрихари ижоди", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: шоир бҳаратрихари ижоди DOC Бесплатная загрузка Telegram