мовароуннаҳр тиббиётида микроскоп кашф қилингунча қадар бўлган даврда гистология фанининг шаклланиши (x-xix асрлар)

DOC 64,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1664824004.doc мовароуннаҳр тиббиётида микроскоп кашф қилингунча қадар бўлган даврда гистология фанининг шаклланиши (x-xix асрлар) ўрта асрларда мовароуннаҳар ҳудудида яшаган йирик тиббиёт алломалар илмий меросида тўқималар ҳақидаги тиббий фикрлар ва касалликларни ўрганишдаги заминий илмий мулоҳозалар мовароуннаҳрда илмий тиббиётнинг энг ривожланган даври хxii асрларга тўғри келади. бу даврда ўлкамизда машҳур тиббиёт олимларидан абу али ибн сино, абу абдуллоҳ илоқий, исмоил журжоний, маҳмуд ибн умар чағминий, нажбуддин самарқандий ва бошқа тиббиёт мутафаккирлари яшаб, биргина амалий тиббиётни эмас балки назарий тиббиёт билан шуғулланиб катта муваффақиятларга эришганлар. маълумки, тиббиёт фанининг назарий қисми инсон организмининг тузилиши, ундаги айрим аъзо ва тизимларнинг вазифасини, уларнинг турли касаллик ҳолатлардаги ўзгариши ва бу ҳолатларнинг умумий сабаблари каби бир қанча масалаларни кўриб чиқади. гистология фани ҳам шу назариянинг бир қисми хисобланади. 1990 йилда а.а. қодировнинг ёзишича, «ибн синонинг асосий хизмати шундаки, у ўз фаолияти ва асарларида ўрта осиё ҳудудида ривожланган амалий ва назарий тиббиётни умумлаштирди, уни бошқа қўшни шарқ мамлакатлари тиббиёти …
2
нерв толалари, уларнинг шакллари, турлари ва вазифаларини тўғри англаб етганлигидан далолат беради. бу масалаларни пухтароқ ўрганиш морфологик фанларнинг тарихий тараққиётида «тиб қонунлари» нинг аҳамияти катта эканлигини кўрсатди. бундан ташқари, ибн сино аъзо ва мушакни ҳаракатлантирувчи толаларнинг тузилиши ва вазифаларини моҳирона тушунтириб берган. ибн синонинг ёзишича: «қачон мушак қисқарса, бойлоққа туташган пайни ва ўзидан аъзо томон ўтган асабни тортади». мушак ёзилганда пай бўшашади ва асаб толалари узоқлашади деб фикр юритади, ибн сино «тиб қонунлари» асарини i китобининг биринчи фаслида. асаблар, мушаклар, пайлар ва бойламлар ҳақидаги бўлимида ушбу аъзоларнинг гистологиясига яқин ўз фикрларни билдиради. аллома тиббиётни назарий ва амалий қисмларга бўлиб, чуқурроқ ўрганган. у «тиб қонунлари» асарининг iii бобини инсон аъзолари ва уларнинг тузилишига бағишлаган бўлиб, ҳар бир аъзо ва тузимларнинг тўқима тузилишларига ҳам алоҳида эътибор берган. ибн синонинг «тиб қонунлари» асари ўз давридаги табобат фанини муфассал қомусидан иборат бўлган бўлса, илгарилари тиббиёт асосан ҳунар ҳисобида тан олиниб, у билан шуғулланувчилар назарий …
3
анган аъзолардаги тўқималарнинг патологик ўзгариш жараёнларини яхши тушуниб етган бўлиши муқаррар. буни исботи сифатида ибн синонинг қуйидаги қимматли тиббий фикрларини мисол қилиб келтириш мумкин. ибн сино организмдаги аъзоларни уларнинг функционал даражаларига қараб бир неча гуруҳга бўлади: бошқарувчи органлардан мия сезги ва ҳаракатнинг келиб чиқиш ўрни ҳисобланиб, ундан ва орқа миядан ўсиб чиққан нервлар «мияни ўтказувчи ходимлари» дир. жигар озиқлантириш қувватининг келиб чиқиш ўрни бўлиб, унинг ўтказувчи ходими веналардир деб таъриф берган. ибн сино тиббий-биологик, айниқса заминий морфологик фанлар ривожига катта ҳисса қўшган буюк олим. заминий фанлар ичида анатомия фани асосий ўрин эгаллайди ва бу фан тараққиёти тиббиётда ибн сино номи билан боғлиқдир. ибн синонинг тўқималар ҳақида яратган таълимотлари кўп жиҳатдан суяклар, суякларни бирлаштирувчи юмшоқ тўқималар, мушаклар фаолиятига ва аъзоларни ташкил этган тўқималарга бориб тақалади. ибн синога қадар тўқималар ҳақида, уларнинг сони ҳақида ҳам фикрлар бўлган бўлсада, уларда чалкашлик кўп бўлган. ибн синонинг тўқималар ҳақидаги таълимоти биргина визуализм асосида эмас, балки …
4
узилма, лекин ибн сино бу толаларни кўрмасдан туриб, у ҳақда фикр юритганлиги кишини таажжубга солади. унинг иккинчи ноёб фикри «мушаклар шу майда толалар ҳисобига қисқаради» деб айтган фикридир. бу микроскопгача бўлган даврдаги катта кашфиёт ҳисобланади. буюк аллома мушакларини аъзо деб тушунтирган ҳолда, унинг таркиби “мушак толаси, нерв ва қон томирларидан иборат” деган фикри бу бугунги куннинг гапидир. ибн синогача мушак ичида бўшлиқ бор деган тушунча бор эди, олим эса: «мушак қонга яқин, лекин унинг ичида бўшлиқ йўқ» - деб мутлақо тўғри фикр билдиради. ибн сино қон томирлари деворини ташкил қилган тўқималар ҳақида гистология фанига яқин фикрлар билдирган. энг муҳими, томирлар деворининг қаватлардан иборат эканлигини микроскопсиз айтиб ўтган. яна муҳим фикрлардан бири, қон томир деворининг тузилиши гемодинамик омиллардан бири-қон босимига боғлиқлиги ҳақидаги фикридир. олимнинг фикрича, юракка яқин артериялар девори икки қаватдан иборат, айрим веналар девори эса бир қаватдан, лекин портал вена девори икки қаватдан иборат деган фикрни ўртага ташлайди. биринчидан, бу …
5
фалари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиб, кейинчалик амалий тиббиётда беморларни даволашда бу жиҳатлар эътиборга олинган бўлиниши керак. xii аср охири xiii аср бошларида фаолият кўрсатган машҳур ватандошимиз умар чағминийнинг «кичик қонунча» асари ўн бобдан иборат бўлиб, унинг алоҳида бобини одам анатомияси ва физиологиясига бағишланган. а. ирисов, а. носиров, и. низомидиновларнинг 1963 йилда ёзишича, «чағминий организм ва табиатнинг тўрт элементи ҳақида одам анатомияси, инсон танасини умумий ҳолати, суюқликларини истеъмол қилиш усуллари ва бошқалар ҳақида етарлича тушунчага эга бўлган». қорахонийлар даврида xii аср охири ва xiii аср бошида яшаган нажибуддин самарқандийнинг «касалликларнинг сабаблари ва аломатлари» асарида беморларга ташҳис қўйиш ва даволаш масалаларидан ташқари унинг илк бобларида турли хил касалликларнинг келиб чиқиш сабабларини ва унда касалланган аъзоларнинг морфологик ҳусусиятлари ҳам ёритилган. бундан ташқари абу наср форобийнинг «назарий ва амалий тиббиёт» китобида ҳам морфологияга оид маълумотлар учрайди. олимнинг фикрлари ҳозирги замон тушунчасига жуда яқин ва мос келади. xviii-xix асрларда ўзбекистон ҳудудида жунайдулло ҳозиқ жафархўжа …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "мовароуннаҳр тиббиётида микроскоп кашф қилингунча қадар бўлган даврда гистология фанининг шаклланиши (x-xix асрлар)"

1664824004.doc мовароуннаҳр тиббиётида микроскоп кашф қилингунча қадар бўлган даврда гистология фанининг шаклланиши (x-xix асрлар) ўрта асрларда мовароуннаҳар ҳудудида яшаган йирик тиббиёт алломалар илмий меросида тўқималар ҳақидаги тиббий фикрлар ва касалликларни ўрганишдаги заминий илмий мулоҳозалар мовароуннаҳрда илмий тиббиётнинг энг ривожланган даври хxii асрларга тўғри келади. бу даврда ўлкамизда машҳур тиббиёт олимларидан абу али ибн сино, абу абдуллоҳ илоқий, исмоил журжоний, маҳмуд ибн умар чағминий, нажбуддин самарқандий ва бошқа тиббиёт мутафаккирлари яшаб, биргина амалий тиббиётни эмас балки назарий тиббиёт билан шуғулланиб катта муваффақиятларга эришганлар. маълумки, тиббиёт фанининг назарий қисми инсон организмининг тузилиши, ундаги айрим аъзо ва тизимларнинг вазифасини, улар...

Формат DOC, 64,5 КБ. Чтобы скачать "мовароуннаҳр тиббиётида микроскоп кашф қилингунча қадар бўлган даврда гистология фанининг шаклланиши (x-xix асрлар)", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: мовароуннаҳр тиббиётида микроск… DOC Бесплатная загрузка Telegram